Ушбу “Саҳифалар” китоби ХХ асрда яшаб ижод қилган муҳаддис, таҳқиқчи, фақиҳ, кўплаб алломалар устози, кўплаб нодир асарлар муаллифи Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг узоқ йиллик меҳнат самараси бўлиб, унда муаллиф салафи солиҳларнинг, хусусан, саҳобаи киромлар, тобеин, табаъ тобеъин ва кейинги олтин асрлар алломаларию солиҳларининг илм талабидаги ҳаёт йўллари ёритилган. Уларнинг бундай улкан илмга қандай эришганлари, нималарни амалга оширганлари, илм йўлида турфа қийинчиликларни қандай енгиб ўтганлари, ушбу қийинчиликларга сабр қилиб, қай тарзда охир-оқибат уммат олимига айланганлари келтириб ўтилган. Асарда салафи солиҳлар давридаги илмий муҳит, илм олишдаги зарур кўрсатмалар, олимларнинг Қуръон ва ҳадисга амал қилишдаги жонбозликлари акс этган. Шунингдек, асар олдинги даврдаги илм марказлари бўлган шаҳарлар, давлатлар, уларнинг номланишлари ва шу каби маълумотлар билан тарихий жиҳатдан ҳам муҳим асар ҳисобланади. “Саҳифалар” китоби барча китобхонлар учун, хусусан, илмга алоқадор кишилар, толиби илмлар учун мўлжалланган бўлиб, улар учун салафи солиҳлар ҳаётидан ибрат олиш, ўзларининг илмий ҳаёт йўлини қатъий белгилаши, илмга бўлган рағбатларини чархлашда ас қотадиган китобдир. Муаллиф: Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Таржимонлар: Фахриддин Муҳаммадносир, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Муҳаммадяҳё Ходжаев, Абдуллоҳ Қосим Нашриёт: Ғафур Ғулом нашриёт-матбаа ижодий уйи Сана: 2020 йил Ҳажми: 440 бет ISBN: 978-9943-6111-2-2 Ўлчами: 60х90 1/16 Муқоваси: қаттиқ Харид қилиш учун: +99890 934 33 34 (Муҳаммадяҳё) +99890 966 97 51 (Раҳматуллоҳ) https://t.me/Sahifalar_admin 552
عَنْ عَبْدِ الرّحْمَنِ بنِ أَبِي بَكْرَةَ عَنْ أَبِيهِ: “أَنّ رَجُلاً قَالَ يَا رَسُولَ الله أَيّ النّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ. قَالَ فَأَيّ النّاسِ شَرّ؟ قَالَ: مَنْ طَالَ عُمُرهُ وَسَاءَ عَمَلُهُ”. Абдураҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади: “Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиниси афзал” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани” – дедилар. У: “Инсонларнинг қайсиниси ёмон” – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умри узоқ бўлиб, амали ёмон бўлгани” – дедилар”. Имом Термизий ривояти. Саҳобий розияллоҳу анҳумлар Ислом шарафига эришгач, дин ва дунёси учун муҳим бўлган амалларга алоҳида эътибор берганлар. Ҳар икки дунёлари учун фойдали нарсаларни билиб ўрганиб уларга амал қилишга ҳамда зарарли нарсалардан хабардор бўлиб, улардан узоқ бўлишга интилганлар. Уларнинг мана шу қизиқиш ва интилишлари уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Энг афзал амал қайси?”, “Кимга кўпроқ яхшилик қилай?”, “Нима қилсам жаннат аҳлидан бўламан?”, “Жаннатга сабаб бўладиган амаллар қайсилар?”, “Инсонларнинг энг яхшиси ким?” каби саволларни беришга ундар эди. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир саҳобийнинг ёши, ҳолати, имкониятига қараб ёки Исломга янги кирганлигини ҳисобга олган ҳолда жавоб берар эдилар. Ушбу ҳадисда ҳам бир саҳобий Пайғамбаримиздан “Энг яхши инсон қандай бўладию, ёмон инсон қандай бўлиши” ҳақида сўради. Пайғамбаримиз унга жавобан узоқ умр кўриб ўша узоқ умри давомида яхши солиҳ амалларни кўп-кўп қилиб, натижада савобларини кўпайтириб олган киши инсонларнинг энг яхшиси бўлишини айтдилар. Ўз ўрнида узоқ умр кўришдек имкониятдан тўғри фойдаланмасдан бутун умрини ёмонлик билан ўтказган инсон энг ёмон инсон бўлиб қолишини таъкидладилар. Пайғамбаримиз ушбу жавоблари билан инсон ҳаётининг мазмунини белгилаб бердилар. Дарҳақиқат инсон ҳаётга келар экан қачон, қаерда, қайси ҳолатда вафот этишини билмайди. Зеро, узоқ ёки кам умр кўриш Аллоҳдан бўлиб, инсоннинг ихтиёрида бўлмаган ишдир. Чунки умрлар Аллоҳнинг қўлидадир. Инсоннинг имконида бори эса, ўша умрида яхши амал қилиб қолишидир. Чунки Аллоҳ таоло инсонга ақл берган, китоблар нозил қилган, Пайғамбарлар юборган, далилларни баён қилган. Ҳар бир инсоннинг солиҳ амал қилишга имконияти бор. Шу билан бирга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи солиҳ амаллар инсоннинг умри узайишига сабаб бўлишини айтганлар. Анас ибн Молик Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисда: “Ким ризқи кенг умри узоқ бўлишини хуш кўрса қариндошларига яхшилик қилсин” – дейилган. (Имом Бухорий ривояти). Инсонларнинг яхшиси умри узоқ бўлиб, амали гўзал бўлгани экан, доимо, Аллоҳдан умри узоқ, амали солиҳ бўлган бандалардан қилишини сўраши лозим. Мана шундан яхши амалларсиз кўрилган узоқ умрда инсон учун яхшилик йўқлиги маълум бўлади. Чунки гоҳо узоқ умр инсон учун ёмон ва зарар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан баъзи уламолар Аллоҳдан қуруқ узоқ умр эмас, балки тоат ибодатда яхши амаллар узра ўтадиган узоқ умрни сўраши лозим бўлади, дейишган. Тийбий раҳматуллоҳу алайҳ инсон умридаги лаҳзаларни тижоратчининг сармоясига ўхшатиб шундай дейди: Албатта, лаҳзалар ва вақтлар тижоратчининг сармоясига ўхшайди. Тижоартчи фойда кўрадиган ишларида тижорат қилади. Сармояси қанча кўп бўлса, кўрадиган фойдаси ҳам шунча кўп бўлади. Ҳудди шу каби инсон ҳам умридан яхши амаллар қилиб фойдаланиб қолса, муваффақиятга эришади. Ким (вақтини) сармоясини зое қилса, фойда кўрмай очиқ зиёнда қолади. Мусулмон инсон ўлимни орзу қилмайди. Чунки у ўзига берилган узоқ умрни яхши савобли ишлар қилишга имконият деб қабул қилади....
Мамлуклар Арабистон ярим оролини, айниқса Маккаю Мадина ва уларнинг орасидаги Ҳижозни назорат қилардилар. Милодий 1279, ҳижрий 678 йилда Мамлук султони Мансур Қалавун ҳукмронлиги даврида Пайғамбар алайҳиссалом қабри устига ёғочдан гумбаз қурилган бўлиб, дастлаб рангсиз, кейинчалик оқ ва кўк рангларга бўялди. 1481 йилда масжидда кучли ёнғин содир бўлганидан сўнг, гумбаз ёниб кетади. Шу каби офатлар сабаб гумбаз бузилиб кетмаслиги учун мақбара устига ғиштли иншоот қурилди ва гумбаз усти ёғочнинг ўрнига қўрғошин плиталари билан қопланади. Ўша йили масжид, жумладан Пайғамбар алайҳиссалом мақбараси мамлук султони Абулносир Сайфуддин бошчилигида кенгайтирилди. Ҳозирги кўринишдаги гумбаз 1818 йилда Усмонли Султон Маҳмуд II томонидан қурилган. Гумбаз илк бор 1837 йилда яшил рангга бўялган. Яшил гумбаз ҳозирги давргача Пайғамбар алайҳиссалом қабрини атрофдаги кумуш рангдаги бошқа мақбаралардан ажратиб туради. Яшил гумбаз учидаги олтиндан тайёрланган бўлак Усмонли Султон Абдулҳамид буйруғи билан ўрнатилган. Усмонлилар тасарруфида Арабистон ярим ороли, Фаластин, Шом-Сурия, ҳозирги Ливан ва Иордания бор эди. Улар 1517 йилдан бошлаб Биринчи Жаҳон уруши тугагунига қадар, 1918 йилгача ҳукмронлик қилдилар. Сауд оиласининг биринчи ҳумкдори, Саудия давлатини тузишда дастлабки қадамни қўйган Сауд ибн Абдулазиз 1805 йилда Мадинани эгаллаб олганида, унинг тарафдорлари Мадинадаги деярли барча мақбара ва гумбазларни вайрон қилдилар. Масжидун Набавийдаги олтин безаклар қўпориб олинди, аммо Пайғамбар алайҳиссалом мақбараларидаги гумбаз конструкцияси жуда пишиқ ва мустаҳкам ишланганлиги сабабли уни бузишга эриша олмадилар. Шунга ўхшаш воқеалар 1925 йилда Саудия қўшинлари томонидан қайта содир этилди ва бу сафар ҳам бузишга муваффақ бўлмадилар. Тhe Independent нашрининг ёзишича, 2007 йилда Саудия Арабистони бош муфтийси томонидан маъқулланган ва Саудия Ислом ишлари вазирлиги томонидан нашр этилган рисолада “яшил гумбаз бузилиши ва масжиддаги учта қабр текисланиши” ҳақида айтилганди. Ўша йили Британиянинг change.org сайтида гумбазни бузилишига қарши мусулмонлар томонидан петиция эълон қилинган эди. Бироқ, бу хабарнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида бирор бир асос мавжуд эмас, мақбаралар бузилиши тўғрисида эса бошқа бирор бир ишончли нашр ёзмади. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 690
Республикамизда ўтказилаётган “Сирдарёликларга кўмак” акциясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча таълим муассасалари фаол иштирок этиб келмоқда. Президентимиз томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси жамиятимизнинг барча қатламлари қатори, диний ташкилотлар томонидан ҳам кенг қўллаб-қувватланмоқда.Хабарингиз бор, Тошкент ислом институти жамоаси томонидан Сардоба туманида содир бўлган офатдан азият чеккан сирдарёликларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сардобага ёрдам” хайрия акцияси ташкил этилди. Қисқа вақт ичида саховатли ҳамюртларимиз томонидан жамғармага 15 миллион сўм пул маблағи ва оила учун бирламчи зарурий ашёлар (эркак ва аёллар, болалар кийими ва юмшоқ ўйинчоқлари, гиламлар, чойшаблар, кўрпачалар, жойнамозлар, рўзғор буюмлари ва зарур гигиеник воситалар ҳамда тиббиёт ниқоблари) келиб тушди. Шаҳримиздаги саховатпеша инсонлар томонидан тўпланган маблағларни ўз “эга”ларига топшириш мақсадида 7 май куни институт ректори Уйғун Ғафуров бошчилигида бир гуруҳ ўқитувчи ва ходимлар 1 та Damas LABO ва 6 та енгил автомашиналарда Сардоба туманига ташриф буюрдилар. Олий маъҳад вакиллари Сардоба тумани имом-хатиблари ҳамроҳлигида сув тошқинидан зарар кўрган маҳаллаларда бўлиб, азият чеккан шахслар билан учрашдилар. Суҳбат давомида уларга руҳий далда бўлиб, йиғилган биринчи зарурий маҳсулот ва маблағлар ёрдамида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига тарқатилди. Акция доирасида йиғилган 15 миллион сўм 15 та оилага 1 миллион сўмдан тақсимлаб берилди. Рамазон ойида машаққатда қолган юртдошларимизга ўз ёрдам қўлларини чўзаётган азизларимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Зеро Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилганидек: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг” (Моида, 2). Ҳадиси шарифда эса: “Мўмин киши мўмин биродарини ёрдамсиз қолдирмайди”, дейилган (Имом Бухорий ривояти) Аллоҳ таоло қилаётган эҳсонларни ўз даргоҳида қабул қилсин, ажру савобларини зиёдаси билан ато этсин. “Сардобага ёрдам” хайрия акциямиз давом этади, навбатдаги саховат карвонига ўз ҳиссангизни қўшинг:Узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш учун алоқа телефони: +99890 955 39 75Пул маблағларини ўтказиш учун пластик карта (Мадаипов Аҳрор номида):8600021978323304Хориждаги ҳамюртлар томонидан пул маблағларини ўтказиш учун пластик карта (Абдуҳаким Олимов номида):4790912210624575Манзил: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом инсититути. Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.Мўлжал: Ҳазрати Имом масжиди Аллоҳ таоло қилаётган хайру саҳоватингизни қабул қилиб савобларини кўпайтириб берсин, юртимизни барча балолардан асрасин. Сирдарё аҳлини бу кулфатдан тез фурсатда чиқиб олишларини насиб этсин! 667
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистондаги жоме масжидларда шу йил 6 майдан эътиборан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган аудиохабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш бўйича баёнотида жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш маҳал ва Рамазон ойидаги таровиҳ намозларини уйда ўқиш ҳақида алоҳида қайд этилган. Шундай экан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорларига мос равишда масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш бошланиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашрлари томонидан эълон қилинади. Ўз навбатида мўмин-мусулмонларни мана шундай ихтилоф, фитна ва иккиланишларга сабаб бўладиган материалларни тарқатмасликка чақирамиз. Аллоҳ таоло барчамизга инсофу тавфиқ бериб, тўғри йўлда собитқадам қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 589