Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Қурбонов Шукруллоҳ, Усмонов Мухтор ва Эргашев Ҳасанбойлар Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда. 2017 йилнинг 12 декабрь куни “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. 12 декабрь куни 1-жуфтликда Қурбонов Шукуруллоҳ 3-курсларга ўтган тафсир фанидан дарс ўтди. Қурбонов Шукуруллоҳ тафсир фанидан 3-курс талабаларига “Тафсирул Жалолайн” китоби асосида “Талоқ сураси” номли янги мавзуни талабаларга шарҳлаб берди. Гуруҳдаги барча талабларни дарсга фаол иштирок этиши таъминлади. Эргашев Ҳасанбой 2-жуфтликда 2-курс талабаларига араб тили фанидан дарсга кирди. “Мукаббар ва мусағғар исмлар” мавзусини “Дурусун наҳв” асосида талабаларга тушунтириб берди. Усмонов Мухторжон 3-жуфтликда 4-курс талабаларига ҳадис фанидан дарсга кирди. “Ейиш мумкин бўлаган ҳайвонлар” номли янги мавзуни тушунтириб берди. Дарсни “Ал-аҳодисун набавийял мухтора” китобидан ўтди. Мазкур талабалар ҳам мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бердилар. Мадраса миқёсида ўтказилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Тадбирларда иштирок этган амалиётчиларимиз бугунги кунда ёшларнинг вазифалари, Ватанга муҳаббат каби тушунчаларнинг аҳамияти хусусида чиқишлар қилдилар. Умуман олганда мазкур уч нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Саййид Муҳйиддин Махдум” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов 1 519
Эртага 13 декабрь соат 13:30 да Тошкент ислом университетида «Қуръон (Тажвид)» мусобақаси ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда www.islamcenter.uz сайтининг Телеграмдаги @islamcenteruz канали хабар бермоқда. Мусобақа икки – «Ҳифз» ва «Тиловат» йўналишлари бўйича ўтказилади. Эътиборли жиҳати www.islamcenter.uz жамоаси мусобақани Facebookдаги www.facebook.com/islamcenteruz саҳифаси орқали жонли тарзда узатишни режалаштирган. Сиз ҳам Қуръон билан қалбингизни ҳушнуд этмоқчи бўлсангиз, саҳифамиздаги онлайн эфирни кузатиб боришга шошилинг, дейилади хабар сўнгида. 809
Бугунги кунда дунёда ислом дини тўғрисидаги тасаввурлар одамни хурсанд қиладиган даражада эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, ислом таълимотларидан умуман узоқ бўлган Европа халқларинику гапирмаса ҳам бўлади. Қўйингки, кўпчилик одамларнинг Ислом ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, муносабатлари қандай экани шу ҳақда ишланган баъзи “фильмлар” дан ҳам маълум. Уларга кўра – ўзлари Исломнинг моҳияти, унинг тенгсиз маданияти қай даражада эканини билмасликлариданми(?) – Ислом деганда терроризм, ур-сур, тўполон, мусулмон деганда эса камида ҳаётдан ўн аср ортда қолиб кетган, қўлида қурол кўтарган, жанжалкаш, радикалист, фақат ўзининг қолоқ фикрини олға сурадиган, уни қабул қилмаганларни йўқ қилишдан ҳам тоймайдиган, маданият нима эканини билмайдиган террорист гавдаланмоқда кўпчиликнинг кўз ўнгида. Нега жаҳон оммасининг Ислом ҳақидаги тушунчалари шунчалик даражага бориб етди?! Ислом ҳақиқатда дунёга уруш, қурол билан тарқалганми ё…?! Бу каби дилни ларзага солувчи саволларни исталганча давом эттириш мумкин. Жавобчи? Бу саволларга ҳали ўз динининг тарихи, мақсад-ғоясини англаб улгурмаган соддадил мусулмон киши бошини қуйи солиб, хижолатдан юзи қизариб, “Афсуски, ҳа”, деган оҳангдаги сукути билан жавоб берадими? Ёки гавдасини ғоз тутиб, жарангдор овозлари ила баралла, қуйидагича жавоб берадими?: “Йўқ! Бу саволларни сўраш тугул, ўйлашнинг ўзи Исломга нисбатан туҳматдир. Исломни англамаган одамнинг саволи-ку бу савол! Зеро, У қон тўкиш орқали эмас, балки бошқа шахсга қўл билан озор бериш у ёқда турсин, ҳатто тил билан озор беришни ҳам қаттиқ таъқиқлагани ва бунга зид амал қилган одамни “ҳали сен комил мусулмон бўлмабсан” деб танбеҳ бериб, адолатда, меҳр-мурувват ва инсонийликда ўрнак бўла олгани учун тарқалган! Ислом ўзининг тенгсиз маданияти, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик тамойилларига тўла амал қилиб, бошқа дин ва миллат вакилларига озор бериш у ёқда турсин, дилига озор бериши эҳтимоли бўлган ишлардан ҳам қайтаргани сабаб оламга тарқаган! Ҳаммани ўз ахлоқи ва маданиятига шайдо қила олганидан бошқа халқлар ўз ихтиёри билан Исломни танлаганлар! Тинчликпарварлиги, Қуръони каримда ҳамма мусулмонларни тинчлик йўлига тўлиқ киришга буюргани учун барча юртларга манзур бўлган У! Инсонпарварлиги, ҳатто Ватан ҳимояси йўлида уруш қилишга тўғри келиб қолганда ҳам ёш болалар, аёллар ва қарияларга қўл теккизмасликка буюриб, ёшу қарига, эркагу аёлга бирдек манзур бўлиб тарқалгандир У. Инсоният у ёқда турсин, ҳайвонот оламига ҳам эътибор бериб, ҳатто қуш ёки мушукни қамаб олиб, вақтида қарамаган одамга: “Бу жонзотларнинг ҳақини поймол қилсанг, Дўзахга тушасан, боқаман десанг, нон-сувини вақтида бер, бўлмаса қўйиб юбор”, дегани ҳамда наботот оламига, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳам катта эътибор бериб: “Ҳатто Қиёмат қоим бошланган бўлсаю, сени қўлингда кўчат турган бўлса, қандай қилиб бўлса ҳам уни ўтқазиб қўйишга ҳаракат қил”, деб буюргани учундир балки! Яхшилик қилишда ҳамкорлик ва мусобақа қилишда, илм-маърифатга тарғиб қилишда намунали биринчи даражада тургани, Унинг биринчи даъвати “Ўқи, ўқи!” бўлгани, илмни диний ва дунёвийга ажратмай, балки жамиятнинг бугуни ва келажагига фойдали илмларни кимдан ва қаердан ўрганишни чекламасдан ҳатто Хитойданми, Парижданми, ғайридиндан бўлса ҳам ўрганишга тарғиб қилиб, илм-фан ва техниканинг ҳар бир соҳасида юртга керакли мутахассис кадрларни тайёрлашни ҳар ернинг мутасадди шахслари зиммасига фарз ибодатлар қаторида юклаб, агар халқ эҳтиёжига яраша ўқитувчи-мураббийми, табибми, посбонми, машинасозми, сантехникми, дурадгорми, қассобми, сартарошмиди ёки бошқаси етишиб чиқмаса, шу жамиятдаги барча аҳоли гуноҳкор бўлишини уқтиргани, юрт тараққиётдан ортда қолмаслиги учун келажак авлодларга қулай шароит яратиб беришни фарз даражасига олиб чиққани, боласига дафтар-китоб, ручка-қалам олиб берган отага икки дунёда мукофот...
Сизнинг қўлингизда у киши тўғрисида бирор-бир ҳужжат борми? Лекин тарих у кишини Маккаи Мукаррамада таваллуд топганлигини ўз дафтарига зархал ҳарфлар билан ёзиб қўйган. Бир куни у зотнинг онаcи ҳомиладор ҳолатда бир гуруҳ тенгдош аёллар билан Каъбанинг ичига тамоша қилиш учун кирди. Каъба ўша куни қандайдир сабаб билан очиқ эди. Тўсатдан Каъбанинг ичида у аёлни тўлғоқ тутди ва чиқишга улгурмасдан, ранглари оқариб ўша жойда кўзи ёриди. Туғилган бола мўъминларнинг онаси Хадича розияллоҳу анҳонинг жиянидир. Бу фарзанд ҳурматли, аслзода оилада туғилгани сабабли ақлли, шарафли ва фазилат эгаси бўлиб улғайди. У зот улғайгач, ўз қавмига бошлиқ этиб тайинланди. Жоҳилият даврида ўз молидан Байтуллоҳ зиёратчиларига мукофатлар ажратарди. Ислом келиб инсонлар залолат ботқоғидан ҳидоят нури томон ошиқаётган бир пайтда, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишончли дўстларидан бирига айланишига қарамай иймон неъматидан бебаҳра эди. Бу саҳоба Расулуллоҳдан беш ёш катта бўлишларига қарамасдан Сарвари коинотни дўст тутиб, у кишининг суҳбатлари-ю мажлисларидан роҳатланарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу муҳаббат соҳибининг севгисига севги ва садоқатига садоқат билан жавоб қайтарарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг аммалари Хадижа розияллоҳу анҳога уйланганларидан кейин қариндошлик ришталари янада мустаҳкамланди. Аллоҳ таоло шундай заковатли ақл ато этган ва Расулуллоҳ билан қариндош бўлган, Расулуллоҳ ҳидояти билан ҳидоятланган, у кишининг даъватини тасдиқ қилган аввалги мўъминлардан бўлиши керак эди. Лекин бу Аллоҳнинг иродасидир. Шунинг учун ҳам у киши нубувватга йигирма йил бўлганидан кейин иймон неъмати билан сийланди. Биз у зотнинг исломга киришидан ажабланганимиз каби, у кишининг ўзлари ҳам бу ишдан ажабланар эди. Исломга кирибоқ иймон ҳаловатидан роҳатланарди ва Аллоҳга ширк келтириб, Набийсини ёлғонга чиқариб ўтказган умрининг ҳар лаҳзасига қаттиқ афсусланадиган содиқ саҳоба Ҳаким ибн Ҳизомдир. Исломга кирганидан кейин, бир куни ўғли у кишини йиғлаётган ҳолатда кўриб: “Нима сизни йиғлатди?!”, деди. У киши: “Эй болам кўп нарсалар мени йиғлатмоқда. Биринчиси исломимнинг кечикишидир. Ана ўша нарса мени кўплаб яхши нарсаларда кечикишимга сабабчи бўлган. Мен ерни тўлдиргудек олтинни садақа қилсам ҳам мендан олдин исломга кирганлар эришган нарсаларнинг бирортасига ҳам эриша олмайман. Сўнг Аллоҳ таоло менга Бадр ва Уҳуд жангларида нажот берди. Ўша куни ўзимга ўзим: “Бундан кейин Расулуллоҳга қарши турган ҳолда Қурайшга ёрдам бермайман. Маккадан чиқмайман. Қурайшга ёрдам бериш учун арава минмайман”, деб ваъда бердим. Шундан сўнг қачон исломга киришни қасд қилсам, Қурайшнинг обрўли, ёши катта мушрик бўлиб қолган кишиларига қарардим. Улар жоҳилият ишларини маҳкам тутгандилар. Шу сабабли уларга эргашардим ва улар билан бирга юрардим. Қанийди шуларни қилмаганимда. Мени аждодларимиз-у катталаримизга эргашиш ҳалок қилди. Шунда экан, эй болам нима сабабдан йиғламай”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳаким ибн Ҳизом каби ақл ва фаросатли кишилардан ажабланиб: “Унга қандай Ислом махфий бўлади”, дердилар. Расулуллоҳ уни ва унинг йўлидаги кишиларни тезроқ исломга киришларини умид қилардилар. Маккаи Мукаррама фатҳ қилинган кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: “Маккада тўрт киши борки, мен уларни ширкдан холи бўлишини ва исломга киришини хоҳлайман”, дедилар. Шунда У Зотга: “Улар ким эй Аллоҳнинг Расули”, дейишди. У киши: “Аттоб ибн Усайд, Жубайр ибн Мутъим, Ҳаким ибн Ҳизом ва Суҳайл ибн Амр”, дедилар. Аллоҳ таолонинг фазли билан буларнинг барчалари исломга киришди. Расулуллоҳ Маккани фатҳ қилиб кирган пайтда, Ҳаким ибн Ҳизомни ҳурматлашдан бошқа барча нарсадан юз ўгириб, жарчига: “- Ким Аллоҳдан ўзга...
Ҳанафий мазҳабида сермаҳсул ижод қилган уламолардан бири ва илмий салоҳияти билан бутун Мағриб ва Машриқ олимларини ҳайратга солган Ибн Обидин 54 йил мобайнида нодир китоблар ва рисолаларни ўз мухлисларига тақдим этди. Ёзган асарлари илм соҳиблари томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган. У зоти шарифнинг даргоҳи уламоларнинг қайта-қайта борадиган жойи, илм ва дин маркази айланди. “Ибн Обидин” номи билан танилган олимнинг асл исми Муҳаммад Амин ибн Амр ибн Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Абдураҳмон ибн Нажмиддин ибн Муҳаммад Салоҳиддин бўлиб, у зот милодий 1776 (ҳижрий 1197) йили Дамашқ шаҳрида Усмонийлар ҳукмронлиги даврида туғилди. Ёшлигиданоқ яхши таълим-тарбия кўрган Муҳаммад Амин Қуръони каримни ёд олди. Отаси тижорат билан шуғулланарди. Ўғил дўконда савдо қиларкан, Қуръон қироатини тилдан қўймасди. Бир куни дўкон олдидан ўтган солиҳ бир киши унга: “Аввало Қуръонни тартил билан (тажвидга биноан) ўқимадинг. Чунки Аллоҳ таоло Муззаммил сурасининг тўртинчи оятида айтади: وَرَتِّلِ الْقُرْآَنَ تَرْتِيلاً Қуръонни «тартил» билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг! Бу оятдан билинадики Қуръонни тажвид қоидалари асосида ўқиш фарздир. Қуръонни тажвид қоидаси асосида ўқимаган одам гуноҳкор бўлади. Қолаверса, уни муносиб бўлмаган жойда ўқияпсан. Одамлар тижорат билан машғул бўлишгани учун, уни тинглашмайди”, деб танбеҳ беради. Чунки Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 204 оятида айтади: وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ “Қуръон тиловат қилганда, уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз”. Шайх Саид Ҳамавийнинг сўзлари Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳга қаттиқ таъсир қилади. Шу масалани аниқлаш учун шу заҳотиёқ туриб, ўз замонасининг энг машҳур қориларидан бу ҳақда сўрайди. Шунда унга: “Сенга танбеҳ берган одам машҳур қори ва олим Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳдир”, -дейилади. Ибн Обидин Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бориб, Қуръон илмлари ва тажвиддан сабоқ беришини илтимос қилади. Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Обидинга Имом Шотибий ва Жазарийнинг китобларидан тажвид қоидаларини ёдлашни буюрди. Шогирд у китобларни тўла ёд олганидан кейин устозидан сарф, наҳв ва Имом Шофеъий фиқҳини ўрганишга киришади. Шайх Муҳаммад Солимий раҳматуллоҳи алайҳ Муҳаммад Аминга тафсир, ҳадис, мантиқ илмларидан ўргатади ва шогирдини Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби фиқҳига қизиқтириб: “Сен Имоми Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни масалаларини ҳам ўргансанг, кўп ажойиб ва ғаройиб кашфиётларини кўрасан. У тўрт мазҳаб ичида танланган мукаммал мазҳабдир”, дейди. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ устозининг бўйруғига сўзсиз итоат қилиб, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига доир усул ва фиқҳ китобларининг ҳаммасини ўқиб чиқди ва тез орада даврининг атоқли олимлари даражасига етди. Кейин Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ янада илмини зиёда қилиш мақсадида Амр Шайх раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашиб, илм ўргатишини сўрайди. Амр Шайх раҳматуллоҳи алайҳ ўзи билган барча илмларни унга ўргатади. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ илм чанқоғини қондириш ва илм косасини тўлдириш мақсадида таниқли Муҳаддиси Шайх Муҳаммад Казбарий раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашиб, ундан кўпгина илмларни ўрганди. Муҳаммад Казбарий раҳматуллоҳи алайҳ шогирдига ўзи таълим берган илмларни бошқаларга ҳам ўргатишига ижозат беради. У илм тарқатиш, дарс бериш ва китоб ёзишда катта муваффақиятларга эришди. Ҳатто у бармоқ билан санарли даражадаги буюк олимлардан бирига айланди. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳдан ўз замонасининг буюк уламолари Шайх Абдулғаний Мийданий, Шайх Ҳасан Байторий ҳамда Аҳмад Афанди Исломбулийлар ва яна кўплаб олимлар таълим олишган. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ намоз ўқиганларида Расулуллоҳни кўз қирлари билан кўриб турар эканлар....