islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Хотира азиз

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир. Юртимизда анъанавий нишонланадиган алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири “Хотира ва қадрлаш куни”дир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз, хусусан Ватан озодлиги ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида жонларини фидо қилиб, бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз ўтганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотиралашимиз рамзий маънода бўлиб, аслида ҳар доим, ҳар лаҳзада уларни эслаб дуолар қиламиз, уларнинг ҳаёт йўлларини ўрганиб, улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод бўлмиш фарзандларимизга ҳам ўтган аждодлармизнинг ҳаёти биз учун улкан намуна эканини уқтириб келамиз.. Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи-хайрлар қилиш ибодат ҳисобаланади. Шу билан бирга бу амал ҳаёт юрган кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир. Қуръони каримда шундай дейилган: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”!(Ҳашр сураси, 10-оят) Демак, имонда ўтган зотлар ҳаққига истиғфор айтмоғимиз имонимиз тақозасидаги амалдир. Шунингдек, ўтиб кетган кишилар ортларида қолган қариндош ва яқинлари каби ҳаёт юрганларнинг дуоларидан умидвор бўлишлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот бу ҳолатни янада тушунарли бўлиши учун мисол тариқасида қуйидагича марҳамат қилганлар: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрдаги маййит худди сувга чўкаётиб, ёрдамга чақираётган кишига ўхшайди. Отасидан ёки онасидан ё инисидан ё дўстидан дуо келишига интизор бўлади. Агар унга дуо етиб борса, дуо унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қабр аҳлига Ер юзидагиларнинг дуоларини тоғларнинг мисолида киритади. Тирикларнинг маййитларга ҳадялари улар учун истиғфор айтмоқликдир”, дедилар”.(Байҳақий ривояти) Дарҳақиқат мустақиллик йилларида 9 май кунини Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келиниши, ҳеч шубҳасиз, юртимизда тарихий хотирани тиклаш йўлида ҳаётнинг ўзи тақозо этган яна бир муҳим қадам бўлди.Уруш даҳшатларига гувоҳ бўлган кишиларга эътибор берсангиз, улар қўлларини дуога очганларида юрт тинчлигига кўз тегмасин деб, шундай дориломон кунларга етиб келганликларига шукроналик келтирадилар, айни пайтда, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги энг катта бойлигимиз эканини, бундай осуда ҳаёт, дориломон кунлар қадрига етишни, уни асраб-авайлаш зарурлигини таъкидлайдилар.Бу кунларда қилинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олишимиз, уларнинг қалбларига сурур киритишимиздир. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичигимизга раҳм қилмаган ва каттамизнинг ҳаққини билмаган кимса биздан эмасдир”, дедилар”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Аллоҳ таоло барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат айласин.Парвардигори оламдан дунё ва юртимиздаги ушбу синовли кунлардан муваффақиятли ўтишимизда ёрдам ва раҳмат сўраймиз. Аллоҳим барчаларимизни ушбу касаллик ва турли офатлардан ўзи асрасин! Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлими 3- босқич талабаси Кенжаев Хасанбой 549

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира билан барҳаётдир

Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжаноблик бағишлайди. Аждодларга юксак эҳтиром ифодаси. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир. Зотан, биринчи президентимиз марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси билан 9-май санасининг Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг кўламда нишонланиш ҳам бунинг ёрқин мисолидир. Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб юртдошларимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Минглаб оталаримиз, боболаримиз жанговар орден ва медаллар билан тақдирланишди. Халқимиз фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, уруш майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Ўта оғир ва машаққатли йилларда халқимизнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик каби фазилатлари яққол намоён бўлди. Эл-юртимиз мамлакатнинг уруш бўлаётган ҳарбий ҳудудларидан эвакуация қилинган турли миллатларга мансуб 1 миллионга яқин аёллар, болалар ва кексаларга бошпана бериб, бир бурда нонни улар билан бирга баҳам кўрди. Биз бугун бундай мисолларни минглаб келтиришимиз мумкин. Масалан, қарийб бир ярим ойдан бери давом этиб келаётган карантин вақтида халқимизнинг кам таъминланган қатламига кўрсатилаётган беғараз ёрдами, қолаверса Сирдарё вилоятида содир бўлган табиий офатда зарар кўрган юртдошларимизга кўрсатилаётган ёрдамлар фикримиз далилидир. Иккинчи Жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида, беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбимизда абадий яшайди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З. Ахроров 701

“Тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”

Ислом дини дастлабки давриданоқ инсонларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва фақат у зотнинг ўзидан қўрқишга чақирди. Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзлари бу борада умматлари учун мукаммал ўрнак бўлиб бердилар. Табиийки бу даврда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевосита ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Мусулмон уммати шарифтга амал қилишда Роббисининг курсатмаларини тўлиқ бажаргандагина шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳисобланади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримни кўп ҳикматлар учун нозил қилган. Ушбу ҳикматлардан бири инсонлар дунё ва охират саодатига эришиш учун тақво билан сифатланишларидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Шундай қилиб биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик шоядки тақво қилсалар ёки эслаш пайдо қилса, деб огоҳликка чақирувчи оятларни нозил қилдик” (Зумар сураси, 28 оят). Аллоҳ таоло китобини нозил қилди ва инсонлар тақво қилишлари учун унда бир қанча зарби мисоллар келтирди. Бази уламолар тақво ҳақида сўралганида шундай жавоб берган эканлар: “Тақво бу гуноҳи кабираларни қилмаслик ва кичик гуноҳларга исрор қилмасликдир”. Тақвонинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча ҳадисларида баён қилиб берган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Эй Абу Ҳурайра тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: “Динларингизнинг энг яхшиси тақволисидир”. Аллоҳ таоло шундай марҳамай қилади: “Эй одамлар биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, сизларни ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик, албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз тақводорларингиздир”. (Нисо сураси, 1 оят).  “Албатта Аллоҳ билгувчи ва ҳабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13 оят).  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг ҳақиқатини баён қилиб берганлар. Нўмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ҳалол  нарсалар, ва ҳаром нарсалар аниқ равшан уларнинг орасида ўхшашлари бор, одамларнинг кўпи уларни билмайди”, дедилар. Шунинг учун, кимки шубҳали нарсалардан ўзини тийса, динини нуқсондан, обрўйини таънадан сақлайди ва кимки шубҳали нарсалардан ўзини эхтиёт қилмас экан, у гуё бировнинг экинининг атрофида қўй боқиб юрган чўпон кабидир. Қўйларининг экинзорга тушиш эҳтимоли бор, огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бор, Аллоҳнинг чегараси ҳаром қилган нарсаларидир, огох булинг кишининг баданида бир парча  гўшт бор агар у сағлом бўлса қолган аъзолари соғлом булади, агар у касалланса аъзоларнинг барчаси касалланади, у қалбдир. Мусулмон кишига, Аллоҳнинг чегарасига яқинлашмаслик вожиб булади,  чункий Аллоҳнинг чегарасига яқинлашиш, ҳаромга тушиб қолишга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: “Булар Аллоҳ таолонинг чегараларидир, улардан тажаввуз қилманглар. (Бақара сураси, 229 оят).   Мусулмон киши, ҳалолдан касб қилиш ва эҳтиёткор бўлиши ва шубҳали нарсалардан йироқ юриши лозим. Шунда дини саломат бўлади, обрўйини таънадан сақлайди. Чуки шубҳага яқин юриш ҳаромга яқин юриш ҳармга тушиб қолиш мумкин. Аллоҳ барчамизни тақводорлардан қилсин. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тақволври борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. “Али разияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳу садақа хурмосидан бир донасини оғизларига олиб боргандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони ташлаб юбориш учун “ких-ких” дедилар”, биз садақа емаймиз, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам навараларини гарчи у гўдак бўлса ҳам мумкин бўлмаган нарсадан қайтардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мен уйга қайтганимда тўшагимда тушиб ётган хурмони кўраман, уни ейиш учун оламан-у садақа деб ўйлаб...

Баъзи рўзадорларда юз берадиган хатолар

Кўпчилик рўзадорлар Аллоҳ таолонинг динини ва рўзага алоқадор ҳукмларни билмагани учун хатоларга йўл қўйишади. Ифторлик дастурхонларида исрофга йўл қўйиш ҳам катта хатолардандир. Дастурхонларга кўпгина инсонларга етадиган таомлар қўйилади, уларнинг турли навлари, қимматю арзони, хўлу қуруғи ва ширинию нордони барчаси дастурхонга тортилади. Сўнгра уларнинг озгинаси ейилиб, қолгани пўчоққа ташланади. Бу эса ислом бизга олиб келган йўлга хилофдир. Аллоҳ таоло айтади: “Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”(Аъроф, 31). Рамазонда бозорлар харидорларга тўлиб кетади. Уларнинг ҳар бири таому шароблардан ўнлаб оилаларга етадиган миқдорни сотиб олишади. Орамизда очликдан ўлаётган, бир бўлак нок топа олмаётган ва уйсиз қолган инсонлар бор. Аммо бу ерда баъзи оилалар исроф ва мақтанчоқлик сабабидан овқатни ҳазм қила олмаслик даражасига бормоқда. Оч қолиш орқали ошқозондаги зарарли моддаларни йўқотиш рўзанинг мақсадларидан ҳисобланади. Овқату ичимликларни исроф қилиб истеъмол қилган кишиларда бу мақсад қандай амалга ошади? Кўпчилик рўзадорлар кунларини худди рўза тутмагандек уйқуда ўтказади. Уларнинг орасида куни билан ухлаб фақат намозларга уйғонадиган, сўнгра яна ухлайдиганлари бор. Улар кундузларини ғафлатда, кечаларини эса саҳарлик қилиб ўтказишади. Аллоҳ учун очлик лаззатини ва чанқоқлик таъмини тотиб яшаб кўриш рўзанинг ҳикматларидан бири ҳисобланади. Кунини ухлаб ўтказган киши эса бу ҳикматни ҳис қила олмайди. Рўзадорлар орасида бекорчи ва макруҳ ўйинларни ўйнаб юрадиган инсонлар бор. Масалан, баъзилар қимор карталарини ўйнаб, баъзилар эса тўп ортидан югуриб ва турли хил вақтни зое қиладиган ўйинлар каби нарсаларни ўйнаб ўтказишади. Аллоҳ таоло айтади: “Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!”(Мўминун, 115). Бошқа бир оятда эса шундай дейилади: “Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт” (Анъом, 70). Яна рўзадорлар орасида кечани беҳуда, ҳеч қандай ажр-савобсиз ўтказадиганлари бор. Улар тун қоронғусида икки ракъат намоз ўқимай ўйин-кулги билан вақтни ўтказиб юборишади. Кичик бир сабаб туфайли жамоат намозларини тарк этиш рўзадорларнинг энг ёмон хатоларидан бири ҳисобланади. Бу мунофиқлик, қалб касаллиги ва руҳнинг ўлишининг аломати бўлади. Уларнинг орасида бутун Рамазон ичида Қуръон билан алоқаси бўлмаган инсонлар ҳам бор. Улар кўп ўқишади, лекин Қуръонни эмас, кўп мутолаа қилишади, аммо Аллоҳнинг каломини ўқишмайди. Яна рўзадорлар орасида бу улуғ ойда ҳеч қандай саховат қилмайдиган ва бирор марта ифтор учун дастурхон ёймайдиган, эшиклари доим қулф кишилар бор. Аллоҳ таоло айтади: “Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз”(Наҳл, 96). Бошқа бир оятда эса шундай марҳамат қилади: “Ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир” (Бақара, 110). Яна рўзадорларнинг хатоларидан бири бу таровеҳ намозларини тарк этиш ва унга дангасалик қилишдир. Унинг ҳолати худди: “Менга фарзлар кифоя қилади“, деяётгандек. Қизиғи, у мол-дунёнинг озига ҳеч қачон қаноат қилмайди, зарур нарсаларга ҳирс қилгани каби уни тўлиқ эгаллашга интилади. Шоир айтади: Кун қиёмат келсанг гар, амаллар эса оз, Надомат айларсан, тафаккур айла бироз. Яна рўзадорлар орасида аҳли оиласини турли хил таомлар пишириш учун қийин аҳволда қолдирадиган ва шу сабабдан уларни Қуръон тиловати, суннат, зикр ҳамда ибодатлардан тўсиб қўядиган инсонлар бор. Агар у зарурий нарсалар билан кифояланганда унинг аҳли оиласи Аллоҳ таолонинг ибодатидан озуқа олиш учун вақт топган бўлар эди. Доктор Оиз Ал Қорний. “Рўзадор учун ўттиз дарс” китобидан Саидхон Махсумов таржимаси Манба: muslim.uz 478

Қалбимиздаги ўчмас шам…

 Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Хотира ва қадрлаш-инсоният ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир. Ҳомийлик, саховат ва ҳиммат, меҳр ва мурувват фазилатлари хотира ва қадр тушунчалари билан ўзаро уйғунлик касб этади. Зеро, қалби саховатга, меҳр-муҳаббатга, шафқат-шафоатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди ва фидойи юртдошлари, ёруғ келажак йўлида меҳнат қилаётган кишиларнинг қадрига етади. Хотира – бу эслаб қолиш, эсда сақлаш, кейинчалик ёдга олиш ва аввал идрок этилган, бошдан ўтказилган ёки бажарилган нарса ва ҳодисаларни таниб олиш билан боғлиқ ўтмишдаги тажрибаларни акс эттиради. Хотира руҳий ҳолатнинг асосий ва мураккаб қисмини ташкил этади. Маълумки, одам туғилган соатидан то сўнгги нафасигача доимий ташқи муҳитнинг таъсирида бўлади. Кузатишлардан олинган, ўқилган ва эшитилган маълумотлар ёки киши шоҳид бўлган ҳар хил ҳодисалар одамнинг онгида маълумот сифатида сақланиб қолади. Шу сақланиб қолган маълумотларнинг ҳаммаси хотира деб аталади. Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик-тараққиёт гаровидир. Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди. II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди. Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак. Ўзбекистон халқи ва давлати аввал-бошдан тинчлик-тотувлик тарафдори сифатида майдонга чиқди. Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди. Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсадимиз – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборат. Бу ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди. Ушбу кун инсон хотираси ва қадрига нисбатан адолатни тиклаган, асл ҳақиқатни ўзида мужассам этган муҳим тарихий санага айланди. Жангу жадалларда жон олиб, жон берган минглаб ўзбек ўғлонлари, фронт ортида тунни тонгга улаб меҳнат қилган, ризқу насибасини ўзгалар билан баҳам кўрган меҳри дарё ватандошларимиз матонати ва фидойиликлари ҳеч қачон унутилмайди. Инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик, барҳаёт. Айниқса, ўтганларнинг хайрли ишларини ёдга олмоқ, қадрламоқ биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади. Хотира бўлмас экан, Қадрлаш ҳам йўқ. Ушбу тушунчалар мустақиллик даври авлоди учун ўзига хос маънавий қадриятга айланди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, буюк ғалабани буюк жасоратли инсонлар таъминлаган ва биз, миннатдор авлодлар бу фидойи юртдошларимизни доимо улуғлаймиз, уларнинг беқиёс...
1 84 85 86 87 88 233