Бағрикенглик тамойиллари илк ислом давридаги Ҳудайбия сулҳи, Макка фатҳи, “Баён бароа” воқеалари билан мувозий равишда ривожланиб, такомилига етди ва кейинги даврлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти унинг негизига қурилди.
Учинчи мавзу-оҳод хабарлар. Бир ёки иккита одам ривоят қилган, лекин уч асрдан ҳеч бирида машҳур бўлмаган, ҳатто уни қабул қилишга ижмо ҳам қилинмаган ҳар бир хабардир.
“Жиҳод” сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса, ўзининг барча куч-қувват, ақл-заковати ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида, Унинг дини учун сарфлаши керак бўлади.