Ўзбек халқи оғир жудоликка учради. Машҳур диний уламо, атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов шу йил 15 август куни 71 ёшида вафот этди.
Ислом динида аниқ тушунчалар мавжуд бўлиб, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам айбсизларни ўлдирилишини қабул қилмайди, ҳатто ҳар қандай шароит ва баҳоналардан қатъий назар ва душман томоннинг ўзи бу усулдан фойдаланса ҳам ислом динида зўравонликка йўл қўйилмайди – бу ҳозирги даврда мавжуд бўлган «терроризм» атамасига зид мазмун.- Тошкент Ислом институти "Тиллар кафедраси" ўқитувчиси Махкамова Озода
Ислом дини асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсон ҳаётига тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш қатъиян ман этилади. Ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир.- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
Тинчлик — буюк неъмат, тараққиёт ва фаровон ҳаётнинг бирламчи шарти. Эзгу мақсадларнинг рўёби, энг аввало, ушбу неъматга боғлиқ. Шу боис қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун молию жони билан курашиб келган.- Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.