Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Куръонни қалбларида тўлиқ жамлаган қори саҳобалар адади қанча бўлгани борасида аниқ ривоятлар келмаган. Лекин, бу дегани Қуръони Каримни қалбларида тўлиқ жамлаган саҳобалар оз бўлганлигини билдирмайди. Ривоятнинг йўқлиги ўша холатдан келиб чиққан. У даврдадаги мусулмонлар биз каби фойдасиз нарсаларга вақтларини сарф қилмаганлар. Барчалари вақтини қадрига етиб кўпроқ фойдали нарсалар билан банд бўлганлар. Ўзларини ислоҳ қилганлар. Бошқаларнинг иши билан бўлар бўлмасга аралашавермаган. Шунинг учун ким қанча Қуръон ёдлади деб эмас, балки мен қанча Қуръон ёдладим деб ўзларига савол берганлар ва шунга қараб ҳаракат қилганлар. -406-гуруҳ талабаси Иқболжон Қамбаров.
Замонавий илм-фан ҳар томонлама ривожланиб борган сари, олимлар ва турли хил илмий марказлар томонидан Қуръони Каримдаги тиббиётга, математикага, астрономияга, ва бошқа соҳа ва илмларга доир илмий мўъжизалари аниқланиб борилмоқда. Қуйида Қуръони Каримдаги тиббиётга доир мўъжизаларни ўрганувчи илмий марказлар билан танишиб чиқамиз. - 4-курс талабаси Нурмаматов Шермуҳаммад