Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, конституция қабул қилинганлигининг 27-йиллиги муносабати билан “Соғ танда соғлом ақл” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни 102 гуруҳ билан 105 гуруҳлар ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди. Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган 102 гуруҳ жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. 105 гуруҳ жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин гол уришга эришди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. 1-бўлим 5:2 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 5 та голга гувоҳ бўлишди. Натижада 102 гуруҳ жамоаси 105 гуруҳ жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун учрашув 101 гуруҳ билан 104 гуруҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Натижага кўра 3 ўринни 101 гуруҳ талабалари қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мақтов ёрлиқ” лари билан тақдирландилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар биланг ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 528
Мамлакатимиз мустақил бўлганига чорак асрдан кўпроқ вақт бўлишига қарамай, унинг ҳар жабҳада изчил ва босқичма-босқич ривожланиши аҳолининг турмуш тарзини янада яхшиланишига сабаб бўлмоқда. Халқимизнинг маънавий салоҳияти ортиши билан бир қаторда моддий имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Юртимиз аҳолисининг аксар қисми мусулмонлардан иборат эканлигини инобатга оладиган бўлсак, қон-қонимизга сингган динимизнинг софлигини асраб, унга ҳар хил бидъату хурофотларнинг аралашишига йўл қўймаслик эзгу вазифамиздир. Аҳолининг моддий имконияти кенгайиб бораётганини бежиз тилга олмадик. Чунки, биз ёритиб бермоқчи бўлган мавзу ҳам айнан мусулмон киши ҳаётида фойдаланадиган қимматбаҳо буюмлар борасидадир. Қимматбаҳо тақинчоқларнинг тури кундан кун кўпайиб боргани сайин инсон ундан фойдалангиси, ўз манфаати йўлида ишлатгиси келади. Бунинг учун авваламбор ислом шариатида мўътабар ҳисобланадиган ислом алломаларининг фикрларидан ва уларнинг ёзиб қолдирган асарларидан фойдаланишимиз ўринли бўлади. Айниқса бу борада Имом Бухорий, имом Термизи Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиз алломаларининг бу борада қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Тилла ва кумушлар аслида пул сифатида яратилгани боис ундан тақинчоқ сифатида фойдаланса шариатда белгилаб қўйилган миқдорга етганда закот вожиб бўлиши фиқҳ китобларида баён қилинган. Аммо тақинчоқлардан фойдаланишда кўпчилигимиз эътибор бермайдиган муҳим жиҳати борки, биз айнан шу ҳақида, яъни, исломда қандай турдаги қимматбаҳо тақинчоқлардан фойдаланиш мумкинлиги борасида сўз юритамиз. Аллоҳ таоло ўз бандаларига уларнинг ташқи кўринишларини чиройли қилиб турадиган неъматларни берганини Қуръони каримда бундай дейди: «Эй одам болалари, батаҳқиқ сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят белгиларидандир»1. Яна бошқа оятда бундай дейилган: “Сен: “Аллоҳ ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?! деб айт”2. Ояти карима ер юзидаги зийнатлар ҳаром эмаслиги, ундан фойдаланиш мумкинлигини ифода этяпти. Бу ҳукм ҳаммага эркагу аёлга, ёшу қарига баробардир. Зийнат бу умумий сўз бўлиб кийим-кечак, тақинчоғу ҳушбўй мушкларни ҳам ўз ичига олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир ўринда: «Аллоҳ гўзалдир гўзалликни яхши кўради»3. деган бўлсалар, яна бир ўринда: Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин (парвариш қилсин)”4, деганлар. Бу икки ҳадис билан у зот инсоннинг ички дунёси Аллоҳнинг тавҳиди билан гўзал бўлиши билан бир қаторда, унинг ташқи кўриниши ҳам Аллоҳ берган неъматлар билан чиройли ҳолатда бўлишини таъкидлаяпти. Лекин бу ер юзидаги зийнатнинг ҳамма туридан фойдаланиш мумкин дегани эмас. Зеро, Исломда зийнатланишнинг аёллар учун алоҳида, эркаклар учун алоҳида истисно ҳолатлари бор. Фиқҳий манбаларнинг хулосаси шуки аёллар тақинчоқ сифатида тилла ва кумушдан фойдаланишлари мумкинлигини, эркаклар эса, фақатгина кумушдан узук тақишда фойдаланишлари мумкинлигини баён этади5. Далил сифатида имом Термизий ва бошқа муҳаддислардан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисларга мурожаат қиламиз: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг аёлларига тилла ва ипак ҳалол қилинди эркакларига эса, ҳаром қилинди»,- деганлар6. Юртимиз алломаларидан Бурҳониддин Марғиноний ўзларининг “Ҳидоя“ асарларида шу каби оят ҳадисларни келтириб бундай дейдилар: Эркак киши тилла тақинчоқдан фойдаланиши ҳалол эмас. Худди шунингдек кумуш ҳам шу маънодаги буюм бўлгани учун эркаклар фойдаланши мумкин эмас. Узук, камар, қилич ва пичоқлар безагида кумушдан фойдаланса бўлади7. Бу узук тақиш суннат дегани эмас. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Румга мактуб ёзмоқчи бўлдилар. У зотга: “Улар фақат муҳр босилган мактубларнигина ўқийдилар“, дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзига муборак исмлари зарб қилинган кумуш узук тақа бошладилар. Мен ҳозир ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида ўша узукнинг...
Давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси том маънода барча соҳадаги ислоҳотлар жараёнларини чуқурлаштиришнинг ўзига хос “Йўл харитаси” бўлди. Шавкат Мирзиёев асрлар давомида шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижасида Конституция шаклига келганини, Асосий Қонун деб аталадиган бундай ҳужжат башарият ҳаётида озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ва эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарганини таъкидлар экан, Амир Темур “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деганини қайд этди. Яъни лўнда қилиб айтганда, ҳар қандай Конституция ва унинг асосида таъминланадиган қонун устуворлиги демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Мана шу тамойил маросим иштирокчилари ва бутун халқимизга қарата сўзланган маърузанинг ўзаги бўлди. Масаланинг амалий жиҳатига тўхталган Президентимиз Ўзбекистонда қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни шакллантириш, айниқса, долзарб эканини таъкидлаб, жорий йилнинг ўзида етмишдан ортиқ қонунлар, 350 дан зиёд Фармон ҳамда қарорлар қабул қилингани ва улардан кўзланган мақсадлар ҳақида сўз юритди. Айтиб ўтилганидек, вазир ёки ҳоким қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунмаса, ҳаётга татбиқ этишда жонбозлик кўрсатмаса, ислоҳотларнинг илдамлаши, одамларда ташаббус уйғотиш қийин бўлади. Шу боис кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказиш, қонунларни билиш ва қўллаш бўйича мутасадди раҳбарлар фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга биринчи даражали эътибор қаратиш лозим. Мамлакатимизда диний-маърифий соҳани ривожлантириш, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори билан иш тутиш борасидаги янгиланишлар ҳам муқаррарлик тусини олганини, давлатимиз раҳбарининг ички ва ташқи сиёсатдаги долзарб масалалар қатори айни шу йўналишдаги муҳим ташаббуслари халқаро майдонда очиқ эътирофга сазовор бўлаётганини қайд этиш лозим бўлади. Хусусан, мамлакатимизда ислом дини, мовароуннаҳрлик улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон — кўп миллатли, кўп конфессияли мамлакат. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий, Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг бунёдкор моҳиятини очиб берди. Янги очилган масканлар беихтиёр Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан янграган ушбу сўзларини ёдга солади: “Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони Каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган”. Ундан олдинроқ рўй берган воқеаларни хотиримизга келтирайлик. Юртбошимиз 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди ва барча қатнашчилар буни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Хайрли ишнинг барори ҳам ўзини узоқ куттирмас экан — 2017 йилда марказ очилиши тўғрисида Президент қарори чиқди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади. Унинг лойиҳаси, қурилиши, жиҳозланиши билан муҳтарам Президентимиз шахсан бир неча бор бевосита танишганини айтиб ўтиш жоиз. Марказ ўз фаолиятини бошлаганидан кейин Имом Бухорий ва бошқа буюк алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима...
Хизмат юзасидан кўпгина ишчи телеграм гуруҳларидаги ёзишмаларни кузатишга тўғри келади. Уларга асосан ушбу алоқа воситаларига мутасадди бўлган идораларнинг топшириқлари, хабарномалари қўйилади. Ва бир вақтларда бўлганидек, қўнғироқбозликка ҳожат қолмайди ва қоғоз кўтариб ташкилотма ташкилот юрадиган хабарчи(куреьер)нинг иши саноқли дақиқаларда бажарилади. Яъни гуруҳ аъзолари (деярли барчаси зиёлилар) бирин-кетин узатилган хабарни олганликларини тасдиқловчи сўзларни битишади. Бу яхши, албатта. Аммо ўша битикларнинг аксарияти “ОК”дан иборат эканлиги кишини аввал ҳайрон қолдирса, сўнгра кўнгилда “Ҳозирча ёзмадаги бу сўз вақт ўтиб оғзакига ҳам кўчмасмикан?” деган савол туғилади. Ҳолбуки, ўзбек тилида “ОК” маъносини ифода этувчи кўплаб синонимлар бор. Дейлик, “тушунарли”, “яхши”, “хўп”, агар эътироф маъносида бўлса “Офарин”, “Балли”, “Баракалла” “Қоил”… Қаранг қандай чиройли, бу сўзларимиз! Энг муҳими, уларнинг ҳар бирида ўзбекона одоб бор. Авваллари бирон гапга қўшилиш ёки уни тасдиқлашда “хорошо” дейиш урф бўлган эди. Яна айрим ҳолатларда рус тилида гаплашолмаса-да, яхши тушунмасада, гўёки бошқаларда уни мукаммал билувчи сифатида таассурот уйғотиш учун гапи орасига ана шу сўзни қўшиб қўядиганлар ҳам бўлар эди… Энди эса “Окей”. Яна акаларга “Брат”, укаларга “Братишка” дейиларди. “Бобой” каломи ҳам шу тарзда пайдо бўлган. Ҳадик шуки, набираларимиз ҳам ҳадемай, “Хўп бўлади, бобожон!” дейиш ўрнига “Окей, грандфатхер!” ёки “Окей, грандфазр!” демасинда, ишқилиб… Тилимизнинг софлигини асрайлик, азизлар! Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи” 448