islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Соғлом ақиданинг мўмин ҳаётидаги аҳамияти

Ҳар бир балоғатга етган ақли расо мусулмон учун дастлаб соғлом ақидани ўрганиши фарз бўлади. Шунингдек, Исломни қабул қилган кишига ҳам амалий ҳукмларни ўргатишдан олдин соғлом ақида ҳукмлари ўргатилади. Бунга Имом Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадис далилдир. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида бундай деганлар: إِنَّكَ تَقْدَمُ عَلَى قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ فَلْيَكُنْ أَوَّل مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ عِبَادَة اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَإِذَا عَرَفُوا اللَّهَ فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللَّهَ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِى يَوْمِهِمْ وَلَيْلَتِهِمْ...- Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулқодир домла Пардаев

Толҳа ибн Убайдуллоҳ Тамимий

Толҳа ибн Убайдуллоҳ Тамимий Қурайш карвонларидан бири билан бирга Шом шаҳарларига тижорат учун борар эди. Карвон Бусро шаҳрига етиб келганида Қурайшнинг кекса тожирлари бу юртнинг бозорига кириб олди-соттини бошлаб юборишди. Толҳа ёш, тижоратда улардек тажрибали эмаслигиги қарамасдан ўткир заковати ва узоқни кўра олиш қобилияти туфайли улар билан мусобақалашишга ҳатто ўзиб ҳам кетишга муваффақ бўлган эди...- Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме  масжиди имом хатиби А. Собиров

Ўлимингизни кутяпсизми?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янада очиқроқ ва равшанроқ қилиб айтганлар: “Сизларнинг кутганингиз туғёнга кетказувчи бойлик, унуттирувчи камбағаллик, барбод қилувчи касаллик, заифлаштирувчи қарилик, ҳозир турган ўлим, дажжол ёки қиёматдан бошқаси эмас. Дажжол келажакдаги ғайбий ёмонлик ҳамда қиёмат даҳшатлироқ ва аччиқроқдир”...- Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс

Инсонлар ғафлатда бўлган 2 неъмат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик ва бўш вақтни тожирнинг сармоясига ўхшатганлар. Тожир кўп фойда олиши учун сармоясини бирор ишга тикиб, айлантиради. Агар у фойда ололмай сармоясини тугатиб қўйса, қанчалар зиёнга кирганини биласизми? Соғлик ва бўш вақт ҳам мусулмоннинг сармояси бўлиб, Аллоҳ бу иккаласини унга дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда берадиган ишларда қўллаши учун ато этган...- Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс

Қазо ва адо ҳақида

Аҳли сунна вал жамоа айтади: «Рўза, намоз, закот ва бошқа фарз амаллар ўз вақтидан ўтиб кетса, уларнинг қазосини ўташ вожиб. Вақти ўтиб кетган амални вақтидан сўнг ўташ қазо дейилади. Вақтида адо этилмаган фарз амаллар қазоси ўталмаса, зиммадан соқит бўлмайди. Қазоси ўталган амал ўз вақтида адо этилган амал кабидир...- Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов
1 101 102 103 104 105 716