islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ғам-ташвиш гуноҳ сабабидан эканини инкор этувчиларга раддия

14 август куни muslim.uz сайтида “Доллар нархи ошдими?” номи мақола эълон қилинган эди. Унда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кўтарилиши юзасидан баъзи кишиларда пайдо бўлган хавотирли ҳолатларнинг муолажаси ва инсон ризқи Ҳақ таоло томонидан таъмин этилиши баён этилган. Ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифа ва канал юритувчилари томонидан ушбу мақоладаги фикрларни истеҳзо қилиш ҳолати учради. Сайтимиздаги мақолада инсон бошига келадиган ғам-ташвиш, мусибат у содир этган гуноҳ туфайли экани ояту ҳадислар асосида ёритилган. Бироқ ушбу мақолага айрим ўқувсиз ижтимоий тармоқ юритувчилари масхараомуз фикрларни ўз саҳифасида қолдирган. Аллоҳ таолонинг каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари келтирилган мақолани шундай кимсалар “анекдот”, дея ҳақоратлашгача бориб етгани ташвишлидир. Мана шундай нодонлар фикри мазмунига етиб бормаган баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билиб-билмай уларни ёқлаб қўйишган. Фейсбукда ҳам, телеграмда ҳам айримлар ушбу фикрларга кулиб турган “смайлик” қолдирган. Бундай ҳолат ғўр кимсаларнинг диний-маърифий мақола устидан нодонларча кулаётганини кўрсатди. Улар ўйлаб кўрмайдиларми, шу пайтда уларнинг имон-эътиқодлари қай аҳволда экан? Оят, ҳадис, ҳикматларни масхара қилаётганлар оқибати нима бўлар экан?! Қуръони каримда: “Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир”(Зумар, 63), дея ояти каримада Аллоҳнинг оятларини инкор этувчилар зиён кўрувчилардан экани қатъий таъкидланган. Ислом шиорларини масхара қилишнинг оқибати жуда ҳам оғир. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шариатнинг шиорини паст санаганларни қаттиқ қоралаб бундай деганлар: “Аниқ биламанки, умматим ичидаги баъзи кимсалар Қиёмат кунида Тиҳома тоғи каби улкан ҳасанотлар билан оппоқ бўлиб келишади. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг амалларини тўзиган чанг каби қилиб қўяди”. Шунда Cавбон разияллоҳу анҳу: “Ё Раcулаллоҳ, бизга уларни cифатлаб, очиқ баён қилиб берсангиз, билмасдан ўшалардан бўлиб қолмайлик!”– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар cизларнинг биродарларингиз, cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар шундай одамларки, ёлғиз қолган вақтларида шариатнинг шиорларини топтайдилар”, дедилар (Имом Ибн Можа). Уламоларимиз ўзларининг фатволарида шундай дейишган: “Ким азонни масхара қилса ёки Қуръони каримни енгил санаб оёқ ости қилса ёки шаръий илмларни ёхуд уламоларни масхара қилса, ибодатларни енгил санаб бажармаса ёки масжидни масхара қилса кофир бўлади” (Манба: “Ғамзу уюнил басоир шарҳ ашбоҳ ван-назоир” китоби). Қайд айтганимиздек, баъзи инсонларнинг ижтимоий тармоқлардаги дин борасидаги масхараомуз фикрларини қўллаб-қувватлаш орқали ҳам гуноҳ орттириб олаётгани ачинарли ҳолат, билимсизлик, жоҳилликдир. Бу ҳақда қуйидаги линк орқали Диний идора раиси ўринбосари мақоласини ҳам мутолаа қилишингиз мумкин. (http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16228) Тарихдан маълумки, барча улуғ пайғамбарлар алайҳимуссалом ўз қавмларига Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат этишни ва неъматларига шукрона қилишни тайинлаганлар. Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳимуссалом ўз қавмларига истиғфор айтишни буюрганида, итоат этмаганлари оқибатида сув тошқини, шамол офати ва кучли қичқириқ балоси ушбу қавмларни барбод этган. Огоҳлик қўнғироғи сифатида “Доллар нархи ошдими?” сарлавҳали мақоладаги далилларни янада қувватлаш ва уни тушуниб етмаган кишилар хитобан, қуйидаги оят ва ҳадисларни келтирамиз. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган гапларини шундай баён қилади: “Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир”(Нуҳ, 10-12). Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай марҳамат қилганлар: “Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради”, деганлар (Абу Довуд, Ибн Можжа). Демак, ризқнинг зиёда бўлиши, мушкуллар осонлашиши, муаммолар бартараф...

“Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди

Жорий 2019 йилнинг 6 июль куни Тошкет шаҳри Чилонзор туманида жойлашган  “Абулқосим” мадрасаси биносида Oriental Classic Study нодавлат талим муассасаси ҳамда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан икки нафар хаттот ТИИ ўқитувчиси Ё.Бухарбаев ҳамда 308-гуруҳ талабаси З.Ҳабибовалар иштирок этиб, ғолиблар сифатида диплом ва совғалар билан тақдирландилар.     784

Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш сари муҳим қадам

Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилганолимларнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигиҳисобланади. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи ҳамда Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ҳамда “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо билан бўлиб ўтди. Учрашувда 2019 йилнинг иккинчи ярмида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги учрашув ва халқаро конференциялар, илмий йўналишда чоп этиши режалаштирилган китоб ва рисолалар, таълим соҳасида белгиланган келишувлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 702

ДУОНИНГ АФЗАЛИ

Абу Абдуллоҳ Ҳорис ибн Асад ал-Муҳсибий (вафоти 243 ҳ.й) роҳимаҳуллоҳ “Васоя” асарида дуо қилувчиларга насиҳат қилиб қуйидагиларни келтиради: Биродарларим, одамлар овозини чиқариб жаҳрий дуо қилишмоқда, сизлар ундай қилманглар. Ҳожатларингизни қалбингизда сир тутиб Аллоҳдан махфий дуо ила сўранглар. Чунки дуонинг ошкорасидан хуфёнаси ижобатга яқин, Аллоҳга ёқимлироқ ва серсавоброқдир. Салафларимиздан бизга етиб келдики, қалбда сир тутиб қилинган дуо ошкора қилинган дуодан етмиш марта ортиқроқдир. Баъзи аҳли илмлар айтдилар: салафи солиҳлар қаттиқ ижтиҳод билан дуо қилишар эди. Улар дуода ниҳоятда тиришқоқ ва аҳамиятли бўлишарди. Шундай бўлсада уларнинг нафас товушлари ҳам ташқарига эшитилмас эди. Дуо жараёнида уларнинг товуши ўзлари ва Роббилари орасида қолиб кетар эди. Салафи солиҳлар нега шундай қиларди, биласизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг бу оятини яхши англар эдилар: ذِكْرُ رَحْمَةِ رَبِّكَ عَبْدَهُ زَكَرِيَّا * إِذْ نَادَى رَبَّهُ نِدَاء خَفِيّاً Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир.(Яъни, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ушбу қисса «Роббингизнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир».)Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсланг.(Марям сураси 2-3 оятлар). Дуода товушини кўтариб жаҳрий қилган одам билан қалбида сир тутиб дуо қилган одамнинг фарқи шуки, ошкора қилганлар фитнага тушиб қолади. Фасоҳат билан сўзлаш мақсадида қалби Аллоҳдан бурилиб атрофидаги одамлар билан ўралашиб қолади. Баъзида эса риё, сумъа аралаш ибодатини пучга чиқаради. Дуони махфий қилганлар эса ўша фитналардан омон бўлади. Аллоҳ таоло баримизни Ўзига маҳбуб бандалар қаторида айласин, омин! Кўрсатилган манбадан эркин таржима қилинди. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ   797

Бори бебарака…

Ўзбек миллий дўпписини ғурур ила кийиб олган нуроний отахонлар… Оппоқ рўмолда, муборак юзларидан нур балқиб турган малаксиймо хожи оналар… Не-не умид ва ниятлар билан келиб, биринчи сафда ўтириб, ҳаяжонда, қўлларини кўтариб дуолар қилиб, энг яхшисини беришни сўраб, умид қилиб, фарзандларига омад тилаб, ҳаққига дуо қилган ҳолида ўтирибдилар… Сўзловчининг ҳар бир сўзига диққат ила эътибор бериб, қулоқ солиб, тинглаб, ҳўп бўлади, деб итоат ила ўтирибдилар. Бирор сўзини эътибордан четда қолдирмаяпдилар. Ана энди умидлари ижобат бўладиган вақт… ҳаяжонда… борига бараканинг бошловчиси: “Сизга Оқ тепа соҳил бўйи уйи чиқди!!!”, – дея бақирадиган вақт!… Ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболари азиз авлиё-ю уламолар бўлиб, барча нарсасини ҳалол меҳнат ила топган биз – ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболаримиз ҳеч қачон пулни осон топиш йўлларига юрмаганлар. Топаётган, уйига, болаларига олиб келаётган нарсаларига диққат-эътиборли бўлганлар. Мўмина оналаримиз эса хўжайинларини ишга кузатаётиб: “Бизга оз бўлсада ҳалол нарса олиб келинг. Бизни дўзах оловига ташламанг”, – дея кузатиб қолар эдилар. Эндичи?… Биз қандай ҳолатга тушиб қолдик? Энди ўзбек аёллари: “Дадаси, уйга қайтаётиб лотерея эсдан чиқиб қолмасин”, ёки “Бугун борига барака бор-а, кеч қолманг”, – деб кузатишмоқдами? Ўзбек эрлари эса: “Онаси, борига баракага қатнашиб қўйдингизми? Яна эсингиздан чиқиб қолмасин-а”, – деб айтишмоқдами? Тафаккур қилайлик, ҳалол бўлмаган нарса ҳеч қачон юқмайди, бу нарсани барчамиз биламиз, бунга тарих ҳам, кундалик ҳаёт ҳам гувоҳ. У каби ўйинларнинг қиморлиги эса куп бора айтилди. Кеч бўлмасдан улардан тийилиш керак. Одамлар ўрганиб қолиши ва қалбларига сингиб, ҳаромдан хазар қилмайдиган даражага етиб бориб қолишидан олдин уларни йўқотиш керак. Акс ҳолда оммавий зарарларга сабаб бўлади. Дарҳақиқат, юртларда рўй берайтган балоларнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Бозорлардаги қимматчиликнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Ҳатто ер қимирлашининг сабаби ҳам гуноҳ кўпайиб кетганлигидан. Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишнинг сабаби ҳам гуноҳ оммавийлашиб кетганлигидан бўлади. Барчамиз юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқдамиз. Ҳаммамиз келажак авлод тарбияли, одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли, илмли, ор-номусли, ҳалол касб қиладиган бўлиб улғайишини олдимизга қўйган энг катта мақсад қилиб олганмиз. Олиб бораётган барча ишларимиз ҳам айнан шу мақсадда қилинмоқда. Юқорида айтиб ўтган нарсамиз эса бу юксак мақсадларимизнинг оёғига болта билан уради.  Юрак томирини чопади. Ҳаракатларимизни кўкка совуради. Ишларимизнинг самарасини кўриш ҳамда келажакда тотли мевасини тотиш учун тўғаноқ бўладиган бу ишларни кеч бўлмасидан олдин тўхтатишимиз лозим. Аллоҳим ўзбек халқини ҳозир ва келжагини юксак қилсин! 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 745
1 142 143 144 145 146 234