islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Дин ва дунёни жамлаш

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Ўзининг улуғлигига моc ҳамду санолар бўлсин!Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нубувват вазифасини олгунларига қадар бўлган замонни жоҳилият даври дейилади. Юз йилларча давом этган масъулиятсиз, маъносиз, адолатсизликлар ва ноинсоний шафқатсизликларга тўлган ҳаёт… Бу ҳаёт ичидаги инсоният разилликлари, тубанликлари ва жамиятнинг ғарқ бўлишига оммавий юзланганликлари… Бу билан бирга ўша давр ҳаёти ичидаги ибрат олиш мумкин бўлган аҳлоқ-у одатлар… Мана шундай жоҳилият авжига чиқиб ўз пойдеворидан кўчиш, парчаланиш вақтига етганда ва унинг энди ислоҳ бўлишида умид қолмаган бир пайтда инсоният ўзининг охирги илоҳий ҳукмини кута бошлади. Ана шундай пайтда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун оламларга пайғамбар этиб юборилдилар: “Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик” (Анбиё сураси, 107). Шундан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолатларининг бутун олам ҳаётини янгилагани, инсониятга таҳдид солиб турган қилични унинг бошидан олгани, инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Ислом башариятга янги руҳ, тўғри мақсад ва олиймақом ғоя берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсониятни ислоҳ қилиш, уйғотиш ва ривожлантириш учун қилган хизматлари чексиздир. Шулардан бири – дин ва дунёни жамлаш ҳамда тарқоқ жамоатларни бирлаштиришдир. Исломдан олдинги диёнатлар инсон ҳаётини икки қисмга – дин ҳаёти ва дунё ҳаётига тақсимлаган. Шунга кўра инсонларни ҳам дин одамлари ва дунё одамларига бўлганлар. Шу билан бирга бу икки томон орасида қалин тўсиқ ҳам бор эди, доимий келишмовчиликда турар эдилар. Инсон, албатта, шу икки тоифадан бирига мансуб бўлиши ва бирини танлагач, иккинчисидан мутлақо воз кечиши керак эди. Улар буни бир одам бир вақтнинг ўзида иккита кемада бўла олмайди, деган мисол билан изоҳлашар эди. Иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт тарзи билан шуғулланай деса, албатта, дин ва унга тегишли нарсалардан воз кечиши керак бўлар эди ёки тарки дунё қилмай туриб диндорликка эришиб бўлмас эди. Масаланинг эътиборли жиҳати ўзини дунё ҳаётининг одамлари ҳисоблаб диндан воз кечганлар шунчаки диний ҳаётни тарк этиш билан чекланиб қолмадилар, балки диний ҳаёт эгаларига қарши курашдилар. Натижада икки тараф орасида душманчиликлар келиб чиқди ва жамият инқирозига кенг йўл очиб берди. Бунга ёрқин мисол этиб масиҳийлик динини кўрсатиш мумкин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб келганларидан сўнг эса, инсоннинг ҳаётидаги амаллар ва ахлоқлардан кўзланган асосий мақсад бўлиши лозимлигини айтдилар. Ислом унга “ният” деб ном берди: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилганига яраша”. Инсоннинг ихлос билан Аллоҳнинг розилиги учун, Унинг амрларига бўйсуниб, қайтарганларидан қайтиб қилган ҳар бир амали Роббисига яқинлашиш воситасидир. Агар ўша иш ризқ талаб қилиш, вазифа бажариш, пок йўллар билан ер юзидаги нарсалардан фойдаланиш, иқтисодий амал бўлса ҳам барибир. Буларнинг барчаси ибодат ва диний хизмат ҳисобланади. Аксинча, инсон тоат-ибодатлар қилса-ю, у билан Аллоҳнинг розлигини мақсад қилмаса, ўзи учун ўша амалидан фойда йўқ ва мана шу беҳудаликдир. Мана шу асос билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дин ва дунё орасидаги ажралишга барҳам бердилар. Доимий хусуматда бўлган бу икки тушунча дўстлашди, бирлашди. У зот бизга қуйидаги жамловчи дуони ўргатдилар: “Роббимиз, дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин” (Бақара сураси, 201). 1-курс талабаси М.Исоқжонова 844

Мусулмон ва Европа аёли: қиёс ва таҳлил

Милодий 586-йил… Европа конгресси аъзолари “Аёл инсонми?” деган мавзуда баҳс юритиш учун тўпландилар. Узоқ баҳс-мунозаралардан сўнг “Аёл – инсон, лекин у эркак кишининг хизматини қилиш учун яратилган”, деган қарор қабул қилдилар. Бу қарор жорий этилганига кўп бўлмасидан, қумтепаликларию сувсиз чўллардан ташкил топган Арабистон яриморолидаги бир кичик шаҳарда Аллоҳнинг сўнгги элчиси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баланд овозда ўзининг бутун оламларни ларзага солувчи ушбу гапларини айтдилар: “Аёллар – эркакларнинг туғишганларидир. Сизлар Жаннатга киришни истамайсизларми? Ана ўша сиз истаётган Жаннат – оналар оёғи остидадир ва ҳар бир аёл онадир!!” Милодий VII аср… Рим конгресси аъзолари аёлларнинг қадр-қиммати борасида бўлиб ўтган баҳсларидан сўнг ушбу қарорни қабул қилдилар: “Аёл – тирик мавжудот, лекин унинг қалби ҳам, жони ҳам йўқ”. Конгрессдаги баъзи кишилар аёлни бамисоли улкан ифлослик, деб таърифлаган бўлса, баъзилари ҳатто улар ҳеч қачон кулмаслиги, гапирмаслиги керак деб, аёллар оғизларини беркитиш кераклигини (!) таклиф қилдилар. Бу вақтда дашту биёбонлардан чиқиб, бутун Осиёни ларзага солган, Европа томон зафарли жанглар олиб бориб, Буюк Андалус давлатини бунёд қилган мусулмонларнинг ўз аёлларига қилган гўзал муносабатларини кўрган барча европалик аёллар борки, Андалус аёллари ўрнида бўлишларини орзу қилар эдилар. Чунки муслималарда…ҲУҚУҚ ва ҲУРМАТ бор эди! Бу ерда минтақанинг ёки ҳудуднинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Негаки, Араб диёрининг ўзида ҳам Ислом келмасидан аввал аёлларга бўлган муносабат ҳайвонларга кўрсатиладиган муносабатдан ҳам ёмон эди. Аёл учун мулк, сўз эркинлиги, илм олиш ҳуқуқи у ёқда турсин, ҳатто яшаш ҳуқуқи ҳам йўқ эди. Қавмининг маломатидан қўрқувчи эркаклар аёли қизалоқ туғадиган бўлса, тириклай ерга кўмар эдилар. Неча-неча қизалоқларнинг нолаларини тилсиз ер ўз бағрида яширар эди. Эри вафот этган аёл эри ўлиб, ўзи тирик қолгани учун тақдирга ҳамиша лаънатлар ёғдирар эди. Чунки бева аёл ёки қул қилиб сотилар, ёки эрининг бошқа аёлдан бўлган хотини ёки бошқа қариндошига хотин бўлишга мажбур бўлар эди. Аёлнинг яшаши у учун энг катта бахт деб ҳисоблайдиган мушриклар унга вафот этган яқинидан қолган мулкдан мерос тегиши кераклигини ўйлаб ҳам кўрмас эдилар. Аммо Аллоҳ Ўзининг то Қиёматга қадар давом этувч шариати билан Муҳаммад (соллаллоҳу лайҳи васаллам)ни пайғамбар этиб юборгач, ҳуррият ва бахт шамоли аёл-қизлар кўксигада етиб борди. Энди улар ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзоси, эрки ва мулки ўз қўлида бўлган шахс деб эътироф этилдилар. Бундан кўринадики, аёлга ҳуқуқини бериш, уни эҳтиром этиш, бирор ҳудудга оид ёки бирор халққа хос одат эмас, у ИСЛОМдир! Фақатгина Аллоҳнинг динидагина аёллар барча соҳаларда, ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида ўз ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муслима аёлга тижорат ва саноат ишлари билан шуғулланишга рухсат бердилар, илм олишга буюрдилар, унга Аллоҳ тарафидан берилган мерос олиш, нафақа олиш, ажрим талаб қилиш, маҳр олиш каби ҳуқуқларни ўргатдилар, уни ҳуқуқлари топталишидан, хорлашдан қайтардилар. Бир аёл У зотнинг ҳузурларига келиб, ўзининг савдода қиладиган бир иши бўйича фатво сўрайди. У бирор молни сотиб олишда савдолашиб, ўзи белгилаган нархга етганида сотиб оларди, бирор нарсани сотишда ҳам шундай иш қилар эди. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у аёлни савдолашмай ўзи белгилаган нархда сотишдан қайтардилар. Европада Инжилда келтирилган Одам (алайҳиссалом)нинг Жаннатдан қувилиши борасидаги ривоят кенг тарқалиб, бунинг оқибатида “Инсонлар Одамнинг чап қовурғасидан яратилган Момо Ҳавонинг хатоси оқибатида Жаннатдан Ерга туширилдилар. У маън қилинган мевани еди ва Одамни ҳам бунга чорлади, аёллар ана ўша хатокор Ҳавонинг авлодларидир. Улар ҳамиша эркаклардан қуйида, ахлоқ жиҳатдан заиф бўлиб қоладилар”, деган тасаввур шаклланган эди. Ҳатто ривоятларга ишланган суратларда Момо Ҳавонинг боши...

Тунги тиловат фазилати

Қуръонни тунда, хусусан, тунги намозларда ўқишга кўпроқ эътибор қаратмоқ лозим. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ أُمَّةٌ قَآئِمَةٌ يَتْلُونَ آيَاتِ اللّهِ آنَاء اللَّيْلِ وَهُمْ يَسْجُدُونَ. يُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَأُوْلَئِكَ مِنَ الصَّالِحِينَ …Аҳли китоблар орасида туни билан сажда (ибодат)қиладиган, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб чиқадиган тўғри жамоа ҳам бор. (Улар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадилар ва хайрли ишлар сари шошиладилар. Айнан улар солиҳ кишилардандир. (Оли-Имрон сураси, 113-114 оятлар.) في الصحيحين أنه صليالللهعليهوسلم قال: يَا عَبْدَ اللهِ لاَ تَكُنْ مِثْلَ فُلاَنٍ، كَانَ يَقُومُ اللَّيْلَ ثُمَّ تَركَهُ وروى الطبراني وغيره Икки саҳиҳ тўпламда шундай ҳадис мавжуд: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлмагин. У кечасида уйқусидан турар сўнг у (Қиёмул лайл) ни тарк қилар эди”[1]. عن سهل بن سعد رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم قال: شَرَفُ الْمُؤْمِنِ قِيَامُ اللَّيْلِ رواه الطبراني Имом Табароний ва бошқалар Саҳл ибн Саъддан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мўминнинг шарафи кечани қоим қилишлигидадир”, деб марҳамат қилдилар. Бу борада ҳадис ва асарлар жуда кўп ворид бўлган. Иброҳим Нахаъий: “Қуръонни тунда қўйни ийдириш муддатича бўлса ҳам ўқинглар”, деб айтар эди. Язид Рақошийдан [2] қуйидагича ривоят қилинади: “Агар мен ухлаётиб уйғониб кетсам, сўнгра яна уйқуга ётсам кўзларим ухламайди”. Тунги намоз ва тунда ўқилган Қуръоннинг бошқалардан устунроқ эканининг сабаби шундаки тунда инсон қалби хотиржам ва турли нарсалардан холи бўлади. Шунингдек ҳожати учун зарур бўлган тасарруфлардан фориғ бўлади. Ҳамда ибодатнинг савобини барбод қиладиган риё ва шу каби амаллардан омонда бўлади. Шу билан бирга шариат кўрсатмаларида тунда турли яхшиликлар борлиги  ҳақида айтилади.  Зеро Исро воқеаси ҳам тунда содир бўлган. Ундан ташқари Имом Бухорий қуйидаги ҳадисни келтиради: “Роббиларингиз ҳар кеча туннинг ярми ўтган вақтда  дунё осмонига тушади ва: “Дуо қиладиганлар борми? Дуосини ижобат қиламан”, дейди”. Ундан ташқари Имом Бухорий “Саҳиҳ” китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Тунда Аллоҳ таоло ҳар дуоларни қабул қиладиган бир вақт бор” деганлари ривоят қилинади: Тунда ўқилган намоз ва қилинган тиловат оз ёки кўп бўлса ҳам унинг фазилати ҳосил бўлаверади. Лекин қанча кўп бўлса шунча фазилат ошиб бораверади. Бироқ доимий тарзда, туни бўйи қоим бўлиш макруҳдир. Шунингдек ўзига зарар етадиган бўлса ҳам тунги намоз ва қироатни тарк қилиш жоиз. Озгина амал билан ҳам кечанинг фазилати ҳосил бўлишига Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади. عبد الله بن عمرو بن العاص رضي الله عنهما قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم: مَنْ قَامَ بِعَشْرِ آيَاتٍ لَمْ يُكْتَبْ مِنَ الْغَافِلِينَ وَمَنْ قَامَ بِمِائَةِ آيَةٍ كُتِبَ مِنَ الْقَانِتِينَ وَمَنْ قَامَ بِأَلْفِ آيَةٍ كُتِبَ مِنَ الْمُقْسطِينَرواه أبو داود Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки тунда ўн оят тиловат қилса ғофиллардан деб ёзилмайди, агар юз оят ўқиса итоат қилувчилар қаторида ёзилади, кимки минг оят тиловат қилса адолат қилувчилардан деб ёзилади”. (Абу Довуд ривояти.) Саълабий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Кимки  тунда икки ракат намоз ўқиса, Аллоҳ учун сажда қилгувчи ва қоим тургувчи бўлган ҳолда тунни ўтказибди”. «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов [1] Имом Бухорий “тунда таҳажжуд ўқиш” бобида келтирган. [2] Язид ибн Руқоший Басрий, куняси Абу Амр. Зоҳид тобеъинлардан...

Қабри шариф зиёрати ҳақида мулоҳаза

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Юртимиздан ҳаж ва умра сафарига отланганлар одат бўйича аввал Мадинаи мунавварага бориб, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қиладилар. Масжидун-набавийда намоз ўқийдилар. Ана ундан кейин Маккага келиб асосий ибодат амалларига киришадилар. Лекин ҳозирги сохта салафийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини зиёрат қилишни ҳаром, деб ҳисоблашади. Жумладан, уларнинг раҳнамоларидан бири Носир Албоний қуйидагича фатво берган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрати учун сафарга отланиш ҳаром. Қаранг: “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 12 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томонидан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср. Албонийнинг бу фатвоси аввалда ҳанбалий мазҳабидан бўлган Аҳмад ибн Таймиянинг қарашлари асосида айтилган бўлиши мумкин. Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларини зиёрат қилишдан қайтаргани, бу шарафли ният билан йўлга чиқиш гуноҳ ва бу йўлдаги мусофирларга, ҳатто намозни қаср қилиш ҳам мумкин эмаслигини айтиб келгани бир қанча адабиётларда келади. Айрим олимлар бу гапнинг асли йўқ, ибн Таймияга нотўғри нисбат қилинганини ҳам иддао қилишган. Шундай бўлса-да, бу масалада суннат ҳомийлари бўлмиш аксар уламолар ибн Таймияга раддиялар битишган. Хусусан, шофеъий мазҳабининг йирик олимларидан имом Субкий раҳматуллоҳи алайҳ шу масалада ибн Таймияга алоҳида раддия битган. У “Шифоус сақом фи зиёрати хайрил аном” деб номланади. Мазкур китоб ўн бобдан иборат бўлиб, унинг аввалги етти боби зиёрат масаласига бағишланган. Кейинги учта бобда, тавассул ва истиғоса, шафоат, пайғамбарларнинг қабрларида ҳаёт эканлиги ҳақида сўз юритилган. Аллоҳ рози бўлсин, муаллиф мазкур китобда қабри шариф зиёратидан ман этувчиларни жуда кучли далиллар билан “калтаклаган”. Аслида Расулуллоҳнинг қабри шарифларини зиёрат қилиш салафи солиҳлар ижмоъси билан мандуб ва кўп савоблик амалдир. Жумҳурнинг қавли ҳам шу. Шайх ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ қабри шариф зиёрати ижмоъан жоиз эканини “Раддул мухтор”да айтади ва “Лубоб”да ҳам бу ижмоъ нақл қилинганини алоҳида қайдлаб ўтган. Шайх Муҳаммад Саъид Соғиржий “Ал-фиқҳ ал-ҳанафий ва адиллатуҳ” номли асарида қабри шариф зиёрати мандублигини, жумҳури аҳли илмлар бу қарашда якдиллигини алоҳида урғулаб, қуйидаги оятни унга асос бўлишини билдиради: وَمَا أَرْسَلْنَا مِن رَّسُولٍ إِلاَّ لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللّهِ وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذ ظَّلَمُواْ أَنفُسَهُمْ جَآؤُوكَ فَاسْتَغْفَرُواْ اللّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُواْ اللّهَ تَوَّاباً رَّحِيماً «Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингизга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли зот эканини топган бўлур эдилар» (Нисо сураси, 64-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларида тирикдир. Ул зот бу дунёдан ўтганларидан кейин ҳам Набийдир. Шундай экан, оятга кўра Ул зотнинг қабри олдига Аллоҳдан мағфират тилаб келиш то даври қиёматгача биз осий умматлар учун манфаатли иш бўлиб қолаверади. Қаранг: Ал-фиқҳ ал-ҳанафий. 3 – Ж. 490 – Б. Дамашқ. Дор ал-калим ат-тойиб. 2005. Қабри шариф зиёратига далил сифатида яна ушбу ҳадисни келтириш мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки ҳаж қилса, бас, вафотимдан кейин қабримни зиёрат қилса, у гўёки мени ҳаётлик чоғимда зиёрат қилгандек бўлади» (Сунани Дорақутний 2/278). Хулоса шуки, ҳозирги сохта салафийларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилишдан қайтаришларига эътибор йўқ. Бу масалада салафи солиҳларнинг ҳаммаси якдил фикрда мандуб деб эътиқод қилганлар. Тўрт фиқҳий мазҳаб фуқаҳолари ҳам қабри шариф зиёратини мандуб, деб уқтиради. Ўшаларга...

Олти ёшида онасига оро кирган болакай

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мақтаб кетган салафи солиҳлар даврида бир парҳезкорлиги, тақвоси ва омонатдорлиги билан атрофга шуҳрати ёйилган бир аёл бор эди. Насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодига мансуб ҳошимийлардан эди. Ҳалоллик ва диёнатда довруғи ёйилган бу аёлга одамлар турли қимматбаҳо пул-буюмларини омонат келтириб қўйишар, керак бўлганда қайтариб олиб кетишар эди. У аёлнинг зийрак ва ўткир фаросат соҳиби бўлган бир ўғли ҳам бўлиб, у ҳамма қатори олти ёшга тўлганда мадрасага қатнай бошлаган эди. Эрта туриб қорнини тўйғазиб мадрасага йўл олар. Дарси тамом бўлгач уйига қайтар ва онажониси кўмагида дарсларни тайёрлар эди. Бир куни уларнинг уйига икки нотаниш киши маълум миқдорда маблағ келтириб омонат қўймоқчи бўлишди. Омонатларини топширар экан уни қайтариб олишда “Иккимиз бирга келсак кейин қайтариб берасиз. Иккимиздан биримиз ёлғиз келадиган бўлсак, омонатни бермайсиз”—деб шарт қўйишди. Болакайнинг онаси “ҳўп” деб омонатни қабул қилди. Орадан кўп ўтмасдан ҳалиги омонатчиларнинг биттаси келиб омонатини сўради. Аёл бирор сабаб бўлдими буниси номаълум, хуллас, омонатчилар қўйган шартни унутиб, омонатни сўраб келган одамга бериб юборди. Эртаси куни унинг шериги ҳам келди ва у ҳам омонатни сўради. Аммо бир кун олдин унинг шериги омонатни олиб кетган эди. Аёл, шартини унутиб омонатни шеригига бериб юборганини айтди. Лекин у одам тўполон қила бошлади. Болакайнинг онасига “Биз сизга омонат қўйиш чоғида қаттиқ тайинлагандик. Иккимиз бирга келсак қайтарасиз, ҳеч биримизга ёлғиз келсак омонатимизни бермайсиз, деб айтгандик. Сиз омонатга хиёнат қилдингиз. Энди зомин бўлдингиз! Тўлайсиз!”- деб даъво қила бошлади ва қозига арз қилишини айтиб дағдаға қилди. Шу орада мактабдан унинг олти ёшли зийрак ўғилчаси келиб қолди. Кўрдики онажониси нима қилишини билмасдан йиғлаб ўтирибди. Болакай онасидан ҳол сўради. Онаизор воқеани баён қилди. Даъвогар кишини кўрсатиб, маҳкамага борганда унга қандай жавоб бераман, омонатини қаердан топиб бераман, деб йиғларди. Зийрак ва ўткир фаҳм-фаросатли болакай онасига таскин бериб: “Онажон хотиржам бўлинг! Маҳкамага боришингизга ҳожат йўқ. Даъвогар билан ўзим гаплашаман, – деди. Кейин ҳалиги кишига юзланиб: – Амаки, шартингиз бўйича омонатни талаб қилиш ҳуқуқига иккингиз бирга келганда эга бўласиз. Ёлғиз келиб омонатингизни талаб қилишга ҳаққингиз йўқ! Тўғрими?—деди. У: -Ҳа, шундай—деди. Шунда олти ёшли болакай: – Ундай бўлса, шеригингизни топиб келасиз! Унгача сиз билан гаплашмасликка онажонимнинг ҳаққи бор. Маҳкамага ҳам бормайдилар! Қани жўнанг. Шеригингиз билан бирга келинг!—деб қатъий талаб қўйди. Бу гапдан кейин ҳалиги одамнинг шашти пасайди ва шеригини топиб келиш учун хонадондан чиқиб кетди. Олти ёшли болакай оғир вазиятга тушиб қолган онажонисининг жонига оро кирди. Катта бир хижолатчиликдан қутқариб қолди. Ўша болакай аҳли сунна вал-жамоа ақидавий мазҳабининг тўрт фиқҳий йўналишидан бири – шофеъийлик мазҳабининг асосчиси Имом Муҳаммад Ибн Идрис Шофеъий эди! Андижон шаҳар «Чинор» жомеъ масжид имом хатиби Авазбек Мўминов 840
1 168 169 170 171 172 234