islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Мусаффо эътиқод – саодат калити

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Билмоқ керакким, муқаддас Ислом динининг метинлиги ва пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларининг камоли учта илмга асосланади. Булар Фиқҳ, Ақоид ва Тасаввуф илмларидир. Бу илмлар мақоми улуғ ва даражаси юксак бўлган илмлардир. Бунга далил сифатида Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисни келтиришимиз мумкин. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Олдимизга оппоқ кийинган, соч сақоллари тим қора бир киши кириб келди. У кишида мусофирлик аломатлари кўринмас эди. Бизнинг орамиздан ҳеч бир киши у зотни танимади. Келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тиззаларини теккизиб, рўпараларига ўтирди. Кафтларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига қўйиб, “Эй Муҳаммад, менга Исломдан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом бу Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига ҳамда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни Унинг бандаси ва расули эканлигига гувоҳлик бермоқлигингиз, намозни тўкис адо қилмоқлигингиз, закотни бермоқлигингиз, рамазон рўзасини тутмоқлигингиз, агар йўлга қодир бўлсангиз Аллоҳнинг байтини ҳаж қилмоқлигингиздир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Тўғри айтдингиз”, деди. Биз унга ажабландик. Ўзи сўраб яна ўзи тасдиқ қилар эди. “Менга имондан хабар беринг”, деди нотаниш киши. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам Аллоҳ таолодан эканлигига имон келтирмоқлигингиздир”, деб жавоб бердилар. У киши яна: “Тўғри айтдингиз. Энди менга эҳсондан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эҳсон бу – Аллоҳ таолога Уни кўриб турганингиздек ибодат қилмоқлигингиз. Агар Уни кўрмасангиз У сизни кўриб турибди”, дедилар. Нотаниш зот: “Менга қиёматдан хабар беринг”, дедилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўрагувчи сўралгучидан бу борада билимлироқ…” , деб жавоб бердилар”. Ҳадис давомида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатларининг хабарини берадилар. Нотаниш зот кетганларидан кейин Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: “Эй, Умар соил яъни сўрагувчи кимлигини билдингизми?”, деб сўрадилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқдир”, дея жавоб бердим”, дедилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ул зот Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сизларнинг олдингизга динингизни ўргатмоқ мақсадида келган эди”, дедилар. Ҳадисдаги Исломдан мурод – шаръий ва фаръий амал ва аҳкомларни ўз ичига олган Фиқҳ илми эди. Имондан мурод – эътиқодга доир масалалардан иборат усулул калом яъни Ақоид илми эди. Эҳсон – тасаввуфнинг аслидир. Тасаввуф нафс риёзатидан иборат. Шунингдек, тиришқоқлик билан қийин бўлган шариат амалларини адо этиш, шариатни башарият томонидан қилинган кирлардан тозалаш, танга машаққат бўлса ҳам Ҳозир ва Мангу зот Аллоҳ таолога сидқ бирла таважжуҳ (яъни юзланмоқ) қилмоқдир. Эҳсон (яъни Тасаввуф) тоат-ибодатда, зикрда қатъиятли, матонатли бўлиш, узлуксиз давом этиш ҳамда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннати санияларига амал қилишдир. Мана шу учта илм бирла дин камолга етади. Улардан бирини иштирокисиз диннинг комиллигини тасаввур қилиб бўлмайди. Тасаввуф илмининг камолини фиқҳ илмисиз тасаввур қилиш қийин. Чунки илоҳий аҳкомларни фиқҳсиз билиб бўлмайди. Худди шунингдек, фиқҳ илми ҳам тасаввуфсиз тамомий бўлмайди. Чунки амал ишонч бирла адо этилмаса тўғри бўлмайди. Бу иккаласи (яъни фиқҳ ва тасаввуф) имонсиз саҳиҳ бўлмайди. Мисоли руҳ билан жасад бири иккинчисисиз рўёбга чиқмаганидек. Шайх Розуқ раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тасаввуф қоидалари” китобида Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзларини келтиради: “Кимки тасаввуфга берилса-ю илми фиқҳдан хабари бўлмаса, батаҳқиқ у зиндиқдир. Зиндиқнинг маъноси диндан чиқишдир. Кимки...

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КEРАК

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар: Набий соллаллоҳу алайҳиссалом: “Сизлардан бирингиз мўмин бўлмайди токи мен унга отасидан, боласидан ва инсонларни ҳаммасидан маҳбуб бўлмагунимча», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Биз умматларни қай биримиз шу даражада у зотга муҳаббат қилоляпмиз, қай биримиз фарзандимизга талпинганимиздан зиёда у зотга талпина оляпмиз, қалбимизни ота онамиз, аёлимиз, фарзандимиз банд қилганми ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларими? Агар шундай муҳаббат қилолмаётган бўлсак бизни иймонимиз нима бўлади, бизни ҳолимиз нима бўлади?! Аслида бу муҳаббат биз тушунгандекми ёки ўзгачами?! Уламоларимиз айтадиларки аслида муҳаббат икки турли бўлади: 1. Ҳиссий ақлий, яъни инсон табиатини бир нарсага мойил бўлиши; 2. Амалий муҳаббат. Биз умматларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Айтинг агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангизлар менга эргашинглар, шунда Аллоҳ ҳам сизларни яхши кўради». Яъни Аллоҳ таоло РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейишни буюрди. Амалий муҳаббат қандай бўлади?Амалий муҳаббат ҳаётнинг барча жабҳаларида РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш у зотни суннатларини, йўлларини маҳкам тутиб амал қилиш билан бўлади. У зотни барча нарсадан яхши кўра олишимиз бошқа яқинларимизни биздан сўраган, талаб қилган нарсаси суннатга хилоф бўлса уни тарк қилиб суннатни махкам ушлашимиз билан бўлади, яъни амал қилишда бошқаларга эмас РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш билан бўлади. Агар биздан У зотга бўлган муҳаббатни талаб қилингани биринчиси бўлса, яъни ҳиссий амалий бўлганида биз мўминларнинг иймони хавф остида қолган бўларди. Лекин Аллоҳ таоло инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. Кимни қалбида биринчи турдаги муҳаббат ҳам бўлса Аллоҳ зиёда қилсин, лекин биздан талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Манба: “Мирқотул Мафотиҳ“. Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Азизов Нодирхон 733

Одоб инсон зийнати

Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида «Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар. Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 2 282

Халқаро саммит бошланиш арафасида

Бугун 14 ноябрь куни Боку шаҳрида Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити бошланади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур халқаро нуфузли тадбирга жуда катта тайёргарлик кўрилган. Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан 350 нафардан ортиқ таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари келган. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда. 795

Аллоҳнинг каломи борасида эътиқодимиз

Буюк мазҳаб бошимиз бўлган забардаст олим Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қандай зот эканлиги барча мусулмон уммати учун сир эмас. Бу зот ёзиб қолдирган илмлар қаторида ақоид илми ҳам инсонларга тўғри йўл кўрсатувчи ва улар роббисига нисбатан қандай эътиқодда бўлишлик кераклиги борасида батафсил баён қилиб берди. Имом ўзининг “Фиқҳул Акбар” китобда бандалар роббисини таниши ва у зотга нисбатан эътиқодий қарашларини қисқа ва лўнда тушунтириб берди. Бу илмнинг аҳамияти қанчалик буюк эканлигига китобининг номидан ҳам билиб олиш мумкин. Имом китобини шундай иборалар билан бошлайди. “Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат: Ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: “Аллоҳ ва фаришталарига, китоблари, пайғамбарлари ва қайта тирилишга, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар торозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир”. Ақийда масалалари ичидаги кўп ихтилоф келиб чиқган Аллоҳ таолонинг калом сифати “гапирувчи зот” борасида ҳам “Фиқҳул Акбар” китобида шундай деб айтади: “Аллоҳ таолонинг зотий сифатлари ҳаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш ва ирода сифатларидир”. Аллома Мулла Али Қори китобнинг шарҳида Аллоҳ таолонинг калом сифатига шундай шарх бериб ўтади. “Калом Аллоҳ таолонинг зотида қоим турувчи нафсий каломи, азалий зотий сифатларидандир”. Демак Ушбу Калом сифати ҳодис “янги, кейин пайдо бўлган” сифат эмас, балки у Аллоҳ таолонинг зоти билан бирга азалий ва абадий, У зотдан ажрамайдиган сифат деб эътиқод қилиш энг тўғри йўл эканлигини айтиб ўтади. Абул Муъин ан-Насафий ўзининг ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид китобида Аллоҳ таолонинг калом “гапирувчи” сифати борасида шундай дейди. “Калом сифати ҳақида Аҳли суннанинг мазҳаби қуйидагичадир”: Аллоҳ таоло калом билан гапирувчи зотдир. Бу калом унинг азалий сифатидир. Бу калом ҳарф ва овозлар жинсидан эмас; унда жимлик (тўхташ) ва офат йўқдир. Аллоҳ таоло бу сифат билан гапирувчи, буюрувчи ва ҳабар берувчидир. Қуръони каримдаги амр, наҳий, хабар каби иборалар шу калом сифатига далолат қилувчидир. Бу ибораларни Аллоҳнинг каломи деб айтилиши эса, уларни Аллоҳнинг зотида азалий бўлган каломни ифодаловчи, билдириб турувчи эканлигига биноандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва шариатига мукаммал амал қилишга муваффақ қилсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аҳмедов Сайқалиддин  1 248
1 1 160 1 161 1 162 1 163 1 164 1 548