islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Мустақиллик – энг улуғ, энг азиз неъмат

Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк тарихий кун – халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир...- Янгийўл тумани, «Қирсадақ» жоме масжиди имом-хатиби Одилжон Нарзуллаев

Тинчлик ва хотиржамлик бахт саодатдир

Боболаримиз, момоларимиз дуо қилганларида: “Тани сиҳат, хотиржамлик, дили беғамлик бергин”, деб айтар эдилар. Чунки, тинчлик – Аллоҳ таолонинг инсониятга берган улкан неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муборак ҳадисларида тинчлик-хотиржамликни улкан неъмат эканлигини таъкидлаб шундай дейдилар...- Учқўрғон тумани “ Муҳаммад Зариф” жоме масжиди имом хатиби Шухратилло Исроилов

Бутун дунё ҳукмдори

“Зулқарнайн Иброҳим алайҳиссалом пайғамбарлиги даврида яшаган, тавҳидга асосланган динда бўлган, миллати араб эди ва бу кўпчилик айтадиган Искандар эмас” – “Фатҳул борий”, 6/383...- Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Сайфин ота жоме масжиди имом-хатиби Облоқулов Аъзам

Ўлимдан сўнг ҳам тўхтамайдиган амал

Инсон жон омонатини топширса, унинг барча амаллари тўхтайди. Медицина соҳа мутахассисларининг айтишича, инсон вафот этса, унинг ақли 20 дақиқа, кўзлари 4 соат, терисининг ҳужайралари 5 кунгача яшар экан. Вафот этган инсоннинг суяклари ҳам йиллар ўтган сайин чириб йўқ бўлиб кетади. Аммо вафот этган инсон садақаи-жория амаллар қилган бўлса, унинг бу амали эса у ўлганидан сўнг ҳам тўхтамайди. Садақаи-жория амалининг савоби вафот этган инсон орқасидан бориб туради...- Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоядаги вакиллик ходими Руҳиддин Акбаров

Шукр қилиш мўминлик сифатидир

Шукр араб тилида аслида оз ем билан семирадиган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Неъмат берувчига мақтов сўзларини айтишга шукр сўзини ишлатиш машҳур бўлган. Шукр қилиш неъмат берувчи зотга мақтов сўзларини айтиш ва неъматни уни берган зотнинг розилиги учун ишлатиш билан мукаммал бўлади. Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.
1 43 44 45 46 47 716