Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг http://parliament.gov.uz веб-сайтида янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Жамоатчилик фикрини олиш, жамиятимизнинг турли қатламлари хоҳиш ва истакларини қонунда акс эттириш мақсадида сайтнинг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига Қонун лойиҳасининг жойлаштирилиши диний бағрикенглик сиёсатининг ёрқин намунаси ва тўлиқ ифодаси деб баҳолаш мумкин.
Мотуридия таълимотининг шаклланишида турли адашган фирқалар, хоссатан, мўътазилий фирқаси билан бўлган баҳс-мунозаралар муҳим ўрин тутган. Шунинг учун ҳам Мотуридийнинг калом илмига оид асарларида раддия услуби яққол билиниб туради... - Абдулқодир Абдур Раҳим, ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси
Барча динларда инсон ҳаётининг моҳияти, мазмуни, кишилар ўртасидаги ижтимоий-маънавий, ахлоқий муносабатларни тенглик ва адолат мезонлари асосида ўрнатиш лозимлиги ўз аксини топган.
Аҳли сунна вал жамоанинг имоми саналадиган бу зотнинг ҳаёти ва фаолияти машҳур табақот китобларида ёритилмасдан қолгани ёки ёритилганларида ҳам маълумотлар жуда камлиги ҳақида кўплаб сабаблар айтилган. Бу ҳақида Доктор Балқосим Ғолий қуйидаги тўртта сабабни баён қилган...
“Мусулмон олами” (Ислом олами) тушунчаси диний жиҳатдан мусулмонларни, маданий жиҳатдан ўз таркибига мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи мусулмон бўлмаган кишиларни ҳам қамраб олувчи “ислом цивилизацияси”ни англатади...