islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Маййитнинг тарикаси нималарга сарфланади

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб, уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сеҳрҳгалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин. Барча нарсанинг интиҳоси бўлгани каби инсонга берилган умрнинг ҳам ўзига яраша миқдори,ниҳояси бор. Шариатимизда инсон тириклигида унинг молига қандай вафотидан сўнг қандай ҳукмлар собит бўлиши тўлалигича баён қилинган. Уламоларимиз: «вафот этган инсоннинг яни маййитнинг қолдирган нарсалари борасида тўртта ҳақ бор» дейишган. Биринчи – инсон вафот этгач биринчи навбатда унинг моли ўзини кафанлаш ва жиҳозлашга ишлатилади. Кафанлаш жараёнида исрофга ҳам камҳаржликка ҳам йўл қўйилмайди. Ўрта меёрда бўлади. Олимлар бу ўртачалик эркакларни учта кийим билан аёлларни эса бешта кийим билан кафанлаш деганлар. Иккинчи – агар маййитнинг пули кафанлаш жараёнидан ортиб қолса қолган молнинг ҳаммасидан маййитнинг қарзлари тўланади. Нега қарз биринчи тўланиб кейин кафанликка ишлатилмайди деган саволга : чунки инсонга кийим кийиш лозим бўлганидек, маййитга ҳам биринчи навбатда кафанлик зарур деб жавоб беришган. Лекин баъзи уламолар шундай қарзлар борки биринчи бўлиб уларни адо қилиш лозим бўлади дейишган. Учинчи – агар маййитнинг моли қарзларини тўлаб бўлганидан кейин ҳам ортиб қолса, унда қолган молнинг учдан биридан маййитнинг васиятига кўра пул ишлатилади. Маййит вафотимдан сўнг фалончига манабу нарсани беринглар деб васият қилган бўлса, шу нарса молнинг учдан бирига тўғри келса васият амалга оширилади. Агар васият учдан биридан кўпайиб кетса, учдан биридангина берилади холос. Тўртинчи – унинг қолган моли меросхўрлар ўртасида Қуръон, суннат, ижмои уммат кўрсатмасига асосан тақсимланади. Лекин бугунги кунда меросни ўзи хоҳлаганича ёки ўзига фойдали томонини кўзлаб тақсим қилиб олаётганлар ҳам бор. Улар ўзлари ҳақдор бўлмаган нарсани олишмоқда, бу ҳолат низо ва жанжалга олиб келади. Шунинг учун шариатимиз белгилаганига амал қилсак ҳам дунёйимиз ҳам охиратимиз обод бўлади.  4-курс талабаси Собиржонов Ойбек 691

Институтимиз ректори Қишлоқ қурилиш банкда маъруза қилди

Институтимиз ректори Қишлоқ қурилиш банкда маънавият соатида маъруза қилди. Маъруза Рамазон ойининг мазмун-моҳияти, инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатлари тўғрисида бўлиб ўтди. Барчамизга маълумки, Рамазони шариф раҳмат ва мағфират ойидир. Халқимизда муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш каби хайрли ишларни бажариш, нафақат бу ойда, балки доимо эзгу амалга айланган. Муборак ойда сахийлик эшиклари очилиб, йўқсинлар ҳолидан хабар олиниб, қавму қариндош ва ёнимиздаги инсонларга маънавий ва моддий кўмак берилади.   636

Абу Исо ат-Термизийнинг устоз ва шогирдлари

Ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддисларидан таҳсил олди. Иёд Ҳолид Тибў ўзининг “Ал-Имом ат-Термизий“ асарида Абу Исо ат-Термизийнинг 226 та устозларини исмларини зикр қилган. Қуйида Абу Исо ат-Термизийнинг устозларидан бир қанчасини келтириб ўтамиз: • Иброҳим ибн Исмоил ибн Яҳё • Иброҳим ибн Саъид ал-Жавҳарий • Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳотим ал-Ҳаравий • Иброҳим ибн Абдуллоҳ ал-Мунзир ал-Боҳилий • Иброҳим ибн ал-Мустамир ал-Ҳузалий • Аҳмад ибн Иброҳим ибн Касир ал Бағдодий • Аҳмад ибн Бодил ибн Қурайш • Аҳмад ибн Абу Бакр ибн ал-Ҳорис • Аҳмад ибн Ҳассон ибн ал-Маймун • Аҳмад ибн Ҳасан ибн Жунайдиб Абу Исо ат-Термизий • Исъҳоқ ибн Иброҳим ибн Ҳасиб ибнШаҳид • Исъҳоқ ибн Мансур ибн Баҳром ал-Кувсаж • Исъҳоқ ибн Мусо ибн Абдуллоҳ • Исмоил ибн Мусо ал-Фаззорий ал-Кофий • Бишр ибн Адам ибн Язид ал-Басрий • Бишр ибн Муоз ал-Ақдий • Бишр ибн Ҳилол ас-Совваф • Жоруд ибн Муоз ас-Салмий Абу Исо ат-Термизий • Жарроҳ ибн Муҳаллад ал-Ижлий Абу Исо ат-Термизий • Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Фузайл ал-Жазарий • Ал-Ҳасан ибн Аҳмад ибн Аби Шуайб • Ал-Ҳасан Ибн Бакр Абдурраҳмон Марвазий • Ал-Ҳасан ибн Сайёҳ ал-Баззор • Ал-Ҳасан ибн Арафа ибн Язид ал-Бағдодий • Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Айюб ал-Басрий • Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Жаририй • Ал-Ҳусайн ибн Маҳдий ибн Молик • Ал-Ҳусайн ибн Язид ибн Яҳё Ат-Тоҳҳан • Ҳумайд ибн Масъад ибн ал-Мубарок ал-Басрий • Фузай ибн Саббоҳ ал-Бағдодий • Ал-Қосим ибн Закарийё ибн ал-Қураший • Муҳаммад ибн Аббон Ибн Вазир ал-Балҳий • Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Мадувайҳ ал-Қураший • Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Нофиʼ • Муҳаммад ибн Исъҳоқ Ас-Соғоний Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Айнан юқорида зикр қилган китобимизда Абу Исо ат-Термизийнинг 33 та у зотдан ривоят қилган шогирдларини исмларини келтирганлар. Унинг шогирдларидан: • Мақҳул ибн ал-Фазл • Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар • Абу ибн Муҳаммад ан-Насафюн • Ҳаммод ибн Шокир • Хайсам ибн Кулайб аш-Шоший • Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий • Абул-Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий • Ҳаммод ибн Шокир ал-Варроқи • Довуд ибн Наср ибн Суҳайл • Муҳаммад ибн Маккий ибн Нуҳ ан-Насафий • Муҳаммад ибн ал-Мунзир ибн Саид ал-Ҳаравий • Маҳмуд ибн Анбар Ан-Насафий • Абу Ал-Фазл ал-Мусаббиҳ • Муҳаммад ибн Саҳл • Бакр ибн Муҳаммад • Аҳмад ибн Али ибн Ҳуснавайҳ • Фузайл ибн Аммор ас-Сорром каби етук олимларни кўрсатиш мумкин. Юқорида кўриб ўтганимиздек Абу Исо ат-Термизийнинг устозлари ва шогирдлари орасида турли мамлакат ва элатларнинг вакиллари борлиги сезилиб турибди. Шу нуқтаи назардан қаралганда узоқ ўтмишда ҳам илм-фаннинг тараққиёт ва маърифат уруғларини тарқатиш борасида турли ўлкаларнинг вакиллари якдил бўлиб фаолият кўрсатиб, самарали ҳамкорлик қилганликлари, умумбашарий қадриятлар равнақи йўлида ҳақиқий байналминаллик руҳи мавжуд бўлганлиги ҳозирги давримиз учун ҳам ибратли бир ҳолдир. 405-гуруҳ талабаси Жамбилов Мансур 741

“Ё Аллоҳ, дуоларимизни қабул эт!”

Ассалому алайкум, қадрдонларим! Аллоҳ Таъоло ҳаммаларимиздан рози бўлсин! Кечагина ташриф буюриб, қалбларимизни шодликка тўлдирган Рамазони шариф ҳам ниҳояланиб қолмоқдалар…. Бугун дилларимиз шукронаю маҳзунликка тўла…. Бу йилги Рамазон аввалгиларидан янада файзли, янада фараҳли ўтди. Масжиддаги, хатмоналардаги жамоатлар, ибодатга талпинган кексаю ёшлар…. Алҳамдулиллаҳ! Сўнгги кунларда дуолар қилайликки мана шу муборак ойда жасади оташи дўзаҳга ҳаром бўлмаган бирорта мўъмин мусулмон қолмасин!!! Бу ойда қилинган ибодату зиёратлар, саҳарлигу ифторликлар, саҳовату закотлар ҳамма ҳаммаси Охиратга алвон алвон заҳира бўлиб борсин!! Моҳи Рамазонда қўлимизда энг севимли китоб бўлган ҚУРЪОНИМИЗ биз билан умримиз охиригача қолсин!! Ота Оналаримиз, яқинларимизга атаб қилинган хатмоналар, ифторлигу саҳарликлар уларнинг руҳларини биздан шод бўлишига сабаб бўлсин!! Ҳаётда турган Қиблагоҳу Волидаларимизни умрлари узоқ бўлсин!! Жаннатдаги даражотларини кўрмагунча дунёни тарк этмасинлар!!!! Аҳлияларимиз ҳам бир ой давомида саҳарлигу ифторлигимизга дастурхон безатиб, хизматимизда қоим бўлдилар, илоҳо уларни ҳам Жаннат ҳурлари жаннатий неъматлар ила икром айласинлар!! Кўз қувончи фарзандларимиз келажакда ортимиздан хайри дуолар қилувчи қорию қория, олиму олима, Ота Онасига фармонбардор ўғил қизлар бўлишсин!! Жаннатда бошимизга Иззат тожини кийдирувчи қорию боамаллар чиқсин улардан!!! Барча аҳли исломнинг қалбий баданий беморликларига шифо берсин Аллоҳим!! Қарздорларга нажот, мушкули борларга кушойиш, фарзанд талабга солиҳ солиҳа фарзанд, давлат талабга ҳалоли тоййибдан давлат ато этсин!!! Азизлар бандалик юзасидан бир биримизга гина адоват ёки ғилли ғашлик қилган бўлсак авф қилайлик!!!! Тавба қилайлик, рози ризочилик олайлик!!! Зеро икки адоватлашган Уммати Муҳаммад туфайли РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз қиёмат куни жуда маҳзун бўлиб, иккаласини муросага келтиргунча ЖАННАТГА КИРМАЙ турар эканлар!!! Дунё ишини дунёда қолдириб, қиёмат куни Ҳабибимизни маҳзун бўлишларига сабаб бўлиб қолмайлик!!! Аксинча шу одамни Аллоҳ учун, Сиз учун кечирдим, зора Аллоҳ ҳам мен осийни кечирса деган мужда ила қалбимиздан гина кудратни юлиб чиқариб ташлайлик!!! Илоҳо Улуғ Роббим!! Биз гуноҳкор бандаларингни авф қил!!!! Оташи жаҳаннамдан озод айла!!! Жаннатда барча суйганларимиз, яқинларимиз, дўсту биродарларимиз ва барча барча аҳли имон ила жам қил!!! Энг олий мукофот ДИЙДОРИ ОЛИЙИНГА ҳаммамизни насиб айла!!!! Омин ва Роббул ъаалаамиин!!!! Muhammadjon Madazimov 631

ЗАКОТ ҲАҚИДА

2-қисм Закотни фосиқ ва золимларга ҳам берса бўлади. Баъзилар закот беришда тақводор, намозхонларни танлаб беради. Аслида эса шариат фақир даражасидаги ҳар бир мусулмонни у фосиқ бўлсин ё солиҳ, барибир закотга ҳақдор деб белгилаган. Биз ана шу мезондан чиқишимиз мумкин эмас. Башир ибн Хасосиядан ривоят қилинди, у деди: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадик: “Эй Аллоҳнинг Расули, баъзи закот олувчи одамлар бизга зулм қилишади, уларнинг қилиғига яраша закотимиздан яширсак бўладими?” Расулуллоҳ жаноблари: “йўқ”—дедилар. Бир ривоятда “Ароқ ичса ҳам бераверинглар”—деган. Абу Довуд ривояти. Закот молини масжид қуришга, ўликни кафанлашга, ўликнинг қарзини узишга, қудуқ қазиш каби ишларга сарф қилинмайди. Чунки закот муайян бир фақирга мулк қилиб берилиши шарт. Бу ҳолатларда эса ана шу тамлик шарти топилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ислом жамиятининг закотга ҳақли синфини белгилаб берган: إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاء وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِّنَ اللّهِ وَاللّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлидагиларга ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. (Тавба сураси / 60. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол). Бу оятда саккиз синф бир-бирма баён қилинган. Уларнинг ҳаммасига закот бериш мумкин. Илло, тўртинчи мартабада зикр қилинган кўнгилларини Исломга мойил қилиш мақсадида ҳақдорлар сафига қўшилган синф – “ал-муаллафату қулубуҳум” тоифаси халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврига келиб бекор қилинган. Бу синф уч хил тоифа эди. Кофирлар. Исломга жалб қилиш мақсадида закот маблағлари билан уларни рағбатлантирилар эди. Кофирларки, ислом ва мусулмонларга зарари тегиш эҳтимоли катта. Уларнинг зарарини даф қилиш мақсадида закот молидан бериб турилар эди. Иймони заиф нуфузи ўткир мусулмонлар. Уларни исломда ушлаб туриш учун закот молидан бериб турилар эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврида Ислом ва мусулмонлар оёққа туриб олгач, “ал-муаллафату қулубуҳум”га эҳтиёж қолмади ва улар ижмоъ йўли билан закотдан маҳрум этилишди. Закот беришда бойлар аввал ўз ақраболаридан бошлаши афзал ва савоби кўп бўлади. Яъни, ака-ука ва опа сингиллари. Агар уларнинг ичида закотга ҳақли фақир бўлмаса, уларнинг болалари ичидаги фақирларга берилади. Уларда ҳам муҳтожлар бўлмаса, амаки ва аммаларидан муҳтожларга берилади. Сўнгра уларнинг болаларига, сўнгра хола ва тоғаларига, улардан кейин уларнинг болаларига. Агар қариндошлари ичида ҳаммаси бой бўлса, қўшниларга навбат келади. Қўшнилардан кейин маҳалладошларга, улардан кейин ҳамшаҳарлар, улардан ҳам фақир топилмаса қўшни шаҳарга чиқарилади. Зеро яхшиликка энг биринчи кишининг ўз яқинлари ҳақдор бўлади, қачонки улардан ортса кейин бошқаларга берилади. Шайҳ муҳаммад Соғиржийнинг “ал-Фиқҳ ал-Ҳанафий ва адиллатуҳ” номли асари асосида Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом-хатиби 705
1 1 202 1 203 1 204 1 205 1 206 1 522