islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ”АСАРИДА КЕЛТИРИЛГАН ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

Термизийнинг ижодий фаолиятида яратилган асарлари ичида «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») энг асосий ўринни эгаллайди. Ушбу асар юқорида қайд килганимиздек, «ал-Жомиъ ал-кабир». («Катта тўплам»). Сахихи Термизий, «Сунани Термизий» (Термизий суннатлари) каби номлар билан хам юритилади. Тарихчи ибн Хажар Асқалонийнинг айтишича, Термизий ушбу асарини 270 ҳижрий (884 милодий) йилда, яъни деярли олтмиш ёшларида, илм-фанда катта тажриба орттириб, Имомлик даражасига эришгандан кейин ёзиб тугатган. Ушбу асар кулёзмалари дунёнинг бир канча шаҳарларида, шунингдек, ўзимизда, Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида ҳам сакланмокда. Муҳим манба сифатида «АлЖомиъ ас-сахийх» бир неча марта нашр килинган. Бунга далил сифатида 1283 (1866) йили Митохда, 1292 (1875) йили Қохирала, шунингдек, 1980 йили Байрутда нашр этилганлигини кўрсатиш кифоя. Термизийнинг бу мухим асарига бир катор шарҳлар хам ёзилган бўлиб, улардан ибн Арабий (вафоти 543 ҳижрий, 148 мелодий йили) номи билан машҳур бўлган Имом Хориз Абу Бакр Мухаммад ибн Абдулла Ашбилийнинг «Оридатул-Ахиазий ала китоби Термизий» номли 13 жузъ (кисм здан иборат шарҳини келтириш мумкин. Ушбу шарх дастлаб 1931 йилда Қохирада нашр килинган. Аввал эслатиб ўтганимиздек, ҳижрий учинчи аср (милодий тўккизинчи аср) хадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланади. Дастлаб бу даврда яшаб ижод қилган Имом Бухорий, Имом Муслим каби алломаларнинг сермаҳсул фаолияти катта аҳамият касб этади. Ўз устозлари Имом Бухорий, Имом Муслим асос солган хайрли ишни Имом Термизий чукур масъулият ва катта идрок билан давом эттирди. Хадисшуносликнинг илмий асосда ривожланишига улкан ҳисса қўшиб, мусулмон дунёсидаги энг нуфузли мухаддислардан бири даражасига кўтарилди. Абу Исо Термизийнинг шоҳ асари бўлмиш «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» олим машаққкатли меҳнатининг маҳсули сифатида ҳадис илмида катта хамиятга эга. Энг аввало шуни айтиш керакки, муаллиф ўз асарини алохида алоҳида бобларга бўлади, имкони борича ҳар бир ҳадис ровийларини келтиради. Хар бир хадисдан кейин унинг ишончли ёки ишончсизлик даражасини аниқлаб алоҳида кўрсатади. Олдинрок бошқа асарини «Ас-Сунан» («Cуннатлар») номи билан аталишини хам эслатиб ўттанлик. Бу ном билан аталишига асосий сабаблардан бири – унда фиқҳ масаласига доир аҳком ҳадислар жуда кўп келтирилган. Шулар билан бир қаторда асарда панд-насихат, аҳлоқ-одоб, гўзал худқу фазилатлар хусусида хам жуда кўп ҳадиси шарифлар келтирилганки, бу даражадаги ҳадислар хеч бирор муаллиф асарида учрамайди, десак муболаға бўлмайди. Таркибий жиҳатдан асар куйидаги бобларга бўлинади. Ундан тахорат, салот (намоз), закот, рўза, хаж, жаноза, никох эмизиш, талок, савдо-сотиқ қозилик аҳкомлари, товон тўлаш, меъёр, сайд, курбонлик, назр-нузур, имон, сийратлар, жиҳод, кийим-кечак (либос), таомлар ичимликлар (ашриба), хайр-эҳсон ва саховат, табобат, фарзлар, васиятномалар, хайрихоҳлик ва тақдир, хуружу фитналар, башоратлар, шаходатлар, зоҳидлар, жаннат ва жаханнам сифатлари, илм, изн сўраш, одоб ва ахлок, масаллар, Қуръони карим фазилатлари, кироат, тафсир, дуолар. фазилатлар, иллатлар хакидаги боблар келтирилган. Мана шу боблар асарда сарлавҳа тарзида бўлинган бўлиб, бобга доир ҳадислар бўлим мазмунини тўла-тўкис ифодалайди. Ушбу бобга доир масала буйича муаллиф бир канча хадисларни келтиради, сўнг бу масала юзасидан бошка уламою факиҳларнинг фикрларини хам батартиб баён этади. Ундан кейин ривоят килинган хадиснинг сахих, хасан, заиф ёки ғариблигининг даражасига ўз муносабатини билдиради. Шундан сўнг хадис ровийлари, саналлари ва санаддаги иллатлари хусусида ўз фикрини билдиради. Юқорида айтилган фикримизга мисол тариқасида Абу Исо Термизийнинг «Ал-Жомеъ ас-сахих» асарида «Тахорат» бобида «Сафардаги ҳар бир жойда муқим турган киши махсисига масҳ тортиши хакида келтирилган бир ҳадис хусусида муфассал тўхталамиз. «Бизларга Қутайба...

Мишмишларга эмас, мутахассиснинг сўзига ишонинг

Янги коронавирус пандемияси фонида турли хил гап-сўзлар, унинг келиб чиқиши борасида турфа хил фикрлар пайдо бўлди. Ҳамма унга ўз дунёқарашидан келиб чиқиб ҳар-хил изоҳлар берди. Дунё бўйлаб бир-биридан фарқли, бир-биридан ажойиб ва ғаройиб бўлган очиқламалар афкори оммани эгаллаб олди. Бошида бу Хитойнинг мусулмонларга нисбатан амалга оширган зулмлари учун Аллоҳ томонидан юборилган бало деган даъволарни илгари сурдилар. Лекин, вабо Хитойдан чиқиб мусулмон давлатларга ҳам тарқалиб кетгач, бу фикр сувга тушган туздек эриб кетди. Кейин мазкур вабо аёл кишилар учун динда ниқоб муҳим ўрин тутишини балки, унинг фарз эканлигини кўрсатиб қўйиш учун юборилган деган иддаолар пайдо бўлди. Ваҳоланки, коронавирус туфайли тиббий ниқобни ҳозир нафақат аёллар балки, эркак-у аёл баб-баробар тақяпти. Шунингдек, Сovid-19 вирусининг қандайдир махфий лабораторияларда ўта қудратли ва ўта яширин бўлган қора кучлар томонидан ёвуз мақсадларда қасддан яратилгани ҳақида ҳам гапирмаган одам деярли қолмади. Коронавирусни ҳозирда атайин чиқарилган, қасддан тарқатиляпти деган эътиқодда бўлганлар аввалига уни умуман йўқ нарса, бу шунчаки, масжидларни ёпиш учун дин душманлари томонидан ўйлаб топилган, дейишди. Кейин эса коронавирус масонлар томонидан яратилган дедилар. Яна бир тоифа конспирологлар эса коронавирусни масонлар эмас, шайтонга сиғинувчи секталар ишлаб чиқарган, дедилар. Ўз даъволари учун келтираётган далиллари эса далил бўлишга арзимайдиган нарсалар. Қайсидир машҳур қўшиқчининг клипидаги сурат, 1 долларлик купюранинг орқа тарафидаги қанақадир расм ва ёзув, қайсидир фантаст ёзувчининг китобида айтиб кетилган сўзлар ва ҳоказо. Лекин, доим бир нарсани назардан қочиряпмиз. Ва шу нарсани назардан қочираётганимизни ҳам назардан қочирмоқдамиз. Вирусология ва эпидемиология бу катта бир илмий майдон. Масалани, ўз мутахассисларига ҳавола қилмай, уларнинг ҳаққини улардан олиб қўймоқдамиз. Қайси масала бўлишидан қатъий назар, хоҳ у диний билимлар бўлсин, хоҳ дунёвий билимлар бўлсин, ўз аҳли ва мутахассисларининг сўзига қайтилади. Шу вақтга қадар вирусология ва эпидемиология билан шуғулланувчи бирор-бир нуфузли ташкилот, бирор-бир нуфузли тиббий муассаса вирус лабораторияда сунъий равишда яратилганлигини тасдиқламади. Балки, соҳа мутахассислари бу гапларни инкор этдилар. Ҳатто, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дек зот “Дунёнгизга тааллуқли ишларда сизлар билгувчироқсиз“ дея ваҳий келмаган ҳолда ўз раъйлари билан айтган масалаларда янглишишлари мумкинлигини эътироф этганлар. Имом Нававий саҳиҳи муслимдаги ушбу ҳадиснинг шарҳи олдидан қуйидаги сарлавҳа билан боб очади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга маиший ҳаётга тааллуқли бўлган нарсаларда ўз фикрлари билан айтган нарсаларда эмас балки, шаръий масалаларда айтган сўзларига итоат қилиш лозимлиги ҳақидаги боб“. Баъзи ҳолатларда саҳобалар сўрардилар: “ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу борада Сизга ваҳий келганми ёки ўз фикрингиз билан айтмоқдамисиз?“. Агар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “йўқ, балки, ўз раъйим билан айтяпман“, десалар мазкур саҳобий одоб билан ўзидаги фикр ва таклифни билдирар ва натижада унинг таклифи Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳам маъқул келса, олардилар. Вирусология ва эпидемиология фани пайдо бўлганига кўп бўлмади. Қадимда мазкур фанлар умуман бўлмаганлиги учун одамлар ваболар ҳақида ҳар хил тушунчаларда бўлганлар. “Касаллик юқмайди“ деган янглиш тушунча катта-катта дин олимларида ҳам бўлган. Чунки, у вақтда тиббиёт бугунги кундагидек илдамлаб кетмаган бўлган ва касаллик ташувчи вируслар ўзининг юқиш табиатига қараб ўз юқиш йўллари орқали сабаби топилганда юқиши мумкинлиги илм-фан даражасида исботини топмаган бўлган. Номини эшитганда одамлар “воҳ!“, деб юборадиган Ибн Ҳажар Асқалонийдек катта олимлар ҳам юқоридаги сабаблар туфайли ҳадиснинг зоҳирини тутиб, “касаллик мутлақ юқмайди балки, ҳар бир касаллик юқмаган ва бошқа одамдан интиқол...

Фитр садақаси

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар учун ҳайт тонгида адо қилиши вожиб бўлган садақадир. Фитр садақасининг вожиб эканлигида ўзига хос ҳикматлар бор. عن ابن عباس قال فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكاة الفطر طعمة للمساكين وطهرة للصيام من اللغو والرفث فمن أدى قبل الصلاة فهي زكاة مقبولة ومن أداها بعد الصلاة فهي صدقة من الصدقات رواه أبو داود و الدارمي Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни ҳайт намоздан олдин адо қилса, у мақбул садақадир. Ким уни ҳайит намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақани бўлади”-дедилар. Абу Довуд ва Дорамий ривоят қилади. Ушбу ҳадиси шарифдан фитр садақасининг ҳукмини ва унинг савобини топиш билан биргаликда иккита ҳикмат ва фойда кўзда тутилиши маълум бўлади. Биринчи ҳикмати ва фойдаси фитр садақаси рамазон рўзасини хато ва камчиликлардан поклайди. Шунинг учун Вакеъ ибн Жарроҳ “Рамазон ойининг фитр садақаси худди намознинг саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлган вақтда саҳв саждаси намозни тўғрилагандек, фитр садақаси рўзанинг камчиликларини тўғрилайди” -дейди. Лекин бирор узр билан рўза тутолмаган кишилар ҳам, рўза тутиш вожиб бўлмаган ёш болаларга ҳам фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Иккинчи ҳикмати ва фойдаси ҳайит кунида камбағал ва мискинлар, етим ва бечораларни хурсанд қилиш, уларнинг очликларини кетказиб, ҳақиқий байрам кайфиятини уларга беришдир. Шунинг учун ҳам фитр садақасини ҳайит куни тонг вақтида бериш вожиб бўлади. Аммо, рамазоннинг аввалида, олдиндан берса жоиз. Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Намоздан кейинга қолса ҳам соқит бўлмайди. Ҳаттоки, зиммасига вожиб бўлгандан сўнг инқирозга учраб камбағал бўлгандан кейин ҳам фитр садақа соқит бўлмайди. Фитр садақаси вожиб бўлиш шартлари. 1. Ҳур бўлиш. Фитр молявий ибодатлардан бўлгани учун ҳур бўлмаган кишиларга вожиб бўлмайди. Чунки қулнинг мол-мулки бўлмайди. Балки, қул хожасининг мулки бўлади. Агар хожасига фитр садақа вожиб бўлса, хизмат қилиб турган қулнинг ҳам фитр садақасини бериш хожасига вожиб бўлади. 2. Мусулмон бўлиш. Фитр садақаси ибодат ва у билан қурбат (савоб) ҳосил бўлади. Ибодатларнинг тўғри бўлиши учун холис Аллоҳ учун деган ният бўлиши лозим. Бундай ният эса фақат мусулмон кишидангина дуруст бўлади. 3. Нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлиш. Фитр садақаси молявий ибодат бўлгани учун маълум бир миқдордаги мол-мулкка эга кишига вожиб бўлади. Фақир ва мискинларга вожиб бўлмайди. عن أبي هريرة: لا صدقة إلا عن ظهر غني رواه أحمد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам садақа бойликни орқасидан вожиб бўлади” –деди. Имом Аҳмад ривоят қилади. Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда фитр садақни вожиб бўлиши бой бўлган, маълум бир моддий қуввати бор кишига вожиб бўлишини баён қилмоқда. Ислом дини енгил, унинг молявий ибодати ҳам енгил бўлиши керак. Садақани енгил адо қилиниши маълум миқдордаги нисобга эга бўлгандан кейин бўлади. Аммо шу нарса билиш керакки, закотнинг нисоби бошқа, фитр садақасининг нисоби бошқа. Закот нисоби фақат закот чиқариладиган ўсувчи моллардан ҳисоб қилинади. Фитр садақасининг нисоби эса аслий ҳожатдан (ишлатилиб турган мол-мулкдан) ташқари мол-мулклар ҳам ҳисоб қилинади. Ушбу фитр садақасини нисобига эга кишига ўзининг ва балағотга етмаган фақир фарзандининг фитр садақаси вожиб бўлади....

Аллома, муҳаққиқ, муҳаддис ва фақиҳ Зоҳид Кавсарий

بسم الله الرحمن الرحيم “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар”, дея марҳамат этган Ҳакийм, Алийм бўлган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин. “Олимнинг обидга нисбатан фазли, сизларнинг энг паст даражангиздаги кимса билан менинг фазлим кабидир”, дея мадҳ этган ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога, оилаларига ва сафою вафо аҳли бўлган саҳобаларига, бизга маҳшар даҳшатида орзу-умид бўладиган саловат ва саломлар бўлсин. Бу мақолада буюк, муҳаддис, муфассир, мутакаллим, фақиҳ, аллома, ўз асрининг мужаддиди Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида сиз ўқувчига меҳрибон ва раҳимли бўлган Зот Аллоҳнинг тавфиқи ва ёрдами ила қисқача маълумотларни тақдим этишга уриндик. Бу урунишдан кўзлаган мақсадимиз бу буюк зот ҳақларида сиз азиз ўқувчимизда озгина бўлса ҳам тасаввур уйғотишдир. Зеро улуғ алломанинг ҳаётлари, қадрлари ва ислом умматига қилган чексиз хизматларини тўлиқ ёритиш учун бир неча юз саҳифаларни қоралашга тўғри келади. Меҳрибон ва раҳмли бўлган буюк зотдан ушбу ожизона уринишимизни манфаатли ва барокотли қилишини ўтиниб қоламиз. Муҳаммад Зоҳид ибн Ҳасан Ҳилмий Кавсарий ҳижрий 1296-йили (1878), Шаввол ойининг 27 ёки 28 (14-октябр) санаси, сешанба куни, бомдод намозига азон садолари мўминларни чорлаётган вақтда, Туркиянинг Дузжа шаҳрига яқин бўлган Ҳожи Ҳасан Қорисий қишлоғида таваллуд топдилар. “Кавсарий” Кавказ минтақаларидан бўлган “Шиз” дарёси соҳилидаги Кавсарий қишлоғига нисбат ҳисобланади. Шунингдек “Кавсарий” у зотнинг аждодларидан бирига нисбат дейилган гап ҳам бор. Бошланғич исломий илмларни оталари Шайх Ҳасан ибн Алий Кавсарий роҳимаҳуллоҳдан таҳсил оладилар. Бу ҳақида Шайх Кавсарий ўзлари шундай дейдилар: “Мен фиқҳ, ҳадис ва бошқа илмларни отамдан ўргандим. Чунки отам мана шу илмларни дарс бериш учун бўш бўлар эдилар”. Шайх Ҳасан ўғилларига ўзларига ривоят силсиласи орқали етиб келган барча илмлардан ижоза берадилар. Сўнгра Шайх Кавсарий Дузжа шаҳридаги шайхлардан таълим оладилар ва Низом Дузжавийга шогирд бўладилар. Низом Дузжавийдан сарф, наҳв, тарих, риёзийёт, форс тили ва бошқа шаръий илмларни таълим этадилар. 1311-йили бу ерни тарк этиб Астана (хозирги Истамбул) шаҳрига йўл оладилар. Астанага етиб борганларида “Дорул ҳадис” мадрасасига жойлашадилар. Кейинроқ “Фотиҳ” жомеъсида, Шайх Иброҳим Ҳаққий Абиний, Зайнул Обидин Алсуний ва Шайх Ҳасан Қостуний роҳимаҳумуллоҳ қўллари остида талаби илмни давом эттирадилар. Шунингдек Юсуф Зиёуддин Такуший, шайхлар шайхи Шайх Аҳмад Кабийр, Муҳаммад Асаъд каби зотлардан ҳадис эшитадилар. Шайх Кавсарий бу улуғ зотлардан сарф, балоғат, адабиёт(адаб), фиқҳ, усул, тавҳид, мусталаҳ, тафсир, ҳадис, мантиқ ва мунозара одоблари каби илмларни таълим оладилар. “Фотиҳ” жомесида талаби илмни ниҳоясига етказганларидан кейин ўша илм масканида мударрис бўлиб хизмат қилишни бошлайдилар. Бу улуғ хизмат давомида ана шу илм-у ирфон масканида мударрислар раҳбарига айланадилар ва Усмонийлар халифалигида исломий шайхлар вакили этиб тайинланадилар. Буюк Шайх бу маърифат масканида 1-жаҳон уриши бошларига қадар илм-у ирфон таратишда давом этадилар ҳамда бу ердан Мисрга ҳижрат қилишга мажбур бўладилар. Ҳижрий 1341-йили (1922) қишда Мисрга бориб қўним топадилар ва умрлари сўнгига қадар шу ерда яшайдилар. Мисрда ҳаёт кечиришлари давомида бир неча маротаба Дамашққа сафар қиладилар. Шайх Мисрда истиқомат қилганларида Астанадаги каби омматан дарс бериш билан машғул бўлмадилар. Бунинг сабаби Шайх бу ерда асосан китоб таълифи ва таълиқи каби илмий фаолият билан машғул бўлдилар. Лекин Шайх бу илмий фаолият билан машғул бўлишларига қарамасдан ҳузурларига илм талабида келган толиби илмларни қайтармас эдилар. Бунга Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда каби ўнлаб олимлар айнан шу ерда Шайхдан таълим олиб, забардаст олим бўлиб етишганлари ёрқин мисол бўла...

РЎЗАНИНГ ЕТТИ БУЮК ФАЗИЛАТИ

Роббимиз Аллоҳга ҳамдлар, Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловату саломлар бўлсин! Рўза Исломдаги ибодатларнинг улуғларидан бўлиб, у орқали банда ўз Роббисига яқин бўлишга интилади. Рўза солиҳларнинг одати ва тақводорларнинг шиоридир. Рўза тақво мактаби ва ҳидоят ҳовлисидир. Рўза нафсни поклайди, ахлоқни сайқаллайди. Рўза тутишдан кўзланган асосий мақсад Аллоҳнинг розилигига етишиш учун тақво ҳосил қилишдир. Шу билан бирга рўза тутишда биз билган ва билмаган ажойиб ҳикмат-у фазилатлар бор. Рўзанинг фазилатлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида келган баъзи хушхабарлар билан танишамиз. Жаҳаннамдан қалқон عَنْ جَابِرٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” قَالَ رَبُّنَا عَزَّ وَجَلَّ : الصِّيَامُ جُنَّةٌ يَسْتَجِنُّ بِهَا .“الْعَبْدُ مِنَ النَّارِ، وَهُوَ لِي، وَأَنَا أَجْزِي بِهِ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ: «Рўза қалқон(тўсиқ)дир. Банда у (қалқон) билан жаҳаннамдан ҳимояланади (паноҳга эришади). У Мен учун ва унинг мукофотини Ўзим бераман», деди”. (Имом Аҳмад ривоят қилган). Агар банда (мукаммал) рўза тутадиган бўлса у билан жаҳаннам ўртасига тўсиқ тушади. Ўша тўсиқ сабабли банда жаҳаннамдан нажот топади. Гуноҳлардан қўрғон Рўза шаҳватни тияди, жимога рағбатни камайтиради. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом уйланишга қодир бўлмаган ёшларни рўза тутиб юришга буюрганлар. عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ يَزِيدَ قَالَ : دَخَلْتُ مَعَ عَلْقَمَةَ وَالْأَسْوَدِ عَلَى عَبْدِ اللَّهِ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ : كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَبَابًا، لَا نَجِدُ شَيْئًا، فَقَالَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ ؛ فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ ؛ فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ Алқамадан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ билан бирга эдим. Минода уни Усмон учратиб қолди ва: «Эй Абу Абдурраҳмон, сенда ишим бор», деди. Иккови холи қолишди. Усмон: «Эй Абу Абдурраҳмон, сени бирор бокирага уйлантириб кўяйликми? Сенга ёшлигингни эслатарди», деди. Абдуллоҳ ўзини бунга эҳтиёжи йўқ деб билиб, менга ишора қилиб, «Эй Алқама!» деди. Олдига етиб борсам, (Усмон Абдуллоҳга) «Сен шундай дейсан-у, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Эй ёшлар! Сиздан ким оила қуришга қодир бўлса, уйлансин. Ким қодир бўлмаса, унга рўза лозимдир, мана шу унинг учун ахталанишдир», деганлар», деяётган экан”. (Имом Бухорй ривоят қилган). Бу ерда «Ахталаниш» деганда рўзанинг шахватларни тийиши назарда тутилган. Жаннат учун эшик عَنْ سَهْلٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” إِنَّ فِي الْجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ الرَّيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، لَا يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ : أَيْنَ الصَّائِمُونَ ؟ فَيَقُومُونَ لَا .”يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир эшик бор. У «Раййон» дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. “Рўзадорлар қани?” дейилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар киргач, у беркитилади. Кейин ундан ҳеч ким кирмайди», дедилар” (Муттафақун алайҳ). Қиёмат куни шафоатчи عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” الصِّيَامُ وَالْقُرْآنُ يَشْفَعَانِ لِلْعَبْدِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يَقُولُ الصِّيَامُ : أَيْ .“رَبِّ، مَنَعْتُهُ الطَّعَامَ وَالشَّهَوَاتِ بِالنَّهَارِ، فَشَفِّعْنِي فِيهِ، وَيَقُولُ الْقُرْآنُ .“مَنَعْتُهُ النَّوْمَ بِاللَّيْلِ، فَشَفِّعْنِي فِيهِ “، قَالَ : فَيُشَفَّعَانِ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоху анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу...
1 81 82 83 84 85 233