islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Коронавирус халқаро таълимга қандай таъсир кўрсатяпти?

Аввало, дунё бўйлаб ҳозир барча университетларда ўқишлар онлайн режимда олиб борилмоқда. Халқаро талабаларнинг бир қисми ўзлари ўқиб турган мамлакатда қолиб, ўқишни шу тарзда давом эттираётган бўлса, баъзилари ватанларига қайтиб кетган ва ўша ердан интернет орқали таҳсил олмоқда. Баъзи давлатларда, хусусан, АҚШда ҳам бу йил охиригача университетлар очилмаслиги ҳақида хабарлар бор. Яъни август-cентябр ойларида бошланадиган янги семестр ҳам йил охиригача онлайн форматда ўтиши мумкин. Ўқишга ҳужжат топширганлар ёки янги қабул қилинган халқаро талабалар нима қилади? Университетларнинг қабул тартибида ўзгаришлар бўлгани йўқ, аммо ўқишга қабул қилинганлар университетлар очилмагунча уйларидан, яъни ўзлари яшаб турган мамлакатдан онлайн таълимга қўшилишлари мумкин. Бундан норози бўлаётганлар кўп. Чунки кўплаб халқаро талабалар, хусусан, маҳаллий талабалар ҳам ўқиш учун катта миқдорда пул тўлайди ва таълим фақат онлайн бўлаётгани, университет ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаётганлари учун улар буни адолатсизлик деб баҳоламоқда. Бунга жавобан ўқиш пулини камайтирган ёки тўловларнинг бир қисмини қайтариб бераётган олий ўқув юртлари ҳам бор. Масалан, Гарвард университети озиқ-овқат ва ётоқхона тўловининг ишлатилмаган қисмини қайтариб берди ва талабалар уйларига етиб олиши учун ҳар бир одамга қўшимча 200 доллар ёрдам пули ажратди. Университетлар баҳолаш мезонларини соддалаштириш йўлидан ҳам боряпти. Кўплаб ўқув юртлари аллақачон ҳарфли баҳолаш тизимини (A, B, C, D) «Ўтди/Ўтмади» (Pass/Fail) деб номланадиган содда баҳолаш турига ўзгартирди, яъни курс бўйича минимум талабларни бажарган барча талабаларга бир хил баҳо қўйилади. Бу нарса «GPA» тизими бўйича энг юқори балл олиш учун қаттиқ ҳаракат қиладиган талабаларни ортиқча машаққатдан сақлаши айтилмоқда. Виза бериш ва грант дастурлари давом этадими? Кўплаб давлатлар элчихоналари, хусусан, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳозир ишламаяти, яъни ҳеч кимга виза бераётгани йўқ. Бу Ўзбекистондаги ва элчихона мансуб давлатдаги коронавирус бўйича қўйилган чекловлар билан боғлиқ. Чековлар бекор қилиниши билан элчихоналар одатдаги ишини бошлайди ва виза бериш яна тикланади. Грант дастурлари ҳам давом этади; одатдаги, ҳар йили ўтказиладиган танловлар ўз вақтида эълон қилиб бориляпти. Фақат уларнинг белгиланган муддатда амалга ошиши коронавирус вазияти қанчалик яхшиланишига боғлиқ. Масалан, АҚШда ҳар йили хорижлик талабалар учун бўладиган “Summer Work & Travel” (Ёзги иш ва саёҳат) дастурининг бу йил бекор қилиниши эҳтимоли юқори. Ўзбекистон 30 июнгача халқаро қатновлар бошланмаслигини эълон қилди. АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар ҳам хорижликлар учун чегараларини ҳали тўла очгани йўқ. Шу боис “Summer Work & Travel” каби қисқа муддатли ва тез орада бўлиши кутилаётган дастурлар бекор қилиниши мумкин. Баъзи узоқ муддатли дастурлар ҳам пандемия тугагунча тўхтатиб турилиши мумкин. Масалан, инглиз тилини ўқитиш ва тадқиқот қилиш бўйича 9 ойгача америкаликларни хориждаги турли мамлакатларга жўнатадиган «Fulbright» дастури бу йил эрта тугатилди. Дастур бўйича хорижий давлатларга кетган америкаликлар март ўрталарида Америкага қайтариб олиб келинди. «Fulbright»нинг хорижлик талабаларни Америкага олиб келиб ўқитадиган дастури тўхтатилгани йўқ. 2021 йил учун қабул айни пайтда давом этяпти. Умид шуки, унгача пандемия тугайди ва йўллар очилади. Хулоса Демак, коронавирус қисқа муддатли виза ва грант дастурларига салбий таъсир кўрсатади. Бу йил ёзда бўладиган дастурлар ўтказилмаслиги мумкин. Узоқ муддатда ва кейинги йил учун барча дастурлар ўз вақтида ўтказилиши, яъни қолдирилмаслиги эҳтимоли юқори. Хорижда ўқиш учун тайёрланаётган бўлсангиз, ҳаракатдан тўхтаманг. Карантин пайтидаги бўш вақтни Худо берган имконият деб ўз устингизда янада қаттиқроқ ишланг. Бегзод Мамадиев, Блогер 446

Китоб ўқиганда уйқу босишни қандай енгса бўлади?

Албатта уйқучиликнинг сабаблари кўп: чарчоқ, касаллик, соф ҳаво (кислород) етишмаслиги, қорин очлиги (бу яхши баҳона эмас) ва ҳоказо. Лекин узоқ вақт китоб ёки узун мақолаларни ўқиш кўникмаси яхши шаклланмаган кишиларда юқоридаги сабабларсиз уйқуга элтаверади. Буни қандай енгиш мумкин?Ўқиш – бу ақлий меҳнат (айниқса уқиб, тушуниб, фикрлаб, баҳслашиб, ўрганиб ўқиш). Ақлий меҳнат инсон организмида энг кўп қувват ейдиган жараён. Мия (нафс, денг) ортиқча энергия сарф бўлишига йўл қўймайди. Агар ҳозир ва бу ерда ақлий меҳнат қилишга ўткир заруратни кўрмаса, мия бу ишингизни блоклашга уринади:Музлатгич томон юргазиб юборади;Ҳожатга бирдан чақириб қолади;Эшматга чатда жавоб беришни эсга солади;Томорқада ер чоптиргиси келади;Идиш товоқ ювиш ва мебель суришга иштиёқни кучайтиради;Фейсбук/телеграмга тортиб қолади, ёки…Уйқу гормонларини қўзғатади.Бир сўз билан, ақлий зўриқишни сезиб қолган миянгиз энергия асраш режимини ёқиб олади.Агар жуда кучли мотивация бўлса: масалан, “ҳозир ва бу ерда” китоб ўқишга зарурат ўткир бўлса миянгиз фаоллик режимини ёқиб, сизни ҳозироқ ўқишга мажбурлайди. Аммо бундай ҳолат оз бўлади. Ҳозирги ишингиз билан оладиган фойда ўртасидаги вақт оралиғи узунлиги ўртача мия учун энг кам инобатга оладиган омил. Жисмоний иш ёки ақлий меҳнатдан мия биринчисини танлайди. Уйқу учинчи танлов бўлса, албатта уйқуни танлайди.Узоқ вақт давомида китобга ўқиш кўникмаси бор одамларда узун матнларни ўқишдан эринмасликларига сабаб – уларнинг мияси бу ишдан қўрқмайди, аксинча ўқишдан пайдо бўладиган лаззат гормонларидан бўлмиш дофаминни ишлаб чиқариб, ундан роҳат олади. Мия лаззатни яхши кўради ва ундан энергия сарфини аямайди. Ундан ташқари кўп қайтарилган иш миянинг кўникма тармоқларини бақувватлаштирган бўлади, импульслар тез ўтиши осонлашган, ва шунинг учун ҳам унчалик қувват кўп талаб қилинмайди.(шу жойига келиб, ухлаб қолмаган бўлсангиз, аҳвол унчалик ёмонмас).Хўп, мияжонимизни ақлий заҳматга ўргатиш учун нима қилиш керак?Биринчидан, ўқинг! Уйқу босяптими, мудраб олинг. Бир икки варрақ ўқишингиз билан ухлаб қолсангиз, уйқуда бўладиган миянинг “орқа фон ақлий жараёнлари” ишга тушади. Яъни, сиз англамаган ҳолда оз бўлсада янги олинган маълумотлар миянинг бошқа тармоқлари билан алоқа ўрната бошлайди. Ақлий меҳнатда уйқунинг роли жуда катта!Иккинчидан,ўқиш жараёнида қанча вақтда ухлаб қолаётганингизни ёзиб боринг! Бу сизга мотивация бўлади. Чунки ҳар сафар ўқиш даври уйқугача узайиб бораётганини кўрасиз. Кўникма қанча кўп қайтарилса унинг нейрон толалари шунчалик бақуватлашиб боради.Учинчидан, ўқишни бошлашдан олдин шу чорак соат, ярим ёки бир соат ичидан қанча масофа, яъни бетларни босиб ўтишни олдиндан белгилаб, ўзингиз билан мусобақалашинг. Масофа ўтилгач ўзингизни бирон ширинлик билан мукофотланг! Мия мукофот лаззатини яхши эслаб қолади ва кейинги сафар ўзингизни ўқишдан тўсмайди ва аксинча бу ишга ундайди (“помодорро” техникаси энг зўр услуб). Рўза вақтда ширинликни қўлингизга олиб ифторликка тайёрлаб қўйинг, миянгиз сизга ишонади, кейин унутмасангиз, бас.Тўртинчидан, ўқиш жараёнида муаллиф билан суҳбатлашинг: баҳслашинг, қулоқ солинг, саволлар беринг.Бешинчидан, ўқишдан мақсадни аниқ белгиланг ва уни ёзиб қўйинг. Кўпинча мақсадни топиш қийин бўлиши ўқишдан тўсиб қўйиш мумкин. Мияни меҳнат қилмаслиги учун баҳона яратмаслик керак. Тезда мақсад қўя олмасангиз, қуйидаги савол-вазифалар қўл келади:– Китоб/китобнинг бобини, қисмини/мақолани ўқиб бўлиб учта (бешта) энг муҳим фойдали ҳулосалар нима бўлади?– Ўқилган материал ҳақида фейсбукдаги “Китобхонлар давраси” гуруҳида нима ёза оламан?– Ўқиётган материал ҳақида отам, дўстим, душманимга нима айта оламан?– Муаллифга нима деб хат ёзишим мумкин?(уйғоқмисизлар?).Содда қилиб айтганда миянгиз парвойини қўзғайдиган қизиқиш ва енгил безовталикни уйғотадиган мақсад ва вазифаларни белгишингиз керак. Бу вазифалар сизнинг ҳаётингиз, манфаатларингиз ва машғулотларингизга қанчалик...

Дўконга айланган масжидлар, ўтда ёқилган Қуръонлар, сургун бўлган дин пешволари-Видео

1-қисм Ёшлар Туркиянинг “Султон Аҳмад”, араб дунёсининг “Оқ Масжид”лари фонида суратга тушишга ишқибоз.  Биласизми, йўқми ўзимизда ҳам улардан-да гўзал ва ислом дини равнақ топган ва қайғули дамларига гувоҳ бўлган масжид, тарихий мадрасаларимиз бор. Афсуски, кўпчилигимиз уларнинг бошига тушган оғир кунларни билмаймиз. Ҳозирда баланд қад ростлаб турган мадрасалар, одамлар гавжум бўлиб файз билан намоз ўқиётган масжидлар йиллар тўзонидан қандай омон ўтганидан бехабармиз. Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳам ана шундай мустамлака йилларининг азобларини “бошидан ўтказган.” Айни репортажда шу ҳақда ҳикоя қиламиз. Амирсаидхон Усмонхўжаевнинг “Динимиз фидойилари” рисоласидан фойдаланилди. Ўз.А 694

“Рамазон келганда, ундан гуноҳлари мағфират бўлган ҳолда чиқмаган банда бадбахт бўлсин”-Ҳадис шарҳи

#Рамазон_туҳфаси 4-мақола Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. عن جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رضي الله عنهما أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلّم رَقِيَ الْمِنْبَرَ، فلَمَّا رَقِيَ الدَّرَجَةَ الْأُولَى قال: “آمينْ”. ثُمَّ رَقِيَ الثَّانِيَةَ فقال: “آمين”. ثم رَقِيَ الثَّالِثَةَ فقال: “آمين”. فقالوا: يا رسولَ الله، سَمِعْنَاكَ تَقُولُ: آمين ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فقال: لمَاَّ رَقِيْتُ الدَّرَجَةَ الأُولَى جَاءَنِي جِبرِيلُ فقال: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ رَمَضَانَ، فَانْسَلَخَ مِنْهُ ولم يُغْفَرْ لَهُ، فقلت: آمين. ثم قال: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ وَالِدَيْهِ أو أَحَدَهُمَا فَلَمْ يُدْخِلَاهُ الْجَنَّةَ. فَقُلْتُ: آمين. ثم قال: شَقِيَ عَبْدٌ ذُكِرْتَ عِنْدَهُ ولم يُصَلِّ عَلَيْكَ. فقلت: آمين.” رواه البخاري. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқдилар. Минбарнинг биринчи поғонасига чиққанларида: “Амин”, дедилар. Сўнгра иккинчи поғонасига кўтарилганларида: “Амин”, дедилар. Сўнгра минбарнинг учинчи поғонасига кўтарилганларида: “Амин”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Я Росулуллоҳ, уч марта “Амин” деганингизни эшитдик”, деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Минбарнинг биринчи поғонасига кўтарилганимда, олдимга Жаброил келди ва деди: “Рамазон келганда, ундан гуноҳлари мағфират бўлган ҳолда чиқмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим. Сўнгра деди: “Ота-онаси ёки иккисидан бири унда бўлиб туриб, улар сабабли жаннатга кирмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим. Кейин яна деди: “Сиз унинг ҳузурида зикр қилинганингизда, сизга саловат айтмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим”, деб жавоб бердилар. Имом Бухорий ривояти. Ушбу ҳадис шариф солиҳ амаллардан энг муҳим учтаси ҳақида хабар бермоқда. 1. Рамазон ойи келганда уни ғанимат билиб, гуноҳлардан пок ҳолда чиқиш; 2. Фарзанд ота-онаси ҳаётлик чоғларида уларга яхшилик қилиб, натижада жаннатни қўлга қиритиши; 3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш муҳимлиги;Ушбу амалларга бепарво бўлган банда кўп ажру мукофотдан маҳрум бўлади. Таъна ва маломатга қолади. Шунинг учун ҳадис шарифда бунга амал қилмаган банда қаттиқ маломат қилинмоқда, бадбахт бўлсин, дейилмоқда. Мусулмон киши Рамазон сабабли Аллоҳнинг мағфиратига сазовор бўлиши керак. Акс ҳолда Рамазон ойи кетганида хасрат ва надоматда қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйаҳи васаллам Рамазон ойи келганида янада тоат-ибодатда зиёда бўлардилар. Саҳобаларини ҳам шунга чақирар эдилар. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Рамазон ойи келганида: “Хуш келибсан – гуноҳларимизни покловчи ой”, деб айтарди. Аллоҳим, бизларни Рамазон ойини ғанимат билиш ва тоат-ибодатда зиёда бўлишга муваффақ айла! Токи, Рамазон кетганида афсус-надоматга ўрин қолмасин. Амин, Я Роббал аъламийн. “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедрасиЎқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов  491

“Риму Ҳинд подшоҳликлари сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да!”

Суфён ибн Ҳусайн Воситий ҳикоя қилади: “Мен Иёс ибн Муовия Музаний* ҳузурида бир кишини ёмонладим. Шунда Иёс менга қаради ва деди: – Римни фатҳ қилганмисан?!– Йўқ, дедим.– Синд, Ҳинд ва Туркничи?!– Йўқ, дедим.– Рим, Синд, Ҳинд ва Турк каби подшоҳликлар сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да?! деди.Суфён айтади: “Ушбу воқеадан бери ҳеч кимни камчилигини қидирмадим”. Ҳофиз Ибн Касир. “Бидоя ва Ниҳоя” асари “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов тайёрлади * Иёс ибн Муовия Музаний – ақл-заковат билан танилган машҳур тобеин. Басра қозиси бўлган. 478
1 86 87 88 89 90 233