Саноқли кунлардан сўнг мусулмонлар дилларини хушнуд қилган ҳолда кўк юзида ҳилол кўринади. Ўн бир ой давомида ушбу кунни кутган кўзлар аста намланади. Ахир, Рамазони шариф кириб келди… Бу ой Қуръон хатм қилинадиган, таровеҳ намози ўқиладиган, Аллоҳ розилигини истаб, нафс истакларидан юз ўгириладиган ойдир. Аммо атрофимизда шундай нарсалар борки, агар ғафлатда қолсак, бу уддабурон “ўғрилар” Рамазон ойини зое кетказишимизга сабаб бўлади: Телевизор. Бу Рамазоннинг энг хавфли “ўғри”ларидан бўлиб, ундаги беҳуда кўрсатувлар, филмлар инсоннинг кўп вақтини олади. Мўмин киши вақтини ўзи ва инсонлар учун манфаатли бўлган ишларга сарф этиши зарурдир. Бундай дастурларнинг ўрнига китоб мутолаа қилиш фойдали саналади. Аллоҳ таоло мўмин бандаларни Ўз каломида шундай васфлайди: “Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир” (Муъминун сураси, 3). Телевизорда мусиқалар эшитиш эса қалбни Аллоҳ зикридан узоқлаштиради. Рамазон эса унда Аллоҳнинг зикри кўпайтирилиши лозим ойдир, зеро бу ойда қилинган бир зикр бошқа ойларда қилинган зикрларданда кўп савобга эриштиради. Лекин агар бу теледастурлар ва мусиқалар ҳаёсизлик, шаҳвонийликни тарғиб этадиган бўлса, у ҳолда уни томоша қилиш ҳукми шубҳасиз ҳаромдир. Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай дейди: “Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир – энг ёмон йўлдир” (16-оят). Аммо телевизорда диний-маърифий, ахлоқий, шаръий қонун-қоидаларга мувофиқ келувчи дастурлар намойиш этилса, унда уни томоша қилишда зарар йўқ. Бозор. Ҳадиси шарифлардан маълумки, бозор Аллоҳ таоло Ер юзида энг ёмон кўрган маконлардандир. Муборак Рамазон ойини кун бўйи Аллоҳга маҳбуб бўлмаган ерда ўтказиш – Рамазонни зое кетказиш демакдир. Негаки, хоҳлаймизми йўқми, бозорлар алдов, тарозидан уриб қолиш, молни таҳқирлаш, ғийбат, уруш ва жанжаллардан холи бўлмайди. Бундан ташқари аёллар эркак сотувчилар билан, эркаклар аёл сотувчилар билан мулоқотга киришга мажбур бўладилар. Бу ҳолатда кўпинча уларнинг суҳбати шариат доирасидан чиқиб кетишига шубҳа йўқ. Рўзадор маънавий жиҳатдан рўзасининг комил бўлиши учун, вақтини бозорларда зое этмаслик учун Рамазондан бироз аввал имкони етганича бир ойга кифоя қилувчи масаллиқларни, кийим-кечак ва бошқа керакли нарсаларни сотиб олгани мақсадга мувофиқ, уламолар тавсия этган амалдир. Ошхона. Шубҳа йўқки, Рамазон келди дегунча аёлларнинг асосий ўрни ошхонада бўлади. Саҳарликдан кейин то қуёш ботгунча ифторлик учун таом тайёрласалар, ифторлик қилгач, саҳарликка таом ҳозирлашга киришадилар. Лекин Рамазон бир ойгина фурсат. Ундаги ибодатлар қилиш фақат эркаклар учунгина эмас, аёллар учун ҳам бирдек жорий бўлган. Аёллар вақтларини кўпроқ намоз, Қуръон қироати, дуо ва зикрлар билан ўтказсалар, ана ўшаларнинг ажри зиёда бўлади. Бир лаҳзалик вақт ичида оғиздан ўтувчи таомлар учун соатлаб меҳнат қилиш бу муборак ойга хос амал эмас. Аёллар Рамазондаги ифторлик ва саҳарликни ҳисобини олиб, бу ой киришидан аввал яримтайёр маҳсулотлар тайёрлаб қўйсалар, кўп вақтларини ибодат билан ўтказишга имконият бўлади. Яна шу ўринда қадрли эркаклар, қайнона ва қайноталар ҳам шу жиҳатни ҳисобга олиб, аёлларга ошхона ишларида енгиллик яратсалар, инсоф ва диёнат жиҳатидан маъқул иш бўлади. Уйқу. Шундай инсонлар борки, улар рўзани эрталабдан кечгача фақат оч юриш деб фикр юритадилар. Рамазон дуо қилиш, зикр қилиш, нафл намозларини кўпайтириш ва кўплаб савобларга эришиш имконияти эканини билмайдилар. Куннинг кўп қисмини уйқу билан ўтказадилар. Аммо рўзада қанча қийинчилик оз бўлса, унинг савоби ҳам шунга яраша бўлади. Шу боис инсон кун давомида уйқудан ташқари илм олиш, нафл ибодатлар, меҳнат билан инсонларга наф бериш, ҳалол ризқ топиш каби ишлар билан ҳам машғул бўлиши лозим. Аллоҳ...
Жорий йилнинг 2 май куни Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида “МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019” ўтказилади. 3-4 май кунлари эса «Ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси» мавзусида катта семинар ҳам ташкил этилади. Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бизнинг тадбиркорларни улар учун янги бўлган Ислом банкчилиги ва молияси соҳаси билан таништириш, уларни ушбу соҳа имкониятларидан хабардор қилиш, бошқа мамлакатлардан ташриф буюриши кутилаётган мутахассислар, амалиётчи-олимлар ва бошқа меҳмонлар билан ушбу соҳада юз бераётган янгиликлар билан бўлишишдан иборат. Шу ўринда МДҲ давлатлари учун ислом банкчилиги ва молияси анъанавий банк-молия тизимига муқобил барқарор молиявий ечим сифатида эътироф қилинаётганлигини айтиб ўтиш лозим деб ўйлаймиз. Форум ҳақида батафсил маълумот беришдан аввал, келинг ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима эканлигини яхшироқ билиб олайлик. Ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима? Биз кундалик ҳаётимизда мурожаат қиладиган банклар, одатда биз банкдан оладиган кредитларни амалга оширмоқчи бўлган лойиҳа тақдири унчалик қизиқтирмайди, улар учун энг асосий вазифа – бу сиз олган маблағларни фоизи билан ўз вақтида қайтариб беришингиздир. Ислом банклари/молия муассасалари эса улардан фарқли ўлароқ, сиз маблағ жалб қилган лойиҳани муваффақиятли амалга ошишини сиз билан биргаликда таъминлаш ва шу орқали даромад топишдир. Бу турдаги банк ва молия муассасалари асосан икки турдаги хизмат – сармоя киритиш орқали ёки мижозга маҳсулотни насияга сотиш / ижарага бериш орқали даромад топишади. Хулоса қилиб айтганда, ислом молия муассасалари “қарз берувчи-қарздор” муносабатларига эмас, балки “сотувчи-харидор” ёки “ҳамкор” муносабатлари асосида фаолият юритишади. Мамлакатимизда ислом банк-молия тизимини жорий қилиш масаласи 2018 йил май ойида Ўзбекистонда ислом банк иши ва инфратузилмасини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилган эди. Қарор лойиҳасида тадбиркор ва фуқароларда фоиз юкига эга бўлмаган банк-молия ҳизматларига бўлган қизиқиш ва зарурият ортиб бораётгани қайд этилган. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси тамойилларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилиши ҳам маълум қилинган. Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этиш ва ривожлантириш етарлича имкониятлар мавжуд. Айнан, шу мавзуни кенг муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилаётган Форум, халқаро сармоядорлар, ишбилармонлар, олимлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилиш орқали нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун минтақада “Ҳалол” бозорининг таркибий қисми бўлган ислом банк-молия тизимини ривожланишига туртки беради деб умид қиламиз. Нима учун ушбу тадбирда иштирок этиш керак? Кўпчиликда тадбирнинг аҳамияти ва кўлами ҳақида савол туғилиши табиий. Мазкур форумда иштирок этиш сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади: Соҳадаги энг илғор халқаро ва маҳаллий амалиёт турлариларини аниқлаш; Ислом банк – молия соҳасидаги илғор ва тажрибали мутахассисларнинг ютуққа эришган стратегияларини ўрганиш; Ислом банкчилигининг янги турлари ва қирраларини ўрганиш; Ислом молияси маҳсулотлари ва хизматлари ва улардан тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтириш учун қандай фойдаланишингиз мумкинлиги ҳақида тушунчаларга эга бўлиш. Бундан ташқари, сиз ислом молия бозоридаги нафақат ютуқ ва янгиликларни ўрганиш, балки унда содир бўлиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликлардан хабардор бўлиш ва уларни қандай қилиб четлаб ўтиш ёки мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун ташкилотингизни тайёрлаб бориш кўникмалари билан танишасиз. Бу эса келажакда корхонангизни барқарор ўсишини таъминлашга ёрдам беради. Форум давомида ислом банк – молия соҳасидаги тарихий воқеалар ва глобал ғоя ва йўналишлар, такафул (ислом суғуртаси), Ўзбекистоннинг ислом банк – молия тармоғини ривожлантиришдаги имкониятлари, шу йўналишдаги аниқ вазифалар каби мавзуларда қизиқарли тақдимотлар намойиш этилади....
Инсон бу ҳаёти дунёда яшар экан фарз амаллардан ташқари тўлдирувчи амалларга ҳам қалби интилиб боради. Чунки ҳисоб кунида фарзлари етмай қолса Аллоҳ таоло нафлларига қараб ҳисоб қилишидан ҳам умид қилади. Аллоҳнинг дўстлари бўлмиш олимлар ҳам, авлиёлар ҳам албатта фарз амалларни ўз ўрнида адо этиб, сўнгра нафлларини кўпайтириш ила неъматларга эришганлари ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Ислом шариатидаги фарзларнинг руҳияти ва солиҳ амалларга чорловчи даража ёки илм бу тасаввуф илмидир. Банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражотини юқорилашига ёрдам берувчи амалларнинг руҳи бўлишини ўргатувчи илмдир. Биз тасаввуф ҳақида эмас, балки унда тарғиб этиладиган солиҳ амаллар ҳақида Қуръони каримдаги базъи оятларни келтиришни ният қилдик. Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларга охират саодатини, битмас туганмас неъматлар, мағфират ва кенгликни ваъда қилди. Қуръони каримда ушбу неъматлар ваъда қилинган инсонларнинг сифатларини ўрганиб чиқсангиз, уларни иймон ва солиҳ амалдан иборат эканини кўрасиз. Каҳф сураси 107-оятда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур“. Ҳа инсон аввало иймон келтирмоғи лозим экан. Чунки унга фирдавс бўлиши учун албатта иймон ва сўнгра солиҳ амаллар қилмоғи лозим экан. Иймонсиз кишининг ҳайрли иш қилиб молидан одамларга ҳар қанча тарқатмасин унинг нияти дунёдир. У ўзини одамлар энг саҳий дейишларини истайди, албатта ниятига бу дунёда эришади. Аммо охиратда унга даража йўқ. Чунки у Аллоҳ таолони бир-у бор дея тан олмади. Иймон калимасидан бебаҳра қолиб ўтиб кетди. Шундай экан оятдаги Фирдавси жаннат албатта аввал иймон, сўнгра солиҳ амал деб таъкидланмоқда. Яна кўплаб оятларда Аллоҳ таоло иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларга бериладиган мукофотларни турли услублар билан зикр қилди. Жумладан, Каҳф сураси 30-оятда бундай деб марҳамат қилинади: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз.” Бу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни мадҳ этмоқда. Мусулмон кишининг ҳоли шундай, яхшилик етса “Алҳамдулиллаҳ” дея қувнайди. Бирор мушкилоти бўлса ҳам Аллоҳга дуода туриб гўзал сабр этиб ҳам ажр олаверади. Наҳл сураси 97-оятда: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Ояти карималарда зикр қилинган “иймон”дан ақл Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг барча ҳақиқатларини қабул қилиши ирода этилган. Солиҳ амал эса иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади. Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз бўлиши ҳам мумкин. Нафл рўзалар, нафл ибодатлар, эркакларнинг аҳли учун ишлаб ҳалол пул топиши, аёлларнинг уйида Аллоҳнинг ибодатида, аҳлининг ҳизматида, болаларининг тарбиясида бўлиши ҳам солиҳ амалдир. Энди шу аёл илм олиб болаларига Қуръон ёдлатиб аҳли илм тарбия қилса қандай ҳам гўзал солиҳ амал қилган бўлади. Оила ислоҳ бўлса, жамият ҳам ислоҳ бўлади. Ҳар бир мўмин киши ўз оиласини илмга жалб қилса, Аллоҳни севучи қилиб тарбия қилса, албатта жамиятда ҳалоллик ҳукм суради. Натижада бу жамият кучли давлатнинг асоси бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Одам боласининг уч юз олтмишта...
Жорий йилнинг 1 май куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Бирлашган Араб Амирлигидаги “Зоид бин Султон Ол-Наҳаён” хайрия ва инсонпарварлик жамғармаси бош директори Ҳамад ал-Амирий бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни ТИИ раҳбарияти муносиб тарзда кутиб олди. 748
Худди шу сарлавҳали мақоламизнинг биринчи қисмида амалдаги ихлос ва ниятга доир бир неча ривоятлар келтириб ўтилган эди. Амалда ният ва ихлоснинг ўрни муҳим бўлгани учун бу мавзудаги мақолани яна давом эттиришни мақсад қилдик. Чунки ният ва ихлос ҳақида қанча кўп ёзилса ҳам арзийди. Саҳобалар айтар экан: “Биз амал қилиб чарчамас эдик. Лекин амалардаги ниятларимизни тўғрилаб чарчар эдик”. Бу нимани англатади, ният амал қилувчидан жиддий эътибор талаб қилишини англатади. Дарҳақиқат Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Мўминнинг нияти амалидан яхшидир”. Келинг бу мақолада ҳам ўзимиздан эмас, салафларимиздан ният ва ихлос ҳақида айтилган пандномаларни келтирсак: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг Ҳамза исмли ўғли айтади: “Ибодат ва дуосини ихлос ила адо этганларга, кўзига кўринган нарсалар қалбини чалғитмаганларга, қулоғига эшитилган нарсалар билан Аллоҳни унутиб қўймаганларга, бошқаларнинг ютуқлари қалбини маҳзун қилмаганларга Жаннатдаги тубо бўлсин!”. Абдулвоҳид ибн Зайд раҳматуллоҳи алайҳи деди: “Ижобат ва ихлос иккови бир йўлда ҳамроҳдир! Асло бир-биридан айрилмайди!”. Муҳаммад ибн Валид раҳматуллоҳи алайҳи ҳикоя қилади: Халифа Умар ибн Абдулазиз бир одамни учратди. У қўлида тош доначаларини ўйнаган ҳолда: “Эй Раббим менга охиратда ҳурлардан завжа бергин”—деб дуо қиларди. Умар ибн Абдулазиз ғазабланиб: “Қандаям нодон хатиб экансан. Қўлингдаги тошларни улоқтириб, ихлос билан дуо қилсанг бўлмайдими?!”—деб койиди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: “Амалларингизни қабул бўлиши тўғрисида, уни амалга оширишдагидан кўра кўпроқ ташвиш чекинг. Эшитганмисиз, Аллоҳ: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардан қабул қилади”—деб айтган. (Моида -27)”. Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинди: “Одамларнинг кўз ўнгида яхши амал қилиб намоён бўлишингиз мумкин. Аммо ният холис Аллоҳ учун бўлмаса, барибир одамлар сизни ёмон кўриб қолади. Чунки у амалингизни Аллоҳ ёқтирмаган. Баъзида эса одамларнинг наздида ёмон амал қилишингиз мумкин. Аммо ниятингиз холис Аллоҳнинг ризолиги бўлса, Аллоҳнинг муҳаббатига эришиб, бунинг баракоти ила одамларнинг ҳам меҳрини қозонасиз”. Муҳаммад ибн Восиъ раҳматуллоҳи алайҳи деди: “Банда Аллоҳга юзланганда, Аллоҳ одамларнинг қалбини ўша бандасига юзлантириб қўяди”. Абдураҳмон ибн Жарир Абу Ҳозимдан эшитган экан: “Қалблар маънавий иллатлардан покланганда кабира гуноҳлар кечирилади. Банда гуноҳлар таркига қасд қилса, у томон футуҳотлар кела бошлайди”. Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Фаришталар банданинг амалини даргоҳи илоҳийга кўтариб чиқишади. Қачонки манзилга етганларида Аллоҳ: уни сижжинга ташланглар, чунки бу амал билан Менинг ризолигим мақсад қилинмаган!—дейди”. Аллоҳ таоло ҳар биримизни амалларимизда тўғри ният ва ихлос неъматига мушарраф қилсин. Ўзидан бошқасини хурсанд қилиш учун, бандасининг кўнглини овлаш учун амал қилишдан асрасин! Ихлос ва тўғри ният ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин! Ибн Абу Дунёнинг “Ихлос ва ният” асари асосида Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 643