Ислом дини мусулмонларни нафақат ибодат масалаларида, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан оила, мерос, касб-ҳунар, савдо-тижорат ва ўзаро молиявий муносабатларда ҳам шариат аҳкомларига амал қилиб яшашга буюради. Ҳозирги умумжаҳон глобаллашув жараёнида, минтақавий ва давлатлараро иқтисодий-молиявий интеграциялашиш жараёни кескин авж олиб бораётган пайтда мусулмонларнинг эътиқодига мувофиқ ва шариат кўрсатмаларига уйғун бўлган молиявий хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга...- Тошкент ислом институти,“Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов
“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Р. Акбаров
Ёшлар турли ахборот хуружларига берилмаслиги учун уларда мустаҳкам, соғлом эътикодни шакллантириш зарур.Фарзанднинг эътиқодини мустаҳкам қилиш энг асосий вазифадир. Буни Куръон оятлари мазмун-моҳиятидан ҳам кўриш мумкин...- Янгийўл туман “Имом Султон” жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев