-Мен, салафийман! -Ҳа, сен аввалги уч аср вакиллариданмисан? Ёшинг ҳам 1400 да а, шундайми? -Йўқ, мен бошқа нарсани назарда тутяпман. -Сен салафий деганда салафларни эмас, уларнинг тутган йўлларини айтмоқчимисан? -Ҳа, шундай. -Салафлар кечани икки ракат намоз билан ўтказарди ёки бир, уч, етти кечада Қуръони хатм қилардилар. Сенчи, сен қанча хатм қилдинг? Қанча рўза тутдинг (Рамазондан ташқари)? Қанча садақа қилдинг? Ва, ва, ва…? -Йўғ-е, мен у даражада эмасман. Мен сен айтган нарсаларни назарда тутмадим. -Бўлмаса, уларнинг манҳажига тақлид қилишни назарда тутдингми? -Ҳа, мен айни шуни айтмоқчи эдим. Мақсадим шундай эди. -Лекин улар бир қанча масалаларда ихтилоф қилишганку? (Бу сўзимга бир қанча мисоллар келтирдим). Шунда сен уларнинг қай бирига тақлид қиласан? -Мен Китоб ва Суннатдан оламан. -Барча мусулмонлар ҳам Китоб ва Суннатдан оладилар. Хўп, сен ўзингни улардан қандай ажратасан? -Мен бидъат ҳисобланган мазҳабларнинг бирортасига тақлид қилмайман. -Бўлмаса, фиқҳий ҳукмларни қаердан оласан? Ёки сен мужтаҳидмисан? -Йўқ, мен салафлардан оламан. -Қайси салафлардан оласан? Очиқла? У ўзининг ҳозирги вақтдаги «шайхларини» номларини санаб кетди. -Тўхта, улар салафлардан эмаску. -Қандай улардан бўлмасин? -Ундай бўлса, биз киммиз? -…? -Сен ва мана булар ҳижрий 14 асрда яшаётган кишилардансан. Салафлар эса учинчи аср эгаларидир. -Сизлар қандай қилиб, салафга айланиб олдингиз? Табиийки, анавилар ҳам сен бидъат деб айтаётган мазҳабларнинг биридан илм олган, уларга тақлид қилади, улардан олади. -Қандай? Бизни бошқа мусулмонларга ўхшаш деб ўйлаяпсанми? -Ҳа. Чунки бирор киши Китоб ва Суннатни тўғридан-тўғри тушинишга қодир бўлмайди. Илло, ўша киши ўтган имомларни илмларини ўрганса, далил ва нассларнинг маъноларини тушунса ва улардан истинбот (ҳукм олиш) кайфиятини билса, ижмо, қиёс ва, ва, ва …ларни билса, кейин бўлади. Илм толиби ҳеч қачон ўтганларнинг илмидан беҳожат бўла олмайди. -Лекин, мен салафийман! -Сен салафий эмассан! Сен кимсан, биласанми? -Кимман? -Шофеъийлар кимлар? -Улар фиқҳда имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийга эргашганлар. -Ашъарийлар кимлар? -Ақоидда имом Абулҳасан Ашъарийга эргашганлар. -Хўп, ундай бўлса, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Наждийга эргашлар нима дейилади? -Агар юқоридаги гапга қарасак, уларни ваҳобий, дейилади. -Ана, сен ваҳобийсан! (Салафий эмассан). -Бу бешинчи ёки олтинчи мазҳабми? -Улар ўша вақтда инглизлар ёрдамида Усмонийларга қарши чиққан, усмонийларни ва уларни кофир демаганларни куфрда айблаган, улар билан уришган, қон тўккан, вайрон қилган, ҳажни тўхтатган, ҳожиларни ўлдирган ва …лардир. Ҳижоз, Яман, Миср, Шом, Миср ва Тунислик ҳамаср олимлар улар ҳақида гапирган ва раддиялар берганлар. -Бунга далилинг борми? -“Ад дурар ас сания”, “Тариху ибн Ғоннам” ва “Тариху ибн Бишр” китобларини ўқи. Булар ваҳобийларнинг китобларидир. У ушбу китобларни ўқиди. -Ажиб! Қандай қилиб, “Лаббайкаллоҳумма”ни айтиб турган ҳожини кофир дейди? Нима учун, кофир деган даъвода уларнинг молларини олиб, ўзларини ўлдиради? Ахир буларни террорчидан нима фарқи бор? -Сен қандай қилиб, ўзинг тарихини, фикрларини, ишларини ўқимаган, билмаган кишиларга ўзингни мансубман, дейсан? -Улар ўз фикрларини ҳамма жойда эълон қилгани, телвединия, радио ва оммавий ахборот воситаларида шайхлари машҳур бўлгани ва китоблари бепул тарқатилгани мени алдабди. -Бўлмаса, умматнинг аксари ҳисобланувчи жамоага қайтиб, уларнинг бирига айланмайсан? -Ахир, мен салафийманку! -Яхши, суҳбатни бошидан бошлаймиз. Ёшинг 1400 дами?… Уринбаев Равшанбек 856
“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади. Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир. Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 779
Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. 2020 йил 3 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбариятининг талабалар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви ташкил этилди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, молия ва иқтисод ишлари проректори Ҳ.Аманов ҳамда 1 ва 2-курс талабалари иштирок этдилар. Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Сўнг Ректор томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз фаол ёшлари билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда учрашуви ва Олий Мажлисга қилган тарихий Мурожаатномасида ёшлар ҳақидаги фикрлари ҳамда 2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба ёшларга етказилди. Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада ўз навбатида талаба-ёшларнинг зиммасидаги масъулиятга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлмоқ талаб этилади. Очиқ мулоқот давомида талаба ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ректор уларнинг таклифлари йўналиши бўйича проректорларга топшириқлар берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 805