islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўмон Султонлигининг етакчи газетаси «Asdaa oman»да буюк алломамиз Имом ал-Уструшаний ҳақида мақола эълон қилинди

Ўзбекистон алломалар юрти эканини бугун барча билади ва бутун дунё тараққийпарвар аҳли тан олади. Қадимий тамаддун ўчоқлари сифатида юртимизнинг Бухоро, Самарқанд, Термиз, Хоразм, Фарғона, Шош каби шаҳарлари жаҳон бўйлаб машҳур. Бугун уларнинг таркибига Жиззах воҳаси, яъни Уструшана минтақаси ҳам киритилмоқда.юююғ Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Муслим Атаев, ЎзА

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикофда…

Эътикоф-бирор бир жамоат масжидида узоқ вақт туриш, ундан бирор бир ҳожатсиз чиқмаслик ва Aллоҳга яқинлаштирадиган гўзал амаллар ила вақтини ўтказишликдир. - 4-курс талабаси Маннобжонова Робия

ЭҲСОННИНГ ФАЗИЛАТЛАРИГА ДОИР

Бу дунёда яхшиликнинг турлари ниҳоятда кўп бўлсада, кишиларнинг бошқаларга эҳсон, ёрдам сифатида берадиган эзгулиги ўзига хос ажр ва савобга эгадир. Закот ва ушр, шунингдек, фитр садақалар, нафақалардан ислом шариатида миқдорлари, вақтлари, тартиблари аниқ белгилаб қўйилган. Шу билан бирга шариатда кишининг ўз ихтиёри билан савоб умидида амалга оширадиган эҳсонлари, садақалари ва мурувватлари учун алоҳида ажрлар ваъда қилинган...- Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлоар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Обид Тангиров Эшмахматович

МЕН ҚАДР КЕЧАСИНИ ТОПДИМ!..

Мен каби оталар талайгина топилса керак. Ҳар кеча ётиш олдидан менда бир муаммо бўлади. Фарзандларим “дадажон, бугун сиз эртак айтиб берасиз, алайҳиссаломлар қиссасини айтиб берасиз”, деб ёлворишади. Мен кўп ҳолларда бу ишни оналарига юклайман. Лекин бола барибир, ҳар куни бир одамдан эртак эшитишдан малолланади шекилли, “сиз ҳам айтиб беринг, ҳар куни аяжоним айтиб берадилар”, деб мени койишади...- Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Баҳодиржон Баҳромжон ўғли

Ижтимоий тармоқлардаги ижтимоий одоблардан бири

Дастлаб алоқа воситалари ўзаро суҳбат тарзида амалга оширилган бўлса, энди бу соҳада ҳам янгича фойдаланиш услублари шаклланиб, овозли ёки ёзма хабар жўнатиш ўрнини, баъзи ибораларни ифодалайдиган расмли ишоралар, яъни смайликлар, кейинги йилларда стикерлар ва гифлар эгаллаб бормоқда...- Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, PhD. Обид Тангиров Тошкент ислом институти талабаси Тожиқулов Умрзоқ
1 250 251 252 253 254 732