islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида бугунги жума мавъизасининг мавзуси эълон қилинди. Порталда таъкидланишича, бугун юртимиз масжидларида “ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!” мавзусида мавъиза қилинади. Муҳтарам жамоат! Барчамизга маълумки, Ислом динимиз мўътадил дин бўлиб, барча ишларда мўътадил йўлни тутишга буюради. Айни пайтда исрофдек оғир гуноҳдан қайтаради. Чунки, ҳар қандай ишда ҳаддан ошиш   исроф саналади ва у Ислом динининг мўътадилликка асосланган таълимотига зид келади. Исроф деб, шариат тилида бирор иш ҳаракатни бажаришда, сўз сўзлашда, молни сарф қилишда, кўнгилдаги хоҳиш истакларни амалга оширишда мўътадиллик чегарасидан чиқишга айтилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда исрофгарларни суймаслигини ва улар шайтоннинг биродарлари эканлигини баён қилган. Жумладан, إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ яъни: “…У исроф қилувчиларни севмагай” (Аъроф сураси, 31-оят). وَآَتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا яъни: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 26-27-оятлар).    Биз кўпинча исроф деганда таомнинг ортиб қолиши ёки ортиқча сарф ҳаражат қилишнигина тушунамиз. Бу ҳам  тўғри. Аммо, нафақат ортиб қолиши, балки қолмасин деб, тўқ қорин устига ейиш ҳам исроф саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ яъни: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз! Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”, деб марҳамат қилган (Аъроф сураси, 31-оят). Еб-ичишдаги исроф – қорин тўқ бўла туриб, устига яна таом ейиш, деган тафсир ҳам бор. Ҳорун ар-Рашиднинг бир насроний ҳозиқ табиби бор эди. У бир куни уламолардан Али ибн Ҳусайн ибн Воқидга: “Қуръон китобларингизда табобат хусусида ҳеч нарса йўқ. Ваҳоланки, илм икки хилдир. Бири – дин илми, иккинчиси – бадан, яъни тиб илми”, деганида, у жавобига: “Аллоҳ таоло табобатнинг ҳаммасини яримта оятга жойлаб қўйган”, – деб, мазкур оятни ўқиб берганида табиб: “Пайғамбарингиз бу хусусда ҳеч нима демаган”, – дебди. Шунда олим: “Аксинча. Ошқозон дард манбаи, парҳез – барча давонинг боши. Баданни унга мос нарса билан парвариш қил!” – деган ҳадисларини ўқиб берибди. Шунда табиб: “Китобингиз билан Пайғамбарингиз Жолинус ҳакимга табобатдан ҳеч нарса қолдирмабди”, – деган экан (Мадорик тафсиридан). Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зот шундай деганлар: إِيَّاكُمْ وَالْبِطَنَةَ مِنَ الطَّعَامِ وَالشَرَابِ؛ فَإنَّهَا مُفْسِدَةٌ لِلْجَسَدِ، مُورِثَةٌ لِلسَّقَمِ، مُكْسِلَةٌ عَنِ الصَّلاَةِ، وَعَلَيْكُمْ بِالْقَصْدِ فِيْهِمَا؛ فَإنَّهُ أَصْلَحُ لِلْجَسَدِ، وَأَبْعَدُ مِنَ السَّرَفِ وَأَقْوَى لِلْعِبَادَةِ яъни: “Таом ва ичимлик билан қоринни шиширишдан сақланинг. Зеро, бундай қилиш жасадни бузади, касаллик келтиради ва намозга ялқовлантиради. Таом ва ичимликда мўътадил бўлинг. Зеро, шундай қилиш жасадга фойда беради, исрофдан йироқ қилади ва ибодатга куч беради”. Сарф-харажат ва хайр-эҳсон қилишда ҳам исрофга йўл қўймаслик лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инфоқ эҳсонни мўътадил қилган бандаларини мақтаб шундай деган: وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا яъни: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят). Аллоҳ таоло эҳсон қилиш, нафақа улашишга буюрган ўрнида, исроф қилишдан, ҳаддан ошишдан қайтаради. Қуйидаги оят бунга далил бўлади: وَهُوَ الَّذِي أَنْشَأَ جَنَّاتٍ مَعْرُوشَاتٍ وَغَيْرَ مَعْرُوشَاتٍ وَالنَّخْلَ وَالزَّرْعَ مُخْتَلِفًا أُكُلُهُ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُتَشَابِهًا وَغَيْرَ...

Aгар зулм биздан бўлса, мен бизлардан эмасман!

Рейчел Керри! Уни ўлдиришганида 23 ёшда эди. 16 йил аввал… 16 йил аввал худди бугунгидек Ғазонинг гўдаклари ўлдириларкан, Рейчел дунёнинг у чеккасидан – Вашингтондан Ғазо халқининг ёнида бўлмоқ учун йўлга чиқди. Фаластинликлар билан унинг на тили айни эди, на дини. Аммо ҳақсизлик қаршисига чиққан инсон учун буларнинг аҳамияти йўқ. Олов қалбли америкалик қиз ҳақсизликлардан изтироб чекаётган, бошига балолар ёғилаётган ғазоликлар билан етти ҳафта яшади. Уларнинг бошига тушаётган мусибатларни ўз кўзлари билан кўрди. Бирга азоб тортди, бирга йиғлади… Онасига юборган сўнгги мактубида шундай ёзган эди: «Тан оламан, онажон, яна дугоналарим билан илгаригидек ҳазиллашиб, кулишиб, хиёбонларда яйраб юришни истайман. Рақс кечаларига боришни хоҳлайман. Кечқурунлари қорним тўқ, юмшоқ ўринларда хотиржам ухлашни истайман. Лекин қилган ишимдан асло пушаймон эмасман. Мен ҳозир бўлишим керак бўлган жойда ҳозирман. Мен бу ҳақсизликларга чек қўйилиши учун қўлимдан келган ишни қилишим керак… Балки қўлимдан ҳеч нарса келмас, лекин ҳарқалай виждоним олдида юзим ёруғ бўлади. Онажон, мен бу ерда кўрган даҳшатларимни айтсам, ҳаётингизнинг қолган қисмини тинч яшаб ўтолмайсиз. Кўзларимга ишонолмаяпман, даҳшатдан кечалари ухлолмаяпман. Дунёмизнинг асл юзи мана шундай эканини ва бу ҳақсизликларга, бу зулмга индамай қараб турган ёки кўриб-кўрмаганга, билиб-билмаганга олаётган миллиардлаб одамлар борлигини ўйласам, юрагимдаги нафрат, исён бўғзимга тошиб кела бошлайди. Бу зулмни тўхтатолсам қани эди! Она, мени қайтишга мажбурламанг. Фаластиндан қайтганим билан энди аввалги Рейчел бўлолмайман… Қорнини снаряд парчаси ёриб юборган, оғзидан ҳозиргина эмган оппоқ сути аралаш қип-қизил қон келиб, кўзчалари косасидан чиқиб кетган бир ёшли гўдагини қучоқлаб додлаётган онани кўрган Рейчел… Икки гўдагининг мажақланган жасадини кўриб, ақл-ҳушидан айрилган, бир онда телба бўлиб қолган тенгдошини кўрган Рейчел… Ўттиз ёшида сочлари изтиробдан оппоқ оқариб кетган йигитларни кўрган Рейчел… «Художон, мени жаннатга олиб кет. Бу ерда жуда қўрқяпман. Укамни олиб кетдинг-ку! Жаннатга олиб кетсанг, ҳечам тўполон қилмайман, яхши қиз бўлиб юраман», дея қўлчаларини дуога очиб ўтирган митти қизчанинг азобларини кўрган Рейчел… қандай хотиржам яшай олади?! Бу ерга келганим – ҳаётимдаги энг тўғри қарорим бўлди. Онажон, агар зулм биздан бўлса, мен бизлардан эмасман! Менинг сўнгги сўзим шу! Мен бизлардан эмасман!..». Таржимон: 3-курс талабаси Нодира Эркинжон   706

Испания археологлари илгари маълум бўлмаган кўплаб биноларни шу жумладан, Европанинг энг қадимги масжидини ӯз ерлари остига яширганлиги ҳақида маълум қилди

Геомагнетика тадқиқотлари давомида, олимлар Европада «Қоронғулик» асрларида қурилган ва замонавий Мадрид яқинида жойлашган вестгот давлатининг вайрон қилинган пойтахти Реккополисда деворлар ва бошқа биноларни қолдиқларини топдилар. Бу дегани, шаҳарнинг ёши 1400 йилга тенг бўлган ер ости бинолар ва харобаларни катталиги тахмин қилингандан каттароқ чиқди. Олимлар тадқиқотлар давомида ўрганилган ҳар бир бурчакда бинолар ва кўчалар мавжудлигини таъкидладилар. Уларнинг бирида, тупроқ қатлами остида, саройнинг бир қисми ва бино топилди. Улар дунёнинг ушбу қисмидаги энг қадимги масжиди бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Гарвард университети профессори Майкл Маккормик шундай деди: «Биз кашф эта олган ҳар бир қазилма маконида бинолар, кўчалар ва йўллар топдик». Бу соҳадаги қазилма ишлари бир неча ўн йиллар мобайнида давом этмоқда, аммо археологлар шу пайтгача шаҳар деворлари ичидаги ҳудуднинг атиги 8 фоизини кашф қилишган. Археологлар ҳудудни кашф қилишнинг ноанъанавий усулидан фойдаланиб, деворлар ичидаги бўш жойлар аслида яширин кўчалар ва бинолар билан тўлдирилганлигини аниқладилар. Қазилма бинолардан бири, бошқа бинолардан фарқли ӯлароқ Макка тарафга қарата қурилганлиги аниқланди. Унинг режаси Яқин Шарқдаги масжиднинг қурилиш структурасини эслатади. У ҳақида батафсилроқ фақат бинони яхшилаб ўрганиш орқали билиб олиш мумкин . Агар дастлабки хулосалар тасдиқланса, у Европада мавжуд бўлган энг қадимги масжид ҳисобига киритилади.деб хабар беради islam.ru. Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 798

«Ойлар султони – Рамазон!» танлови иштирокчилари диққатига!

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайти муборак Рамазон ойига бағишлаб «Ойлар султони – Рамазон!» мақолалар танловини ўтказган эди. Мазкур танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 27 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида бўлиб ўтади. Тадбирга барча иштирокчиларни таклиф қиламиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 666

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎЙНАБ ЎРГАНАМИЗ!

Ўйинлар – самарали тил ўрганиш жараёнинг ажралмас қисми. Улар рақобат муҳитини яратиб, зўрма-зўракилик ва мажбурият хиссини камайтиради. Ўйин хотирада янги ўзлаштирилган материални мустаҳкамлаш, такрорлаш ва амалиётда қўллаш имконни яратибгина қолмай, қатнашчиларни зерикиш ва ўта расмийликдан халос қилади. Бундай муҳитда хотира ва мия фаоллашади, ўқиш самараси ўсади. Қуйида бир неча орфографик ўйинлар келтирилган бўлиб, улар сўз ясаш, ҳарфларнинг ўрнини билиш, сўз қўллаш каби малакаларни ривожлантиришга қаратилган 6 та ўйин билан танишинг. Уларни синфда ҳам, дўстлар ёки оила даврасида ҳам ўйнаш мумкин. Ўқитувчи ролини, агар у бўлмаса, исталган билағон қатнашчи эгаллайди. 1. СЎЗ ЙИҒИШ  Ўйин учун 10 дақиқа ажратилади. Ўйиннинг  мақсади:  ҳарфларни  бириктириш  орқали  сўз  ясаш кўникмаларини ривожлантириш. Жараён: ўқитувчи тингловчиларга кўрсатмасдан йирик ҳарфлар билан инглизча сўзни қоғозга ёзади ва уни ҳарфларга бўлиб кесади, сўнг  “менда сўз бор эди, ҳозир  у ҳарфларга ажралиб  кетди, ким бу сўзни  топади?”  деб,  ҳарфларни  стол  устига  ёйиб  ташлайди.  Сўзни биринчи бўлиб  топган ва уни ёзув тахтасига ёзган тингловчи ғолиб ҳисобланади. Ҳаракат шу зайлда давом этади.   НАВБАТЧИ ҲАРФ  Ўйин учун 10 дақиқа ажратилади. Ўйиннинг мақсади: сўзда ҳарфларнинг ўрнини анақлаш кўникмаларини ривожлантириш. Жараён:  ўқитувчи  гуруҳни  3  та  жамоага  бўлади  ва  тингловчиларга  карточкалар  тарқатади,  улардан,  имкони  борича,  “навбатчи ҳарф” ёрдамида кўп сўз ёзиш сўралади. Бунда “навбатчи ҳарф”нинг сўздаги аниқ жойини ўқитувчи айтиб ўтиши шарт. Масалан: “Бугун бизнинг навбатчи ҳарфимиз “о” ҳарфи, у сўзда биринчи бўлиб келади. Қайси жамоа азоси “о” ҳарфи билан бошланган кўп сўзларни ёзув тахтасига ёзса, ўша жамоа ғолиб ҳисобланади. (open, onion, orange, own, ……) SMS ЎЙИНИ Ўйин учун 15 дақиқа ажратилади. Ўйиннинг  мақсади:  ўрганувчиларнинг  ёзиш  ва  сўз  қўллаш кўникмаларини ривожлантириш. Жараён: ўқитувчи гуруҳни 3 та ёки 4 та жамоага бўлади, сўнг ёзув  тахтасига  инглизча  сўзни  ёзиб  қўяди.  Тингловчилар  шу  сўз ёрдамида  SMS  матнини  тузишлари  керак.  Жамоанинг  бир  азоси сўзнинг биринчи ҳарфи билан бошланувчи SMS матнини ва ҳоказо , иккинчиси  эса  берилган  сўзнинг  иккинчи  ҳарфи  ҳарфи  билан бошланувчи SMS матнини ёзиши керак. Масалан: desk – 1) Do your exercise! 2) Every day you should brush your teeth. 3) Send me my book, please. 4) Kate is always at home. КИМ КЎПРОҚ СЎЗ ЁЗАДИ Ўйиннинг  мақсади:  ўрганувчиларнинг  эгаллаган  ёзиш  ва  сўз қўллаш кўникмаларини текшириш. Жараён: Ўқитувчи  гуруҳни  3  та  ёки  4  та  жамоага  бўлади.  Ҳар бир жамоа ёзув тахтасига ўрганилган мавзулар бўйича имкони борича кўп сўзларни ёзиши керак. Масалан:  Тахминий  мавзулар:  “Greetings  and  partings”,  “At  the airport”, “Kinds of sport games ”, “The seasons”. ТОПИШМОҚ  Ўйиннинг мақсади: ўрганувчиларнинг мантиқий ва эркин фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш. Ўйин  жараёни:  рақамлар  қатори  намойиш  этилади,  уларнинг орасида  бир  нечта  рақамлар  тушиб  қолдирилади.  Тингловчилар тушиб қолган рақамларни топиб айтишлари керак. Масалан: 1, 2, 3, 5, 6, 8, 9, 10. (4, 7). THERE IS … КОНСТРУКЦИЯСИ  Ўйиннинг  мақсади:  дарсда  ўтилган  сўз  ва  ибораларини  ҳамда There  is….  конструксиясини  мустаҳкамлаш  ва  ўз  нутқида  қўллаш кўникмаларини ривожлантириш. Ўйин жараёни: ўқитувчи гуруҳни 2 та жамоага бўлади ва бир қутининг ичига тингловчиларга маълум бўлган предметларни солади. Ҳар  бир  жамоа  аъзоси  There  is….  конструксиясини  қўллаб  навбат билан қути ичида нима борлигини айтиши керак. Масалан: P1: There is a book in the box. P2: There is a pencil in the...
1 143 144 145 146 147 234