islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК

Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратди ва уни ердаги халифаси бўлишдек олий мақомга муяссар қилиш билан бирга Ўз лутфу карами ила чексиз неъматлари билан неъматлантирди. Дарҳақиқат, инсоният шу вақтгача Аллоҳ таоло яратган неъматларининг ниҳоясига ета олмаган. Ушбу неъматларнинг барчаси инсониятга синов учун ато этилган.Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади 495

Буюк алломаларнинг ХХ асрдаги вориси

Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у қанча давом этишидан қатъий назар ўша дамларнинг шукуҳи бир умр кишини тарк этмайди, доим мунаввар туйғулар қўзғайди, ёди эзгу амалларга туртки бўлаверади. “Ҳуррият” газетасида ишлаб юрган пайтимда шундай хуш айёмларга юзма-юз бўлдим, ўшандаги каби ҳозир ҳам у тафсилотлар тийнатимда бир ёруғлик мисол жонланади. 2003 йил газетанинг августдаги сонларининг бирида рўза ойини кечирган кишининг таассуротлари ифодаланган “Истиғфор” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда, жумладан, “Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Имон” китобини ўқидим” деган, яна кейинги кунлар шарҳида “Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларининг бадиа тарзида дунёга келган “Имон” рисоласида баён қилинган фикрларни жами мўминларга етиб боришини таъминлаган жамият ҳам анча олдинга кетган бўларди” деган гаплар бор эди. Тўғриси, ана шу камтарона эътирофлар ҳам кимларгадир ёқмаган ва махсус идорадан вакил келиб, масаланинг моҳияти билан, яъни бунинг тагида нима гап борлиги билан қизиққан. Газета учун масъул бўлган Исмат Худоёровни анча қистовга олиб, “Нега бундай ёзади, шайх билан муаллифнинг танишлиги борми ёки ўзи махсус айтиб ёздиргандир?” сингари иддаолар қилади. (Рости, ўша йиллар тақсирга муносабат шу даражада эди). Мен раҳбарга бор гапни айтдим, домлани сиртдан биламан, ҳеч қандай муносабатим йўқ, китобларини маъқул кўриб ўқиганман, дедим. Ҳар ҳолда, ортиқча изоҳга ҳожат ҳам қолмади, буни биров талаб ҳам қилмади. Кейинчалик гап орасида воқеани ҳамкасблардан бирига сўзлаб берсам, бир оз ҳайрон қолиб, “Яхшиси, ёзганларингизни ҳазратга кўрсатинг, имконини топсангиз, ўқитиб олинг, ул зот яхши-ёмонни жуда фарқлайдилар, ҳатто китоб қилиб чиқаришга ёрдам ҳам беришлари мумкин”, деб қолди ва уй телефонларини топиб берди. Вақтни ўтказмай боғландим, гап нимадалигини тушунтирдим. Хуллас, бир ўқиб кўришга рози бўлдилар. Сентябрнинг ўрталарида хонадонларига етказдим, икки кун ўтиб қўнғироқ қилсам, “Кечикдингиз, сафарга кетиб қолдилар” дейишди. Умид билан бир мужда кута бошладим ва октябрнинг охирларида, ниҳоят, муборак овозларини эшитиш насиб этди. Мамнуният билан “Ўшанда ўқиб қўйган эдим. Маъқул, менга жуда маъқул. Энди бир дўстингизнинг таклифи билан рўза тутибсиз, менинг даъватим билан шу хилда намоз китобини ҳам ёзиб берасиз” дедилар андак мутойиба аралаш. Орадан бир оз ўтиб, чорладилар, хонадонларига қадам қўйдим, миннатдорчилик билдириб, муборак қоғозни олдим. Унда шундай сўзлар дарж этилганди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ишлаб ўтирган эдим. Бир киши сим қоқиб сўраётганини айтишди. Улаб қўйишларини илтимос қилдим. Янги таниш рўза тўғрисида бир нарса ёзганини, у матбуотда қисман нашр қилинганини, ўқувчилар турли фикрлар айтганларини ва менинг ҳам фикримни билмоқчи эканини айтди. Бир неча бор сим орқали мулоқотдан кейин юзма-юз учрашдик. Муҳтарам Ҳаким Сатторий бизда кўпчилик эски мафкурага ўрганиб қолганидан ибодатга бемалол киришиб кета олмаётган шахслар ҳам борлигини, рўза ҳақида ўзи ёзган асар ўша тўсиқни йўқ қилишга хизмат қилармикан, деган умидда эканлигини айтди. Бу гап эътиборимни тортди. Бировнинг ёзганини кўриб беришга рағбатим ва имконим йўқлигига ҳам, чет эл сафарига шайланиб турганимга ҳам қарамасдан қоғозларни олиб қолдим. Дастлабки саҳифани ўқиш билан қизиқиш ортиб, борини ўқиб чиқдим ва сафар давомида ҳам “Истиғфор” ҳақида гапириб юрдим. Бу асардаги гаплар мулланинг одатдаги ваъзи ҳам, илмий битиги ҳам эмас, балки рўза ибодатини ўз бошида яшаган кишининг дил сўзлари эди. Рўза тутган кишининг, бу ажойиб ибодатни яшаб, атрофлича ҳузур қилган шахснинг ўз ўқувчилари билан ибодат ҳузурини баҳам кўриши эди. Имон ҳаловати ва ибодат ҳузурининг ўзига хос, мисли йўқ нашъаси бор. Худди ўша ҳолат муҳтарам...

Рўза тутиш СОVID-19 билан касалланиш хавфини оширадими?

Рамазон рўзасини тутиш одамнинг иммун тизимига таъсир қилади ва шу сабабдан коронавирус юқтириш эҳтимоллиги ортадими? Кун давомида рўза тутиш оқибатида одамнинг иммунитети заифлашади, бу эса вирус юққанда салбий ҳолатларга олиб келадими?.. Худди шу каби саволларни менга жуда кўп маротаба беришяпти. Мен биолог сифатида рўза тутиш ва иммун тизимининг пасайиши орасидаги муносабатларга оид ўндан ортиқ илмий ишларни кўриб чиқдим. Шулар асосида Сизга қуйидагиларни айтишим мумкин. Хулоса қилиш ўзингиздан. Одамнинг иммун тизими асосан қон плазмасидаги иммуноглобулинлар ва қоннинг шаклли элементларидан бўлган оқ қон таначалари (лейкоцитлар)га боғлиқ. Мана шуларга Рамазон рўзасининг таъсири қандай бўлиши тўғрисида жуда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда рўза тутиш пайтида иммуноглобулин А (IgА)нинг ичак шиллиқ қаватидаги экспрессияси (фаолияти), моноцитларнинг микробларни ўлдириш хусусияти, табиий қотил-ҳужайра (лимфоцитлар) ва макрофагларнинг фаоллиги ошганлиги аниқланган. Одамларда ўтказилган тажрибаларда 35 нафар соғлом эркакда Рамазон рўзасининг иммун тизимига таъсири кузатилган. Бунда рўзадан аввалги ва рўзадан кейинги иммун тизим кўрсаткичлари солиштириб текширилган. Аниқланишича қон плазмаси таркибидаги IgG миқдори камайган, лекин нормадан тушиб кетмаган. Сўлак таркибидаги IgА нинг ҳам миқдори камайган, плазмадаги IgМнинг миқдори эса умуман ўзгармаган. Лимфоцитлар сони эса аксинча кўпайган. Макрофагларнинг фаоллиги ошган. Нейтрофилларнинг сонида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Умумий ҳолдаги тана бўйлаб айланиб юрувчи иммун тизим комплексида ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Мутахассислар тажрибалар натижасида рамазон рўзаси одам иммун тизимига ҳеч қандай жиддий салбий таъсир кўрсатмайди деб хулоса қилишган. Иммун тизимидан ташқари организмнинг бошқа хусусиятларига рўзанинг таъсири ҳақида ҳам ўнлаб тадқиқотлар қилинган. Булар ҳақида ҳам батафсил ёзгим келмоқда, лекин сизларнинг вақтингизни олиб постни чўзмайман. Хулоса сифатида тиббиёт йўналишидаги машҳур илмий журналлардан бири бўлган «Frontiers in Neuroscience»да 2019 йилда австриялик олимлар рўза тутишнинг саломатликка таъсири ҳақида ёзган мақолаларидаги ушбу гап билан якунлайман: «Бизнинг натижаларимиз узлуксиз рўза тутиш организмда вирусли касаллик юзага келган вақтда иммун тизими ва касалликка реакция бериш хусусиятини сусайтирмаслигини, аксинча оширишини кўрсатиб берди». Манба: Xabar.uz 508

Иҳтикор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорлар аҳволидан хабардор бўлиб уларни ҳалол-пок бўлишлигига ва ривожлантиришга аҳамият берардилар. Албатта, бундай эътибор қилишлари бозорларда таварларни қўлга киритиш онсон бўлиши ҳамда нарху наволар қимматлашмаслиги учундир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жалб қилувчи ризқланувчидир. Иҳтикор қилувчи[1]лаънатлангандир», деб айтганлар. (Ибн Можа ривояти). Аллоҳ таоло яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам Ўзи яратади, бу нарсалар Унинг хоҳиши, иродаси, тақдири ила амалга оширилади албатта. Банда уларни касб қилиб, ўз жузъий ихтиёри ила танлайди. Фақат Аллоҳ таъоло яхшиликка рози бўлади-ю, ёмонликка рози бўлмайди. Аллоҳ рози бўлмайдиган амаллардан бири бу иҳтикор қилмоқлик. Иҳтикор луғатда: нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда: одамлар ва уй ҳайвонларнинг озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача иҳтикор қилса, у Аллоҳ таъолодан, Аллоҳ таъоло эса ундан безор бўлган бўлур». (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган). Ушбу ва бошқа ҳадисларда иҳтикор қилишда унинг нафси бузуқлигини баён қилиб: “Иҳтикор қилувчи қандай ҳам ёмон бандадир. Арзонлаганини эшитса, хафа бўлади, қимматлаганини эшитса хурсанд бўлади” деганлар. Чунки инсонлар қидирганда топа олмайдиган вақтда қиммат нархга сотиш учун сақлаб туради. Уламоларимиз икки иш топилганда иҳтикор қилиш ҳаромдир дейишган. Биринчи шарти: Иҳтикор(сунъий нарх кўтариш ва манаполия қилиш). Ўша иш қилинаётган шаҳар аҳлига зарар келтириши. Иккинчиси: Ўз фойдаси кўп бўлиши учун одамларга нархни кўтаришни мақсад қилишлик. Иҳтикор қилиш макруҳ(макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин). Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Келтирувчи ризқлангандир!” деган сўзларидир. Шу билан бирга, шаҳардаги сотиб олувчининг ушлаб туришидаги иҳтикорнинг ҳаромлиги омманинг ўша нарсада ҳаққи бўлгани учундир. Инсонлар ҳаққини ман қилганлиги сабаб золимга айланади. Бу эса узоқ жойдан, шаҳар ташқарисидан сотиб олувчидан топилмайди. Чунки, у, модомики, сотиб олсаю, шаҳар аҳлининг у нарсада ҳаққи бўлмаса, уларга зулм қилаётган бўлмайди. Лекин, шу билан бирга, бундай қилмагани ва сотиб юборгани афзал. Чунки, сақлаб туриш мусулмонларга зарар. Шунингдек, ўз ерида экин эккан бўлса, томарқасидан ҳосил олган бўлса, ўзи ейиш учун сақлаб турса, бу иҳтикор бўлмайди. Чунки, унга шаҳар аҳлининг ҳаққи тааллуқли бўлмайди. Лекин, бундай қилмасдан, айтганимиздек, сотиб юборгани афзал. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор хоҳ озуқа бўлсин, хоҳ бўлмасин, оммага зарар етказадиган ҳар бир нарсада юз беради. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор фақат одамлар озиғи ва уй ҳайвонлар озуқаси бўлмиш буғдой, арпа, пичан ва сомон кабиларда жорий бўлади. Бугунги кунда келиб халқаро экспертларнинг таҳлиларига кўра пандемия сабаб озиқ-овқат танқислиги икки бараварга ошиб Бир милярд олти юз милионга етади. Бундан келиб чиқиб Юртбошимиз томонларидмн барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудида озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилиб, ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклиги айтилди. Қалбида имон бор, икки дунё саодатини англайдиган. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод бўлишлигини истаган инсон бугунгидек оғир кунларда, одамлар эндигина қишдан чиқиб, рўзғорининг камини тўлдираман деб турган халққа ёрдам қўлини чўзмоқмоғи, “иҳтикор” деб аталмиш бу амалдан узоқ бўлмоғи лозим. Тошкент ислом институти 3-курс махсус сиртқи талабаси, “Шайх Дарвеш” жомеъ масжиди имом хатиби Жамолов Азизжон 704

Мовароуннахр тарихида суд махкама ишларининг юритилиши

و عن معاوية رضى الله عن عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:” من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين “. Муовия (розияллоҳу анҳу)дан Ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ бир кишига яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” , дедилар . Бандалари ичидан баъзиларини динда фақиҳ бўлишга тарғиб қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду сано бўлсин. Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди , деган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салоту саломлар бўлсин. Ўзларининг муқаддас китоби Қуръонга аввал имон келтириб, уни мукаммал ўрганиб сўнгра бошқаларга таълим берган, ҳамда ҳар бир буйруғига амал қилиб, қайтариқларидан қайтган барча мўмин-мусулмонларга Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бўлсин. Амин! Истиқлол йилларида ўзбек халқининг бой илмий, маънавий меросини ҳар томонлама тадқиқ этиш, соф ислом илмларини тиклаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда миллий давлатчилик ва диний қадриятларни барпо этиш жараёни том маънода мустақиллик натижасидагина ўз мақомига эга бўлди ва сиёсий-ҳуқуқий амалиётда ўз ифодасини топди. “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир ” деганда қанчалаик ҳақ эди юртбошимиз. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ”ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ” ва 2019 йил 23 июнидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги қарорларида белгиланганидек буюк аждодларимиз асарлари ва уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаларини чуқур ўрганиш, ёш авлодни юртимиздан етишиб чиққан ҳуқуқ ижодкорлари бўлган фақиҳларнинг ҳаёти ва илмий мероси билан яқиндан таништириш, уларга нисбатан ҳурмат, миллий ғурур ҳамда ифтихор туйғуларини тарбиялаш долзарб масалалардан бири саналади . Ҳозирги даврда мусулмон мамлакатларининг аксариятида ислом ҳуқуқи меъёрлари алоҳида аҳамиятга эга. Ислом маънавий-маданий қадриятлари нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаган ва жамият маданий тараққиётида, давлатчиликни мустаҳкамлашда, мусулмонларнинг ҳаётида муҳим рол ўйнаб келмоқда. Ҳамда Жамият ривожланишининг турли босқичларида унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлар ортиб борган. Шу ўринда исломшунослик, хусусан, ҳадис, фиқҳ, тафсир ва ақоид илмларига алоҳида эътибор берилаётгани барчага маълум. Тарих, ҳуқуқшунослик ва бошқа бир қатор олиб борилаётган тадқиқотлар ислом тарихини янада мукаммал ўрганиш ва қўшимча изланишлар олиб бориш кераклигини кўрсатмоқда . Дастлабки даврда ислом тарқалган мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ва диний фаолиятини қамраб олувчи қонунлар мажмуаси ишлаб чиқиш эҳтиёжи туғилди. Бунинг учун Қуръон ва суннат асос қилиб олинди. Натижада мусулмонларнинг моддий ва маънавий, ижтимоий ва шахсий ҳаётини тартибга солиб турувчи диний ҳуқуқий система – шарият вужудга келди . Ушбу ҳуқуқий системанинг амалда ижросини қозилик маҳкамалари таъминлаган. Маълумки, қозилик лавозими ислом динида ўзига хос ўрин эгаллайди. “Қози” сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш”ни англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига, кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд ” муассасаси тушунилади. Турк тилида қози “ёруғчи” маъносида аталган. Исломда ҳуқуқшунослик жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин...
1 88 89 90 91 92 233