islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Миср Араб Республикасида ўтказиладиган 27- халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш  бўйича  Миср Араб Республикасининг Қоҳира  шаҳрида  27- халқаро   Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур  мусобақа  машҳур  Қуръон ҳофизларини  Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталиб, унда марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг оила аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида қатнашади. Мазкурм қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади: Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан билиши билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши (Африка давлатлари қорилари учун). Қуръони каримни тўлиқ тажвид қоидаси билан ёддан билиши, ўсмирлар учун (иштирокчининг ёши 12 ёшдан ошмаслиги керак). Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада таклиф қилинган  65 та давлатдан қорилар иштирок этади. Юртимиздан Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қоҳира  шаҳрида бўлиб ўтадиган Шайх Абдулбосит Абдуссомад номли 27-халқаро   Қуръони карим мусобақасининг биринчи йўналишида қатнашиши учун кеча Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Биз вакилимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз. ЎМИ Халқаро  алоқалар  бўлими Манба: muslim.uz 952

Ўзини салафий деб номлаб олган билан суҳбат

-Мен, салафийман! -Ҳа, сен аввалги уч аср вакиллариданмисан? Ёшинг ҳам 1400 да а, шундайми? -Йўқ, мен бошқа нарсани назарда тутяпман. -Сен салафий деганда салафларни эмас, уларнинг тутган йўлларини айтмоқчимисан? -Ҳа, шундай. -Салафлар кечани икки ракат намоз билан ўтказарди ёки бир, уч, етти кечада Қуръони хатм қилардилар. Сенчи, сен қанча хатм қилдинг? Қанча рўза тутдинг (Рамазондан ташқари)? Қанча садақа қилдинг? Ва, ва, ва…? -Йўғ-е, мен у даражада эмасман. Мен сен айтган нарсаларни назарда тутмадим. -Бўлмаса, уларнинг манҳажига тақлид қилишни назарда тутдингми? -Ҳа, мен айни шуни айтмоқчи эдим. Мақсадим шундай эди. -Лекин улар бир қанча масалаларда ихтилоф қилишганку? (Бу сўзимга бир қанча мисоллар келтирдим). Шунда сен уларнинг қай бирига тақлид қиласан? -Мен Китоб ва Суннатдан оламан. -Барча мусулмонлар ҳам Китоб ва Суннатдан оладилар. Хўп, сен ўзингни улардан қандай ажратасан? -Мен бидъат ҳисобланган мазҳабларнинг бирортасига тақлид қилмайман. -Бўлмаса, фиқҳий ҳукмларни қаердан оласан? Ёки сен мужтаҳидмисан? -Йўқ, мен салафлардан оламан. -Қайси салафлардан оласан? Очиқла? У ўзининг ҳозирги вақтдаги «шайхларини» номларини санаб кетди. -Тўхта, улар салафлардан эмаску. -Қандай улардан бўлмасин? -Ундай бўлса, биз киммиз? -…? -Сен ва мана булар ҳижрий 14 асрда яшаётган кишилардансан. Салафлар эса учинчи аср эгаларидир. -Сизлар қандай қилиб, салафга айланиб олдингиз? Табиийки, анавилар ҳам сен бидъат деб айтаётган мазҳабларнинг биридан илм олган, уларга тақлид қилади, улардан олади. -Қандай? Бизни бошқа мусулмонларга ўхшаш деб ўйлаяпсанми? -Ҳа. Чунки бирор киши Китоб ва Суннатни тўғридан-тўғри тушинишга қодир бўлмайди. Илло, ўша киши ўтган имомларни илмларини ўрганса, далил ва нассларнинг маъноларини тушунса ва улардан истинбот (ҳукм олиш) кайфиятини билса, ижмо, қиёс ва, ва, ва …ларни билса, кейин бўлади. Илм толиби ҳеч қачон ўтганларнинг илмидан беҳожат бўла олмайди. -Лекин, мен салафийман! -Сен салафий эмассан! Сен кимсан, биласанми? -Кимман? -Шофеъийлар кимлар? -Улар фиқҳда имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийга эргашганлар. -Ашъарийлар кимлар? -Ақоидда имом Абулҳасан Ашъарийга эргашганлар. -Хўп, ундай бўлса, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Наждийга эргашлар нима дейилади? -Агар юқоридаги гапга қарасак, уларни ваҳобий, дейилади. -Ана, сен ваҳобийсан! (Салафий эмассан). -Бу бешинчи ёки олтинчи мазҳабми? -Улар ўша вақтда инглизлар ёрдамида Усмонийларга қарши чиққан, усмонийларни ва уларни кофир демаганларни куфрда айблаган, улар билан уришган, қон тўккан, вайрон қилган, ҳажни тўхтатган, ҳожиларни ўлдирган ва …лардир. Ҳижоз, Яман, Миср, Шом, Миср ва Тунислик ҳамаср олимлар улар ҳақида гапирган ва раддиялар берганлар. -Бунга далилинг борми? -“Ад дурар ас сания”, “Тариху ибн Ғоннам” ва “Тариху ибн Бишр” китобларини ўқи. Булар ваҳобийларнинг китобларидир. У ушбу китобларни ўқиди. -Ажиб! Қандай қилиб, “Лаббайкаллоҳумма”ни айтиб турган ҳожини кофир дейди? Нима учун, кофир деган даъвода уларнинг молларини олиб, ўзларини ўлдиради? Ахир буларни террорчидан нима фарқи бор? -Сен қандай қилиб, ўзинг тарихини, фикрларини, ишларини ўқимаган, билмаган кишиларга ўзингни мансубман, дейсан? -Улар ўз фикрларини ҳамма жойда эълон қилгани, телвединия, радио ва оммавий ахборот воситаларида шайхлари машҳур бўлгани ва китоблари бепул тарқатилгани мени алдабди. -Бўлмаса, умматнинг аксари ҳисобланувчи жамоага қайтиб, уларнинг бирига айланмайсан? -Ахир, мен салафийманку! -Яхши, суҳбатни бошидан бошлаймиз. Ёшинг 1400 дами?… Уринбаев Равшанбек 910

Алишер Навоий асарларини ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни

Яхши хотун сафоий зуҳдидин, Олам ичра гар ёруғлиқ бўлса фош. Йўқ ажаб, чунким араб алфозида Истилоҳ ичра муаннасдур қуёш Мустақиллик бизга барча қадриятларимиз қатори мутафаккир, жаҳон адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Алишер Навоий меросини ўрганишнинг кенг уфқларини очди. Эндиликда унинг ижодини аслича, моҳиятини тушуниб ўрганиш имконияти юзага келди. Буюк сўз султони, ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккирига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар Республикамизнинг  барча таълим муассасаларида кенг миқёсда нишонланмоқда.  Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари  иштирокида Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоийдан ибрат….” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти филология фанлар номзоди, доцент М.Эшмуҳаммедова меҳмон бўлди. Меҳмон маъруза қилар экан: “Алишер Навоий асрларининг барҳаётлиги сирлари ҳақида гапириб, ҳазратнинг оталаридан мерос мол-мулклари ва ўзларига давлат амалдори сифатида ажратилган ерлардан келадиган даромад ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия» мадрасаси, «Халосия» хонақоҳи, масжиди жомеъ, «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, шу каби Марвда «Хисравия» мадрасасини, Ҳиротдан ташқарида «Работи ишқ», «Работи санг», кўплаб кўприк барпо эттирганлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Тадбирда иқтидорли талаба қизлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан ўзгача шукуҳ берди. Тадбир сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутухассисдан керакли жавобларни олишди. З.Суярова, ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи 1 216

Жидда Университети Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Iqna сайтининг хабар беришича, Саудия арабистонининг Жидда шаҳрида Жидда университети номи остида талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақада 21 та Университет ва Институтдан 500 нафар ўғил ва қиз талабалар иштирок этади. Бу йилги мусобақа ўн биринчиси бўлиб, мукофот миқдори ярим миллион реални ташкил этади. Душанба куни мусобақанинг очилиши бўлиб ўтди.Унга Жидда шаҳри ҳокими Машал бин Маджед бин Абдулазиз ҳамда фахрли мехмонлар ташриф буюрди. Айтиб ўтиш керакки, мусобақа 4 йўналишда бўлиб ўтади: 1-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни барчаси, 30 пора бўйича. 2-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни 20 пораси бўйича. 3-ҳифз йўналиши, Қуръони каримни 10 пораси бўйича. 4-Ҳифз йўналиши,Қуръони каримни 5 пораси бўйича. Манба: Quran.uz канали 874

58 нафар фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади. Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир. Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 837
1 1 124 1 125 1 126 1 127 1 128 1 555