islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Муфтий ҳазратлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида қатнашмоқда

7 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги семинари бошланди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбир аввалида Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Имом» жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззақов Қуръони карим оятларини тиловат қилди ва хайрли дуолар ўқилди. Нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Диний идора раиси маслаҳатчиси Абдуҳаким қори Матқулов ва Котибият мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов иштирок этмоқда. Ушбу халқаро семинар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилди. Семинарда тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилишнинг аҳамияти муҳокама қилинади. Анжуман иши доирасида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳасини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Семинарда ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзолари, халқаро экспертлар, ИҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги 50 га яқин давлат, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий муассасалар вакиллари иштирок этмоқда. Анжуман тафсилотларини сайтимизда ёритиб борамиз. 842

“Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркасига ташриф

Жорий йилнинг 4 октябр куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва АРМ ходимаси И.Акмалова ҳамда институтнинг 103 ва 303 гуруҳ талаба қизлари UzExpoCenter марказига Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркасига ташриф буюрдилар. Кўргазма-ярмаркада юртимиз ва хориждаги турли нашриётлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи корхона махсулотлари билан танишдилар. Шунингдек, ярмаркада хаттотлик санъати, миллий либослар, миллий ҳунармандчилик намуналаридан ҳам баҳраманд бўлдилар. АРМ ходимаси И.Акмалова 963

Ўзбекистон ва ИҲТ: Тинчлик, маърифат ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

Мамлакатимиз йирик халқаро анжуман арафасида. 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги Йиллик 6-семинари бўлиб ўтади. Халқаро анжуманнинг асосий ташкилотчиси Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) 1969 йил 25 сентябрда Марокаш пойтахти Роботда ўтказилган ислом давлатлари раҳбарларининг биринчи йиғилишида ташкил этилган. Дунёдаги энг йирик халқаро ислом ташкилоти даставвал Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) деб юритилган. 2011 йилдан Ислом ҳамкорлик ташкилоти деб юритилади. Ташкилот қароргоҳи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ИҲТга аъзо давлатларда бутун дунё аҳолисининг қарийб учдан бири истиқомат қилади. Ушбу кенг миқёсдаги ҳамкорлик муқаддас ислом қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, ташкилотга аъзо мамлакатлар халқларининг ривожланиши ва фаровонлигига кўмаклашишдек эзгу мақсадларга эришиш йўлида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Манба: Uza.uz 807

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ “TASHKENT BOOK FEST – 2019” КЎРГАЗМАСИДА

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуcнинг тўртинчи ташаббуси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва бир қатор манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида юртимизда илк бора “Tashkent book fest – 2019” биринчи халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил қилинди.2019 йил 4 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ва маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов бошчилигида мазкур кўргазмада иштирок этдилар.Кўргазма-ярмаркада иштирок этаётган етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатларининг 16 та ноширлик ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриётлар, босма нашрлар ва китоб дўконлари томонидан намойиш қилинаётган китоблар; маданий тадбир доирасида ўтказилган “Заковат” савол-жавоблар танлови; “Саҳҳофлик” (муқовасозлик) китобларни безаш санъати ва реставрация, хаттотлик, миниатюра санъати, Самарқанд ипак қоғозини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Бу кўргазма-ярмарка талабаларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқлари янада ошишига катта ҳисса қўшади. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 873
1 481 482 483 484 485 732