islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ЎзА сайтида ҳадислар бўлими очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан “http://uza.uz” сайтида “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим ташкил этилди. Ушбу бўлимни очишдан мақсад, Ислом динининг асл моҳиятини ёшларга ҳадиси шарифлар орқали етказиш, юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий ва бошқа муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат. Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Имом Бухорий ҳазратлари тўплаган ҳадислари ушбу бўлимда босқичма-босқич тақдим этиб борилади. Ҳадисларни баён этиш жараёнида унинг кўпчилик тушунадиган, содда тилда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг фиқҳий мазҳаби бўлмиш, Ҳанафий мазҳабида бўлиши ҳам эътиборимизда турди. “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим фаолиятини Имом Бухорий бобомизнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига забардаст уламо, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидан бошлашга қарор қилдик. Имом Бухорий ҳазратлари ушбу китобларида одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. Мана шундай шарафли ишга муяссар қилган Аллоҳ таборака ва таолога ҳадсиз шукрлар айтиш билан бирга бу ишда ўз ёрдамини аямаган инсонларга ўз миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Бўлимга қўйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: Имом Бухорий ҳадислари Манба: muslim.uz 848

Вакилларимиз Туркияда ўтказиладиган VII Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

Шу йилнинг 19-27 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида VII Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақа 2 йўналишда бўлиб ўтади: Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш. Мазкур мусобақада иштирок этиш учун бугун  юртимиз вакиллари Жасур Кулбоев (“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси) ва Муҳаммадали Ҳайитбоев (Тошкент ислом институти талабалари) Туркияга жўнаб кетди. Биз вакилларимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринларни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз. Манба: muslim.uz 703

Бир ҳадис шарҳи

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه و سلم كلمتان حبيبتان إلى الرحمن، خفيفتان على اللسان، ثقيلتان في الميزان: «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Раҳмонга маҳбуб икки калима бор, ( у иккиси) тилга енгил, мезонда оғирдир  (улар):  «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم» – деб марҳамат қилдилар. Набий алайҳиссалом ушбу ҳадисларида мусулмонларни тилга енгил бу икки калима билан Аллоҳ таолонинг зикрига ва унда давомийликка чорламоқдалар. Буларни такрорлаб юриш ҳеч бир кишига оғирлик қилмайди, лекин улар амаллар мезонида оғир, Аллоҳ таолога маҳбубдир. У зот алайҳиссалом бошқа ҳадисларида:“Ким бир кунда 100 марта سبحان الله و بحمده деса, унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам ўчирилади“ – деганлар. Ушбу ҳадисдаги тарғиб қилинаётган калималарнинг мазмуни – Аллоҳ таолони Унинг қудратию азаматига муносиб бўлмаган айбу нуқсонлардан пок ва олий деб ёд этиш ва Ўзининг тасбиҳига ва бошқа хайрли амалларга берган тавфиқи учун ҳамд айтишдир. Дарҳақиқат оламларни йўқдан бор қилган Зот ҳар қандай айбу – нуқсон, камчилик ва ожиз қолишдан муназзаҳдир. Тошкент Ислом институти 4- босқич талабаси Абдубанноев Наврўзбек 725

Юзига тупроқ сепинглар

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Ислом дини инсон жамиятида учрайдиган ҳар қандай иллат ва нуқсонларни муолажа қилувчи таълимот эканлигига ҳеч ҳам шубҳамиз йўқ. Ўзгалар ҳаққига тажовуз қилиш, ўғирлик, йўлтўсарлик, қимор ва бошқа турли маъсиятлар борки, ислом таълимоти бу каби инсонларга зарар берувчи, жамиятни ривожланишдан тўсувчи нопок ишларни қоралайди ва унга қарши курашади. Замон ўтган сари янги – янги гуноҳ ва маъсият турлари ва йўллари пайдо бўлмоқда. Масалан: Бугунга келиб, пайдо бўлган “Интернет” орқали тинч яшаётган еру хотин ўртасига нифоқ солиш, ёшларни  ҳар хил ўйинлар орқали ўзини ўлдиришга тарғиб қилиш, турли видеороликлар билан ёшларнинг онгини заҳарлаш ва ҳокоза… 21 аср, шундай буюк замон бўлдики, Аллоҳ охир замон бандалари оёғи остига дунё неъматларини тўлдириб ташлашни ваъда қилган эди, шу ваъдани бажарди.  Биз яшаётган фаравон ва тўқчилик ҳаётини илгари яшаб ўтган подшоҳлар ҳам кўрмаган. Худолик даъвосини қилган, малъун Фиръавн ҳам биз каби шохона безатилган дастурхон атрофида ўтириб таом емаган. Биз минган маркаб, биз яшаётган уй, ўтмишда, қасрларда яшаб ўтган подшоҳларнинг орзуси бўлган десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки уйларимиз қасрлардан қиммат ва қулай. Шароитларимиз ҳавас қилгудек. Лекин шунча неъмат ичра яшаётган бўлсакда, тилимиздан шукур, қалбимиздан қаноат тушунчалари ўчиб кетмоқда. Молу давлатимиз қанча кўпайса, яна зиёда бўлишини истаймиз. Бунинг йўлида баъзи кишиларни мақтаб, ундан нимадир олиш ва юлиш пайида бўламиз. Бу иллат бугунги кунимизда тузалмас дардга айланди.  Бу дардни биз “Маддохлик” деб атаймиз. Маддохлик, зоҳирида зарарсиз кўринсада, аммо ботинида инсон боласини  мутакаббирлик жарига улоқтириб, ўзидан бошқани инсон сифатида кўрмайдиган даражада ман – манлик курсисига мухрлаб, уни Аллоҳнинг рахматидан қувулган шайтоннинг ҳолига туширади. Шундай экан, бу “Маддоҳлик” касали қандай дард? Унинг зарари нима? Ундан қутилиш йўли борми? Шу каби саволларга ислом таълимотидан жавоб излаймиз. Маддохлик, исломда қораланган иллатлардан бири бўлиб, луғавий жиҳатдан “Мақтовчи” деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда  ҳар кўринган инсонни ўринли ва ўринсиз мақтайверадиган ва ўзгаларни мақташни одат қилиб олган инсонга нисбатан ишлатилади. Бу мақтовлар мақтанилган инсон қалбида секин – аста “Мен ҳаммадан кучлиман ва ақллиман” деган мағрурлик ва манманлик иллатини пайдо қилади. Аллоҳнинг энг катта душмани Фиръавн “Мен сизларнинг олий роббингизман” деган даъвони қилишигача олиб борган нарса маддоҳлик эканлигини унитмайлик. Миср халқи уни ҳамма ишини “Тўғри қилдингиз” дея хато ишларига кўз юмишлари натижасида уни шу даражага олиб боришди.  Чунки баъзан инсон “Бу тўғри бўлди” деган иши айни хато бўлиши ҳам мумкин. Шундай экан, баъзи баъзида ён атрофдаги кишилар унинг мана шу хатоларини тез – тез кўрсатиб турса, ўзининг хато қилиши мумкин эканлигини биладида, манманликдан узоқ бўлади. Узоқ ўтмишда Бани Исроил халқи Узайр алайҳис саломни мақтаб – мақтаб, охири “Узайр Аллоҳнинг ўғли” дейишгача борган бўлсалар, уларнинг зурриётлари Ийсо алайҳис саломни мақташиб “Ийсо Аллоҳнинг ўғли” деб залолатга кетишди. Уларнинг бу каби хато ишлари ҳаддан ортиқ маддоҳлик қилишларининг натижасидир. Ҳатто инсонлар орасида барча мақтовларга лойиқ бўлган, сўзласа  ҳавосига суяниб эмас, балки ваҳийни гапирадиган зот, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Мени Носоролар Ийсони мақтаганларидек мақтаманглар, албатта мен Аллоҳнинг қулиман. Балки мени Аллоҳнинг қули ва элчиси денглар”, деб умматини мақташдан қайтарганлар. Имом Бухорийнинг саҳиҳларида Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а) дан ривоят қилинган ҳадисда келади. Абу Мусо ал-Ашъарий айтадилар: “Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бир киши бошқа бирини муболаға қилиб мақтаётганларини эшитдилар....

Тошкент ислом институти талабаси араб тили бўйича республика фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллади

Тошкент ислом институти талабалари орасидан мутахассислик “Араб тили” ва умумкасбий (Инглиз, Рус тили, Диншунослик ва Миллий ғоя) фанлар бўйича республика фан олимпиадасининг биринчи боскичи 2019 йил 14 апрелдан 27 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 апрелда тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2019 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 314-сонли буйруғи” талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказилди. Республика фан олимпиадаси I босқичида бўйича институтда жами 46 нафар талаба қатнашди. Шулардан: йигитлар 39 нафар, қизлар эса 7 нафарни ташкил этди. 5 та фан йўналиши бўйича 5 нафар талаба ғолиб аниқлаб олинди. Мусобақа натижаларига кўра “Инглиз тили” фанидан Махкамов Мухаммадали Мухиддинжон ўғли ва “Рус тили” фанидан эса Асқарова Рисолатхон Камолиддин қизи, “Миллий Ғоя” фанидан Шаробиддинов Илёсжон Илхомжон ўғли ва “Диншунослик” фанидан Саиджалолов Раҳматуллоҳ Саидабзал ўғли, “Шарқ тиллари (Араб ва форс)” фанидан Нурбоев Ҳурмуҳаммад Холматжонович ғолиб бўлди.Олимпиаданинг институт босқичида ғолиб бўлган талабаларга кафедра профессор ўқитувчиларидан илмий раҳбар бириктирилди. Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган олимпиадада Миллий ғоя фани бўйича Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров илмий раҳбарлигида институт талабаси Мадрахимов Муҳаммадаъло, Ўзбекистон Жаҳон тиллар университетида ўтказилган олимпиадада ингилиз тили фани бўйича “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси С.Валиева илмий раҳбарлигида институт талабаси Махкамов Мухаммадали, 15-16 май кунлари Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган олимпиадада Рус тили фани бўйича “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси У.Хафизова илмий раҳбарлигида институт толибаси Асқарова Рисолатхон, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилган олимпиадада “Диншунослик” фани бўйича институт проректори Ж.Мелиқўзиев илмий раҳбарлигида институт талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ, Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган Олимпиадада Араб тили фани бўйича “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси А.Султонхўжаев илмий раҳбарлигида институт талабаси Нурбоев Ҳурмуҳаммад иштирок этди. Якуний натижаларга кўра Ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган Олимпиадада Шарқ тиллари (Араб тили) фани бўйича институтнинг 4 курс талабаси Нурбоев Ҳурмуҳаммад Холматжонович 1-ўринни эгаллаб, Олий таълим Вазирининг 1-даржали дипломи ҳамда уч миллион сўмлик пул мукофоти сертификати билан тақдирланди. Республика фан олимпиадаларида қатнашган 4 нафар талабаларимиз ҳамда илмий раҳбарлари таълим муассасалари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси А.Олимов 981
1 531 532 533 534 535 732