islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Динимиз аҳкомлари

Бўлимлар

Фаришталар ухлайдиларми, улар қандай суратда бўладилар?

Фаришталарда ухлаш ва чарчаш сингари инсонлар ва бошқа жониворларга хос сифатлар бўлмайди. Бунга қуйидаги оят далолат қилади: “Улар кечаю кундуз тасбеҳ айтарлар. Чарчамаслар” (Анбиё сураси, 20-оят). Яъни, фаришталар доимий равишда ибодат билан машғул бўлиб турадилар. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, инсонлар нафас олишдан чарчаб қолиб, бир оз “дам олишга” асло тўхтамаганларидек, фаришталар ҳам ибодат қилишдан асло тўтамайдилар. Фаришталар ниҳоятда гўзал суратда яратилган махлуқотлар ҳисобланади. Бунга қуйидаги оятда далолат бор: “У (Муҳаммад)га шиддатли қувват эгаси таълим берди. Миррат эгаси кўтарилди” (Нажм сураси, 5-6 оятлар). Ушбу оятдаги “Зу мирротин” сўзини Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу “гўзал кўриниш эгаси”, деб тафсир қилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 244

Фаришталарни асл қиёфаларида кўриш мумкинми ва уларнинг ададлари қанча?

Уламолар инсонларнинг фаришталарни кўришлари мумкинлиги ҳақида бундай деганлар: фаришталар нурдан яратилганлари сабабли уларни асл қиёфаларида кўришга башарнинг тоқати етмайди. Шунинг учун асл қиёфаларидан инсон кўринишига ўтганларидан кейингина инсонлар уларни кўришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброил алайҳиссаломни асл кўринишларида икки марта кўрганлари эса у зотнинг ўзларига хос хусусият ҳисобланади. Фаришталар жуда кўп ададда бўлиб, уларнинг қанча эканини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай баён қилинган: “Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас” (Муддассир сураси, 31-оят). Шунингдек, ҳадиси шарифларда “Байтул маъмур” (Каъбанинг тепасида, еттинчи осмонда фаришталар тавоф қиладиган уй)ни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилиши ва ададлари кўплигидан бир марта тавоф қилганлари қайта тавоф қила олмасликлари хабар берилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 315

Фаришталар қачон яратилган?

Фаришталар Одам алайҳиссаломдан олдин яратилган. Бунга ушбу оят далолат қилади: “Эсланг, (эй Муҳаммад!) Роббингиз фаришталарга: “Мен Ерда халифа (Одам) яратмоқчиман”, – деганида, (улар) айтдилар: “Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган, (ноҳақ равишда) қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан?” (Бақара сураси, 30-оят). Ушбу оят тақозосига кўра инсон яратилмасидан илгари фаришталар яшаганлар ва Аллоҳ таоло одамни яратиши ҳақида хабар берганида улар таажжубланиб мазкур гапни айтганлар. Инсонларнинг бузғунчилик қиладиган ва ноҳақ қонлар тўкадиган мавжудот бўлишини фаришталар қаердан билганлар, улар ғайбни билмайдилар-ку, деган саволга бир қанча жавоблар берилган: 1. Аллоҳ таоло билдирган; 2. Лавҳул-маҳфуздаги ёзувни ўқишган; 3. Фаришталарда фақатгина ўзларининг маъсум бўлишлари қолган махлуқотларнинг бундай сифатга эга бўлмасликлари тўғрисида илм бўлган; 4. “Сақолайн” (инсонлар ва жинлар)нинг бирини иккинчисига қиёс қилишган. Яъни инсонларни ҳам Ерда бузғунчилик қилган жинларга қиёс қилишган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 313

Фаришталарга иймон келтиришнинг мўмин ҳаётидаги таъсири

Фаришталарга иймон келтириш мўмин-мусулмонларнинг ҳаётида улкан таъсирга эга бўлиб, ундан кўплаб манфаатлар ҳосил бўлади: 1. Фаришталарга ва уларнинг ўзи қилаётган ҳар бир ишни кузатиб ёзиб бораётганларига аниқ ишонган киши, доимий равишда кузатувда эканини ҳис этади ва инсонлар кўрмаётган пайтларда ҳам гуноҳ ишларни қилишдан ҳаё қилиб қолади; 2. Қийинчилик пайтларида ҳам сабр қилиши осон бўлади. Чунки у чекаётган машаққатларини ҳар доим ўзи кўрмаётган фариштанинг ёзиб бораётганини, унинг ҳақига Аллоҳ таолодан истиғфор сўраб турганини ҳис қилиб туради. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 248

Миянгизни неча фоизини ишлатасиз?

Ҳаётимизда энг кўп ишониладиган афсоналардан бири шуки, биз миямизнинг атиги 10 фоизидан фаол фойдаланамиз ва 90 фоизи эса бекор ётади. Биологик фаол қўшимчалар ва шифобахш гиёҳларнинг сотувчилари, “неврология фанига таяниб”, бизнинг миямизда яширин салоҳият борлигини таъкидлашади ва ҳар хил кимёвий усуллар билан ўз онгимизнинг қувватини оширишга ваъда беришади. Аммо бундай йўллар билан улар фақатгина ҳамёнимиз ҳажмини камайишига муваффақ бўладилар, холос. Сўровномалар шуни кўрсатадики, оддий халқнинг учдан икки қисми ва ўқитувчиларнинг ярми ушбу афсонага ишонишади. 1890 йилларда Америка психологиясининг отаси Уилям Жеймс шундай сўзларни айтган: “Кўпчилигимиз ўз ақлимизнинг тўлиқ салоҳиятидан фойдаланмай ўтиб кетамиз ”. Жеймс бу гапни аслида бизни рағбатлантириш учун айтган, миянинг ҳамма қисмлари актив модда алмашинуви жараёнида қатнашмаслигини айб сифатида эътироф этиш учун эмас. Аммо бу тушунмовчилик одамларни онгида анчагача ўрнашиб қолди ва ҳозирги кунгача давом этди. Бундан ташқари, олимлар узоқ вақт давомида миямизда катта жой эгаллаган фронтал қисми ва кенг ўрта қисми қандай вазифалар бажаришини аниқлай олмаганлар. Ушбу соҳалар шикастланганида, ҳеч кимда ҳаракат ёки сезгирлик дефицити пайдо бўлмаган. Шунинг учун улар миянинг бу соҳалари ҳеч қандай вазифани бажармайди деб ўйлаганлар. Ўнлаб йиллар давомида, миянинг ушбу соҳалари жим жойлар деб номланган, уларнинг вазифасини англаш қийин бўлган. Биз кейин шуни билдикки, улар ижро этувчи органлар бўлиб, миянинг бошқа қисмлари операциясини бирлаштиришга жавоб берадилар. Бу уйғунликсиз бизни инсон деб аташ қийин бўлар эди. Бу қисмларнинг тўғри ишлаши абстракт фикрлаш, режалаштириш, турли ҳукмларни тарозига солиш ва турли хил вазиятларга мослашиш учун жуда муҳимдир. Миянгизнинг 9/10 қисми бош суяги ичида бекор туради деган фикрнинг қанчалик ҳақиқатдан узоқлиги, миянинг энергия сарфини ҳисоблаб кўрганимиздан кейин яққол намоён бўлади. Кемирувчилар ва итларнинг мияси танада бир кунда кетадиган энергиянинг 5 фоизини истеъмол қилади. Маймуннинг миясида ушбу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этади. Катта одамларда, тана массанинг атиги 2 фоизини ташкил этадиган мия, кундалик куйдириладиган глюкозанинг 20 фоизини истеъмол қилади. Болаларда ушбу кўрсаткич 50 фоизни, чақалоқларда 60 фоизни ташкил этади. Бундай кўрсаткичлар одам миясининг умумий тана ҳажмига бўлган нисбати учун анча юқори ҳисобланади. Одамлар миясининг вазни 1,5 килограммни, фил мияси 5 к.г.ни, кит мияси эса 9 к.г.ни ташкил қилади. Аммо оғирлик бўйича солиштирганда одамларнинг мияси бошқа жонзот турларига қараганда, ўта зич жойлашган жуда кўп нейрон-мия ҳужайраларига эга. Ушбу ўта зич жойлашув бизни ақлли қилади. Тана ҳажми ва приматлар кўтариб юра оладиган нейронлар сони ўртасида мутаносиблик мавжуд. 25 килограммлик маймун 53 миллиард нейронга эга мияни озиқлантириши учун, кунинг 8 соатини овқатланиш билан ўтказиши керак. Биз, инсонлар эса бир ярим миллион йил аввал биз таом пишириш маҳоратини ўрганганмиз. Бу эса энергия тежаш масаласида бизга катта устунлик берди. Пиширилган таом танамиздан ташқарида деярлик ҳазм бўлган ҳолатда -юмшоқ бўлади. Ошқозон-ичакларимиз бундай таомлардан осонроқ энергия олади. Овқат пишириш бизга кўпроқ вақт ва энергия беради. Агар биз бундан акси ўлароқ, озиқ-овқат маҳсулотларини хом истеъмол қилганимизда, 86 миллиард зич жойлашган нейронларни озиқлантира олмасдик. Бизнинг нейронларимиз сони эса маймунникига қараганда 40 фоиз кўпроқ. Миянинг озиқланиш жараёни қуйидагича ишлайди. Мия куйдирган калорияларнинг ярми ҳужайраларни ўз ҳолида сақлаб туриш учун сарфлайди. У электр зарядини бир ҳолатда ушлаш учун мембраналар орасига натрий ва калий ионларини юбориш орқали бунга эришади. Буларнинг ҳаммасини узлуксиз амалга ошира олиш учун бу мураккаб орган чексиз энергия истеъмолчисига айланиши керак. У бир дақиқада ҳайратланарли миқдордаги...
1 37 38 39 40 41 42