islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ажойиб генетика: интелект наслдан наслга ўтадими?

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди. 2.Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз). 3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади). 4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади. 5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади. Эркаклар учун хулосалар: 1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади). 2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз – қиз фарзанд орзу қилинг. 3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган. Aёллар учун хулосалар: 1. Ўғлингиз ақл тарафдан – отангизнинг нусхасидир ва уни “сен отанг каби аҳмоқсан” деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас. 2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади. Манба: @mkbuxoro 570

“Сардоба фожеаси” нега юз берди. Бу “ўпирилиш” ортида нималар бор?

2017 йили «Ахборот» дастурида «аср қурилиши» деб эътироф этилган «Сардоба» сув омборида шу йил 1 май куни «аср ўпирилиши» рўй берди ва ҳаммаёқни сув босди. Сув омборда ўпирилган тупроқ кўпроқми ё ўмарилган пулларми, ҳали буни аниқлаштириш керак бўлади, токи уни қурганлар сувдан қуруқ чиқа олишмасин. Айни дамда энг хижолатлиси — ўзимиз қолиб, қўшни Қозоғистонда ҳам одамларнинг уйини сув босиб турибди. Сирдарёда хавфли ҳудудлардан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинган бўлса, Қозоғистонда 31 мингдан зиёд аҳоли ўз турар жойини тарк этишга мажбур бўлди. Албатта, ҳали ўзимизда ҳамма ҳам ёрдам ололмас, аммо Қозоғистонга етказилган нинадек зарар учун ҳам товон пули тўлаб берилса керак. Дастлаб сув омбори тўғони девори бузилишига кучли шамол ва кучли ёмғир сабаб бўлгани айтилди. Ўзбекистонда ҳар йили баҳор фаслида жаладан сўнг у ёки бу қишлоқларда, ҳатто шаҳарларда сув тошқинлари юзага келиши кузатилади. Кўпчилик бу сафарги ҳодисага ҳам бошида ана шундай аҳамият билан қарагани рост. Лекин кўп ўтмай оқибат ниҳоятда аянчли экани маълум бўла бошлади: сув тошқинига аслида турмаган шамол ва ёғмаган ёмғир мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам, 4 киши ҳалок бўлиб, 1 киши бедарак йўқолгани ҳам, соғ уйнинг ўзи қолмагани ҳам… Фото: Президент матбуот хизмати Сув омбори қурилиши «Сардоба» сув омбори Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган, қурилиш ишлари 2009 йилда бошланиб, 2017 йилда якунланган. Уни қуришдан мақсад Сирдарё ва Жиззах вилоятлари экин далаларини суғорадиган сув билан таъминлаш, кейинчалик бу ерда мини-ГЭС ҳам барпо этиш бўлган (Тақдирнинг ўйинини қарангки, сув омборида мини-ГЭС учун тамал тоши қўйилгани ҳақидаги хабарлардан 10 кун ўтмасдан ушбу техноген фалокат юз берди). Сув сиғими қарийб 922 млн метр куб бўлган «Сардоба» сув омбори қурилиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қошидаги «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» корхонаси бошчилигида олиб борилгани маълум қилинмоқда. Сув сатҳи баландлиги 28,8 метр бўлган ва 404 миллион АҚШ доллари эвазига барпо этилган сув омбор энди қанча зарар келтиргани маълум эмас. Юзаси 67,4 км² бўлган сув омборидан оқиб чиққан сув Қозоғистоннинг ўзида қарийб уч баробар каттароқ юза – 175,29 км² жойда тошқин ҳосил қилиб турибди. Фото: t.me/makarenko_channel Ўпирилишга нима сабаб бўлган? Google Earth архивига мурожаат қилиб, «Сардоба» сув омборининг қурилиши тарихига эътибор қилинса, ўша «сув уриб кетган 6-пикет» деб аталаётган жой энг сўнгги босқичда бунёд этилгани, у ер энг хавфли участка ҳам эмаслиги, сув омборнинг энг саёз жойларидан бири экани ойдинлашади (спутникдан туширилган сўнгги фотосуратлардан кўринмоқдаки, сув омборининг чуқурроқ қисмларида ҳали ҳам сув сақланиб турибди). Фото: 2015 йил 25 апрелда коинотдан туширилган фотосурат. 6-пикет барпо этилаётган чоғда сув омборнинг бир қисмида сув тўплаш бошланган. «Сардоба» сув омборининг дамбалари грунтли кўтарма шаклида барпо қилинган. Юртимизда тоғ ён бағирларида эмас, текисликда барпо этилган сув омборларда бундай кўтармалардан азалдан фойдаланиб келинади. Бироқ, сув босими тупроқни ювиб кетмаслиги учун Сардобада барча ишлар рисоладагидек амалга оширилганмикан? Чунки ижтимоий тармоқларда ўша ўпирилган 6-пикет ҳудудида анчадан буён сув оз-оздан сизиб, нам бўлиб тургани ҳақида ёзишмоқда. Юртимизда грунтдан тўғонлар барпо этиш бўйича ягона қурилиш меъёрлари қоидалари қабул қилинган. У Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси раисининг 1998 йил 20 мартдаги буйруғи билан СНиП 2.06.05-84 ўрнига қабул қилинган ҚМҚ 2.06.05-98 дир. Албатта, сув омборининг шимол тарафдаги сув чиқадиган ва кучли босимли сувни тутиб турадиган қисми барча шарт...

“Энг яхши талаба мақоласи” танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) Марказий Кенгаши олий таълим муассасалари талабалари учун “Энг яхши талаба мақоласи” танловини эълон қилади. Мақолалар танлови учун мавзулар: 1. Коронавирус пандемиясидан кейинги дунё (коронавирус пандемиясининг илмий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва бошқа оқибатлари тўғрисидаги тасаввурлар). 2. Пандемия — атроф-муҳит манфаати учунми!? 3. Пандемия рақамли трансформациянинг янги босқичини ривожлантириш учун туртки сифатида. 4. Пандемия фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга муносабатини ўзгартирди. 5. Биз биргамиз: бирдамлик умумий бахтсизликни енгишга ёрдам беради.  Мақолалар ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларидан бирида2020-йилнинг 15-май куни соат 17:00га қадар электрон шаклда+99899-898-77-19 (@mzkingstar) телеграм орқали юборилиши лозим. Мақолалар юбориш ва уларни кўриб чиқиш тартиби: Мақолалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: мақолалар танлов мавзусига оид долзарб, илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим; мақола матни MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,5 интервалда бўлиши ва лозим; мақола матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилиши лозим; мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади; муаллифнинг исми, фамилияси номи; ўқийдиган олий таълим муассасаси; муаллифнинг фаол электрон почтаси, телефон рақами; мақолага қисқача аннотатсия; мақолани сақлашда мавзу рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади. (Масалан: 01.Эшқулов М.С.доcх (юз қисмида). Танловга топшириладиган мақолалардаги маълумотларнинг тўғрилигига муаллиф жавобгардир. Танловда ғолиб деб топилган мақола эгаларига Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг эсдалик совғалари ва махсус сертификати топширилади ҳамда ушбу мақолалар СМТИ (www.isrs.uz) , ЎЁИ (www.yi.uz) ва бошқа миллий оммавий ахборот воситаларида ёритилади. Манба: xs.uz 597

“Унда осмон эшиклари очилади…”

Рўза араб тилидаги «сиём» сўзидан олинган бўлиб, «бир нарсадан ўзини тиймоқ» деган манони билдиради. Фиқҳий китобларимизда бўлса, «тонг отгандан то қуёш ботгунгача ният билан ейиш, ичиш ва жинсий яқинлик қилишдан ўзини тийиш» га айтилади. Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳижрий иккинчи санада фарз бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз», деб рамазон рўзасини тутишни барча мусулмонларга фарз қилди. (Бақара сураси, 183-оят). Демак, Аллоҳ таоло бу ояти каримада рамазон рўзасини тутиш бу янгидан кириб келган ибодат эмас, балки барча динларда бор эканлигини уқтирмоқда. Бошқа динлардаги рўза билан Аллоҳ таоло мусулмонларга фарз қилган илоҳий ибодат ўртасида ўзига яраша фарқлари бор. Баъзи динларда чегараланган нарсалардан белгиланган муддат давомида тийиладиган бўлса, муқаддас ислом динида мусулмонларга фарз қилинган рўза – 30 ёки 29 кун давомида ейиш-ичиш ва жинсий яқинликдан тийилишга нисбатан ишлатилади. Бу оятга яна бир назар ташлаган инсон унда ажиб бир ҳикматни кўради. Аллоҳ таоло бутун мусулмон умматига хитоб қилиб: «Шоядки, тақво қилсангиз», деб рамазон ойи бу Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан қўрқув ҳисси бўлган тақвони кучайтириш учун яна бир имконият манбайи еканини чуқур ҳис етади. Кимки Рамазон рўзасини тутиб туриб, қалбида заррача Аллоҳ таолога нисбатан қўрқув бўлмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Ва яна қайси бир инсон иймон ва эътиқод билан рўза тутадиган бўлса, Аллоҳ таоло ўша бандасини «тақво» деб аталадиган икки дунё саодатига элтувчи мукаммал бахтга муяссар қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади. Ўзбошимча шайтонлар кишанланади. У ойда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», деди». Имом Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишни фарз қилганини зикир қилмоқда. У ойда Аллоҳ таолонинг раҳмати ила лаънатланган шайтонлар кишанланади. Жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади. Мана шу рамазон ойида минг ойга тенг Қадр кечаси бор бўлиб, уни ҳар бир мусулмон интиқлик билан кутади ва ўша кунда ибодат билан истиғфорлар айтиб, Аллоҳ таолодан билиб-билмай қилган гуноҳларининг кечирилиши сўраб дуо ва илтижолар қилади. Демак, бу муқаддас ойда шунчалик кўп фазилатлар бор екан, ундан ҳар бир мусулмон кейинги йил келадиган рамазон ойигача ўзига зарур бўлган нарсаларни ҳосил қилиб, иймон билан савоб умидида ўтказиши керак екан. Мана юқорида биз рамазон рўзасининг қандай фарз бўлгани ва унга оид ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқдик. Энди рамазон ойи рўзасини тутган инсон ўзига қандай фойдаларни касб қилишини келтириб ўтамиз. 1. Аввало, рўза тутган одам биз юқоридаги оятда айтганимиздек, ўзига тақво малакасини ҳосил қилади. Бу гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан то бизгача етиб келган барча уламолар айтиб келишган. Ҳаттоки, ҳозирги кундаги инсонларни очлик билан даволайдиган табиблар ҳам инсон оч қолган пайтида Аллоҳдан қўрқиш, Уни доимо ҳис этиб туриш ҳосил бўлишини айтмоқда. Шу инсонларнинг қўлидан даво топган одамларга: «очлик сабабидан нимага эришдингиз?» деб савол берсангиз, «Аллоҳ таолони доимо ҳис қилиб туриш, ибодатда мустаҳкам бўлиш ва енг асосийси тақво деб аталган кўникмани ўзида...

Хожа Аҳрор Валий – саховат пешвоси ва меҳнаткашлар ҳомийси

Нақшбандия таълимотининг XV асрдаги буюк намоёндаларидан бири шошлик Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий (1404-1490) ўз даврининг маданий-маърифий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳот айн ал-ҳаёт» («Ҳаёт булоқларидан томчилар») номли асарида ёзилишича, Хожа Убайдулла – Хожа Аҳрор 1404 йил март ойида (906 йил рамазон) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига қарашли Боғистон қишлоғида таваллуд топган. Хожа Убайдулло – Хожа Аҳрорнинг насабномасида (шажара) у ота томонидан чаҳорёрларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиққа (632-634), она тарафдан чаҳорёрларнинг иккинчиси Умар ибн ал-Ҳаттобга (634-644) бориб туташади дейилган. Хожа Аҳрор Валий мусулмон оламининг улуғ мутасаввиф донишмандлари орасида ўзига хос мўътабар ўрин тутади. Тарихдан маълумки Хожа Аҳрорни бир неча фахрли номлар билан аташган. Зотан, Ҳазрат Алишер Навоий бу зотни «Қутби тариқат» деб, эътироф этган бўлса, Абдураҳмон Жомий «Каъбаи мақсуд» – деб билган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса «Ҳазрат Хожа Убайдулло» – деб, ҳурмат билан тилга олган. Бу зотнинг асл исмлари Убайдулло бўлиб, Аҳрор ибораси ҳур, олижаноб маъносида, Валий сўзи кароматлари, валийликларига нисбатан лақабдир. Мусулмон дунёси тарихида ўтган 356 нафар авлиёлардан фақат учтасигина «қутб ул-ақтоб» сифатида эътироф этилган бўлиб, мазкур уч авлиёнинг бири – Хожа Аҳрор Валий бўлган.Хожа Аҳрорнинг буюклиги шундаки, унинг табаррук сиймосида исломий фидоийлик, адолатпешалик, инсофу тавфиқ билан бирга саховат, меҳр-мурувват, ғарибпарварлик, фақирлик ва давлатмандлик мужассам эди. Хожа Аҳрорнинг қалб сирларини ўзи ёзиб қолдирган «Рисолаи волидия» (Ота-оналар рисоласи), «Рисолаи ҳавория» (Ҳурлар рисоласи), «Фақирот ул офарин» (Донолар фақирлиги) каби асарлардан ўқиб олишимиз мумкин.Ўз даврининг улуғ мутафаккир, хассос шоирлари – Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳамда забардаст шоҳ, сухандон шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Хожа Аҳрорни ўзларининг маънавий пири муршидлари сифатида эҳтиром қилганлар. Унга атаб асарлар битганлар, айни вақтда унинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, тавсифлардилар. Афғонистонлик олим Абдулҳай Ҳабибий ўзининг «Жомий тариқати» номли мақоласида «Саъд Кошғарий ва Хожа Аҳрор ўз асрининг улуғ руҳий пешволари эдилар» – деса, инглиз Шарқшуноси Чарлз Амброуз Стори ўзининг «Форс адабиёти» номли машҳур асарида, уни «Йирик валий Убайдуллоҳ Аҳрор», – дейди. Шунингдек, чех олими Феликс Таузр эса «Хожа Аҳрор номи билан шуҳрат қозонган туркистонлик табаррук авлиё нақшбандий сулукнинг шайхи Насириддин Убайдуллоҳ ибн Маҳмуд Шоший», – деб, эҳтиром билан тилга олади. Хожа Аҳрор нақшбандия тариқатининг йирик арбоби Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг давомчиси сифатида танилиши баробарида, айни вақтда деҳқончилик ва тижорат ишлари билан машғул бўлган, ўз даромадларининг аксар қисмини саховат ва кўмак ишларига йўналтирган. “Рашаҳот” асари муаллифи Фахриддин Алининг келтиришича, Хожа Аҳрор ерлари Тошкент вилоятидан то Амударё соҳилларигача бўлган ҳудудда 1300 дан ортиқ экинзорларни ташкил этган. Эътиборга молик жиҳати, майда мулкчилар солиқлардан қутулмоқ учун ўз ерларини саховатли Хожа Аҳрор ихтиёрига ўтказишган. Хожа Аҳрорнинг саховат ва ҳомийлик бобида нуфузи шу қадар бўлганки, у ушр, мол, закотдан ташқари фавқулодда солиқларни меҳнаткашлар гарданига юклашдан уларни ҳимоя этган. Хожа Аҳрор ерларининг кўпайиб боришига бу омил ҳам бир сабаб бўлган, холос. Деҳқончилик, чорвачилиқдан ташқари Хожа Аҳрорнинг шаҳарларда ҳам ҳунармандчилик расталари, устахоналари бўлган ва булардан келиб турган катта даромад хайрия, молиявий ёрдам учун сарфланган. Савдо-сотиқ масалаларида Хожа Аҳрор нафақат Мовароуннаҳр ҳудудида, балки Хуросон, Ҳиндистонга ҳам молларни юбориб, савдо қилган. Хожа Аҳрорнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий фаолиятига назар ташлар эканмиз, эл орасида унинг саховат ва ҳомийлик бобида нуфузи жуда юқори бўлгани, фуқаролар осойишталиги, ҳунарманд ва...
1 85 86 87 88 89 233