Амр ибн Шуъайб, отасидан, бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқинчда ўқиладиган калималарни ўтгатар эдилар: «Аъузу бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазаатиш шайятийн. Ан яҳзурууни». Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб илиб қўяр эди». Абу Довуд, Термизий, ал-Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг шарридан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан паноҳ сўрайман. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқга паноҳ тилар эди», дер эдилар». Абу Довуд ва Термизий яхши санад ила ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқга паноҳ тилар эди», деганлари Иброҳим алайҳиссалом ўз ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимассаломларга худди манашу дуо ила паноҳ сўрар эди деганларидир. «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, кечаси бир нарса чақиб олиб, тонг отгунча ухлай олмадим», деди. Шунда у зот: «Нима чақди?» дедилар. «Чаён», деди. «Кечқурун бўлганда, Аъузу би калиматиллаҳи тааммаати мин шарри маа халақ» деганингда, иншааллоҳ сенга зарар қилмас эди», дедилар[1]». Абу Довуд ва Насаий яхши санад ила ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг тугал калималари ила У зот халқ қилган нарсалар шарридан паноҳ тилайман. Демак, манашу дуони ёдлаб олиб доимо ўқиб юрса яхши бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иситма ва барча оғриқлар учун, бисмиллаҳил кабири. Аъузу биллаҳил азийми. Мин шарри кулли ирқин наъарин ва мин шарри ҳаррин наари»ни ўқишни таълим берар эдилар». Термизий ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Азим Аллоҳдан ҳар бир наъра солувчи томирнинг шарридан ва оловнинг иссиғи шарридан паноҳ тилайман. Қуръоннинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга тескари келмагани каби, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам ҳар бир айтган тав-сиялари замонавий илму фанга зид келмайди. Ҳа, асрлар ўтиб ҳар бир нарса ўзгаради, фақат бундай ҳақиқатлар ўзгармайди. Ҳар бир кашфиёту илм-фан бу ҳақиқатлар ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюклиги олдида бўйин эгмоқда. 4-курс талабаси Махсумов Мақсуд [1] Сулаймон ибн ал-Ашъас Абу Довуд ас-Сижистоний. Сунан Абу Довуд. – Байрут: Дарул фикр. 1990й. 738
Закот бу бойларнинг зиммасига юкланган фақирларнинг ҳақларидир. Бу ҳақни Ислом шариати белгилаган. Уни бермасликка, бош тортишга мусулмонман деган одамнинг асло ҳаққи йўқ. Зеро, закот Исломнинг беш рукнидан биридир. Закот молини фақат Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлар ўз диндошлари бўлмиш мусулмонларнинг фақирларига беради. Ғайри динларга закотдан бошқа ҳар қандай садақа бериш мумкин, лекин закот берилмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “мусулмонларнинг бойларидан олиб, фақирларига беришни” тайинлаганлар. Закотни маблағи ва бошқа моллари нисоб миқдорига етган бойларга ҳам берилмайди. Бойларнинг балоғат ёшига етмаган болаларига ҳам берилмайди. Чунки улар отасига табъан бой ҳисобланади. Шариат тилида “бой”ларнинг учта мартабаси бор: Тиланчилик қилиши ҳаром ва лекин закот олишга ҳақли бой. Бу кундалик эҳтиёжини қондиришга етарли маблағи бору аммо нисоб миқдорича бўлмаган одамлар. Тиланчилик қилиш ҳам, закот олиш ҳам ҳаром, аммо фитр садақсини бериш ва қурбонлик сўйиш вожиб бўлган бой. Бу закот молидан ташқари, ҳожати аслиясидан ортиқча, қиймати нисоб миқдорига етарли даражада нарсаларга эга одам. Масалан иккита уйи бор. Бирида яшайди, иккинчисига эса эҳтиёжи йўқ ва унинг қиймати нисоб миқдорига етади. Уни сотиш ниятида ҳам олмаган. Бу одам закот бермайди аммо фитр садақаси беради, қурбонлик ҳам қилади. Тиланчилик қилиш ҳаром, закот олиш ҳам ҳаром, фитр садақасини бериш, қурбонлик қилиш ва закот бериш вожиб бўлган бой. Бу ўсувчи нисобга эгадор бўлган одам. Ва яна, бойлар закотни орада ота-болалик ва она-болалик риштаси бор яқинларига бера олмайди. Масалан ўз отасига ё ўғлига, шунингдек, онасига ва қизига, бобоси, буваси, набиралаи ҳам шу ҳукмда бир хил. Закот орада никоҳ риштаси бор яқинига ҳам берилмайди. Масалан бой эркак ўзининг фақир хотинига, бой аёл эса фақир эрига закот бера олмайди. Закот молини ҳошимийларга ҳам берилмайди. Ҳошимийлар бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавми – қариндошларидир. Улар қуйидаги беш уруғ: Али розияллоҳу анҳунинг оиласи; Аббос розияллоҳу анҳунинг оиласи; Жаъфар розияллоҳу анҳунинг оиласи; Ақийл розияллоҳу анҳунинг оиласи; Ҳорис ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг оиласи. Чунки буларнинг насаби бориб Ҳошим ибн Абдуманофга тақалади. Шунинг учун “ҳошимийлар” дейилади. Ҳошимийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфайли олийнасаб ҳисоблангани учунга одамларнинг закот садақаси уларга ҳаром ҳисобланади. Шайҳ муҳаммад Соғиржийнинг “ал-Фиқҳ ал-Ҳанафий ва адиллатуҳ” номли асари асосида Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом-хатиби 569
Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунё иқтисодий саҳнасида ислом банклари фаолияти салмоқли иш олиб бормоқда. Нафақат шахсларнинг балки жамиятнинг фойдасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатаётган ислом банклари кўп жиҳатлардан рибовий банклардан фарқ қилади. Аслида, уларнинг ривожланиш сири ҳам шунда. Зеро, рибовий фаолият юритадиган банклар охир-оқибат инқирозга юз тутади. Чунки шариат тарозисига тўғри келмаган ҳар қандай фаолият тури давомий бўлмайди. Ислом банклари фаолияти исломий ақидага боғлиқдир. Ҳалол ва харом қоидасига кўра ислом банклари шариатда ҳаром ҳисобланган нарсаларни молиялаштирмайди ва импорт қилмайди. Рибо ёки монополия асосида муомала қилмайди. Ислом банклари ресурслари ва инвестицияни шариатда рухсат этилган хизматлар соҳасига сарфлайди. Шунингдек, бу банклар ўз лойиҳарида мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилишга ва уларга ёрдам беришга катта эътибор берадилар. Шу билан бирга ислом банклари беғараз ёрдам асосида фойда олиш тамоилига суянади. Ислом банклари мусулмонларни қийинчилик ва кутилмаган тангликдан сақлаган ҳолда унга жабр қилмай фойда олишга асосланган. Муомалада улар самимият, ростгўйлик, садоқат, ихлос, эътиқод ва меҳр шавқатга таянадилар. Кредитор (қарз берувчи) қарздорнинг қийналган вақтида қарз муҳлатини яна чўзиб беради. Улар ушбу шиорга таянадилар ва амал қиладилар: «Агар қарздор қийналса, бойигунча кутиш лозим». Ислом банкларининг асосий мақсадларидан бири қарзи ҳасана бериш йўли билан маблағларни фойдали ривожланиш йўлларига сарфлашдан иборат. Ислом банкларининг яна бошқа хусусиятлари икки тарафнинг тенглиги, олиб борилаётган фаолият ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ва инвестициядаги ишонч. Рибовий банкларда бу тамойил кузатилмайди. Ислом банкларида барча ишлар мижози билан ҳамкорликда бажарилади. Қарз беришда фойда олиш усулига таянилмайди, балки ўз мижози билан шерикчилик битими асосида иш юритади. Шерик бўлган тараф ва банк капитал ҳамда пулни идора қилишда шерик бўлади. Пул маблағлари ва сармояларни ишлатишда ислом банклари “музораба”га суянадилар. Унда банк барча молиялаштириш ишларини ўз зиммасига олиб, музориб эса меҳнат қилади. Бу ишлар банк белгилаб берган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Музорибнинг кўрадиган фойдаси олдиндан белгиланган бўлади. Шахсий жорий ҳисоб, рибовий банклардаги тижорий ҳисоблар билан деярли ўхшаш. Аммо ислом банки ишида бу ҳисобга фойда улуши тўланмайди. Рибовий тизимда бунга 5% атрофида тўланади. Хулоса шуки, фойда зарар шерикчилиги ҳисоби рибовий банклардаги муддатли ҳисобга тўғри келса-да бу ҳисобларда зарар кўриш ҳолатлари ҳам ҳисобга олинади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 855
Бугунги кунга келиб жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ислом банклари фаолият юритмоқда. Аслида нақд рибавий фойдадан воз кечган ва ислом шариатига мувофиқ равишда таваккал кўринишида фаолият юритишни бошлаган ислом банклари барча ғарб мутахассислари томонидан қораланган ва узоққа бормайди, деган фикрларни илгари суришган эди. Лекин бу фикрлар ўз тасдиқини топмади. Аксинча, рибовий банклар инқирозга учраётган бир пайтда Ислом банклари дунё иқтисод саҳнасида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Сарital intelligence» ҳалқаро банклар рейтинг агентлигининг 2000 йил маълумотларига кўра, ислом банкларининг активлари 160 млрд. дан ошиб кетган. Натижада ғарбнинг ривожланган давлатлари ислом банклари фаолиятига катта қизиқиш билдириб, мутахассисларнинг тадқиқот объектига айланиб қолди. Жумладан банкир ва олим Крис Барлтон ўзининг “Ривожланаётган бозорларда банклар” асарида ислом банклари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилган. Унинг таҳлилига кўра ислом банклари капитали йилига 10-15 фоиз суръат билан ўсмоқда. Бу эса молия сохасида жуда юқори кўрсаткич хисобланади. Шу билан бирга ғарб ва океан орти давлатларининг ривожланган банклари ислом банклари ривожланишига қизиқиш билдириб, яна рибовий фаолиятда кўзга ташланаётган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида исломий фаолият юритадиган бўлимларни таъсис қилиб турли давлатларда иш олиб бормоқда. Жумладан, ”Чейз Манхэттен”, ”Голдмен Сакс”, ”Ай-ЭнДжи”, ”Нопура Сенъюритиз”, ”Джей Пи Моран” ва бошқалар шулар каби банкларни санаб ўтиш мумкин. АҚШнинг машҳур банкларидан “Ситибанк” махсус ислом фондлари учун 1млрд. доллор маблағ ажратиши ҳам молия бозорида ислом банкларининг роли тобора ошиб бораётганидан далолатдир. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ислом банкларида рибовий банк операцияларининг деярли барчаси, яъни, депозит, кредит, аккредитив, хисоб-китоб, тўлов операциялари амалга оширилади. Улар саноат, аграр сектор, тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига катта маблағларини инвестиция қилмоқда. Аммо мазкур ҳизматларнинг ҳаммаси шариат мезонига мос равишда олиб борилади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 681
Ширкат бу арабча الشركة дан олинган. Луғатда, الشركة сўзи “аралашиш”, “шерик бўлиш” ва “қўшилиш” деган маъноларни ифодалайди. “Аш-ширкат” ва “аш-шарикат” деб икки нарсанинг бир-бирига аралашишлигига айтилади. “Ширкат” сўзи араб тилида «шин»нинг касраси ва «ро»нинг сукуни билан «Аш-ширкат» ёки «шин»нинг фатҳаси ва «ро»нинг касраси билан «аш-шарикат» тарзида ўқиш жоиз. Лекин биринчи кўриниш машҳурроқдир. Луғатда اشترَك ва تَشارَك ва شارَك лар эса икки ва ундан ортиқ кишиларнинг бир-бири билан шерик бўлишига қўлланади. الشركة нинг кўплигиأَشْراك ва شُرَكاء кўринишда бўлади. Имом Азҳарий: Шарик شَريك нинг жам ҳолати худди يتيم ва نصير ларнинг кўплиги أَيتام ва أَنصار каби أَشْراك кўринишида бўлади, дейди. Шунда المرأة شَريكة ва النساء شَرائك дейилади. Имом Жаъдий эса شِرْكَ нинг кўплиги, شِبْرأَشبار каби أَشْراك бўлади, дейди. Фиқҳий истилоҳда камида икки киши сармоя ва фойдада бир-бирлари билан шерик бўлишга қарор қилишларига ширкат дейилади. عَقْد بَيْنَ الْمُتَشَارِكِينَ فِي الْأَصْلِ وَالرِّبْحِ «Сармоя ва фойдада шерик бўлган икки киши орасидаги битимдир». Ҳанбалий мазҳаби фақиҳларидан аллома ибн Қудома ширкатга шундай таъриф берганлар: الشركة هي الاجتماع في استحقاق أو تصرف «Ширкат – ҳақни талаб қилиш ёки тасарруф қилишда (бир кишидан зиёда кишиларнинг жам бўлиб) шерик бўлишларидир». Ширкат шариатнинг уч асосий манбаи, яъни Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уммат ижмоси билан собит бўлган. وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْخُلَطَاءِ لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَقَلِيلٌ مَا هُمْ. «Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», –деди” (Сод 24-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ширкатга тегишли бир неча ҳадислар нақл қилинган: عَنِ السَّائِبِ بْنِ أَبِى السَّائِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ شَرِيكُ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم فِى أَوَّلِ الإِسْلاَمِ ِ فِى التِّجَارَةِ فَلَمَّا كَانَ يَوْمُ الْفَتْحِ قَالَ: «مَرْحَبًا بِأَخِى وَشَرِيكِى لاَ تُدَارِى وَلاَ تُمَارِى». Соиб ибн Абу Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У ислом аввалида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тижоратдаги шериклари эди. Фатҳ куни бўлгач:–«Уришиб-жанжаллашмайдиган биродарим, шеригим, хуш келибсиз,»– дедилар” (Байҳақий ривояти). حدثنا محمد بن سليمان المصيصي ثنا محمد بن الزبرقان عن أبي حيان التيمي عن أبيه عن أبي هريرة رفعه قال: « إن الله تعالى يقول أنا ثالث الشريكين ما لم يخن أحدهما صاحبه فإذا خانه خرجت من بينهما » Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло: «Модомики, иккисидан бири шеригига хиёнат қилмас экан, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар у(шериги)га хиёнат қилса, иккиси орасидан чиқаман,»– деб айтади” (Абу Довуд ривояти). Ширкат ишларида томонлар бир-бирларининг молларига хиёнат қилмай, омонат ва диёнат юзасидан иш кўрсалар, уларга Аллоҳ таолонинг мадади ва кўмаги бўлади. Агар бордию, шериклар бир-бирларини алдаб, хиёнат қилсалар, Аллоҳ таолонинг мадади уларнинг орасидан кўтарилиб кетади. Ширкатнинг баъзи навлари хусусида мазҳаблар орасида турли фикрлар мавжуд бўлишига қарамай барча уламолар ширкатни умумий тарзда жоизлигига иттифоқ қилган. Ширкатнинг жоизлиги борасида бирорта илм эгаси қарши чиққан эмас. Ислом фиқҳида шериклик бир неча тур бўлиб, қуйида улар билан танишиб ўтамиз. Шериклик мулкий ва шартномавий шерикликга бўлинади.Шартномавий шериклик:сармоявий шерикчилиги, меҳнат шерикчилиги ва зиммадорлик шерикликларига бўлинади. Чунки бу шерикликларда кўрилган зарарда шерикларни ҳиссасини белгилаш шериклик маблағ, меҳнат ва зоминлик асосида белгиланади. Шерикликда кўрилган зарар шерикларнинг ўртадаги маблағи асосида белгиланса, унга شركة الاموال дейилади. Шерикликда кўрилган зарар...