islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Институтимиз устоз ва талабалари «Хатми Қуръон» ва «Хатми Бухорий» қилишиб Аллоҳдан хасталикни кетказишини сўрайдилар

  Айни пайтда тарқалаётган касалликдан инсонларни халос бўлишини Аллоҳ таолодан сўраган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бир қатор хайрия ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонларга ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиш ишлари бошланди. Имом-хатиблар ва имом ноиблари томонидан 20 март куни “Нажот сўраш” намозини адо этиб, ибодатлардан сўнг “Солатун ножия”, “Солатун нория”, “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби дуолар, илтижолар қилинади. “Солатун ножия (тунажжино)” дуоси اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلاَةً تُنَجِّينَا بِهَا مِنْ جَمِيعِ الأَهْوَالِ وَالآفَاتِ وَتَقْضِي لَنَا بِهَا جَمِيعَ الْحَاجَاتِ وَتْطَهِّرُنَا بِهَا مِنْ جَمِيعِ السَّيِّئاتِ وَتَرْفَعُنَا بِهَا عِنْدَكَ أَعْلَى الدَّرَجَاتِ وَتُبَلِّغُنَا بِهَا أَقْصَى الْغَايَاتِ مِنْ جَمِيعِ الْخَيْرَاتِ فِي الْحَيَاةِ وَبَعْدَ الْمَمَاتِ “Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммадин солатан тунажжина биҳа мин жамиъил-аҳваали вал аафаати ва тақзий ланаа биҳа жамийъал ҳажаати ва тутоҳҳируна биҳа мин жамийъис-саййиаати ва тарфауна биҳа иъндака аълад-дарожаати ва тубаллиғунаа биҳа ақсол-ғояти мин жамийъил-хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамаати.” Ушбу дуони ўқиш орқали Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш илтижоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани ҳақида ривоятлар келган. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмас экансан, қилган дуойинг ер ва осмон ўртасида тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Машҳур олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлса-да, одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган. Ҳиббон ибн Мунқиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: «Бир киши “Эй Аллоҳнинг расули, дуойимни учдан бирини сизга салавот айтиш учун ажратайинми?” деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар. “Учдан иккисини ажратсамчи?” деди. “Майли”, дедилар. “Ҳаммасини ажратсамчи?” деди. “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар» (Имом Табароний ривояти). “Солатун нория” дуоси اَللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ “Аллоҳумма солли солатан каамилатан ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак”. “Солатун нория” дуоси тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, бу дуо 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши, дуолар ижобат бўлиши кўпчилик томонидан эътироф этилган. Шунингдек, замонамиз алломаси, фақиҳи, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ бундай пайтларда 3 мартадан “Фотиҳа”, “Ихлос” суралари ва حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ – “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” дуоларини ўқишни тавсия этдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари, жумладан Тошкент ислом институти устоз ва талабалари ўз уйларида Қуръони каримни 70 марта хатм қилишга киришдилар. Шу билан бирга, Имом Бухорийнинг “Ал-Жоме Ас-Саҳиҳ” асарини ҳам ўқишяпти. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло:...

Бугун фазода ноёб ҳодиса кузатилади

Бугун, 19 март куни фазода «сайёралар паради» кузатилади. Астрономларнинг маълум қилишича, бу сафар Сатурн, Юпитер ва Марс Ойга яқин келади. «Сайёралар паради» – фазовий ҳодиса ҳисобланади. Бу вақтда бир нечта сайёра қуёшнинг бир томонида ўзаро рўбарў келади ва унча катта бўлмаган сектор томон яқинлашади. “Тўғрисини айтганда, биз сайёраларнинг «миниатюра парадини» кутяпмиз. Чунки навбатдаги ҳодисада атиги учта сайёра иштирок этади, тўртинчи иштирокчи – Ой”, дейилади Москва планетарияси матбуот хизмати тақдим этган маълумотда. Таъкидланишича, ушбу ҳодисани кузатишлари мумкин. Бунинг учун ҳаво булутсиз, очиқ бўлса бас. Шунингдек, жанубий кенгликларда яшовчилар «сайёралар паради»ни томоша қилиш учун кўпроқ имкониятга эга. Албатта, бунда ҳам осмон булутсиз бўлса. Ушбу ҳодисани эрта тонгда, қуёш чиқишидан бир соат олдин, 60 дақиқа давомида кузатиш мумкин. Манба: qalampir.uz 678

Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди. Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди. Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 15 нафарга етди. Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинди. Ҳозирда 6 мингга яқин киши карантинга олинган. Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларида таътил эълон қилинди. 80 минг талаба марказлашган ҳолда уйларига жўнатилди. Ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилган. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда. Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Бунинг учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилди. Хориждаги юртдошларимиз чартер авиарейслари орқали Ватанимизга қайтарилмоқда. Чегараларда ҳаракат чекланди, аммо транспортда юк ташиш тўхтатилгани йўқ. Мамлакатимизга кўплаб хорижий ва маҳаллий юк ташувчилар кирмоқда ҳамда чиқиб кетмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди. – Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади. Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир. Иккинчидан, озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бу борадаги ишларни кучайтириши керак. Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим. Барча давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлар, муҳтарам нуронийларимиз, маҳалла ва хотин-қизлар, ёшлар бирлашмалари фаоллари оммавий ахборот воситалари орқали холис ва ҳаққоний, кенг тушунтириш ишларини кучайтиришига ишонаман. Учинчидан, мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди. Телерадиоканалларимиз ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва қизиқарли бадиий дастурлар, кинофильмларни кўпайтириши лозим. Ҳурматли ота-оналаримиз ўз фарзандларини жаҳон ва миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намуналари билан таништиришга ҳаракат қилсалар айни муддао бўларди. Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини “пиар қилиш”ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади. Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни...

ЭЪЛОН

Таълим муассасаларида санитария, эпидемологик осойишталикни таъминлаш мақсадида, 2020 йил 16 мартдан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” фани бўйича ўқув курслари учун ўқиш ҳамда фуқаролардан ҳужжат қабул қилиш ишлари мамлакатда эпидемологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатилганини маълум қиламиз. Ўқиш бошланиши ва ҳужжат қабул қилиниш бошланганлиги ҳақида Тошкент ислом институтининг islaminstitut.uz интернет сайти ва @Oliymahad телеграм канали орқали хабар берамиз. 755

Тошкент ислом институтининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича чиқарган фатвосига МУНОСАБАТИ

15 март куни ҳукумат раҳбари Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтиб, 16 март кунидан бошлаб юртимизда карантин жорий қилинди. Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди. Бугун 16 март куни юқоридаги чора-тадбирларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилиб фатво қабул қилинди. Фатвода динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим эканлигини ҳисобга олиб, зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз кўрсатмаларини енгиллатиши асос қилиб олинди. Мўътабар фиқҳий китобларимизда: درء المفاسد مقدم على جلب المصالح яъни: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади”. المشقة تجلب التيسير яъни “Машаққат енгиллатишни талаб этади” каби фиқҳий қоидалар келтирилган. Шулардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ўз кўрсатмаларини енгил тарзда бажаришга рухсат беради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус – COVID-19 ни пандемия деб эълон қилиб, касаллик асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқишини маълум қилди. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича чиқарган фатвосига кўра Тошкент ислом институтида қуйидагилар амалга оширилади: 1. Институт талабаларига таътил эълон қилинди ва таълим муассасаси тўлиқ карантинга олинди. 2. Узоқ вилоятлардан келган талабаларни уйларига кетиш жадвали ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда уларга имтиёзли йўл чипталари харид килиш ва уйларига кузатиш ишлари йўлга қўйилди. 3. Талабаларни таътилга кузатишдан олдин санитария-гигиена қоидалари ҳамда йўл ҳаракати ва ҳаракатланиш қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. 4. Институтда коронавирус тарқалишини олдини олиш ишлари кучайтирилиб, педагог-ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишлари тушунтирилди, таълим муассасасининг ўқув ва ёрдамчи бинолари коронавирус инфекциясига қарши даврий дезинфекция қилиш белгиланди. 5. Институтнинг тиббиёт хонасини зарурий тиббиёт асбоб-ускуналар, зарарсизлантирувчи воситалар ва дори-дармонлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. 6. Таътил вақтида талабалар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшиши ва ўз устиларида ишлаб, илмларини ошришга ҳаракат қилишлари тавсия этилди. 7. Бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаром эканлиги тўғрисида институт устозлари томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилади. 8. Ёш болали аёл ўқитувчи ва ходимларга қисқа муддатли иш соатлари жорий қилинди. 9. Ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозимлиги таъкидланди. Ҳадиси шарифда вабо чиққан жойга кирмаслик, агар ўша ерда бўлса, у ердан чиқиб кетмаслик буюрилган. Бу касалликнинг олдини олиш учун энг яхши чорадир. Бунинг устига жамоат жойлари ва бошқа катта тадбирларда бу вируснинг тарқалиш эҳтимоли катта бўлади. وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ яъни: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят). Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган. Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «لا ضرر ولا ضرار» (رواه ابن ماجة والدارقطني )...
1 425 426 427 428 429 732