islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (тўққизинчи мақола)

81. Муҳаддис олимлардан шайх Қосим ибн Қутлуғбека Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-мусояра» китобида айтадилар: أجاب أهل الحق بأن الاستواء مشترك بين معان… والمعنى األيق الاستيلاء Ҳаққ аҳли жавоб берганларки, истиво сўзи кўплаб маʼнолар ичра муштаракдир… Энг лоиқ бўлгани эгаллаш маъносидир. 82. Саййид Аҳмад ибн Муҳаммад Туркий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) «Иймон» рисоласида қуйидагича ёзганлар: فإن قيل لنا أين الله إن لا يستقر على العرش في السماء؟ فنجيب لهم لا يجوز أن يقول في الله أين أو كيف لأن الله لا يتصور بالعقول فعلى ذلك قالوا ما تصورته أو توهمته فإن الله غير ذلك Агар бизга: «Аллоҳ таоло осмонда Арш устида жойлашмаган бўлса, унда қаерда?» – дейилса, жавоб бериб айтамизки, Аллоҳ ҳақида «қаерда» ё «қандай» дейиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ ақллар билан тасаввур қилинмайди. Шунинг учун ҳам айтишганки, сиз нимани тасаввур қилсангиз, нимани ўйласангиз, Аллоҳ ўшандан бошқачадир. 83. Муфассир имомлардан Бурҳониддин Бақоий раҳматуллоҳи алайҳи (885-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Назмуд-дурар фий таносубил-аяти вас-сувар» китобида «истиво»ни қуйидагича тафсир қилганлар: أوجده وأحدث خلقه وأخذ في التدبير له أخذا مستوقى مستقصى مستقلا به لأن هذا شئن من يملك ملكا ويأخذ في تدبيره Аршни яратди ва унинг халқини пайдо қилди ва уни эҳтиётлаб, мукаммал тарзда, мустақил равишда бошқаришни бошлади. Чунки бу мулкка эга бўлган ва уни бошқарадиган Зотга хосдир. 84. Аллома Шамсуддин Муҳаммад Никсорий раҳматуллоҳи алайҳи (901-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг «Бадъул-амолий» китобига ёзган шарҳида айтадилар: إن الاستواء يذكر ويراد به الاستيلاء والاتمام والاستقرار فلا يكون حجة مع الاحتمال بل على أن الترجيح للاستيلاء لأن المقام مقام مدح فلو حمل على غيره لا يبقى مدح Дарҳақиқат, истиво лафзи зикр қилинган ва ундан эгаллаш, мукаммал қилиш ва истиқрор ирода қилинган. Эҳтимол билан эмас, балки эгаллш маъносининг таржиҳ қилинган гап эканига ҳужжат бор. Чунки бу ўрин мақтов ўрни бўлиб, агар ундан бошқа нарса эҳтимол қилинадиган бўлса, мақтов маъноси қолмайди. 85. Имом Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳи (911-ҳижрий санада вафот этганлар) устози Жалолиддин Маҳаллий раҳимаҳуллоҳ билан бирга таълиф этган «Тафсирул-Жалолайн» китобида «Мулк» сурасидаги «Ман фис-самааи» оятини шундай тафсир қилганлар: ءأمنتم من في السماء: سلطانه وقدرته Подшоҳлиги ва қудрати осмонда бўлган Зотга иймон келтирдингизми?! Суютий раҳимаҳуллоҳ «Ал-канзул мадфун вал-фулкил машҳун» номли китобида ҳам айтадиларки: العرش أعلى العالم وليس شيء بأعلى منه ولا أظهر ولذلك خص الاستواء عليه وهو استواء استيلاء فمن استولى على أعظم المخلوقات استولى على ما دونه Арш оламдаги энг улкан нарсадир, унданда каттароқ, унданда зоҳирроқ ҳеч нарса йўқ. Шу боис унга истиво қилиш хосланди. У эгаллаш маъносидаги истиводир. Яратилмиш нарсаларнинг энг буюгини эгаллаган Зот ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллагандир. 86. Шайх Шиҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад Қосталоний раҳматуллоҳи алайҳи (923-ҳижрий санада вафот этганлар.) «Иршадус сорий шарҳу саҳиҳил Бухорий» номли китобларида шундай ёзганлар: ذات الله منزه عن المكان و الجهاة  Аллоҳ таолонинг зоти барча макондан ва барча тарафдан покдир. 87. Шайхзода номи билан машҳур муфассир аллома Муҳаммад ибн Муслиҳуддин Мустафо Қувжавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (951-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Байзовийнинг тафсирига ёзган ҳошиясида шундай ёзадилар: ولا يتوهم أيضا من استوائه على العرش كونه معتمدا عليه مستقرا فوقه بحيث لولا العرش لسقط لنزل ولأن ذلك مستحيل في حقه...

Ҳанафий мазҳабида закот бериш ва олишга доир фиқҳий ҳукмлар

«Закот» сўзи луғатда бир неча маънони ифода қилади. Булардан энг муҳимлари: покланиш, ортиш, ривожланиш. Истилоҳда эса, белгиланган микдордаги молни маълум шартларга биноан, уни олишга ҳақдор бўлган кишига беришдир. Бандага закотида бажариши лозим бўлган қуйидаги вазифалар бор: 1. Закотдан мурод нималигини фаҳмлаши керак. У уч нарсадан иборат: – Аллоҳ таолонинг муҳаббатини даъво қилувчини ўзи муҳаббат қўйган нарсасини чиқариши билан синаш; – Ҳалокатга олиб борувчи бахиллик сифатидан покланиш; – Мол неъматига шукр қилиш. 2. Риёкорликдан холий бўлиш учун закотни сир тутиш. Уни изҳор қилишда фақийрни хорлаш бор. Агар закотни бермади, деган туҳматдан қўрқса, бефарқ фақийрларга жамоат ичида очиқ беради. бошқаларга сир равишда беради. 3. Закотини миннат ва озор бериш ила бузмайди. Чунки инсон ўзини фақирга эҳсон қилган ҳолда кўрса, унда мазкур нарса ҳосил бўлиши мумкин. Аслида эса, у ишга ҳақийқат назари ила қараса, фақийр ундан Аллоҳ таолонинг унга буюрган ҳаққини қабул қилиш ила унга яхшилик қилган бўлади. бу иш уни поклайди. Закот берувчи яхшироқ ўйлаб кўрса, унинг закот чиқариши мол неъматига шукрдир. У билан фақийр ўртасидаги муомала эмас. Шунинг учун, фақийр фақийрлиги учун ҳақоратланмаслиги керак. Чунки, фазл молда ёки молнинг йўқлигида эмас. 4. Бераётган нарсасини кичик санаши лозим. Чунки, ишни катта санаган одам у билан фахрланади. Айтилишича, яхши иш уч нарса билан: уни кичик санаш, тезлатиш ва сир тутиш ила тугал бўлади. 5. Закот берувчи молидан энг ҳалолини, энг яхшисини ва ўзига энг маҳбубини чиқарсин. Ҳалолига келсак, Аллоҳ таоло покдир, покдан бошқани қабул қилмас. Яхшисига келсак, Аллоҳ таоло: «Ёмонини қасд қилиб, ундан инфоқ, қилманг», деган. Бу маънода икки нарсани мулоҳаза қилиш керак: Биринчиси: Аллоҳ таолонинг ҳаққини. Бу, У зотни улуғлаш ила бўлади. У зот улуғлашга энг ҳаққли Зотдир. Ахир инсон ўз меҳмонига ёмон таом қўйса, ўзининг ҳам кўнгли тўлмайди-ку! Қандай қилиб ёмон молини закотга – Аллоҳга беради? Иккинчиси: Ўзининг ҳаққини мулоҳаза қилсин. чунки берган закоти қиёмат куни ўзига учрайди. шунинг учун, ўзига энг яхши молни танлаб олиши керак. Аммо, ўзи учун энг маҳбуб молни закотга чиқаришига келсак, Аллоҳ таоло: «Муҳаббат қилган нарсаларингиздан инфоқ қилмагуниншизча яхшиликка ҳеч ноил бўла олмайсиз», деган. Ибн Умар розияллоҳу анҳу қачон молидан бирор нарсага муҳаббати кучайса, ўшани Аллоҳ таоло учун қурбон қилар эди. Ривоят қилинишича, у киши бир куни балиқ егиси келаётганини айтибди. Излаб-излаб биттагина балиқ топиб келишибди. Хотини уни пишириб, тақдим қилибди. шу пайт бир мискин келиб қолибди. Ибн Умар розияллоҳу анҳу унга балиқни тутиб: «Ол», дебди. Шунда унинг аҳли: «Субҳаналлоҳ! Бизни қийнаб келтирган нарсани берасизми, бошқа нарса ҳам бор-ку!», дейишибди. «Абдуллоҳнинг муҳаббати шунга тушган эди», деган экан. Ривоят қилинишича, Робийъ ибн Ҳайсам раҳматуллоҳи алайҳининг эшигини бир тиланчи қоқибди. «Унга қанд беринглар!», дебди хонадон эгаси. «Унга нон берсак, фойдалироқ бўлармиди?» дебдилар. «Шўри қуриганлар! Унга қанд беринглар! Робийъ қандни яхши кўради», деган экан Робийъ ибн Ҳайсам раҳматуллоҳи алайҳи. 6. Садақани беришга лойиқ одам топиш. Уларнинг қуйидаги сифатлари бўлиши керак: Биринчи сифати: тақво. Садақасини энг аввало тақводорларга берган афзал. Закот берувчи бу билан уларнинг Аллоҳ таолога бўлган ҳимматларини орттиради. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр обидларнинг сажда қилиб турган пайтларини танлар эди. Халтага солинган динор ва дирҳамларни олиб келиб, ўзини билдирмасдан, уларнинг кавушлари олдига ҳамёнини қўйганини сездирар эди холос. Унга:...

Оқил чин сўздан ўзгани демас, аммо барча чинни ҳам демак оқил иши эмас

Маънавият сабоқлари  Бугун ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу глобал тармоқ кириб бормаган соҳа деярли йўқ. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар эса асосий мулоқот майдонига айланиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, бугун дунё “кафтимиз”да. Телефонни қўлга олиб, бир зумда дунёдан бохабар бўламиз. Зарур маълумотларни бир лаҳзада топишимиз мумкин. Бироқ глобал тармоққа жойланаётган ҳамма маълумотлар ҳам тўғрими? Афсуски, бу маконда нохолис ахборотлар, нотўғри маълумотлар ҳам йўқ эмас. Демак, бу бизнинг рост ва ёлғон қаршисида турганимизни англатади. Юртимизда ҳозирги кунда интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ортиқни ташкил этади. Уларнинг асосий қисми ёшлардир. Етарли билим ва тажрибга эга бўлмаган ёшларимизнинг ростни ёлғондан ажарата олмай, гоҳида турли фитналар қурбонига айланаётгани эса жуда ташвишланарли. Эндигина тетапоя бўлаётган болакай ҳам, мактаб ўқувчиси ҳам, талаба ҳам уяли телефон гирдобига шўнғиб кетган. Улар гоҳ ўйин, гоҳ турли сурат ва видеолардан кўз уза олмай қолган. Бу аҳволда уларга қандай билим бериш мумкин, қандай тарбиялаш керак? Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларнинг катта қисмини ёшлар маънавиятининг тубанлашувига туртки бўлувчи, миллий ва диний қадриятларимизга зид бўлган хабарлар, урф-одатлар ташкил этаётгани эса янада хатарлидир. Кейинги вақтда тўйларда бўлаётган ҳар хил ножўя ҳаракатлар – ёш йигитларнинг гоҳ ётиб олиб, гоҳ раққосани ерга ташлаб юбориб, гоҳ пул сочиб қилаётган хурмача қилиқлари акс этган видеолар оммалашиб кетди. Тўғри, кўпчилик уларни қоралаб мулоҳазалар ҳам билдирмоқда. Аммо улар аксреклама вазифасини бажаришга хизмат қилаётгани ачинарли. Шундай видеолардан бирида келин-куёв бир-бирига торт едираётгани акс этган. Келин ширинликнинг бир бўлагини куёвнинг оғзига олиб боради, лекин ҳазил қилмоқчи бўлиб қўлини орқага қайтаради. Бунга тоқат қила олмаган куёв бола юзлаб одамлар ўртасида келинчакка шапалоқ тортиб юборади… Жуда ачинарли ҳолат, шундай эмасми? Ҳеч кимдан истиҳола қилмаслик, манманлик, асосийси тарбиясизлик меваси бу. Энг ёмони, бундай ҳолатларнинг тарқалиши ўзига яраша “мева” бермаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бу эса глобал тармоқ билан боғлиқ муаммолар тобора долзарблашиб бораётганини англатади. Демак, ҳаётнинг ўзи замонавий телекоммуникация ютуқларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш, муайян одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишни тақозо этмоқда. Зеро, ота-боболаримиз ўгитларида инсонларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати одоб-ахлоқ тамойилларига асосланмоғи зарур экани таъкидланган. Ҳаттоки илм олиш ҳам одоб-ахлоқ асосида бўлмас экан, бу илмнинг жамиятга фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегиши мумкин. Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эса миллий қадриятларимиз асосида шаклланган одоб-ахлоққа амал қилиш сув ва ҳаводек зарур қоида эканини бугун ҳар бир соғлом фикрли инсон тушуниб етиши шарт. Ачинарлиси, бугунги кунда наинки носоғлом, балки ёлғон ахборотлар ҳам кўпайиб бормоқда. Ҳозиргина берилган битта ахборот ёки ижтимоий тармоқда тарқалган маълумот бироз ўтиб инкор қилинаётгани, яъни ёлғон бўлиб чиқаётгани ҳам сир эмас. Яқинда айрим ижтимоий тармоқларда маҳаллалардаги масжидлар сони, диний либосда юрадиган, соқол қўйган, миссионерлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда турли мақсадларда чет элга кетган фуқаролар сонини аниқлаш бўйича саводсизларча ёзилган хабар жойлаштирилиб, йиғилган маълумотни ички ишлар идоралари ва маҳалла жамғармасига тақдим этиш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хабарда гўёки ушбу кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан берилгани айтилган. Бу хабарга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати тезкор раддия бериб, бундай кўрсатма ва топшириқ Бош вазир томонидан ҳам, Ҳукумат томонидан ҳам берилмаганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбарининг барча кўрсатма ва топшириқлари махсус бланкда чоп этилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқланиши таъкидланди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушбу уйдирма ва ёлғон...

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (саккизинчи мақола)

Машҳур муфассир аллома Имодуддин Абул-Фидо Исмоил ибн Касир Димашқий раҳматуллоҳи алайҳи (774-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзининг «Тафсирул-Қуръонил Азийм» китобида «истиво» оятини тафсир қилиб шундай деганлар: وإنما يسلك في هذا المقام مذهب السلف الصالح: مالك والأؤزاعي والثوري والليث ابن سعد والشافعي وأحمد ابن حنبل وإسحاق ابن راهويه وغيرهم من أئمة المسلمين قديما وحديثا وهو إمرارها كما جاءت من غير تكييف ولا تشبيه ولا تعطيل والظاهر المتبادر إلى أذهان المشبهين منفي عن الله فإن الله لا يشبهه شيء من خلقه و ليس كمثله شيئ وهو السميع البصير(سورة الشورى – 11) Бу мақомда Молик, Авзўий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ишоқ ибн Роҳвайҳ каби салафи солиҳларнинг ҳамда бошқа-да, мусулмонларнинг аввалда-ю яқинда ўтган имомларининг йўли тутилади. Яъни, оятда қандай келган бўлса, қандайликсиз, ўхшатишсиз ва инкор қилишсиз тушунилади. Ташбеҳ қилувчиларнинг мияларига келган зоҳир кўринишлар Аллоҳ таолодан инкор этилади. Чунки Аллоҳ – Ўзи яратган нарсаларининг ҳеч бири У зотга ўхшамайди. «Ҳеч бир нарса Унинг мисли каби эмас. У ўта эшитувчи, ўта кўргувчи Зотдир» (Шуро сураси, 11-оят). Аллома Акмалиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Бобартий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (786-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг «Васийят» рисоласига ёзган шарҳида истиво сўзининг кўплаб маъноларини зикр қилинг, сўнгра айтадилар: على أن الترجيح للاستيلاء لأنه تعالى تمدح به والاستواء للمدح فيما بينهم يفهم منه الاستيلاء وتخصيصه باعتبتر أعظم المخلوقات Таржиҳ қилинган маъно эгаллашдир. Чунки Аллоҳ таоло Ўзини мақтаган. Истиво эса маънолар ичида мақташ учун бўлиб, ундан эгаллаш маъноси тушунилади. Аршни хослаш эса яратилмиш нарсаларнинг энг улуғи бўлгани учундир. Аллома Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи (792-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг машҳур «Шарҳул-ақоидин Насафийя» номли, ақоид илми уламолари наздида жуда мўътабар ҳисобланган асарида, жумладан қуйидагиларни айтганлар: ولا يتمكن في مكان لأن التمكن عبارة عن نفوذ بعد في بعد آخر متحقق أو متوهم يسمونه المكان والبعد عبارة عن امتداد قائم بالجسم (وهو العرض) أو بنفسه (وهو الجوهر) عند القائلين بوجود الخلاء والله تعالى منزه عن الامتداد والمقدار لاستلزامه التجزئ Аллоҳ бирор маконга жойлашмайди. Чунки маконга жойлашиш бир ўлчамдан бошқа ўлчамга ўтишдан иборат, макон дея номланувчи ҳақиқат ёки ҳаёлий нарсадир. Ўлчам эса бўшлиқни мавжуд дейдиганлар наздида жисман (у араздир) ёки моҳиятан (у жавҳардир) мавжуд нарсанинг катталашишидир. Аллоҳ таоло катталашиш ва миқдордан буткул покдир. Чунки у (катталашиш ва миқдор) бўлакларга бўлинишни ҳам талаб қилади. وإذا لم يكن في مكان لم يكن في جهة لا علو ولا سفل ولا غيرهما لأنها إما حدود وأطراف للأمكنة أو نفس الأمكنة باعتبار عروض الإضافة إلى شيئ Ва агар Аллоҳ маконда бўлмаса, бирор тарафда ҳам бўлмайди, на тепада, на пастда ва на бошқасида. Чунки тараф, бирор нарсага нисбат беришни ифодалаши эътиборидан ё маконларнинг чегаралари ва ён-атрофи, ёки маконларнинг ўзидир. Аллома Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун Ишбилий раҳматуллоҳи алайҳи (808-ҳижрий санада вафот этганлар) айтганлар: آية الاستواء لا تدل على أن الله مستقر على العرش أو متمكن فيه ولا تدل على أنه فوق السماء بذاته لأن هؤلاء المعاني كلهم تشبيه Истиво ояти Аллоҳнинг Арш устида ёки ундан бошқа жойда қарор топганига ҳам, ёки Аршда макон тутганига ҳам далолат қилмайди. Шунингдек, бу оят Аллоҳнинг Зоти билан осмон устида эканига ҳам далолат қилмайди. Чунки ушбу маъноларнинг барчаси ташбеҳдир (Ҳишом Мисрийнинг «Идрокул-аҳвол ъала аржаҳил-ақвол»...

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (еттинчи мақола)

Имом Абул-Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий раҳматуллоҳи алайҳи (710-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ал-умда» номи билан машҳур «Ал-эътимод фил-эътиқод» китобида шундай деганлар: أن التعري عن المكان ثابت في الأزل لعدم قدم المكان إذ هو غير متمكن وقد بينا أن ما سوى الله تعالى حادث فلو تمكن بعد خلق المكان لتغير عما كان عليه ولحدثت فيه مماسة لاستحالة قيام مماسة به قبل حدوث المكان والتغيير وقبول الحوادث من أمارات الحدوث وذا يستحيل على القديم والنص محتمل إذ الاستواء يذكر للتمام قال الله تعالى: «ولما بلغ أشده واستوى» والاستيلاء كما يقال استوى فلان على بلد كذا Аллоҳ таолонинг макондан холилиги макон қадим бўлмагани учун ҳам азалдан собитдир. У зот макон тутувчи эмас. Юқорида биз Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсаларнинг ҳодис (кейин пайдо бўлган) эканини баён қилган эдик. Агар Аллоҳ маконни яратганидан сўнг маконга жойлашган бўлса, Ўз ҳолатидан ўзгарган бўлади, маконнинг пайдо бўлишидан олдин Аллоҳга туташиб турувчи нарса бўлмагани боис, тутатиш туриш У зотда янгидан пайдо бўлган бўлиб қолади. Ўзгариш ва янгиликларни қабул қилиш янги пайдо бўлган нарсаларнинг белгиларидир, шу боис унинг Қадим зотда бўлиши мумкин эмас. Насс эса «истиво» сўзи мукаммаллик учун зикр қилинди деб эҳтимол қилинади. Аллоҳ таоло айтди: «Қачонки вояга етиб, камол топганида…» (Қасос сураси, 14). Истило (эгаллаш) сўзи эса худди, фалончи бундоқ шаҳарни эгаллади деган гапга ўхшайди. Ибн Манзур номи билан машҳур луғат олими Муҳаммад ибн Мукаррам Ифриқий Мисрий раҳматуллоҳи алайҳи (711-ҳижрий санада вафот этганлар) «Лисонул-араб» номли китобида шундай ёзадилар: وفي الآية استوى بمعنى استولى وظهر Оятдаги «истиво қилди» деган сўз эгаллади ва устун бўлди деган маънодадир. Сунний уламолар ижмў қилган кўпгина масалаларда хилоф қилгани билан машҳур Аҳмад ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳи (728-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» масаласида жамоат эътиқодини қабул қилганини (ашъарий мазҳабига ўтганини) эълон қилиб, жумладан шундай дейдилар: أنا الأشعري… والذي أعتقده من قوله تعالى: «الرحمن على العرش استوى» أنه على ما قاله الجماعة أنه ليس على حقيقته وظاهره ولا أعلم كنه المراد منه بل لا يعلم ذلك إلا الله تعالى… كتبه أحمد ابن تيمية Мен Ашъарийман!… Ва Аллоҳ таолонинг: «Раҳмон Аршга истиво қилди» ояти ҳақида шундай эътиқод қиламан: Албатта у жамоат айтган маънодадир, у ҳақиқати ва зоҳиридаги маънода эмас. Мен ундан ирода қилинган нарсанинг асл моҳиятини билмайман, балки уни фақат Аллоҳ таологина билади… Ушбуларни Аҳмад ибн Таймия ёзди («Фатҳул-Борий шарҳу саҳиҳил-Бухорий» асарини ёзган таниқли муҳаддис Ибн Ҳажар Асқалоний «Ад-дурарул камина фий аъянил-миатис самина» китобида Қози Нувайрийдан нақл қилиб келтирган). Шайх Аҳмад ибн яҳё ибн Исмоил ибн Жабҳал Ҳалабий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (733-ҳижрий санада вафот этганлар) Аҳмад ибн Таймияга ёзган раддия мактубида «истиво» ояти ҳақида шундай деганлар: والاستواء بمعنى الاستيلاء Истиво – эгаллаш маъносидадир (Субкий «Табақот»да келтирган). Бадриддин ибн Жамоа номи билан машҳур аллома Қози Муҳаммад ибн Иброҳим Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (733-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ийзоҳуд-далил» китобида айтадилар: يتعين فيه معنى الاستيلاء والقهر لا القعود والاستقرار…  والمراد بهذا الاستيلاء القدرة التامة الخالية من معارض وليس لفظة هنا – ثم – هنا لترتيب ذلك بل هي من باب ترتيب الأخبار وعطف بعضها على بعض Истиво сўзида ўтириш ва қароро топпиш эмас, эгаллаш ва ҳукмронлик маъноси таъйин топади… Ушбу эгаллашдан мурод зиддиятдан холи, мукаммал қудратдир. Бу ердаги...
1 131 132 133 134 135 234