islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Шаръий ҳукмларни олишда “Оҳод” ҳадисларнинг аҳамияти (3-фасл)

Ҳазрат Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръони каримнинг шарҳловчиси сифатида шаръий қонун чиқариш ваколатига эга эдилар. Шунга биноан ҳадис шаръий қонун чиқариш бўйича икки асосий соҳани қамраб олади. Биринчи соҳа. Қуръони каримда зикр этилган ҳукмларни ёритиб беришга боғлиқ. Иккинчи соҳа. Қуръони каримда кўрсатилмаган ҳукмларни шаръий қонун шаклида белгилашга боғлиқ бўлади. Биринчи соҳада ҳадис Қуръони карим оятларини тафсир қилади. Мужмал, яъни, ноаниқ ибораларини изоҳлайди, умумий маънога эга бўлганини хослаштиради, яъни унга хусусий маъно беради, мутлоқ, яъни, қайд ва шартсиз оятларни қайдлайди. Шу ўринда баъзи бир мисоллар келтириб ўтамиз. Қуръони каримда “намоз ўқинглар” деб амр қилинган. Лекин намозларнинг сони, сифати, ракъатларининг сони Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонидан белгиланган ва амалда кўрсатиб берилган. Бу эса мужмал иборани изоҳлаш мисоли. Умумий мазмунни хос қилиш учун мисол. Қуръони каримда мерос тизими умумий маънода келган. Яъни мерос қолдириш ва мерос олиш ҳуқуқи берилган. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мерос олиш учун дин бирлиги, қотил бўлмаслик ва қул бўлмасликни шарт қилиб қўйиб уни хослаштирганлар. Масалан, ўз отасини ўлдирган ёки ноҳақ йўл билан унинг ўлимига сабаб бўлган фарзанд отасидан мерос олиш хуқуқидан маҳрум бўлади. Иккинчи соҳа бўйича ҳадисга тегишли масалалар. Зарурат чоғида Қуръони каримда айтилмаган бирон бир янги ҳукмни ҳадис шаръий қонун қилиб белгилаб беради. Бу ўринда айрим ҳукмлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан махфий ваҳий ёки илҳом орқали содир бўлган ва баъзилари у зотнинг ижтиҳодлари ва шахсий фикрларидан келиб чиққан. Албатта, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ижтиҳод қилишда ҳам ислом руҳи ва фалсафасини назарда тутар эдилар. Бу ўринда кўп мисоллар бериш мумкин. Масалан, момога меросдан олтидан бир ҳисса бериш, никоҳ битимининг тўғри бўлиши учун гувоҳлар шартлиги, бадан аъзолари хун баҳосини белгилаш каби ҳукмлар киради. Ислом шариатида ҳадисларнинг ўрни аҳамиятли экани кўриниб турибди. Ҳукмлар фақатгина Қуръони каримнинг ўзидан олинмайди. Қуръони каримда келган кўпгина ҳукмлар тафсилотини билиш учун ҳадислар муҳим аҳамият касб этади. Балки шаръий ҳукмларнинг бир қанчаси ҳадислар орқали келиб чиққан экан. Манбалар асосида Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Ҳошимов Ойбек 713

“ЖАЛОЛАЙН” НИНГ ИККИТА СОҲИБИ

Тафсири Жалолайн ҳақида сўз юритишдан аввал тафсир илми ва муфассирлар, бу улкан илмни қаердан келиб чиққанлигини ўрганиб олишлик лозим бўлади. “Тафсир” сўзи луғатда баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш маъноларни англатади. Аммо уламолар истилоҳида: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Имом Аз-Замахшарий бундай таъриф берадилар: “Тафсир – шундай илмки, бу билан Аллоҳ таолонинг ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в)га нозил қилган китобини унинг маъноларини, шариат амалларини ва бандалар устидан Аллоҳнинг чиқарадиган ҳукмларини ўрганилади”. Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг даврларида юзага келган. Чунки у зот одамларга Қуръони Каримнинг маъноларини ўз суннатлари билан баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоблар берардилар. Тафсир илми саҳобаи киромларга Пайғамбаримиз (с.а.в)дан мерос бўлиб қолди. Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли. Тафсири жалолайнни у икки имомларнинг қай бирлари қанчасини тафсир қилишгани хақида китобларда олимлар турли хил ихтилофлик фикрларни билдиришган. “Кашфуз -зунун” китобларини соҳибларини айтишларича: “Тафсири Жалолайнни аввалидан “ИСРО” сурасини охиригача Жалолиддин Маҳаллийга тегишликдир. Лекин “ФОТИҲА” сурасини тафсир қилмаганлар. Жалолиддин Маҳаллий вафот қилганларидан кейин Жалолиддин Суютий тафсирни давом эттириб, уни оихирига етказганлар ва шу билан бир қаторда “ФОТИҲА” сурасини ҳам тафсир қилганлар.” деганлар. Лекин хақиқат кўпчилик уламолар айтганларидек, Жалолиддин Маҳаллий тафсирни иккинчи ярмини ва Фотиҳа сурасини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий эса биринчи қисмини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий ўзлари айтадиларки: “Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилган Қуръони Каримни тафсирини охирига етказишликка қизиқувчиларнинг иштиёқи қаттиқ эди. Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилмаган Бақарани аввалидан Исронинг охиригача том бўлди. Ва шу билан мухтож бўлинадиган эъроблар ва машҳур ихтилофлик қироатлар ва танбеҳлар мукаммал бўлди. Рози бўлмаган сўзларни зикри билан тафсирни узайиб кетишини тарк қилинилди.” Шайх Сулаймон ал-Жамол Жалолайн тафсирига ёзган ҳошияларининг муқаддимасида “Фотиҳа” сурасини Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилганлари ва Жалолиддин Суютий уни Жалолиддин Маҳаллийни тафсирларини охирига қўйганлари (Жалолиддин Маҳаллийнинг таълифларига қўшилиш учун), “Исро” сурасини охирида уни 40 кунда таълиф қилганларини зикр қиладилар. Жалолиддин Суютий Жалолиддин Маҳаллийнинг тафсирларидан фойда олганларини ва муташобиҳ оятларда у кишининг таржималарига эътимод (суянганликлари) қилганларини эътироф этадилар. Бу нарсалар уламоларнинг нақадар олийжанобликлари ва юксак одоблари ва етук хулқ эгаси эканликларига далолат қилади. Жалолиддин Мухаммад ибн Ахмад ибн Мухаммад ибн Иброхим Ал-Махаллий Аш-Шофиий 791 хижрий йилда Мисрда таваллуд топганлар. Ёшликларидан бошлаб таҳсилга киришганлар ва турли илм-фан соҳалари: фиҳқ, усул, калом, наҳв, мантиқни эгаллай бошлаганлар. Жалолиддин Ал-Махаллий заковат ва фаҳм-фаросатда беназир бўлганлар. Хатто хамасрларидан бири у киши хақларида: «Ал-Маҳаллийнинг зеҳнлари олмосдан хам ўткирроқ»,- деб таъриф берган. Ал-Маҳаллийнинг ўзлари эса: «Менинг ёдлаш қобилиятим пастроқ бўлса ҳам, заковатим хатони қабул қилмайди»,- деган эди. Ал-Маҳаллий ўз асрининг алломаси, ўта тақводор, жамоат йиғилган жойни ғанимат билиб, дархол одамларни яхши амаллар килишга даъват килар, ёмон ва нолойиқ ишлардан қайтарар, тез-тез ёмон ва зўравон хокимлар хузурига бориб, хақ гапни айтишда хеч кимни риоя қилиб ўтирмас, қаттиқ табиатли киши эди. У кишига бир неча бор қозиликни таклиф этишган, у зот қабул қилмаганлар. Узок йиллар давомида «Ал-Муайядийя» ва «Ал-Баркукийя» мадрасаларида фиқҳдан фанидан дарс берганлар, тирикчилик учун тижорат билан шуғулланганлар. Жалолиддин Ал-Маҳаллийдан бир неча асарларни мерос қолдирганлар. Улардан усулда «Шарху жамъул-жавомиъ», «Шархул-баракот», фиқҳда «Шархул-минхож» ва тафсирда эса сиз билан биз ўрганаётган «Тафсирул-жалолайн» китоблари...

Дилда ишқим…

Чексиз ҳамд-у сано бирла каломлар, Бўлсин Раҳмон ва Раҳмли Раббим учун! Мукаммал, тугал салот-у саломлар, Бўлсин суюклигим – Ҳабибим учун. Оламлар сарвари Расулим учун! Олам узра эсиб майин шаббода, Макка четидаги кичик кулбада, Таваллуд топдингиз сиз душанбада, Рабиъул-аввалдир, ўн иккинчи кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Оламга раҳмат пайғамбар ўзингиз, Умматга йўлбошчи, раҳбар ўзингиз, Ҳам меҳрибон, ҳам жонкуяр ўзингиз, Умматни доимо қўйдингиз устун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Бобом Иброҳимнинг дуосидурсиз, Исо ибн Марямнинг башоратисиз, Онангиз Омина тушларидурсиз, Хотамун набийсиз, зулматда учқун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Муҳаммадсиз, Аҳмаддурсиз доимо, Тинмай мақталурсиз оламлар аро, Барча пайғамбар ҳам мақталур, аммо Сизнинг фазлингиз улардан-да устун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ҳуснингиз кўркамдир, ойдан ҳам гўзал, Бўйингиз ўрта бўйдан баландроқ сал, Елкангиз кенг, хилқатингиз мукаммал, Раббим яратгандир, оламга бутун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Сиз эдингиз доим Аллоҳга Ҳабиб, Башарият-чун дармонсиз, ҳам табиб, Даволайсиз агар қалб бўлса майиб, Сиздан бутун коинот бўлган мамнун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Дунёдан ўтдингиз бўлиб карамли, Раҳмли эдингиз доимо, ҳам сабрли, Синовлар бўлса ҳам қанча аламли, Чидардингиз бўлса-да оғир-узун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Адолат, тавозеъ, шукр борасида, Тенги йўқсиз одамлар орасида, Сиз-чун сўз тополмай мен норасида, Ҳаёлим паришон, сўзларим тутқун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Зикрингиз бирла безагум сўзларим, Қувватланур ҳар томир-илдизларим, Ишқингиздан намлансайди кўзларим, Ҳабибим, негадир иймоним турғун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! “Қалбимга ишқингиз жойлансин абад, Расулим, ишқингизда йиғлай фақат” Сизга сўз айтмоққа бўларму тоқат, Ҳабибим, равзангизга борсам бир кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ҳаёт йўлидан чиққанда сўқмоқлар, Қалбим эзиб, қийнамасин қийноқлар, Сувсизликдан чанқаганда томоқлар, Кавсардан тўйиб-тўйиб ичсам ул кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Одамлар қилсалар сизга муҳаббат, Биров тўхтатмоққа қилур ҳаракат, Тўқур сиз ҳақингизда бўхтон, туҳмат, Бўлиб кетди-ку булар тугун-тугун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Улар билмайди-да қандайлигингиз, Ёки кўролмайди буюклигингиз, Аллоҳ битиб қўйган буюк номингиз, Ўчиролмас уни ҳеч қайси қонун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Мадина саодат, сакинат шаҳри, Ғазабланганни унда тушар қаҳри, Макка эса ернинг маркази – бағри, Кошки, уни зиёрат этсам бир кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ҳазрат Али, Усмон ҳамда Умарлар, Хизматингизда доим шай турарлар, Абу Бакр доим сиз бирла юрарлар, Мусо оғаси бўлганидек Ҳорун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Кўпайиб кетмоқда айб-у нуқсоним, Қачон тугаллашар заиф иймоним, Дардлар бирла тўлиб кетган ҳар ёним, Буларни ўйласам йиғларман беун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Набийюллоҳ, жоним фидодир сизга, Амал қилай ҳар вақт суннатингизга, Куч-қувват, ғайрат берсин Худо бизга, Дунё иши учун бўлмайин маҳзун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Доим сизга айтай, айтай саловат, Шул сабаб иймоним бўлсин саломат, Саййидим, барчани қилинг шафоат, Ҳисоб-китоб қилинар Қиёмат кун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Ўтмоқда умримизнинг баҳор-ёзи, Жаранглайди бутун уммат овози: “Ҳабибим, биздан бўлинг фақат рози”. Илоҳим, гуноҳлар ювилсин бугун. Расулуллоҳ, ишқим дилда сиз учун! Тошкeнт ислом институти 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Ҳамидий 846

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (якуний мақола)

91. Аллома Исмоил ибн Абдулбоқий Ёзжий раҳматуллоҳи алайҳи (1121-ҳижрий санада вафот этганлар) Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг “Бадъул-амолий» китобига ўзи ёзган шарҳининг мухтасар шакли бўлмиш «Нурул-маолий ли шарҳи бадъил-амолий» китобида айтадилар: لا يجوز وصفه تعالى بالاستقرار على العرش أو في مكان أو في جهة ما وتعالى الله وتنزه عن ذلك وهذا مذهبنا أهل الحق Аллоҳ таолони Арш устида қарор топган деб ёки бирор макон ё қайсидир тарафда деб сифатлаш жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло ушбу нарсалардан пок ва олийдир. Мана шу бизнинг аҳли ҳаққ мазҳабимиздир. 92. Машҳур тасаввуф арбоби Сўфий Аллоҳёр ибн Аллоҳқули Темирёр Деҳнавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1133-ҳижрий санада вафот этганлар) «Саботул-ожизин» асарида шундай ёзганлар: إيرور حاضر هميشه يوق مكاني أنكا قيلغان إيماس سبقت زماني أوزي بي شبهه دور هم بي نمومه روا إيرماس أنكا جون جكونه كونكلده كيجسه كوزكا توشسا هر شيء إيرور أندين منزه خالق حي Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони, Анга қилғон эмас сабқат замони. Ўзи бешубҳадир ҳам бенамуна, Раво эрмас анга чуну чигуна. Кўнгилда кечса, кўзга тушса ҳар шай, Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳай. 93. Исмоил Ҳаққий Бурусавий номи билан машҳур муфассир ва сўфий аллома Исмоил ибн Мустафо Истанбулий Ҳанафий Хилватий раҳматуллоҳи алайҳи (1137-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-баён» номли жуда машҳур ва йирик тафсир китобида шундай деганлар: قال ابن الشيخ: ومعنى الاستواء عليه الاستيلاء عليه بالقهر ونفاذ التصرف فيه وخص العرش بالإخبار عن الاستواء عليه لكونه أعظم المخلوقات فيفيد أنه استولى على ما دونه Ибн Шайх айтади: Аршга истиво қилишнинг маъноси ҳукмронлик ва уни буткул тасарруф қилиш ила уни эгаллш деганидир. Арш яратилмиш нарсаларнинг энг буюги бўлгани учун унга истиво қилганлик ҳақида хабар бериш билан хосланди. Бу эса ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллаганини билдиради. 94. Шайх Абдулғаний Набулусий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1143-ҳижрий санада вафот этганлар) «Кифаятул ғулам» номли манзумаларида шундай ёзганлар: و ليس يحويه مكان لا و لا تدركه العقول جل و علا Аллоҳни бирорта макон асло иҳота қила олмайди, ақллар ҳам У жалла ва ъалони идрок эта олмайди. 95. Аллома шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Алусий Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи (1270-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-маъоний» номли тафсир китобида айтадилар: وحاصله وجوب الإيمان بأنه تعالى استوى على العرش مع نفي التشبيه وأما كون المراد استولى فأمر جائز الإرادة لا واجبها إذ لا دليل عليه وإذا خيف على العامة عدم فهم الاستواء إذا لم يكن بمعنى الاستيلاء إلا بالاتصال ونحوه من لوازم الجسمية فلا بأس بصرف فهمهم إلى الاستيلاء فإنه قد ثبت إطلاقه عليه لغة Хуллас калом, Аллоҳ таолони халойиққа ўхшатишни инкор этиш билан бирга Унинг Аршга истиво қилганига иймон келтириш вожибдир. Истиводан мурод эгаллади деган маъно бўлиши ирода жоиз санайдиган ишдир, лекин вожиб эмас. Чунки вожиблигига далил йўқ. Агар истиво сўзини тушунмаслик оммага енгил бўлиб, уларнинг тушунчасида эгаллаш деган маъно бўлмай, фақат ўрнашиш ва шунга ўхшаш Аллоҳга жисмни исбот қиладиган маъноларгина бўлса, улар эгалламоқ деган маънога ўз тушунчаларини ўзгартиришларининг зарари йўқ. Чунки истиво сўзини эгаллаш маъносида луғатда ҳам собит бўлган. 96. Муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Дарвеш Байрутий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (1276-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ад-дурратул вазийя фий тавҳиди Роббил-барийя» номли рисоласида шундай ёзганлар: وقد أول الخلف الاستواء بالقهر والاستيلاء على العرش Чиндан ҳам халаф уламолар...

Шаръий ҳукмларни олишда оҳод ҳадисларнинг аҳамияти (1-фасл)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида асосий манба Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга ҳамма ишлар – ҳукм, фатво, иқтисодий ва сиёсий низомларда асосий манба бўлганлар. У зотдан кейин ҳадислар ислом шариатида асосий таянч бўлиб келмоқда. Лекин вақт ўтиши билан ҳадисларга бўлган қараш ўзгариб кетди. Айрим сиёсий оқимлар тарафидан ҳадисларга ҳужум бошланди. Ислом динидаги шаръий ҳукмлар фақатгина Қуръони каримдан олиниши, ундан бошқа ҳеч қандай нарсадан ҳукмлар олинмаслик даъвоси кўтарилди. Жумладан, ҳозирги кундаги шоҳидийлар ва қодиёнийлар каби фирқалар ўзларини “Қуръоний – фақат Қуръони карим ҳукмига амал қилувчи” санаб ҳадисларини инкор қилдилар. Қодиёнийлар фикрича ҳадислар тарихий эътибордан ўрганилади, ҳадис шаръий далил бўлмайди. Аслида бундай фирқалар ҳадисларни инкор қилиш орқали Қуръони каримга ҳамла қилган бўлади. Чунки Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишга кўрсатмалар бор. Ўз ўрнида бунга батафсил тўхтаб ўтилади. Айрим фирқалар ҳадисларни очиқдан-очиқ инкор қилади. Лекин айрим тоифалар ҳадисларни очиқдан-очиқ инкор қилмаса ҳам “Қуръони каримга амал қилиш” шиори остида ҳадисларни инкор қилади. Шу сабабли ҳадисни инкор қилувчилар даъволари ва уларга раддия беришдан олдин ҳадис ва ҳадисларни Қуръони карим билан боғлик экани ҳақида маълумот бериб ўтиш зарурати туғилади. Ҳадис муҳаддислар истелоҳида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, феъл, тақрир, халқий (тана тузилишига оид) ёки хулқий (хулқ-атворга оид) сифат ва сийратдан иборат нубувватдан олдинги ва кейинги қолган асарлар. Сийрат, хулқ, шамоил, хабарлар, сўзлар ва феълларни нақл қиладилар. Булар билан шаръий ҳукм собит бўлиши ёки ҳукм собит бўлмаслигини эътиборга олмайдилар. Муҳаддислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоятга бошлагувчи эканликлари эътиборидан ҳадис ҳақида баҳс юритадилар. Усул олимлари истелоҳида ҳадис. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, феъл ва тақрирдан иборат нақл қилинган сўзлар. Усул олимлари ўзларидан кейинги мужтаҳидларга қоидаларни жорий қилган ва ҳаёт дастурини инсонларга баён қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида баҳс юритадилар. Усул олимлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шаръий қонунларни жорий қилувчи сифатида ҳадисларни ўрганадилар. Фақиҳлар истелоҳида ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фарз ва вожиб бўлмасдан, балки буларга муқобил бўлиб собит бўлган ҳукмлар. Фақиҳлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни феъллари шаръий хукмга далолат қилишдан ташқарига чиқмаслигини эътиборга олишади. Шунинг учун шаръий ҳукмлар бандаларга нисбатан вожиб, харом ва мубоҳлиги ҳақида баҳс юритадилар. Биз усул олимлари ихтиёр қилган истелоҳ ҳақида баҳс юритамиз. Чунки, бу қисмнинг мавзусида ҳадиснинг ҳужжатлиги ҳақида сўз боради. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримдаги очиқ-равшан бўлмаган оятларни шарҳлар, баён қилиш вожиб бўлган ўринларни саҳобаларга баён қилар эдилар. Бу эса қисқача айтилганларни батафсил айтиш, умумий келганини қайдлаш ва мақсадларини равшан қилишлари билан бўлар эди. Баён қилиб бериш эса сўзлари ва қилган ишлари, буйруқлари, қайтариқлари ва ҳаётликларида саҳобаларини қилган ишларини тасдиқ қилишлари билан бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ижтиҳодлари ҳам ваҳийни ўрнида. Чунки Аллоҳ таоло у зотнинг ижтиҳодларини хатога боришдан сақлаб қўйган. У зотнинг ижтиҳодлари оятдан олинган бўлиши ҳам шарт эмас. Масалан, намоз иймондан кейинги жуда муҳим бўлган ибодат. Унда рукуъ ва саждани ҳукми берилади. Қиём ва қаъданинг ҳам зикри айтилади. Лекин булар Қуръони каримнинг бирор жойида тўлиқ айтилмаган. Бу ишларнинг тартиби қандай бўлади? Намоз вақтларининг ҳар-хиллиги, ракъатларининг сони қандай бўлади? Намозни қандай ҳолатда ўқилади? Буларнинг ҳаммасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзлари ва амаллари билан мукаммал баён қилдилар ва саҳобаи киромларга...
1 130 131 132 133 134 234