islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тавсия этамиз

Бўлимлар

Сендан келган Элчига минг жоним фидо!

Ишқ нима ўзи? Ошиқ ким? Ишқ ва муҳаббат тушунчалари орасида қандай фарқлар бор? Сабаби муҳаббат учта асосий қисмдан иборат, дейишади машойихлар, жамол, камол ва эҳсон. Яъни, инсон зоти биронта борлиққа кўнгил бермоғи учун унда мана шу сифатларни кўрмоқ истайди. Гўзаллик, мукаммаллик ва яхшилик. Ҳусну тароват ром этади ошиқ руҳнинг чанқоқ назарларини, бениҳоя камолот бамисли ақлу заковатла интилиши мумкин бўлган энг олий чўққи, эзгулик ҳамда хайру саҳоват унинг вужудини, жисму танини лутфу карам саройларида асир айлагай...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нигора Усмон Ҳамидуллоҳ қизи

Таниш бахти

Аллоҳни таниш... қанчалар буюк, шарафли маърифат... инсон яратилиш ғоясининг тақозоси... борлиқнинг мавжудлик синоати, мазмун-моҳияти мужассам ушбу икки оғиз сўз, бир жуфт калима ичра. Зеро, Халлоқи Оламийннинг, “Мен бир жавҳар эдим, Ўзимни танитмоқ истадим!” марҳамати ифодаламайдими ушбу улуғ хабар маъносини?! Дарвоқе, таниш бахтига муяссар бўлганлар, маърифатуллоҳла неъматланганлар Унга эришиш, висолига етиш учун қанчалар ошиққан, тоқатсизланган, сиғмаганлар ушбу тор, фоний дунёи заминга... Уни таниш, Унинг ишқи билан яшаш... Қандоқ бўлади ўзи бу? Ҳис қилиш мумкинми ушбу ҳолни?..- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нигора Усмон Ҳамидуллоҳ қизи

Ҳазрати Имом мажмуаси

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳақида қандай маълумотларни биласиз? Тошкентнинг эски маҳалласи Себзорда асрлар бўйи қурилиб келган тарихий-меъморий обидаларнинг тўлиқ мажмуасидан иборат Хазрати Имом майдони жойлашган. Олимлар фикрича, бу олдин Шош деб аталган шаҳар маркази бўлган. Тарихий бинолар ансамбли исломнинг Тошкентдаги биринчи имоми ва тарғиботчиси Қаффол аш-Шоший мозори атрофида пайдо бўла бошлади ва майдонга "Ҳазрати Имом " номи берилди...- “Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин

Саломлашиш одоблари

Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган...- Тошкент ислом институти талабаси Қодиров Абдулбосит

Uch baliq hikoyasi

Bir ko’lda uch baliq yashardi. Bir kuni u yerga odamlar kelishdi. Baliqlarni ko’rib: - Borib qarmoq olib kelsak, baliq tutardik, - deb qarmoqqa ketdilar. Buni baliqlar tushunishdi va darhol ichlaridagi eng aqllilari dengiz tomon yo’l oldi. Qolgan ikki baliq esa, unga achingancha kuyundilar...- Toshkent islom instituti talabasi Abdurahim To'raqulov
1 15 16 17 18 19 51