Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур шогирдларидан бири Вакиъ ибн Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳдир (мелодий 746-812 йиллар яшаган). У ҳадис соҳасида ҳофиз даражасига кўтарилган. Ироқ ва Куфанинг муҳаддиси бўлган. Унинг отаси Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ҳадис ривоят қилган муҳаддислардан ҳисобланади. Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ёдлаш бўйича енг этук кишилардан бири бўлган. Бу қобилиятини кўрган Хорун ар-Рашид Куфада қози вазифасини таклиф этади. Бу вазифада ишлашни у устози Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби рад этади. У бир неча китоблар тасниф этди. Жумладан: “Тафсирул Қуръон”, “Ас-сунан”, “Ал-маърифату ват-Тарих”, “Китобаз-Зуҳд” Вакиъ ибн Жарроҳ ҳақида Яҳё ибн Аҳсам: “Мен сафарда ҳам, муқимликда ҳам Вакиъ ибн Жарроҳ билан тонг оттирганман. У доим рўза тутар ва ҳар кеча Қуръон хатм қилар эди, деган. Имом Заҳабий “Тазкира” номли асарида: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифанинг раҳматуллоҳи алайҳнинг энг таниқли шогирдларидан. У Ироқ аҳлининг муҳаддиси, ҳофиз имоми ва фақиҳлардан биридир», деб ёзади. Ибн Муъин айтади: Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг сўзи билан фатво берарди ва ҳадисларни эшитиб, унинг ҳаммасини ёдлаб оларди”. Қози Сийморий: “У барча илмларини Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан олди”, деган. Ҳишом ибн Урва, Ибн Журайж ва бошқа тобеъинлар: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг вафотидан сўнг энг машҳур шогирдларидан Абу Юсуф ва Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ билан кеча –кундуз илмий мунозаралар олиб борарди. Баъзи вақтларда улардан ўзиб кетарди”, деб хабар беради. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: “Мен ҳадис ёдлашда, фиқҳда, музокара қилишда, ижтиҳод борасида ва тақвода Вакиъ ибн Жарроҳдан бошқасини кўрмадим”. Абу Хотим айтади: “Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ривоят қилишда Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам ҳофизроқдир”. Ибн Аммор айтади: “Куфада Вакиъ ибн Жарроҳ замонида ундан кўра фақиҳроқ ва ҳадис соҳасида ундан кўра билимлироғи йўқ эди”. Ибн Ҳашрим бундай деган: “Вакиънинг қўлида китоб кўрмадим. У ҳамма китобдаги нарсаларни ёдлаган эди. Мен ёдлаш ҳақида сўрадим. У: “Гуноҳ бўладиган барча нарсаларни ташла, кейин ёдлашга ҳаракат қил. Қани кўрамиз сендан ҳам ҳифзи устун одам дунёда топиладими?”, деди”. Донишмандлардан бири айтади: Зеҳн олимларнинг энг асосий иш қўролидир. Усиз у ҳеч ким эмас. Инсоннинг миясидаги хотира нуқтаси жуда кичгина бўлиб, у бутун дунёдаги маълумотларни жамлай олиш хусусиятига эга. Ва бир зумда ўтган амалларини жамлаб чиқариб беришга ҳам қодир. Қабрдаги фаришталарнинг саволи кишининг ўтган барча гўноҳларини эслатиб юборади.Ўтган солиҳ уломалар барчалари ҳар куни ўтган гўноҳлари учун истиғфор сўраш одатлари бўлган. Бухорани шариф бўлишига сабаб бўлган Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳга устозлари сиз Бухорага бориб у ердаги одамларни ислоҳ қилинг деб, буюк вазифани топширади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ қўвончли ҳабарни аёлларига етказади. Аёллари бирдан сиз умрингизда бирор бир гўноҳ қилганмисиз деб, сўрайди. Шунда бир неча вақт ичида бутун ҳаётини сарф ҳисоб қилиб, бирор бир гўноҳ қилмаганлигини, лекин бир масалада уйлаб шу гўноҳми йўқми шунга озроқ иҳтилоф қилаётганлигини айтади. Юзларида Аллоҳдан қўрқўв ва ҳатар сезилиб турарди. Аёли нима экан ўзи дейди. Бегўноҳлик пайтимда бир яҳудийнинг уйининг олдидан ўтаётганимда бир пиёзнинг баргига ҳавасим кетиб сўрамасдан еб қўйдим. Шу гўноҳми? Билмадим. Тақвога безанган тиллари қиличдек ўткир аёли сиз шу гўноҳингиз билан одамларга ваъз қилишга уялмайсизми? Сизнинг айтган сўзингиз, вақтингиз бекор кетадику деди. Бу сўз тақвода тенги йўқ олимнинг бутун вужудини жароҳатлаб ташлади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ...
( 118 – 181 ҳижрий, 726 – 797 милодий.) Абу Ҳанифанинг яна бир машҳур шогирдларидан бири Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возих ал-Марвазийдир. Отаси турк онаси эса Хоразмлик бўлган. Отаси Ханзалийнинг байроқдорларидан бири эди. Байроқдорлик вазифаси у билан ниҳоясига етди. Ибни Маръий “ Футухотул- Вахбиййа” номли асарида айтади: ибни Муборакнинг отаси Хамодонлик бир кишининг қули эди. Қуллик пайтида унинг тақвосининг жамиллиги ва амалларининг чиройлигини кўрган хожаси уни ўзларига куёв қилиб олганлар. Улар кейин фарзанд кўришиб, уни номини Абдуллоҳ қўйганлар. Ибн Муборак Марвазийлик Абдураҳмоннинг отасидир. Ҳижрий 118 йил Хоразмда туғилан. Ҳаж ва тижорат ва илм олиш билан узлуксиз шуғулланган. У ўз замонасида шайхул-ислом, ҳадис даражасида ҳофиз, тижоратда уларнинг саййиди ва ундан ташқари шижоъат ва саҳийликни ўзида жамлаган кишилардан бири эди. Абдуллоҳ ибн Муборак илмнинг турли навларида ва ҳадисда имом ва муҳаддисларнинг энг улуғларидан эди. У ҳадис ва фиқҳ илмларини Абу Ҳанифадан олган. Абдуллоҳ Абу Ҳанифанинг сўзи билан фатво берар ва унинг сўзини фиқҳда хужжат қилиб юрарди. У Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан биридир унинг ривоятлари мазҳабимиз китобларида жуда кўп келтирилиб ўтилган. Ҳасан ибни Ийсо ибн Масаржис айтади: Ибни Муборакнинг шогирдларидан бир жамоа жам бўлишиб. Улар бир-бирларига айтишдилар. Ибн Муборакнинг хислатларини санангларчи, улар хислатларини бирма-бир санай бошладилар: У илмни, фиқҳ ва одобни, наҳвни, луғатни, зуҳдни (тақвони), шижоатни, шерни, фасоҳатни, кечаларни қоим қилишни, ибодатни, ҳажни кўпайтириш ва ёмон иллатларни кетказишни, чавондозликка моҳир бўлишни, фойдаси йўқ сўзларни тарк қилишни, инсоф ва диёнатни, ва ўз устозларига, сохибларига хилофни кам қилишни жамлади дейишди[1]. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал у ҳақида “Унинг замонида ундан ўтадиган илм талабгори йўқ эди” деган. У киши ҳадис, фиқх, араб адабиётида машҳур бўлган. Абу Усома айтади: У ҳадис ривоят қилиш борасида муъминларнинг амиридир. Ибни Муборакнинг зеҳни ниҳоятда ўткир эди. Уни бир эшитибоқ ёдлаб оларди. Ибни Муборак дўстларидан бири “ Тарихи Боғдод” номли асарнинг 152 бетида айтади: биз мактабда ёш бола эдик. Мен ва дўстим ибни Муборак масжидга кирдик. Имом ўзун бир хутбани жуда чиройли оҳангда ўқиб тугатди. Ибни Муборак менга айтдики мен уни айтган хутбасини ёдлаб олдим, деди. Бизнинг гапимизни тинглаб турган қавмдан бир киши бу гапни эшитиб қолди. Гапинг рост бўлса, ёдлаганларингни қайтарчи деди. Ибни Муборак уларга эшитганидай қилиб ёддан айтиб берди[2]. Таҳовий айтади: Абу Cулаймон Абдуллоҳдан эшитганини айтиб беради. Абдуллоҳ Абу Ҳанифадан, агар киши закот молини бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборса бўладими? деб сўради. Абу Ҳанифа у юбориладиган жой қариндош уруғлари учун бўлса бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборишнинг зарари йўқ дедилар. Мен бу жавобни Муҳаммад ибн Ҳасанга айтганимда. Бу энг тўғри жавоб, бу Абу Ҳанифанинг сўзидир деди. Биз бу сўзни Абу Ҳанифадан бошқасидан эшитмаганмиз деди. Шарҳ: Агар закотни бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга олиб борса макруҳдир. Аммо у шаҳарда хеш ва ақробаси бўлса, ёки у шаҳарни одами муҳтожроқ бўлса дуруст бўлади[3]. Ҳайлий “Иршод” номли китобида айтади: Унинг имомлигига ҳамма имомлар иттифоқ бўлган имомдир. Ва уни Каромати ибн Муборак ҳам деб номланган. Бундай дейишига сабаб унинг кароматлари санаб адоғига етиб бўлмайдиган даражада кўп бўлганлиги учундир. Абу Ваҳб айтади: Абдуллоҳ ибн Муборак ёнидан бир кўзи ожиз киши ўтиб менинг ҳаққимга дуо қилишингизни сўрайман деди. Абдуллоҳ унинг ҳаққига дуо қилгандилар. Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. Мен...
Кўпинча маросимларда, тадбирларда одамлар йиғилиб қолишганда, кимдир ўзининг бахтсизлигидан нолиса, яна кимдир ўзининг бахтли, омадли инсон эканлигидан мағрурланиб гапирганлиги қулоққа чалиниб қолади. Айрим қизлар турмушга чиқа олмаса, ёки йигитлар уйлана олмаса, домлага бориб, “Бахтимни очиб қўйсангиз”, дейишади. Йигит учун уйланиш, қиз учун турмушга чиқиш, улар учун бахт саналади. Агар оила қуришса‑ю, қўша қариб кетишса, чиндан ҳам бахт, борди‑ю, муросалари келишмасдан ажралиб кетишса, бу бахтсизликдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беш нарса инсоннинг дунёдаги бахтидандир: биринчи, ҳовлиси кенг бўлмоғи; иккинчиси, итоат қиладиган солиҳа аёли бўлмоғи; учинчиси, бемалол мина оладиган улови бўлмоғи; тўртинчиси, дилкаш, яхши қўшниси бўлмоғи; бешинчиси, ризқи (касб-кори, иши) ўз шаҳрида бўлмоғи”, деганлар. Дарҳақиқат, чуқур тафаккур қилиб қарасак, шу беш нарсага эга бўлган кимса чиндан ҳам дунёда бахтлиман деса арзийди. Энди дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли бўла оладиган ҳақиқий бахтли инсон ким, дейилган саволга Аллоҳ таъоло Зориёт сурасининг 56 оятида: “Мен жинлар ва инсонларни Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”, деб жавоб берган. Аллоҳ таъоло ушбу оятда яратган махлуқотлари ичида ақл берилган жинлар ва ашрафул махлуқот (яратилганларнинг энг улуғи) бўлган инсонларни Ўзининг ибодати учун танлаганлигини билдирмоқда. Зеро, инсондан бошқа барча махлуқотлар ақлсиз бўлиб, улар ашрафул махлуқот бўлган инсоннинг у ёки бу манфаати учун яратилгандир. Шарҳ: Махлуқот – “махлуқ” сўзининг кўплиги бўлиб, “яратилган” маъносида. Махлуқот дейилганда, махлуқларнинг асли, асосийси ва энг улуғи бўлган одамдан бошлаб, энг паст қурту қумурсқалар, зарралар ҳам киради. Аллоҳ таъоло Ўзининг чексиз қудрат эгаси ҳамда жами мавжудотларнинг яратгувчиси эканлигини билдириш учун ашрафул махлуқот бўлган Одамни яратди ва уни ақл, фаҳм-фаросат, нутқ, зеҳн ато этиб, емишини қўли билан тановул қилиш, тик туриб юриш, кийиниш, ўзини нажосатлардан поклаш ва шунга ўхшаш гўзал фазилатлар билан зийнатлантирди. Демак, Аллоҳ таъоло инсонни барча махлуқотлардан устун қилиб, кўркам шаклда яратди. “Ват-тийн” сурасининг 4-оятида: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” деб таърифлаган. Имом Байҳақий Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таъоло Одам ва унинг зурриётларини яратгандан кейин фаришталар: “Эй Раббимиз! Одамзотни яратдинг. Улар ейдилар, ичадилар, уйланадилар, уловга минадилар, кийим киядилар, ухлайдилар ва роҳатланадилар. Буларнинг биронтасини ҳам бизларга насиб этмадинг. Шундай экан дунёни уларга бергину, охиратни бизларга насиб этгин”, дейишди. Шунда Аллоҳ жалла жалолуҳу, яъни буюк ва қудратли Аллоҳ таъоло: “Йўқ! Қудрат қўлим билан яратиб, Ўз руҳимдан дам урган бандамни “кун” яъни “бўлгин” деган сўзим билан пайдо бўлган фаришталарга тенг қилайман” деди. Шунинг учун, Имом Байҳақий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўъмин киши Аллоҳнинг наздида фаришталардан улуғроқдир”, деганлар. Фаришталар табиатан тоату ибодатли қилиб яратилганлар. Чунки уларда фақат ақл мавжуд бўлиб, нафсониятдан ҳеч нарса берилмаган. Ҳайвонларга эса фақат шаҳват берилиб, ақл берилмаган. Одамга эса ақл ҳам, шаҳват ҳам берилган бўлиб, кимнингки ақли шаҳватидан ғолиб бўлса, у фаришталардан улуғроқдир. Кимнинг шаҳвати ақлидан ғолиб келса, у ҳайвонлардан ҳам пастроқдир. Чунки Аллоҳ таъоло дунёдаги ҳамма нарсаларни инсон учун яратган ва уларни инсонга бўйинсундириб қўйган. Ўзи учун яратилиб қўйилган нарсаларга бўйинсунган инсонлардан ҳам пастроқ нарса бўладими?! Одамни эса кўп ҳикмат асосида бошқа махлуқотлардан устун қилиб яратди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Исро сурасининг 70-оятида: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) миндириб...
Янги оила барпо қилишга илк қадам совчиликдан бошланади. Совчи – оила барпо қилишдек савобли ва масъулиятли ишни амалга оширувчидир. Шу боисдан совчилик мобайнида икки тараф нималарга эътибор қилиши кераклиги борасида динимиз кўрсатмаларига назар соламиз. Совчилик – ёш йигитни ёки қизни никоҳлаш учун бир хонадонга бориш демакдир. Совчилик фақат йигит тарафидан эмас, балки қиз тарафдан ҳам бўлиши мумкин. Совчиликнинг бу икки тури ҳам ўз навбатида икки қисмга бўлинади: никоҳланувчининг ўзи совчи бўлиши; совчилик учун бошқа бировни вакил қилиши. Буларнинг ҳаммасини қўшиб айтадиган бўлсак, совчилик тўрт турга бўлинади. Биринчиси, йигитнинг ўзи совчи бўлиши. Бу ҳолат саҳобаи киромлар орасида ҳам, ундан кейин ҳам кўп бўлган. Халқимизда бу турдаги совчилик урф бўлмаса-да, баъзи ҳолларда эшитиб қоламиз. Бу турдаги совчиликка мисол қилиб Али карромаллоҳу важҳаҳунинг Фотима онамизга совчи қўйганликларини келтиришимиз мумкин. Иккинчиси, йигит совчилик учун бирор кишини вакил қилиши. Бу турдаги совчилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳам ҳозир ҳам совчиликнинг энг оммабоп тури бўлгани боис бунга ортиқча изоҳ беришга ҳожат йўқ. Бироқ, шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратишимиз лозим. Совчиликнинг бу турига оид кўплаб ривоятлар мавжуд. Бу ривоятларнинг деярли барчасида вакил бўлган кишилар эркак киши бўлган. Шулардан Билол розияллоҳу анҳунинг ўз укаси номидан, Умар розияллоҳу анҳунинг фарзандлари номидан қилган совчиликлари машҳур. Уларнинг ҳеч қайсиси мол-дунё, келин-куёвнинг сарполари ҳақида оғиз ҳам очмаган. Шу боисдан ҳам аёллар ўрнига эркаклар совчилик қилса, янги оила барпо қилишдек савобли ишга ўзлари бош бўлса арзимас дунё матолари деб кўплаб оилалар бузилиб кетмас эди. Мана шундай қатъият, яхши ният, ихлос билан қурилган оилалардан Умар ибн Абдулазиздек одил инсонлар, Имом Бухорий, Имом Термизийдек забардаст олимлар дунёга келган бўлар эди. Учинчиси, қиз ёки аёлнинг ўзи совчи бўлиши. Динимизда совчиликнинг бу тури ҳам мавжуд. Бироқ, аёлларнинг шаънини улуғлаш учун бу совчилик деб эмас “таклиф” деб юритилгани ҳамда бизнинг урфимизда бу ҳолат деярли содир бўлмагани учун одамлар мумкин эмас деб ўйлаб қолишган. Бу турдаги совчиликка мисоллар жуда кўп. Хадича онамиз никоҳига олишлари учун ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилганликлари ҳам айни ҳақиқат. Аслида, никоҳ ўз умрини бирга ўтказиш учун солиҳ, одоб-ахлоқли, хушфеъл ва салоҳиятли жуфт топиш билан бўлади. Шу боисдан ҳам Хадича онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдаги омонатдорлик, гўзал одоб-ахлоқни кўргани учун аёллигига ҳам, ёшининг катталигига ҳам қараб турмасдан ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилдилар. Натижада, бутун инсониятнинг саййида аёлларидан бирига айландилар. Қиёматгача одамлар яхши ном билан, муҳаббат билан, дуолар билан тилга оладиган инсонга айландилар. Тўртинчиси, қиз ёки аёл номидан вакил кишининг совчи бўлиши. Совчиликнинг бу тури ҳам жуда машҳур. Аллоҳ таолонинг каломи шарифида ҳам совчиликнинг бу тури борасида қуйидагича оят мавжуд: قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنْكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ عَلَى أَنْ تَأْجُرَنِي ثَمَانِيَ حِجَجٍ (Шуайб алайҳиссалом) айтди: “Менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман…” (Қасас сураси, 27–оят). Оятда Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга ўз қизларидан бирини таклиф қилгани келтирилмоқда. Бундай турдаги совчилик ҳам жуда машҳур. Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобалар, қолаверса, кўплаб уламоларимиз ҳаётида ҳам ўз қизлари учун совчи бўлганини учратишимиз мумкин. Совчилик қандай турларга бўлинишини билиб олдик. Энди мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳолатларини мулоҳаза қилиб кўрсак. Динимизда бирор бир кишининг никоҳи (ёки...