islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ислом шариатида суннатнинг ўрни. Муқаддима (Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг китоблари асосида)

 بسم الله الرحمن الرحيم Муаллиф муқаддимаси الحمد لله و كفى و سلام على عباده الذين اصطفى 1989 йил октябрь ойида каминани Халқаро Ислом Ташкилоти томонидан Чикагода ўтказилган халқаро конфренсияда “Ислом шариатида суннатнинг ўрни” ҳақида маъруза қилиш  учун таклиф қилишди. Анчадан бери, мен инглиз тилида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, унинг хусусиятлари ва аҳамияти ҳамда унинг ҳақиқий таърифи ҳақида умумий маълумот берадиган мўжаз китоб таълиф этиш истагида юрган эдим. Бу таклиф мени қўлингиздаги рисолачани ёзишга ундади. Бу китоб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нима экалиги, Мусулмонлар учун унинг нақадар азизлиги, Қуръони Карим унга қандай баҳо берганлиги ҳамда уни келажак авлод учун сақлаш йўлида Умматнинг саъй-харакатлари ҳақида хабардор бўлмоқчи бўлган китобхонлар учун айни муддаодир. Аллоҳ таолодан каминанинг бу арзимас иши мақбул бўлишини ва суннат ҳақидаги барча саволларга жавоб беришини ҳамда суннат ҳақида билмоқчи бўлганларга етарли манба бўлишини, шу билан биргаликда суннатнинг ислом шариатида иккинчи асосий манба сифатида мусулмонларнинг ҳаёт йўлларида тўғри йўл кўрсатувчи асл ўрнини англашга ёрдам беришини сўраб қоламан. Аллоҳ таолодан бу ҳақир ишимни ўз даргоҳида ҳусни қабул қилишини ва уни китобхонлар учун манфаатли бўлишини сўраб қоламан. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси (Давоми бор…) 974

Олмани тишлаган қиз

Қизалоқнинг қўлларида иккита олма бор эди. Онаси ундан “Қизим, олманинг биттасини менга бер” деб сўради. Қиз онасига тикилиб турди-да, кейин қўлидаги олмаларни бирин-кетин тишлади. Онаси қизининг бу ишидан бироз хафа бўлиб, “Меҳр билан боққан қизим шундай қилдия” деган нарса хаёлидан ўтди. Ўз қизидан бундай муомалани кутмаганди. Қизидан узоқлашиб, бошқа хонага чиқмоқчи бўлганида, қизи унинг ортидан чақирди ва “Онажон, мана буниси ширинроқ экан” деди-да, олмаларнинг бирини онасига узатди. Қизалоқ онасига ширин олма бериш учун уларни тишлаб кўрганди. Онаси эса бу ҳолни бироз нотўғри тушунди ва қизидан хафа бўла бошлади. Қизининг гапидан кейин она ундан бекорга хафа бўлганини англади. Ҳар қанча илмли, тажрибали ва дунёқараши кенг инсон бўлманг, бошқалар ҳақида ҳукм чиқаришга шошилманг. Одамларга ўз мақсадларини баён қилиб беришлари учун имкон беринг. Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади Манба: muslim.uz 847

Цивилизациялараро мулоқот ҳамкорлик ва тотувликка хизмат қилади

Тошкент шаҳрида 21 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, “Конрад Аденауэр” жамғармасининг (Германия) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Цивилизациялар мулоқоти: глобализация даврида ҳамжиҳатликни ва анъанавий қадриятларни сақлаш” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Анжуманда юртимиздаги қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар мутасаддилари ва илмий доиралар вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотларнинг етакчи мутахассислари иштирок этди. Илмий-амалий семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда цивилизациялараро муносабатлардаги муаммоларни баҳолаш ва танқидий таҳлил қилиш, асосий, жорий, қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни аниқлаш, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш имкониятларини ўрганишдан иборат. Анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори ва институт устоз ва талабалари иштирок этди. ТИИ ректори ҳозирги кунда аждодларимиздан меърос бўлиб келаётган асарларни ёшларимизга ўргатиш, бу борада анъанавий қадрятларимиздан фойдаланиш, қолаверса Ғарб давлатларида жорий бўлган устоз-шогирд, ёки жамоавий билим бериш, Ҳиндистон ва Покистондаги олий ўқув юртлари қадимги Самарқанд ва Бухоро ўқиш тизимини давом эттириш орқали юксак натижаларга эришилаётгани, аслида бизнинг ютуғларимиз экани, ушбу қадрятларини яна ўзимизга қайтаришимиз кераклигини айтиб ўтди. Ундан ташқари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билим юртини битирган талабаларини дипломларини ўзаро тасдиқлаш кераклиги ва илмий ишлар қилаётган ёшларни ҳам ушбу ташкилот рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида ҳам таклиф билдириб ўтди, -деди У.Ғафуров. Тошкент ислом институти Матбуот хизмати 858

Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги ёғоч уйда юз берган ёнғинда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдардлик

Россия Федерациясининг Томск вилояти Асино туманидаги ёғоч уйда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар фуқароларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Ҳалол меҳнат қилиб, аҳли оила нафақаси йўлида ҳалок бўлган ушбу йигитларимизнинг охиратлари обод бўлишини Ҳақ таолодан сўраймиз. Ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш инсоний бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб вафот этса, шаҳидлик мақомини топиши таъкидланган. Мазкур ёнғинда вафот этган юртдошлармизнинг ҳақларига дуо қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини илтижо қилиб сўраймиз. Ҳалок бўлганларнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Парвардигоримиз қурбонларни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру жамил берсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси 829

Динимизда фарзанд тарбияси

Никоҳ инсонлар учун муҳим эҳтиёждир. Ҳузур-ҳаловат, бахт-саодат оилада таъмин этилади. Фароғат истаб дунё кезган киши уни фақат оилада топади. Оила – гулзор бўлса, фарзанд – шу гулзорнинг энг чиройли гули, чечаги. Бу мўъжаз мавжудотнинг табассуми, қаҳқаҳаси оиланинг энг катта шодлигидир. Фарзанднинг ҳиди жаннат бўйидир. Гулнинг етилиб, камол топиши, ён-атрофига бетакрор ифор таратиши учун сув ва зиё нақадар муҳим, нақадар беқиёс. Демак-ки, фарзандларимизнинг ҳам оилада, маҳаллада, жамиятда, мамлакатда ва бутун дунёда етук, комил инсон бўлиб, маърифат таратишида, дунё аҳли учун фойдали шахс бўлишида ота ва онанинг алоҳида-алоҳида мислсиз ўрни, бошқа ҳеч ким босолмайдиган залвори бор, албатта! Аммо минг афсус, вазиятни доим назорат қилишнинг иложи йўқ. Мазкур муқаддас ришта – оила баъзан хоҳласак-хоҳламасак дарз кетади, фарзандларнинг кўз ёшларига қарамасдан ота ва оналар баъзан ажралишади. Ажрашгандан сўнг фарзанд кимда қолади? Шариатимизга кўра, боланинг тарбияси аёлларга берилади. Чунки аёллар эркаклардан кўра шафқатли ва сабрлидирлар. Аёлларда энг биринчи валоят хаққига эга бўлган зот боланинг онасидир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Отаси мендан ажрашгандан сўнг қорнимда кўтарган сут бериб эмизган ва бағримда ўстирган ўғлимни тортиб олиб қўймоқчи,” деб шикоят қилиб келган аёлга, “Сен токи эрга тегмас экансан болани олиш сенинг ҳаққингдир,” дедилар. (Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилганлар) Ҳанафий ва шофеъийларга кўра, онадан кейин боланинг тарбиясига энг лойиқ бўлганлар онасининг онаси, отасининг онаси, синглиси, ундан кейин эса холаси ҳисобланади. Бундан шу нарса тушунилади-ки, агар оилада ота-онаси йўқ бўлса болага бувилари ва хола-аммалари қараши керак бўлади. Агар болага онасидан бошқа қарайдиган кимсалар бўлмаса, онаси болага қараши шарт. Агар бошқа қарайдиганлар бўлса онанинг болага қараш мажбурияти йўқолади. Чунки она эрга тегадиган бўлса, онадаги биринчи валоятга эга бўлиш ҳуқуқи йўқолади. Биронта аёлга уйланмоқчи бўлган эркак унинг фарзандларини қабул қилишга мажбур эмас. Агар болаларининг бошқа боқувчиси йўқ бўлса, бу унга мажбурият бўлиб қолади. Акс ҳолда, бола зое бўлиш эҳтимоли бор. Аёлларда ҳам ҳолат худди шундай бўлади. Эрининг фарзандларини қабул қилишга мажбурмаслиги уларнинг ҳуқуқидир. Фақат болалар қарашга муҳтож бўлсалар, уларга қарайдиганодам бўлмаса, аёл болаларга қарайди. Болаларни қабул қилади ёки оила қурилмайди. Бола кимда бўлишидан қатъий назар нафақасини отаси беради. Аёл фақир бўлса, бу нафақани бола билан бирга истеъмол қилади. Агар боланинг отаси бўлмаса, боланинг молидан сарфланади. Боланинг моли йўқ бўлса, нафақани ўзлари (ким қараётган бўлса ўша) бериши вожиб бўлади. Кичкина қиз бошқаси билан оила қурган онаси билан қолади, ёки онасининг холасига ёки аммасига берилади. Ўғил бола етти ёшга тўлганда, қиз бола балоғатга етганда отасига ҳам берилиши мумкин. Агар отаси йўқ бўлса, отасининг фосиқ бўлмаган қариндошига бериш мумкин. Болали оилаларда ажрим ҳақида сўз кетар экан, бола кимнинг қарамоғида қолишида бир тўхтамга келинмаган. Шу сабабдан, бу ҳақдаги қарорлар судялар тарафидан қабул қилинмоқда. Валоят – болани боқиш, ҳимоялаш, қўллаб қувватлаш, таълим тарбияси каби ота-онаси зиммасида бўлган бир қанча ҳақларни ўз ичига қамраб олади. Фарзандни қарамоғига олишда муҳим хусусиятлар Фарзанд тарбиясини белгилаётган мутахассислар, уни кимга беришда асосий унсур сифатида боланинг манфаатига эътибор қаратишлари шарт. Бола манфаати тикланар экан, ота-онанинг қай бири унинг келажагини яхши таъминлай олиши назарда тутилмоғи лозим. Дарвоқе, фарзанднинг ўзи кимни танлаши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бир жиҳатдан, тарбиялаш ҳуқуқи кимга берилишида боланинг ёши ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки она парваришига муҳтож бўлган...
1 1 126 1 127 1 128 1 129 1 130 1 548