islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ЎЛИМ!

Нақадар даҳшатли сўз. Нақадар қўрқинчли ҳолат. Уни эслаганда Aллоҳдан узоқ, Раббиларидан умиди йўқ кимсалар, қоп – қоронғу зулматни, йўқликни ўйлайдилар. Улар учун ўлим – ҳаммаси тугаганини, ниҳояни англатади. 579

“Каронавирус”дан-да хавфли вирус маддоҳлик – миллатни тиз чўктирувчи дард

“Маддоҳнинг юзига тупроқ сочинг!” (Ҳадис) Маддоҳлик – бирор шахсни мақташ орқали унинг эътиборини қозониб, бундан келадиган манфаатни тама қилиш. Бунда мақташдан мақсад айнан манфаат кутиш бўлгани боис, мақтов сўзлари аксарият ҳақиқатга тўғри келмайди – муболаға, кўпиртириш ёки ёлғондан иборат бўлади. Яна шуни таъкидлаш керакки, маддоҳлик кенг қулоч ёйгандан кейин аниқ бир манфаат кўзга кўринмаса ҳам маддоҳлик қилиш давом этаверади, чунки у энди сурункали касалликка айланган бўлади. «Нимаси ёмон бунинг, бир киши бошқасини мақтаса мақтабди-да» дейишимиз мумкин. Ҳа, бир қарашда бундан ҳеч кимга зарар етмаяпти. Бироқ, бу фақат бир қарашда… Маддоҳнинг ўзига етадиган зарарлар Ҳазрати Одам танаси яратилиб, ичига руҳ пуфлангандан сўнг унга жамики фаришталар таъзим қилишди. Инсонни яратган Зот иродаси эди бу, Инсон шахсининг оламдаги нуфузини белгилаш эди. Кейин эса одам қавми Яратганнинг ердаги вакили деб эълон қилинди – Ер сайёрасини обод қилиш топширилди унга. Бу улкан вазифа эса инсон шахсининг юксалиши билан, камолотга интилиши, мағрур, қаддини тик тутадиган ва қадрини биладиган инсон бўлиши билангина амалга ошади – фақат шундай шахслар бирлашмасигина бутун бошли сайёрани обод қилиши мумкин. Маддоҳлик эса бунга… ғирт тескари сифат. Маддоҳлик ўша – буюк шарафдан воз кечиш дегани. Киши энди дунёни обод қилишга сафарбар этилган, буюклиги коинотга эълон қилинган, ақл-у заковати билан фаришта қавмидан устун қўйилган зот эмас, балки шунчаки ўзи каби бир инсонни мадҳ этиб, унинг «дастурхони»дан ул-бул унга етиши умидида маддоҳликни касб қилиб олган ҳақир жонзотдир. У энди барча яхшиликлар унга Роббисидан келишини инкор этиб, ўзини балохўрлик мақомига туширган шахс. Маддоҳ билан юз берадиган фожиа аввало унинг руҳида содир бўлади. Маддоҳ руҳида кечадиган жараённи кўриб бўлганида эди, мудҳиш, қийшайган-букчайган, маънавий қадриятлар оёғи осмонда бўлган, руҳий олам марваридлари оёқости бўлган нурсиз манзара кузатилган бўларди. Чунки бунда инсон руҳидан шараф, ғурур кетган бўлади. Ўрнини эса ўз-ўзини хорлашдан лаззат олиш эгаллайди. Бундай «руҳий саратон» ўта юқумли бўлади – маддоҳлик «вируси» секинлик билан атрофга тарқалади, олди олинмаса бир муддатдан кейин маддоҳлар сони геометрик прогрессияда кўпаяди, отадан болага ўтади. Биз билган мумтоз вирусдан фарқли томони – унинг тарқалишини тиббий ниқоблар билан тўхтатиб бўлмайди… Айниқса бу касаллик ёш авлоднинг руҳига талафот етказиши – халқ келажагини ишғол этиб, эртасини савол остига қўйиши ачинарли. Бундай муҳитда униб-ўсган болаларнинг дунёқараши зиддиятли шаклланади – катталарнинг мантиқсиз тасарруфи уларнинг тафаккурида тизимсизликни пайдо қилади. Муттасил мадҳ этиладиган шахсга етадиган зарарлар Унга етадиган зарар тез эмас, секинлик билан қад кўтаради, «кўза ичидаги дев» каби аввалига кичкина тешикдан чиқиб, катта нарсага айланади. Муттасил мадҳ бу – киши руҳини «замбаракдан ўққа тутиш», руҳий қўрғонини секинлик билан барбод этиш дегани. Муттасил мадҳ йўналтириладиган киши руҳида секинлик билан содир бўладиган ишлар: – кишининг ўзини ҳамда қилаётган ишларини танқидий баҳолай олиш қобилияти фалажланади; – асл воқелик билан алоқаси узилади ва унинг ўрнини хаёлий эгри воқелик эгаллайди; – киши ўзини маъсум, хатога йўл қўймайдиган деб била бошлайди ва бу туйғу тобора кучайиб бораверади. Шу ҳисобда айтиш мумкинки, маддоҳлик бу – қотиллик. Фақат бунда қотиллик руҳий – кўзга кўринмас оламда юз беради. Маддоҳлик инсон руҳига ҳамла қилади ва имкон бўлди дегунча уни ўлдиради ва унинг ҳамласи бутун бошли ҳарбий қўшинларнинг кучидан кучлидир. Қандайига? Жамиятга етадиган зарар Маддоҳликни руҳий қотиллик дедик. Бироқ, бу ҳаммаси эмас....

Исломий ижтимоий молия ва унинг камбағаллик даражасини пасайтиришдаги фойдалари (биринчи мақола)

Халқаро Банк Гуруҳининг тадқиқотларига кўра 2015-йилда дунё аҳолисининг 10 фоиз қисми кунига 1.90 доллардан камроқ маблағга кун кечиради. Бу улушни сонларда ифодалайдиган бўлсак, у таҳминан 736 миллион кишига тўғри келяпти. Aфсуски, бу кўрсаткич барча давлатлар бўйича тенг тақсимланмаган. Масалан, дунё бўйича ўта камбағал аҳолининг ярмидан кўпи Aфриканинг Саҳрои Кабир остидаги қисмида жамланган бўлиб, агар у ердаги иқтисодий муҳит шу таҳлитда давом этса, 2030-йилга келиб бу минтақадаги 10 кишидан 9 таси ўта камбағаллар гуруҳига кириши эҳтимоли бор. Бу кўрсаткичлар одамларнинг иқтисодий томондан камбағал эканлигини кўрсатиш билан чекланади. Лекин, молиявий имконияти йўқлиги кетидан келувчи бошқа таъсирлар – соғлиқни сақлаш, таълим ва ичимлик сувини етказиб беришдаги муаммолар ҳолатнинг янада жиддий эканини билдиради. Юқоридаги манбада яна айтилишича камбағалликдан қутула олган аҳоли иқтисодий қалтис ўзгаришлар туфайли аввалги ҳолатига қайтиб қолиши хавфи ҳам кўп учраб туради. Дунёдаги шу каби ҳолатларни тўғрилаш учун ҳар бир шахснинг манфаатини устун қўювчи иқтисодий тизим керак бўлади. Исломий молия айнан шундай нарсани биринчи ўринга қўювчи шариат асосига қурилган. Исломий молия Исломий молия деганда исломдаги шариат ҳукмларига асосланган кўринишдаги молиявий амаллар тушунилади. Исломий ижтимоий молияга шариат асосида амалга ошириладиган микрокредитлар, закот, садақа ва вақф киради. Буларнинг ҳар бири билан батафсил танишиб, камбағаллик даражасини камайтиришдаги ёрдамини ўрганиб чиқамиз. Исломий микрокредит Микрокредит қисқа муддатга кам таъминланган ёки иқтисодий томондан барқарор бўлмаганлар учун берилувчи кичик миқдордаги қарздир. Бу турдаги қарз кичик ва ўрта даражадаги бизнеслар учун ҳам мос келади. Одатдаги молия тизимидаги микрокредитлар фоизли қарз асосига қурилган бўлиб, унда қарз олувчининг ўзигина таваккал қилади. Қарз берувчи ташкилот – банкларнинг ягона мақсади бошқаларга қарз бериш кетидан фойда олиш бўлади. Исломда фоизли қарз рибо дейилади. Рибо исломда ҳаром қилинган бўлиб, у нафсий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлардан зарарли, деб билинади. Судхўр одам фақатгина ўзининг манфаатини кўзловчи ва муҳтож одамларга паст назар билан қарайдиган ҳолга келиб қолади. Жамиятда фақат ўзининг манфаатини устун деб билувчилар бўлиши, улар одамларнинг муҳтожлигидан фойда олиши одамлар орасидаги адоват ва ҳасад туйғуларини орттиради. Иқтисодий жиҳатдан жамият бир-биридан катта фарқ қилувчи икки табақага бўлиниб қолади. 2008-йилдаги тадқиқотга кўра асосий аҳолиси мусулмон бўлган давлатларнинг 72 фоиз аҳолиси одатдаги банкинг тизимидан фойдаланмаслигини айтган ва уларнинг 40 фоизи бу қарорга сабаб одатдаги банкинг молия тизимининг шариат қоидаларига тўғри келмаслиги бўлган . Исломий шариат асосидаги микрокредитларда ҳолат бундан фарқ қилади. Бу микрокредитларда судхўрликка ўрин бўлмайди. Исломий микрокредитда қуйидаги шартларга амал қилиш лозим бўлади : 1. Қарз берувчи ва қарз олувчининг ҳам зарарга шерик бўлиши. Одатдаги микрокредит тизимида фақатгина қарз олувчи зарарга киради, қарз берувчи ташкилот доим фойдада қолади. 2. Фойдага қарз берувчи ва қарз олувчи ҳам шерик бўлиши. Исломий микрокредитда икки томон ҳамкор, шерик сифатида ишлаши фойдани ҳам икки томонга бўлинишини талаб қилади. 3. Судхўрлик аралашмаган ҳолда қарзни қайтаришнинг ўзгармас ставкаси. 4. Шаффофлик. Икки томон ҳуқуқ ва мажбуриятлари қарз шартномасида очиқлигича ёзилиши, иккинчи томонга очиқланмаган қарз шартларининг бўлмаслиги. 5. Ижтимоий фаровонлик ва адолат. 4-курс талабаси Умархўжаев Мурод 455

Ислом инсонни улуғлайди

Муқаддас Ислом динимиз инсонни улуғлаган. Шу сабабдан ҳам яратилган бошқа махлуқотлардан афзал ўринга қўйган. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам мавжудот эканини Каломи орқали барлалла эълон қилиб шундай марҳамат қилган: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70). Албатта, инсоннинг азизлиги бежиз эмас. Чунки инсондан бошқа махлуқотлар Аллоҳнинг “Бўл!” деган амри билан пайдо бўлган бўлса, инсонни Ўз қудрати қўли билан энг гўзал суратда яратган. “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим (шаклда) яратдик” (Тийн, 4). Гўзал шаклда яратилган азиз инсонга Аллоҳ Ўзига асло исён қилмайдиган, ўзларига буюрилган вазифаларни сўзсиз адо этадиган фаришталарни сажда қилдириб қўйди. Инсонга билмаган нарсаларини билдириб, фаришталардан устунлик жиҳатини кўрсатиб қўйди. Аллоҳ мукаррам инсон хизмати учун кеча ва кундузни, қуёш ва ойни, тоғу-тошларни, наботот ва ҳайвонатни қўйинки, еру-осмондаги барча нарсаларни бўйин сундириб қўйган. Инсоннинг азизлигини уннинг барча моддий ва маънавий ҳолатлари ҳимояланганида ҳам кўришимиз мумкин. Яъни, бирор бир инсоннинг жони, дини, мол-мулки ва шаънига тажовуз қилиш катта жиноят деб қаралади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда: “Ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмонга қони, обрўси ва моли ҳаромдир”, дейилган. (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳ таоло Қуръонда инсонларни ўзаро бир-бирларини қонини ноҳақ тўкишдан қайтариб, бир жонни ўлдирган инсонни гўёки бутун башариятни ҳаётига тажовуз қилган шахсдек қарайди. Бу “Моида” сурасининг 32-оятида “…Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир…” кўринишида баён қилинган. Инсон шаънини юқорида даражага кўтарган динимиз унинг нафақат қонини тўкиш, балки обрўсини поймол этиш ва ўзгалар олдида изза қилишни ҳаром қилган. Бирор инсоннинг мол-мулкини ўғирлаш, талон тарож қилиш моддий жиноят ҳисобланса, унга нисбатан қилинган ғийбат, тўхмат, ёлғон ва хиёнат каби ишлар маънавий жиноятлар деб қаралади. Ҳатто, ушбу ҳолатда Аллоҳнинг кечириши зулм кўрган инсоннинг кечиришига боғлаб қўйилган. Динимизда мусулмонлар нафақат ўзаро бир-бирларини балки, бошқа дин вакилларини ҳам азиз инсон ўрнида кўриб, уларга ҳурмат кўрсатишга буюрилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг атрофидаги саҳобий розияллоҳу анҳумларнинг ҳаётларини ўрганар эканмиз буни кўплаб амалий ва намунавий мисолларини кўришимиз мумкин. Қуръон оятлари ва Ҳадис матнларини ўрганар эканмиз, Аллоҳ инсонни Ўзининг ердаги ўринбосари сифатида Ўзига ибодат қилиши, ер-юзини обод қилиши, чиройли солиҳ амаллар қилиши ҳамда ўзаро танишиб аҳил ҳаёт кечириши учун яратганини кўрамиз. Зеро, инсоннинг азизлиги ҳам мана шу нарсаларда намоён бўлади. Инсоният ҳам ўз ўрнида ўринбосарлик масъулиятни ҳис қилиб, Аллоҳнинг талабини адо этган ҳолда яшашга интилиши лозим. Аллоҳ биз инсонларни азиз ва мукаррам ҳолда яратган экан, мана шу азизликни сақлашга ва У зотга азиз ҳолда йўлиқишга ҳаракат қилайлик. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев. 665

15-мaй Халқаро Оила куни

Оила-бу жамиятнинг энг кичик пойдевори ва шубҳасиз, энг муҳимидир. Кучли оилавий алоқаларга эга бўлиш кишининг ривожланиши учун зарур бўлган хавфсиз мухитни таъминлайди. Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, оилада чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, умуман оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб топиш мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”. Оилали бўлиш инсоният наслининг кўпайиши ва қиёмат кунигача боқий бўлиши учун лозим бўлган ҳақиқий йўлдир. Ислом динида никоҳ – бу Аллоҳнинг амри, Пайғамбар солллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланадиган муқаддас алоқа воситасидир. Умр йўлдошини танлашда ҳар икки томон ҳам тенг ҳуқуққа эгадир.Оила инсон зоти яратилганидан бошлаб давом этиб, инсоният тарихининг ҳамма даврларида ҳар қандай тузум ва шароитда ҳам кишиларнинг асосий ва муҳим ҳамда шарафли қадриятларидан ҳисобланади. Инсоният тарихининг барча босқичларида Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оиланинг мустаҳкам бўлиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий қилган. Аллоҳ таолонинг ягона холиқлигининг далили ва белгиларидан ҳамда неъматларидан бири оила асосида турмушимизни жорий қилиб қўйганидир. Қуйида Ҳалқаро оила куни хақида баъзи маълумот келтириб ўтамиз: Ҳалқаро оила куни 2020 йилда қачон нишонланади? Бутунжаҳон оила куни 2020 йил 15 май (жума) кунига тўғри келади ва бутун дунё бўйлаб нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Умумжаҳон Тинчлик Федерацияси ушбу байрамнинг асосий ҳаракатлантирувчи ташкилотлардир. Ушбу тадбирга бағишланган тадбирлар ва тадбирларни ташкил этадиган бир неча мамлакатлар ҳукуматлари уларни қўллаб-қувватламоқда. Халқаро оила кунининг тарихи. 1993 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунё бўйлаб оилаларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий тараққиётини рағбатлантириш учун ташкилотнинг қатъийлигини намойиш қилувчи резолюция қабул қилди. 1994 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёнинг турли бурчакларида оилалар барқарорлиги ва тузилишига таъсир этувчи ўзгарувчан иқтисодий ва ижтимоий тузилмаларга жавобан Халқаро оила куни деб эълон қилди. Халқаро оила куни асосан оилалар ҳар қандай жамиятнинг марказий қисми эканлигидан далолат беради. Нима учун Ҳалқаро оила куни нишонланади? Ушбу кун икки мақсадда нишонланади – оилаларнинг аҳамияти ва ушбу бўлимга салбий таъсир кўрсатадиган турли жиҳатлар ҳақида хабардорликни ошириш. Бу дунёнинг бир неча қисмидаги жамиятнинг энг асосий бўғини ҳисобланган нарсаларнинг кучи ва қобилиятларини тан олади. Ҳар йили ушбу кун оилалардаги муаммоларни ва одамлар, жамиятлар ва ҳукуматлар ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун қандай чоралар кўриши тўғрисида хабар бериш учун ишлатилади. Ушбу кун, мустаҳкамланган оилавий бирлик- жамият ва миллатларни мустаҳкамлашга қандай ёрдам беришини намойиш қилиш учун ҳам ишлатилади. Халқаро оила куни рамзи. Халқаро оила кунининг рамзи уйнинг схематик чизилган элементи ва доира марказида жойлашган юракнинг сурати билан мустаҳкам яшил доирадан иборат. Ушбу кучли белги оиланинг барча ёшдаги одамларга бера оладиган хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитни англатади. Бутунжаҳон оила куни мавзулари. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар йили Халқаро оила кунини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда таъкидланадиган масалаларнинг умумий йўналишини аниқлашга ёрдам беради. Мавзу ҳар йили янги қийинчиликлар ва ривожланишларга қараб ўзгаради. Бу йилги мавзу “Оилалар ва иқлим ҳаракати”. Илгари турли хил мавзулар бўлган ва қуйидаги мавзуларда нишонланган: – Оилалар ва инклюзив жамиятлар – 2018 йил – Оилалар, таълим ва фаровонлик –...
1 80 81 82 83 84 233