islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Вақф ва ибтидо борасида ёзилган китоблар

Алхамдулиллах вассолату вассаламу аьла Росулина Мухаммад ва аьла алихи ва асхабихи ажмаийн! Мен Ибн Анбарий рохимахуллохнинг асарларини ўрганиш жараёнида вақф ва ибтидо борасида жуда кўп асарлар ёзилганлигини,  уни билиш қанчалик мухимлигини тушундим ва вақф ва ибтидо борасида ёзилган асарларнинг машхурларини сизларга хам улашишни истадим...- ТИИ 4-курс талабаси Олтинбоев Рахматулло

Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиш ҳукми

Расулуллоҳ (с.а.в) Исломнинг илк даврларида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилият даври одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаганлар, бақир-чақирга, ошкора йиғи-сиғига зўр берганлар. Ислом одоб ва аҳлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига изн берилди...- ТИИ 4-курс талабаси Тожибоев Муҳаммадризо

“Муватто” китоби ҳақида

Имом Моликнинг “Муватто” ҳадис тўпламини бир неча ровийлар у зотнинг ўзларидан бевосита ривоят қилганлар. Бу Битирув Диплом Ишида ровийлардан Имом Муҳаммад ҳамда Яҳё ибн Яҳё Лайсийлар ривоятларининг қиёсий таҳлили ўрганилиши режа қилинган. Ҳар икки имом ривоятлари орасида кескин фарқ бор бўлиб, изланишлар натижасида буларнинг сабаблари қуйидагилардан иборат экани хулоса қилинди...- ТИИ 4-курс талабаси Тожибоев Муҳаммадризо

Оҳод хабар ва унинг ҳужжат эканлиги

Жумҳур усул уламолари хабарул ваҳид ҳужжат эканлиги ва амални вожиб қилишини айтганлар, лекин унга амал қилишнинг шартлари борасида ихтилоф қилганлар. Ҳанафий уламолар: хабарул ваҳид маълум шартлар билан амални вожиб қилади, илмни эмас деганлар... - 403-гуруҳ талабаси Холхўжаева Наргиза

Тасаввуф

Маданиятимизнинг тамал тошларидан бири бўлган тасаввуфни ва унинг ижро муассасалари бўлган хонақоҳ ва қаландархоналар ҳақида ҳеч бир илмга эга эмаслигимиз, базилар эса бу борада манфий қарашга эга эканлиги динимизнинг тамал унсиридан қанчалик узоқлашганлигимиз далилидир. Буюк бир ижтимоий ҳаракат соғлом бир ташкилотга суянмоқликга мажбурдир...- Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси Хожиакбар Ортиқбоев
1 215 216 217 218 219 732