Бобур хулқи яхши бола. Унинг оиласи ўзига тўқ бўлганлиги боис бирорта истаги рад қилинмайди. Лекин афсуски, у камбағал ва йўқсил инсонлар ҳаёти ҳақида ҳеч нарса билмайди. Кунларнинг бирида Бобур футбол майдонига кетаётганида ортидан ит қувди. Жонҳолатда қочар экан йўл четидаги тошга қоқилиб йиқилиб тушди ва ҳушини йўқотди. Кўзларини очганида эса ўзига тенгдош бир йигит ва унинг онаси Бобурнинг жароҳатларига малҳам сураётган эди. Улар Маҳмуд ва унинг онаси эди. У иккиси Бобурни ортидан қувиб келаётган итни ҳайдаб юбориб ҳушсиз йигитга биринчи ёрдам кўрсатиш учун уйларига олиб келган экан. Бобур уларга самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнгра атрофга кўз ташлади-ю Маҳмудларнинг нақадар оддий ва фақирона яшашларидан ажабланди. У атрофини ҳайрат билан кузатар эди. Кечга яқин Бобур уйига қайтди. Оиласи билан дастурхон атрофига йиғилганида Маҳмудларнинг яшаш шароити ҳақида ўйлаб томоғидан бир луқма ҳам нон ўтмади. У эртаси куниёқ онаси тайёрлаб берган турли-туман таомлар солинган халталарни кўтариб Маҳмудларнинг уйи томон йўл олди. Улар барчалари бир оила каби биргаликда ўтириб тушлик қилишди. Шундан сўнг бу икки оила орасида мустаҳкам дўстлик ришталари боғланиб қолди. Зеро, Бобур ўзининг яхшиликни қадрлаши ва саховатпешалиги билан Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилган эди: ما أمن بي من بات شبعان و جاره جائع إلي جنبه و هو يعلم به “Ён қўшнисининг оч эканлигини била туриб ўзи тўқ ҳолата тунаган киши имон келтирганлардан эмасдир” (Имом Ҳоким ривояти) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 277
Нуриддин амаки жуда ҳалим ва оғир-босиқ киши эди. Бировларни ишига аралашмаслиги ва кераксиз ўринларда гапирмаганлиги боис баъзи ҳамқишлоқлари уни гапга нўноқ ва ақлсиз киши деб ўйлашар эди. Мана шундай ўйлайдиган “ақлли” кишилардан бири Нуриддин амакининг эшагини ўғирлаб кетди. Нуриддин амаки эса бошқа эшак сотиб олиш учун бозорга борди. Бозор айланиб юриш асносида сотилаётган эшаклар орасида ўзининг эшагини кўриб қолди. Шунда дарҳол: “Мана бу менинг эшагим, ўтган ҳафта уни уйимдан ўғирлаб кетишган эди!”- дея ҳайқирди. Сотаётган ўғри ҳам юзсизларча: “Адашаябсан, мен уни кичкина хўтиклик вақтида сотиб олиб ўстирганман”-деди. Шу пайтда Нуриддин амакининг миясига ёрқин бир фикр келди. У қўллари билан эшакнинг кўзларини ёпдида ўғридан сўради: “Агар эшак сеники бўлса, айтчи, уни қайси кўзи кўрмайди?” Кутилмаган саволдан довдираб қолган ўғри: “Ўнг кўзи”- деб жавоб берди. Эшакнинг ўнг кўзидан қўлини олар экан Нуриддин амаки: “Мана кўриб турганингдек ўнг кўзи соғлом!”- деди. Ўғри дарҳол ўзини қўлга олди-да: “Йўқ, мен адашиб кетдим. Уни чап кўзи кўрмайди”- деди. “Сен яна адашдинг”,- деди Нуриддин амаки ва эшакнинг чап кўзини очди. Атрофда йиғилган инсонлар эшакнинг икки кўзи ҳам соғлом эканига гувоҳ бўлишгач ўғрини тутиб олишди ва маҳкамага олиб кетишди. Нкриддин амаки эса эшагига миниб қишлоғига қайтди. Шу ўринда ҳамма унинг нақадар ақлли инсон экинлигини билиб олди. Дарвоқе, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғрилар ҳақида қуйидаги ҳадисни айтганлар: “لعن الله السارق” “Ўғрига Аллоҳ таолонинг лаьнати бўлсин!”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 307
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил бўлганди. Шабон ойи эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларига тутинган ўғиллари Зайд ибн Ҳорисани олиб Тоиф томон йўлга чиқдилар. Тоифга бордилар ва у ерда ўн кун қолдилар. Аммо Тоифликлар Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даватларини рад этдилар. Унинг пайғамбарлигини тасдиқлаб, ислом динига эргашмадилар. Бошқаларни мусулмон бўлишидан қўрққанлари учун, уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиқардилар. Тоифнинг болаларини ва қулларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўтадиган йўлларининг ҳар икки томонига қўйдилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлдан ўтаётганларида уларга тошлар оттирдилар. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга отилган тошларга кўксини қалқон қилди. Аммо ҳамма отиладиган тошларни тўса олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқлари қонади. Росулуллоҳ маккалик икки ватандоши бўлган Утба ва Шайбага тегишли бўлган бир боғга етиб келганларигача бу тош отишлар ва ҳақоратлар давом этди. Боғ олдига етганларида улар Пайғамбаримизни таъқиб этишдан воз кечдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам бир дарахтнинг соясига ўтирдилар, озгина дам олишни ҳохладилар. Боғнинг эгаси бўлган бу икки киши Росулуллоҳни яхши кўрмас эдилар. У зотнинг Исломгa қилган даъватларини қабул қилмас эдилар. Аммо у иккиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга узоқ қариндош эди. Шу сабабдан У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга уларнинг қилган ишларга ғам чекардилар. Аддас исмли бир қулларини ёнларига чақириб: «Шу ердан бир бош узум ол. Уни мана бу товоқнинг ичига қўй. Kейин эса бу одамларга обориб ейишларини сўра!», дедилар Аддас уларнинг айтганларини қилди. Узумни товоқнинг ичига қўйиб У зотнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига қўйиб: «Mарҳамат, енг», деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен қайси шаҳарнинг халқидансан? Дининг қайси?», деб сўрадилар. «Ҳристианман. Ниноваданман», деб жавоб берди қул Аддас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Демак, сен Юнус пайғамбар алайҳис саломнинг юртидан экансан, шундайми?», дедилар. Аддас: «Юнус алайҳис саломнинг ким эканлигини сенга ким айтди? Аллоҳга қасамки у Ниновадан чиқиб кетгандир. Ниновада уни ким эканлигини биладиган ўн кишигина туради! Сен унинг ким эканигини қаердан биласан? Сен ўқишни ёзишни билмайдиган уммий қавм ичида бўла туриб буларни биласанми?», деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Mен Аллоҳнинг элчисиман! Аллоҳ менга Юнус алайҳис саломнинг ҳабарини берди. У менинг биродаримдир. У бир пайғамбар эди, мен ҳам бир Пайғамбарман!”, дедилар. Аддас: «Эй Аллоҳнинг элчиси! Менга Юнус ҳақида билганларингни айтиб бер!», деди. Пайғамбаримиз Юнус алайҳис салом ҳақида Аллоҳ таоло билдирганларини сўзлаб бердилар. Аддас: «Мен гувоҳлик бераманки, сен Аллоҳнинг қули ва элчисисан», деди. Кейин Пайғамбаримизнинг бошларини, қўлларини ўпди! Утба ва Шайба уларни узоқдан кузатиб турардилар. Бири бошқасига «Бу одам қулимизни бузиб, йўлдан чиқарди», деди. Ёнларига келганда Аддасга: «Эй Аддас сенга надоматлар бўлсин! Нима учун У одамни қўлларини ўпдинг?», деб сўрадилар. Аддас: «Эй ҳожам! Бутун ер юзида Ундан яхши инсон йўқ! У аниқ Аллоҳнинг пайғамбаридир!», деди. Икки дўст кулиб: «У сени ҳам сеҳрлабди! Тўхта, христианликдан қайтмагин. Чунки у ёлғончидир», дедилар. Аддас уларга: «У менга шундай гаплар айтдики, уларни Пайғамбардан бошқаси айтмайди», деб жавоб берди. Ўша куни Тоиф шаҳрида Аддас исмли қул бир ўзи мусулмон бўлди. Таржимон: Нодира Эркинжон Муҳаррир: Муҳаммад Одил 306
Ойдин жуда кибрли қизча эди. У отасидан айрилганидан сўнг жуда камгап бўлиб қолди. Ҳар куни ўзларининг ҳашаматли ҳовлисида ёлғиз ўйнар эди. Қўшниси Бадрия билан бирга ўйнашни эса сира хушламас эди. Чунки Бадрия камбағал оиланинг фарзанди эди. Кунларнинг бирида Бадрия шошилганича Ойдинларнинг уйига келди ва: “Менинг отам оғир касал. Умри жуда оз қолди. Сизларни зудлик билан чиқишингизни сўраябди. Муҳим гаплари бор экан”-деди. Ойдин унинг гапларидан жеркиниб: “Бу камбағал киши менга нимани айтмоқчи бўлиши мумкин? Уйингизга эса бадбўй ҳиддан кириб ҳам бўлмаса керак”,-деди. Бир неча дақиқадан кейин Бадрия кўзларида ёш билан яна қайтиб келди ва: “Менинг отам ҳақиқатдан сизларга жуда муҳим гап айтмоқчилар. Гап шундаки, сизнинг отангиз ўлими олидан ўз олтинларини бир жойга кўмиб қўйган экан. Бу жойни эса фақат менинг отамга айтиб кетибди. У сизларга бу олтинлар ҳақида вояга етмасингиздан олдин айтмаслиги керак экан. Аммо ҳозир ўлими олдидан олтинлар қаердалигини сизларга айтмоқчи. Шошилинглар!” – деди. Бу гапларни эшитгач Ойдин дарҳол Бадрияларнинг уйи томон югурди. Аммо кеч бўлибди. Бадриянинг отаси эндигина жон берган экан. Ойдин ўзидан жуда хафа бўлиб кетди. У ёмон хулқи сабабли олтинлардан қуруқ қолган эди. Сиз балки бу қизча фақат олтинларни йўқотди деб ўйларсиз. Йўқ! Модомики, у ўзининг мана шу ёмон хулқидан воз кечмас экан, худди олтинларини йўқотгани сингари жаннатдан ҳам маҳрум бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай хулқ эгалари ҳақида нима деганларини эшитинг: “لا يدخل الجنة من كان في قلبه مثقال ذرة من كبر” “Қалбида заррача кибри бўлган инсон жаннатга кирмайди” Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 276
Ҳасан жуда меҳрибон бола эди. Бахтга қарши у автоҳалокатга учради ва натижада икки кўзидан айрилди. Шунга қарамасдан Ҳасан ўзини дадил тута олди ва бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлмасдан яшай олишни ўрганди. У кўпинча қишлоғидан шаҳарга ёлғиз бориб келарди. Бир куни шу қишлоқда яшовчи ўзига жуда ишонган Миртазо исмли бола Ҳасанни мазаҳ қилиш мақсадида: “Ҳасан, кел беллашув уюштирамиз. Иккимиздан қай биримиз биринчи шаҳарга етиб борар эканмиз?” –деди. Ҳасан унинг таклифини жиддий қабул қилди ва: “Розиман, агар енгилсанг, мағлуб бўлганингни чиндан тан олиб буни барчага изҳор қиласанми?”-деди. Унинг бундай шартидан Миртазо хохолаб кулди ва: “Сен айтганча бўлақолсин”,- деди беписанд оҳангда. Ҳасан: “Мени яна бир шартим бор. Беллашув вақтини мен белгилайман” – деди. Муртазо Ҳасанни ғалаба қозонишининг эҳтимоли ҳам йўқлигини ҳаёл қилиб: “Яна хоҳлаган шартингни қўйишинг мумкин”- деди. Улар тун қоронғусида ўрмон йўли орқали шаҳарга биринчи етиб бориш учун беллашишга келишиб олдилар. Ҳасан кечаси ва кундузни фарқига бормаганлиги боис йўлини йўқотмасдан биринчи бўлиб кетди. Миртазо эса қоронғу ўрмонда йўлини йўқотиб, жарликларга тушиб, дарахт шохлари юзларини тимдалаган ҳолда Ҳасандан ярим соат кейин шаҳарга етиб борди. Эҳ, бечора Миртазо! Агар у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини билганида эди, бундай йўл тутмаган бўлар эди: “إنّ الله عز و جل أوحي الي أن تواضعوا حتي لا يفخر أحد علي أحد” “Аллоҳ таоло менга тавозеъли бўлмоқликни ваҳий қилди, ҳеч ким бошқалардан ўзини устун санамасин”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 312