islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ҚАБУЛ БЎЛГАНМИ?

CАВОЛ: Мен намоз ўқий бошлаганимга энди бир йилдан ошди. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдик. Огоҳлантиришимга қарамай тилига эрк бериб юборди. Мен ҳам ўзимни тутолмай қўл кўтардим. Шунда у ўқиган намозларинг қабул бўлмасин, деб қарғай кетди. Қарғиш тегиши ҳақида эшитганман. Буни ҳукми қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло инсонларни турли шаклда яратганидек уларнинг хулқ атворларини ҳам хилма хил қилган. Шу боис, эр-хотиннинг орасида ҳам тушунмовчиликлар, кўнгил хираликлар учраб туради. Бу ҳатто бутун инсониятга намуна бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида ҳам бўлганини ҳадиси шарифлардан билишимиз мумкин. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга қараб: اني لاعلم اذا كنت عني راضية و اذا كنت علي غضبي قالت فقلت من اين تعرف ذالك فقال اما اذا كنت عني راضية فانك تقولين لا و رب محمد و اذا كنت علي غضبي قلت لا و رب ابراهيم قالت قلت اجل والله يا رسول الله ما اهجر الا اسمك (رواه امام البخاري من ام المؤمنين عائشة رضي الله عنها ) яъни: “Эй, Оиша! Мен сени мендан розилигингни ҳам ранжиган вақтингни ҳам биламан”- дедилар, Оиша онамиз: “Буни бирор аломати борми? Қандай биласиз?” – дедилар, Пайғамбаримиз: “Агар сен мендан хурсанд бўлсанг “Йўқ Муҳаммаднинг роббисига қасам” – дейсан, агар ранжиган бўлсанг “Йўқ Иброҳимнинг роббисига қасам” -. дейсан” – дедилар. Оиша онамиз айтадилар: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Мазкур ҳадисдан биламизки эр-хотин орасидаги баъзи бир келишмовчиликлар ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйларида ҳам бўлган экан. Асосийси Пайғамбар хонадони барча ишларда намуна бўлгандек мазкур ҳолатда ҳам сизу биз умматларга ибрат кўрсатмоқда. Ҳадиснинг охирги жумлалари: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” деганларини муҳаддислар “ранжисам ҳам фақатгина исмингизни тарк қиламан лекин, сизга бўлган ҳурматим, муҳаббатим ўзгармайди” деб шарҳлаганлар. Демак, биз ҳам оилавий ишларимизда Пайғамбаримиз ва Оиша онамиз ҳаётларидан ибрат олсак, оиламиз тинч, хотиржам бўлар, арзимас нарсаларга ажримлар ёки саволда айтилганидек бир биримизни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаш, қарғашлар бўлмас эди. Бизнинг тилимизда қарғиш деб аталадиган сўз ҳадисларда мазлумнинг дуоси шаклида келади. Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: اتقوا دعوة المظلوم وان كان كافرا فانه ليس دونها حجاب (رواه امام ابن حبان) яъни: “Гарчи кофир бўлсада, мазлумнинг дуосидан қўрқинглар. Чунки, у билан Аллоҳнинг орасида парда бўлмайди” – дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари). Сизларнинг орангизда ким ҳақ, ким ноҳақ буни билмаймиз. Нима бўлганда ҳам Сиз зиммангиздаги фарз намозларни ўз вақтида адо этишда бардавом бўлинг. Қилинган ибодатларни қабул қилгувчи ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Ихлос билан қилинган ибодатларни зое қолдирмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar 423

Миноралардаги аркали безаклар қандай маънони англатади?

Бу минора, мезаналардаги аркалар безакнинг ўзи эмас. Балки, намозхонлар учун муҳим маънога эга. Одатда миноралар икки, уч, тўрт, беш ва олти аркалик бўлиб, ҳар бири рамзий ва алоҳида аҳамиятга эгадир. Икки аркалик минора чекка қишлоқдаги масжид эканлигини билдиради. Уч ёки тўрт аркалик минора беш маҳал намоз ўқиладиган маҳалла масжидлигини билдиради. Беш аркалик минора шаҳарда беш маҳал намоз билан бирга жума намози ҳам адо этиладиган масжид эканлигини билдиради. Олти аркалик минора шаҳардаги қироллик масжиди бўлиб, барча намозлар адо этиш билан бирга ҳукуматдаги диний ишлар, мажлислар ва диний маросимлар ўтказиладиган масжид эканлигини билдиради. Бундай миноралар асосан, шимолий Африканинг Жазоир, Марокаш ва  Тунис каби давлатларда учрайди. Манба: Узоқ шарқдаги амалий санъат ва ислом меъморчилиги (архитектура) тарихи. Баҳодирхон Абдулборий 471

Рамазонда Қуръон тиловати ва саховатни кўпайтириш тўғрисидаги ҳадислар шарҳи

Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Муҳтарам мусулмон биродарим! Ўтган суҳбатларимизда Рамазон ойи рўзаси фазилатлари, бандага иймон ва ихлос билан тутган рўзаси учун бериладиган ажру-мукофотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдик. Эндиги суҳбатимиз Рамазон ойида қилиниши керак белган солиҳ амаллар ҳақида бўлади, ин шаа Аллоҳ. Ушбу амаллар пештоқида, аввало, Аллоҳнинг каломини қироат қилиш туради. Нега дейсизми? Негаки, Рамазон – Қуръон ойи. Рамазон – Қуръон нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: (شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَىٰ وَالْفُرْقَانِ(185) “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир”. (Бақара сураси, 185-оят) Ушбу ояти каримадан маълум бўлмоқдаки, Қуръон карим Рамазон ойида нозил бўлган. Шундай экан, мусулмон киши бошқа ойлардан фарқли равишда Рамазон ойини Қуръон қироати ойига айлантириши керак бўлади. Бу албатта Қуръон қироатини қўрайтириш билан бўлади. Бошқа ойларда ойда бир маротаба Қуръонни хатм қилаётган бўлса, Рамазон ойида икки, уч ёки ундан кўпроқ хатм қилишга ҳаракат қилиши айни муддао бўлади. Рамазон ойида Қуръон қироатига катта эътибор қаратиш борасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга гўзал ўрнакдурлар. عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: “كان رسولُ الله صلّى الله عليه وسلّم أَجْوَدَ النَّاسِ، وكان أَجْوَدُ ما يكونُ في رمضانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ، وكان يلقاه جبريلُ في كُلِّ لَيْلَةٍ من رمضانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ، فَلَرَسُولُ اللهِ صلّى الله عليه وسلّم حِينَ يلقاه جِبريلُ أَجْوَدَ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيْحِ الْمُرْسَلَةِ”. متفق عليه Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у киши айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саҳоватлиси эдилар. Айниқса, Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида янада саҳоватли бўлар эдилар. Рамазоннинг ҳар кечасида Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашар эди ва Қуръонни ўтказар эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан кўришганларида, эсиб турган шамолдан-да яхшиликка қўллари очиқ бўлиб кетардилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадис шарифдан маълум бўладики, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кирганда янада саҳоватли бўлар эдилар. Ушбу саҳоватлари Қуръонга бўлган эътиборларида намоён бўлар эди. Саҳобаларини ҳам Қуръон қироатини кўпайтиришга тарғиб қилар эдилар. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу ҳар куни бир марта Қуръонни хатм қилардилар. Салафи солиҳларнинг баъзилари ҳар уч кунда, баъзилари ҳар етти кунда ва бошқалари эса ҳар ўн кунда Қуръонни хатм қилардилар. Машҳур муҳаддис Имом Зуҳрий Рамазон ойи кирганида ҳадис айтишни ва илм мажлисларини тўхтатиб, Қуръон қироатига берилиб кетардилар. Буюк муҳаддис ва фақиҳ Суфён Саврий Рамазон ойи кирганида барча ишларини ташлаб, Қуръон қироати билан машғул бўлар эди. Муҳтарам мусулмон биродарим! Кўриб турганингиздек, салафи солиҳлар Рамазон ойида Қуръон қироатига нақадар эътибор қаратганлар. Шу билан биргаликда, Қуръонни фақат қироат қилибгина қолмасдан, балки маъноларини тушунишга, тадаббур қилишга катта эътибор қаратганлар. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Рамазон ойида факат кундузлари Қуръон қироати билан чекланиб қолмасдан, балки, кечалари кўпроқ қироат қилишга ҳаракат қилиш зарурдир. Зеро, юқоридаги ҳадис шарифда Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига ҳар куни кечаси келганлиги зикр қилинди. Рамазон ойи кечаларини Қуръон қироати, намоз, зикр каби ибодатлар билан ўтказиш эса айни савоб ва ажру-мукофот ўрнидир. Аллоҳ азза ва жалла бизларни...

Катта Лангар Қуръони қандай топилган эди?

Илк бор Катта Лангар Қуръонини 1997 йил йили Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Катта Лангар қишлоғида кўрган эдик. Ўша пайтда у Катта Лангар қишлоғида Лангар ота зиёратгоҳида сақланарди. 1997 йили ёзда Халқаро Амир Темур жамғармасининг ўша вақтдаги раиси академик Бўрибой Аҳмедов (1924–2002) олдига биз – қўлёзмалар бўйича мутахассислар бориб, Қашқадарё воҳасига палеографик (қўлёзма манбаларни излаш ва ўрганиш) экспедициясига чиқиш истагимизни бунинг учун фонд бизларга ёрдам бериши имкониятини билмоқчи бўлдик. Шунда домла Б.Аҳмедов илмий сафармиз қўллаб-қувватладилар ва бунга Амир Темур жамғармаси ёрдам кўрсатажигини маълум қилдилар. Август ойида Қашқадарёга қараб йўлга чиқдик. Гуруҳимизда мендан ташқари ҳозирда тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов, филология фанлари докторлари Қосимжон Содиқов ва Қудрат Омоновлар бор эди. Бизнинг айнан Қашқадарё воҳасини илмий сафар учун танлаганимиз бежиз эмасди. Шодмон Воҳидовнинг волидаси айтган маълумот шу йўналишни танлашимизда сабаблардан бири эди. Унга кўра Қашқадарёда бир ғор бор экан, унда бир тўн кийган инсон қўлидан Қуръонни қўймай, қучоқлаб турар экан, деган афсонавий гап бор экан. Шаҳрисабзга бориб, ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Азим Зайниддинов билан учрашдик. Ўз ўлкаси тарихини ўта қадрловчи бу инсон бизларни ҳокимият дачасига жойлаштирди. Ўзига ажратилган машинани бизларнинг илмий изланишларимиз давомида Қашқадарё бўйлаб олиб юриши учун бериб қўйди. Қалби гўзал инсон бўлмиш Азим ака ёрдами билан Қашқадарёнинг турли тарихий жойларига бориш имкониятига пайдо бўлди. Зиёратгоҳлар, турли муқаддаси жойлар, жумладан, Темурийлар даври ёзувлар бор қабртошлар билан танишдик. Аммо маҳаллий аҳоли қўлидаги қўлёзмалар билан танишиш осон бўлмади. Сабаби яхши маълум: совет тузуми даврида халқ қўлидаги қўлёзмалар атеистик кураш доирасида йўқотилган. Уйидан қўлёзма чиққан одамлар таъқиб остига олинган. Орадан вақт ўтган бўлса-да, ўша давр қўрқуви ҳали инсонлар хотирасида сақланиб қолганди. Биз аҳоли ишончини қозониш йўлидан бордик: Шаҳрисабз маҳаллий телевидениесидан чиқиб, олим эканлигимиз, аҳоли қўлида мавжуд қўлёзма манбаларни ўрганиш ниятимиз борлигини билдирдик. Эртасигаёқ биз билан Жўрахон ака Асомов исмли инженер учрашиб, қайнотаси – Файзуллохўжа Равнақий (1892–1978)нинг қўлёзмалардан иборат кутубхонаси мавжудлиги ва у билан бизни таништиришини маълум қилди. Биз Шаҳрисабздаги Равнақий яшаган уйга бордик ва унинг кутубхонасидаги қўлёзмалар ҳамда невараси Лутфиллахон билан танишдик. Илмий аҳамиятга эга маълумотлар тўпладик. Лекин Жўрахон Асомов билан бўлган танишувимизнинг энг катта натижа – Катта Лангар қишлоғидагиXV асрда барпо этилган Лангар ота зиёратгоҳида сақланувчи қадимий Қуръон ҳақидаги маълумотлар эди. Жўрахон Асомов бизни мана шу Қуръон нусхасини ўша қишлоққа олиб бориб кўрсатадиган бўлди. 1997 йил 10 август куни йўлга чиқиб, ниҳоят Катта Лангарга етиб бордик. Қишлоқдаги Катта Лангар зиёратгоҳ кираверишида ёзувларга эга қадимий қабртошлар мавжуд. Биз учун энг муҳими Қуръоннинг қадимий нусхасини кўриш эди. Катта Лангар Қуръони Зиёратгоҳ ичидаги ёғоч сандиқда сақланар экан. Катта Лангар масжиди имоми у билан бизни таништирди. Қуръоннинг жуда қадимийлиги яққол кўриниб турарди. Сабаби у терига ёзилганди. Шахсан мен фақат илмий китоблардаги маълумотлар орқалигина кийик терисига ёзилган қўлёзмалар борлигини билардим. Ҳозир эса умримизда биринчи марта қўлимизда терига ёзилган қўлёзма, яна энг муқаддас китоб – Қуръоннинг дунёдаги энг қадимги нусхаларидан бирини ушлаб турардик. Қўлёзмашунос олим учун бу бахтли онлар эди. Илмий сафар муносабати билан 1997 йили ўша вақтда Катта Лангар зиёратгоҳида сақланган Катта Лангар Қуръони билан унинг асрлар давомидаги сақланиш жойида танишган эдик. Тошкентга қайтгач бу қўлёзма ҳақида қуръоншунос олимлар профессорлар франциялик Франсуа Дерош ва россиялик Ефим Резванларга маълум қилдик....

Хароба – қасрга айланади

Организмдан зарарли моддаларни очлик йўли билан чиқариб ташлаш умр давомийлигини узайтиради. Алексис Каррел таниқли олим тиббиёт доктори анча йиллардан буён дармонсиз кам қувват бўлиб юрар эдим. Доимо ётиб олиш пайида бўлар, диван ва ёстиқ яхши кўринар эди. Кўп вақтимни телевизор кўриш билан ўтказардим. У ёқ бу ёққа ўтиб келишлар, ош-овқат ё у бу ишларни қилишга ҳафсалам йўқ эди. Овқатни келиним пиширар лекин мен пиширган овқатларга ўхшамагандек туюлар тайёр овқатни хўмрайибгина еб олардим. Чойни хуш кўрар, қовурилган сергўшт, серёғ овқатларни ёқтирардим. Гўё шунақа овқатлар дармон бўлар деб ўйлардим. Мазаси камроқ овқат бўлса, емай қўяқолардим. Тамоққинам соғу – тамом жойим касал деганларидек. Ҳатто 5 вақт намоз ўқишга ҳам қийналар, қиёмга ўтирсам қаъдага туриб олиш оғирлик қилар, базан ўтириб ўқиб қўярдим. Таҳоратга кўп чиқар, намозларим қазо бўлиб қоларди. Болдирларим кўпинча зирқирар, бошим, бўғинларим тез-тез оғриб турарди. Доимо ёнимда таблеткалар олиб юрар эдим. Баъзан докторларга чиқиб бирон личения олар, буям маълум вақтга қувват бўлар эди. Бир дона аспирин ичсам тетикроқ юрардим. Рўза тутишлар оғир кўринар эди. Шундай кунларнинг бирида қўлимга Пол Бреггнинг “120 ёшга кириш мумкинми?” номли китоби тушиб қолди. Китоб ўқиш севимли машғулотим бўлгани учун дарров ўқишга тушдим. “Китоб ўқиш мураббога нон ботириб ейишдек гап”. (Х.Тўхтабоев), буни болаларимга кўп такрорлар эдим. Ўқиб кўрсам бу китоб гўё мен учун ёзилгандек. Биринчи боб – тана, идрок ва руҳ. Ўз-ўзини назорат қилиш ва ундан янги одам яратиш. Иккинчи боб – асосан умуртқа ҳақида. Ўзига ишонч, машқлар ва тўғри нафас олиш. Учинчи боб – очлик ҳақида батафсил ёзилган. “Очлик – бу қондаги холестерин даражасини туширишнинг энг тезкор ва табий усули”. Ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ва рационал овқатланиш организмни ёшартириш, унинг кучларини тиклашга қодир. Сиз ёшроқ ва хушбичимроқ кўринасиз. Диққатингизни ўзингизга, туйғуларингизга бўйсунмас ва ялқов танангиз устидан ғалабангизга бўлган қатъий ишончингизга қаратинг. Шунда кучларнинг қуюлиб келишини ҳис қиласиз. Инсоннинг соғлиги, кучи, серғайратлилиги унинг ёшига эмас, балки умуртқасининг ҳолатига боғлиқ. Тана аллақачон харобага айланган. Касал инсон мўжиза юз беришини, хароба яна қасрга айланишини истайди. Лекин таблеткалар ва психоанализ билан бу нарсага эришиб бўлмайди. Фақат машқлар, очлик, тўғри нафас олиш, тўғри овқатланиш, тўғри юриш, тўғри ўтириш ҳатто тўғри дам олиш, стресларга қарши кураш, сув билан даволаш ва қуёш ванналари. Буларни бажариш орқали натижага эришиш мумкин. Яъни хароба қасрга айланади. Мен 52 ёшимда жисмоний машқларни ўргандим. Бунга кўп вақтим кетди. Расмда кўрсатишса бўлмасмиди деб ўйлардим. “Ўз машғулотларингиз натижаларига баҳо бериб ўзингиздан мамнун бўласиз, мушакларингиз куч билан тўлади, ишга бўлган лаёқатингиз ошади. Айнан икки кундан кейин биринчи ўзгаришларни сезасиз”, дейилган. Менда худди шундай бўлди. Машқларни мунтазам бажариб ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ўрнига саҳарсиз рўза тутиб қўя қолдим. Кунлар салқин бўлгани учун кўпроқ рўза тутишга киришдим. Очлик бизга уч йўналишда таъсир қилади. У бизни жисмонан, ақлан ва руҳан тозалайди. Руҳ такомиллашади. Бу жуда муҳим ва аҳамиятлидир. Хуллас китобни қайта-қайта ўқидим. Ўқиганларимни имкон қадар мукаммал бажара бошладим. Натижа жуда яхши. Шундан буён бир донаям таблетка ичмадим. Ҳамма оғриқлар йўқолди. Маша Аллоҳ энди 12 соат ҳаракатдаман, чарчоқ нималигини билмайман. Ойлаб рўза тутяпман, намозни иштиёқ билан ўқияпман. Энди бир вақтнинг ўзида юз, юз эллик ракъат намоз ўқишга ҳам қувватим етади. Ҳидоят Аллоҳдан, Аллоҳга беадад...
1 82 83 84 85 86 233