Тўй – муайян инсоннинг, оиланинг хурсандчилиги ва ана шу бахтиёрлигимизга шерик бўлсин деган олижаноб ният ила дўсту ёрларни зиёфат қилиб чақириш. Лекин жуда қадим замонлардан ер юзидаги жамики миллатларнинг урфу одатига айланган дабдабали тўй ва бошқа маросимлар остида одамлар эзилиб келган. Дини мубийнимиз тўйларда, тантаналарда ҳаддан ошишдан қайтаргани ҳақидаги таълимотни Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам амалга жорий этганларидан сўнг тўйлар азалий моҳиятига қайтиб, мўмин-мусулмонларнинг чинакам хурсандчилигига айланган. Жумладан, Қуръони каримда: “Қариндошнинг ҳаққини адо эт, мискин-бечоралар, йўловчи-мусофирларга ҳам (мурувват кўрсат). Лекин сира исроф этма, зеро, исроф қилувчилар Шайтоннинг “биродарлари”дир! дейилади. (Исро сураси, 26-оят). Шу ва шу мавзудаги ояти карималарни тўйларга тадбиқ этган аждодларимиз тўйларни ортиқча даҳмазаларсиз, чинакам хурсандчилик билан ўйнаб-кулиб ўтказганлар. Аммо замон ўтиши билан амалимиз озайгани тўйларимизда ҳам намоён бўла бошлади. Айниқса, бизнинг халқимиз тўйларни дабдабали ўтказишга ружу қўйди. Натижада тўй ўзбекнинг шодиёнасига эмас, миллий муаммосига айланди. Президентимиз кечаги йиғилишда ачиниш билан таъкидлаганидек, одамлар фақат тўй қилиш учун яшай бошлади. Бутун умр тўйга пул тўплаган одам тўйнинг жамғармаси камайиб кетишидан қўрқиб дўхтирга кўринмайди, дам олишга бормайди, йиллик меҳнат таътилини олганда эса ўзининг одатдаги ишидан ҳам оғирроқ ишларни қилади. Мақсад – таътилдан фойдаланиб уч-тўрт сўм пул ишлаб қолиш керак. Нима керак унча пул? Тўй қилишга – ўғил уйлаш керак, қиз чиқариш керак. Аммо одамнинг жони ва танаси ҳам ҳеч қачон чарчамайдиган, мустаҳкам нарса эмас, У – Аллоҳнинг омонати. Давлат инсонга нега ҳафтада икки кун дам, йилда бир ой меҳнат таътили беради? Йил давомида ишлаб чарчаган одам ҳордиқ чиқариб, меҳнат қобилиятини тиклаб олсин учун… Саҳобаи киромлардан бири Пайғамбар алайҳиссаломдан тўйни қандай қилиш ҳақида маслаҳат сўраганида, Пайғамбаримиз: “Битта қўй сўй”, деган эканлар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қийинчилик бўлмасин деган мақсадда шундай деяптилар деб ўйлаб: “Мен бир неча қўй сўйишга қодирман”, деб бир-икки қайтарибди. Шунда Сарвари коинотимиз: “Эй молинга Худо барака бергур, битта қўй сўйгин” деб танбеҳ берган эканлар. Президентимизнинг тўйда одамлар сонини чеклаб айтиши, давлат амалдорларининг тўйга қатнашиш масаласида эҳтиёткор бўлиши ҳақида қатъий талаб қўйгани юқоридаги оят ва ҳадис таълимотига мос талабдир. Бинобарин, тўй қилишни, тўкин дастурхон ёзишни ният қилган одам, аввало, қариндош-уруғларнинг, етим-мискинларнинг ҳолидан хабар олмоғи керак. Бу ҳақда юртбошимиз алоҳида тўхталиб, шу шовқин-сурон билан тўй қилаётган одам ака-укасининг, қўни-қўшнисининг ҳолидан хабар олдими? Кимўзарга сарфлаган ҳеч кимга нафи йўқ сарфу харажатни қилгунча, ана ўшаларнинг камини бутласа бўлмайдими, деб таъкидлади. Дарҳақиқат, мабодо ўша одам бемаъни довруғ солиш учун қилган харажатининг бир қисмига бир муҳтожнинг камини бутлаб берса, бир толиби илмнинг йиллик шартномасини тўлаб берса, бир беморнинг дори-дармонига ёрдам қилса, ўша одамлар қўлларини дуога очиб неча йиллар унинг ҳаққига дуолар қилади. Минг кишини бир ҳашаматли тўйхонага тўплаб уч-тўртта беҳаё сатангни ликиллатиб, на обрў, на савоб ололмаган одам юқоридаги ишларни қилса ажру савобнинг тагида қолади. Яна, агар шу билан ҳам нафси ором топмаса, ўзига хайрихоҳ инсонлар орттиради. Ўша одамларнинг ҳам бир куни фойдаси тегиб қолади… Тўй ва маросимларни тартибга солиш зарурлиги ҳар доим фикр эгаларини ўйлантириб келган. Айниқса, жадид боболаримиз бу масалага жиддий киришган эдилар. Аммо уларнинг куйинчакликларига қулоқ осадиган одам бўлмади, ўзлари ҳам қисқа фурсатларда қатағон қурбонига айланиб кетди. Истиқлол йилларида ушбу мавзу яна кун тартибига чиқди. 1998 йилнинг 28 октябрида Биринчи...
3 март куни Тошкент шаҳридаги “Осиё гранд” кошонасида дин ва давлат арбоби, етук олим, моҳир таржимон Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳларини шод этиш ва ул зотнинг “Тарихи Муҳаммадий” асарлари қайта нашр этилиши муносабати билан хайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда уламолар, имом-хатиблар, дин ва давлат арбоблари, ушбу табаррук инсоннинг шогирдлари, аҳли-оилалари ва фарзанду аржумандлари жам бўлиб, ўзгача файз бахш этишди. Маълумки Алихонтўра Соғуний ҳазратлари 1885 йилда туғилган. У киши диний талимни аввал Макка шахрида, кейин Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасида, ундан сунг эса Мадинаи мунавварадаги дорулфунунларда таҳсил олган. Алихонтўра ҳазратлари илму ҳикматнинг бир-икки соҳасида эмас, балки қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, балоғат, мантиқ, табобат, тарих, сийрат, жўғрофия, назму наср ва бошқа фанлар бўйича ҳам етук мутахассис бўлган. Соғуний ҳазратлари бир неча китобларини таълиф этганлар. Жумладан, “Тарихи Муҳаммадий”, “Туркистон қайғуси”, “Девони Соғуний”, “Шифоул илал” ва бошқалар. Шунингдек, у киши Аҳмад Донишнинг “Наводирул вақоиъ”, Дарвеш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”, Херман Вамберининг “Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи” ва “Темур тузуклари” каби асарларни таржима қилган. Олимнинг бугунги кунга қадар ўз қийматини сақлаб келаётган сийрат бобидаги “Тарихи Муҳаммадий” асари 1959 йилда ёзиб тугалланган. Лекин у муаллиф вафотидан кейин, яъни 1991 йилда илк бор чоп этилган. Шу кунга қадар мўмин-мусулмонларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ушбу асар бир неча бор, минглаб ададда чоп этилди. Ўтган йилда мазкур асар “Мовароуннаҳр” нашриётида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг кириш сўзлари ила Соғуний ҳазратларининг фарзанди Қутлуғхон Шокиров ташаббуси билан қайта нашр этилди. Ёднома тадбирига йиғилганлар Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг маърифатпарварлиги, жасурлиги, шунингдек, уйғур, қозоқ, ўзбек, қирғиз, татар ва дўнган халқларини мустаҳкам ишонч ва диний биродарлик асосида бирлаштиргани алоҳида эсга олинди. Шунингдек, аллома Аллоҳ таолодан берилган ақл-заковатни, ғайрат-шижоату иқтидорни бутунлай ижодга бахшида этиб, авлодлар учун катта маънавий бойлик бўлиб қолган бебаҳо асарлар таълиф этгани, форс ва араб тилларидаги бир қатор нодир асарларни ўзбек тилига таржима қилганини баён этишди. Тадбирда Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳи покларига бахшида этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 843
Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент ислом институтида “Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувда талаба қизларимиз йирик дин ва жамоат арбобларидан бири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг сулола вакилалари билан учрашди. Бу тадбирда Зиёвуддин домланинг фарзанд анжумандларидан Анисахон ая ва Мухлисахон аялар ва келини Рафиқахон опанинг ҳис-ҳаяжон тўла ҳаётий ҳикоялари талаба қизларимиз учун ўта нодир маълумот бўлди. Айниқса, Анисахон ая, падари бузруквори ҳаётидаги мустабид тузум бошларига солган оғир машаққатлари, илм-фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари ҳақида талабаларга кенгроқ маълумот бериш мақсадида тўлқинланиб гапирганларида ҳамманинг кўзига ёш қалқиди. Тадбирда, талаба қизлар устоз сулоладан ўтганларнинг хотирасига бағишлаб, хатми Қуръон дуолари ва ўзлари таёрлаган ҳазратнинг илм-дин соҳасида амалга оширган ислоҳотлари, ҳаёт йўллари хақида маълумотларни ўзида мужассам этган слайдларни тақдим этди. Шунингдек, тадбир сўнгида ЎМИ таълим ва кадрлар бўлими ходимаси З.Қосимова сўзга чиқиб ҳазрат ҳақида хотираларини меҳмонлар билан ўртоқлашди. Меҳмонларнинг хотира суҳбати даврага ўзгача файз бағишлади. Талаба қизларнинг таъсуротлари бир олам бўлиб, келгуси ҳаётида мана шундай улуғ инсонлар каби хайрли амаллар йўлида хизмат қилишни мақсад қилдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 626
Ўзбеклар алоҳида этник жамоа (элат) бўлиб, Марказий Осиёнинг марказий вилоятлари – Мовароуннаҳр, Хоразм, Еттисув ва қисман Шарқий Туркистоннинг ғарбий минтақалари ҳамда Жанубий Туркистонда шаклланган. Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан ўтроқ яшаб, сунъий суғорма деҳқончилик билан шуғулланиб келган маҳаллий сўғдийлар, бахтарлар, хоразмийлар, фарғоналиклар, сак-массагетлар, қанғлар каби этник гуруҳлар ташкил этган. Шунингдек, Жанубий Сибирь, Олтой, Еттисув, Шарқий Туркистон ҳамда Волга ва Урал дарёси бўйларидан келган этник компонентлар ҳам Ўзбеклар этногенезида иштирок этганлиги тарихдан маълум. Бу қабила ва элатлар, асосан туркий ва шарқий эроний тилларда сўзлашган. Ўзбекистон ҳудудида олиб борилган археологик ва антропологик тадқиқотлари натижасида Амударё ва Сирдарё оралиғида сўнгги бронза давридаёқ юқорида номлари қайд этилган қабила ва элатларнинг этник жиҳатдан дастлабки аралашуви содир бўлганлиги ва ассимиляция жараёни натижасида антик даврга келиб, ўтроқ ҳаётга мослашган туркий ҳудудий майдон таркиб топганлиги ҳамда ўзбек халқига хос антропологик типнинг макон ва замони аниқланган. Маълумки, милоддан авалги III асрда Сирдарёнинг ўрта оқимида туркий ва сўғдийлар иттифоқи асосида Қанғ давлати ташкил топган. Қанғ давлати даврида Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақалардаги халқларнинг иқтисодий, сиёсий, этномаданий алоқаларнинг ривожланиши натижасида туркийзабон этнослар устуворлик қилиб, янги туркий этнослардан бири – қанғар элати пайдо бўлди ва ўзига хос уйғунлашган маданият шаклланди. Тарихий ва археологик асарларда бу маданият «Қовунчи маданияти» номини олган. Антрополог олимларнинг таъкидлашларича, айнан шу даврларга келиб, Марказий Осиёнинг водий ва воҳаларида яшовчи сўғдийлар, қанғарларнинг ташқи қиёфаларида ҳозирги ўзбек ва воҳа тожикларига хос Помир-Фарғона антропологик типи тўлиқ шаклланган. Академик К. Шониёзовнинг таъкидлашича, қанғар элати илк даврларда Марказий Осиёда ташкил топган йирик этник бирлик бўлган. Қанғ давлати емирилиши билан милодий V аср ўрталарида унинг таркибидаги халқлар ва қабилалардан Марказий Осиёда янги сиёсий уюшмалар ва этник бирликлар вужудга келади. Турк ҳоқонлиги даврларида VI-VIII асрларда турк ва сўғд тилли халқларнинг ўзаро яқинлашиши, аралашиш жараёни давом этади. Бу жараён бутун ўрта аср давомида ривожланиб келган. Ана шу жараён туфайли Марказий Осиёда маданияти ва турмуш тарзи, урф-одатлари жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган икки қардош этнос ўзбек ва тожик халқлари шаклланган. Айнан мазкур даврда Мовароуннаҳрнинг асосан шимолий ва шарқий вилоятларида икки тил ва икки хил хўжалик маданий типларининг яқинлашув жараёни кузатилади. Оқибатда аксарият туркийзабон деҳқон ва ҳунармандлардан иборат йирик ҳудудий бирлик ташкил топади. Ўзбеклар этногенезида қатнашган навбатдаги этник компонентлар Жанубий Олтой ва Шарқий Туркистондан кўчиб келган юэчжи қабиласининг бир тармоғи бўлиб, улар милоддан аввалги I милодий IV асрларда Кушон салтанатига асос солган кушонлар ҳамда милодий III-V асрларда Ўрта Осиёнинг марказий вилоятларига Жанубий Сибирдан, Жунғориядан, Шарқий Туркистондан силжиган хионий, кидарий ва эфталийлардир. Шунингдек, ўзбеклар этногенезига фаол таъсир ўтказган туркий этник компонентлар асоси Турк ҳоқонлиги (VI-VIII асрлар) даврида Марказий Осиёнинг марказий минтақалари (Тошкент, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё воҳалари, Фарғона водийси) ва Хоразмга келиб жойлашиб, маълум бир тарихий даврда, бу этник компонентнинг аксарият қисми ўтроқлашди. Бу давр туркий ва сўғдий симбиозни ҳал қилувчи босқичларидан бири бўлган. VIII-X асрларда ва ундан кейин ҳам, туркийзабон халқлар, қабилаларнинг талай қисми ўз этник номлари билан бир вақтда, турк ҳоқонлиги даврида онгларига сингиб қолган турк эканликларини ҳам эсдан чиқармай сақлаб келганлар. Турк ҳоқонлиги ҳудудида турк атамаси билан номланиб келган қабилалар қаерда яшамасинлар бир-бирларини қардош ҳисоблаганлар. «Турк» атамаси кўпчилик қабилалар учун этник ном эмас, тил умумийлигини англатувчи...