islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

СЎНГГИ КАЛОМ

Заҳабий имом Абу Зуръа Розийнинг таржимаи ҳолини баён қилар экан, у зотнинг вафотлари ниҳоятда таъсирли бўлганини шундай ҳикоя қилади: «Абу Зуръа ўлим тўшагида ётган эди. У зотнинг икки шогирди Абу Ҳотим Розий билан Муҳаммад ибн Муслимлар устозни зиёрат қилмоқчи бўлишди. Аммо ўлим тўшагида ётган устозга калимаи шаҳодатни талқин қилишга хижолат бўлиб, бироз тараддудланиб қолишди. Абу Зуръа улуғ муҳаддис, бутун Ислом оламига машҳур имом эди, шунинг учун шогирдлар устозга очиқчасига шаҳодат калимасини айтинг дейиш ёки уни талқин қилиб туришдан уялишарди. Ниҳоят, бир тўхтамга келиб, «Устознинг ҳузурида «Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради» деган ҳадисни ривоят қиламиз. Шояд у зот ўша ҳадисни эслаб, шу баҳона калимаи шаҳаодатни айтсалар», дейишди. Гапни бир жойга қўйиб, устознинг ҳузурига киришди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, мақсадга ўтишди. Муҳаммад ибн Муслим: «Заҳҳок ибн Махлад менга Абдулҳамид ибн Жаъфардан ҳадис айтиб берди, у Солиҳдан…» деб гап бошлади, аммо ҳолатнинг оғирлиги, кўз ўнгида ўлим тўшагида ётган устозига ачингани боис, хижолат тортиб, дудуқланиб, гапира олмай қолди. Шундан сўнг Абу Ҳотим сўз бошлади. Бироқ, «Бизга Бундор ҳадис айтиб берди, у Абу Осимдан, у Абдулҳамид ибн Жаъфардан, у эса Солиҳдан», деди-ю, у ҳам дудуқланиб, гапира олмай қолди. Шунда Абу Зуръа секингина: «Мени ўрнимдан тургазинглар», деди. Шогирдлар унинг елкасидан, қўлтиғидан тутиб, ўтирғизишди. Абу Зуръа ҳорғин овоз билан пичирлай бошлади: «Бизга Бундор ҳадис айтиб берди, у Осимдан, у эса Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилади. У Солиҳ ибн Абу Ғарибдан, у эса Касир ибн Мурра Ҳадрамийдан ривоят қилади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимнинг охирги сўзи Лаа илааҳа иллаллоҳ…». Абу Зуръа ҳадисни охиригача айта олмади. Унинг жони узилган эди». Умрини ҳадис тўплаб, ҳадис ривоят қилишга бағишлаган бу буюк зотнинг сўнгги лафзи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлди». Аллоҳим! Ўзинг Раҳмонсан, Раҳимсан, бизга ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган эътиқод билан яшаб, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» лафзи билан кўз юмишни насиб этгин! Нодирбек Хидиров 430

ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШНИНГ ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ

Оламларнинг Роббиси бўлган зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳнинг элчиси, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин! Албатта, Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннати шарифлари Ислом динининг ҳукм чиқариш учун Қуръони каримдан кейинги иккинчи манбасидир. Суннат Қуръони каримда келган ҳукмларни аниқлаштирувчи, мубҳамларни очиб берувчи, умумий лафзда келганларини хословчи, мутлақ келганларини қайдловчи асосдир. Шу билан бирга Суннат Қуръонда ҳукми келмаган масалаларни ҳам баён қилувчидир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари, хатти‑ҳаракатлари, феълу‑атворлари, ҳаракоту‑­саканотлари, амалу­‑тарклари, барча‑­барчаси Аллоҳ таоло рози бўладиган суратда, ҳар бир инсон фарзандига икки дунё саодатини кафолатлайдиган шаклда бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи таминлади. Оламлар Робби бўлган зот Ўзининг абадий мўъжиз Каломини башар авлодига етказишда Ўзи билан уларнинг ўртасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни восита қилар экан, бандаларни Парвардигорларининг розилигини топиш, икки олам бахт‑­саодатига эга бўлиш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳтож қилиб қўйди. Суннатнинг Қуръони карим каби шариъат манбаи эканига Ислом уламолари иттифоқ қилганлар ва қатор далил ва исботларни келтирганлар. Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло Ўзига бўлган итоат билан Расулига бўлган итоатни бир-бирига боғлаб қўйди. Яъни, бири бўлмаса, иккинчиси қабул қилинмайдиган бўлди. Қуръони каримда Аллоҳга итоат қилиш билан унинг Росулига итоат этиш доимо ёнма­-ён келтирилди: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга ва унинг Росулига итоат этинг. Эшитиб туриб, ундан юз ўгирманг”. (Анфол сураси, 20-оят). “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Аллоҳга ва Росулга итоат этинг», деб, айт. Агар юз ўгирсаларингиз, у(Росул)нинг зиммасида унга юкланган нарса, сизларнинг зиммангизда сизларга юкланган нарсадир. Агар унга итоат этсангиз, ҳидоят топасиз. Росулнинг зиммасида очиқ­ ойдин етказиш бор, холос”. (Нур сураси, 54-оят). Аллоҳ таоло Расулига бўлган итоатни айнан Ўзига бўлган итоат қилди. Нур сурасининг 54-оятида: “Аллоҳга итоат қилинг. Унинг Расулига итоат қилинг”, деб, итоат қилиш феъли икки марта келтирилди. Бу эса, ушбу оятларда келган итоат алоҳида мустақил тарзда келган итоатдир. Бошқа ояти карималарда Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Агар Аллоҳни севсаларингиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ кўп мағфиратли ва раҳмли зотдир”, деб айт”. (Оли Имрон сураси 31-оят). Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръондан ташқари шаръий кўрсатмалари ҳам ваҳийдан бошқа нарса эмас. У зот ўз нафсу‑ҳавосидан гапирмайдилар: «Сизнинг Соҳибингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан гапирмас. У ваҳйдан ўзга нарса эмас». (Нажм сураси, 2‑4-оятлар). Аллоҳ таоло Расулининг амрига хилоф қилганларни қаттиқ огоҳлантириб шундай дейди: «Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар!» (Нур сураси, 63-оят). Ҳадиси шарифлардан далил: Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом доримийлар Миқдом Ибн Маъдий­кариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳой, огоҳ бўлинглар! Бир кишига у ўз ўриндиғида суяниб ўтирган ҳолида мендан бир ҳадис етса, у: «Бизлар билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг Китоби бор, холос. Биз нимани унда ҳалол деб топсак, уни ҳалол билдик, нимани ҳаром деб топсак, ҳаром билдик» дейишига оз фурсат қолди. Албатта Аллоҳ Расулининг ҳаром қилгани ҳам Аллоҳнинг ҳаром қилганидир!”. Имом Абу Довуд ўзларининг “Сунан” китобларида Ирбоз ибн Сориядан ривоят қилган ҳадисда Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бир куни бизга намоз ўқиб бердилар. Намоздан сўнг бизга юзланиб, кучли мавъиза қилдилар. Унда шундай дедилар: “Сизлар мени ва рошид халифаларимнинг суннатларини ўзингизга лозим...

Намозда «омин»ни махфий айтишнинг афзаллиги

Намозда «Фотиҳа» сурасини овоз чиқариб ўқилганидан сўнг «омин», дейиш ҳақида барча мазҳаб имомлари иттифоқ қилишган. Лекин, «омин»ни овоз чиқариб айтиладими ёки маҳфий (ичида) айтиладими? Бу борада уламолар тарафидан икки хил ижтиҳод қилинган. Бу масалада икки томондан ҳам жавоблар берилган бўлиб, ҳанафий мазҳабида ва моликий мазҳабида махфий айтиш афзаллиги айтилган бўлса, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларида жаҳрий (овоз чиқариб) айтиш афзаллиги таъкидланган. Шофеъий ва ҳанбалий мазҳаб уламолари ўзларининг сўзларига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «омин» десалар, У зотнинг ортидаги кишилар ҳам «омин» дейишар эди. Ҳатто масжид ларзага келар эди». «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) ни тиловат қилсалар, «омин», дер эдилар, у кишининг ортида, биринчи сафда турган одам эшитар эди» , дейилган ва бундан бошқа бир неча ҳадисларни далил қилиб келтиришади. Бизнинг ҳанафий мазҳаб уламолари, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаб имомлари далил қилиб келтирган ҳадисларнинг заиф жойларини батафсил баён қилиб ўтганлар. Сўнгра «омин»ни махфий айтиш авлолигига қуйидаги далилларни келтириб ўтишади: Имом Термизий Алқама ибн Воилдан, у ўз отасидан ривоят қилган ҳадисда: أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَرَأَ (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) فَقَالَ « آمِينَ » وَخَفَضَ بِهَا صَوْتَهُ «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) ни ўқидилар-да, паст овозда «омин», дедилар», дейилган. Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фотиҳа» сурасини баланд овоз билан ўқиб келиб, «омин»ни айтишга келганда овозларини паст қилганларини тушунамиз. Мана шунда қарши тараф далил қилиб келтирган ҳадислардан бири: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) ни тиловат қилсалар, «омин», дер эдилар, у кишининг ортида, биринчи сафда турган одам эшитар эди», дейилган ҳадисни ҳам бизнинг фойдамизга далил сифатида тушунса бўлади. Яъни, «омин»ни биринчи сафда у зотга яқин турган одам эшитадиган қилиб айтдилар, деганидир. Имом Табароний Абу Воилдан қилган ривоятда: «Умар ва Али розияллоҳу анҳумолар «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни ҳам, «омин»ни ҳам ошкора айтмас эдилар», дейилган. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири «Ҳидоя» асарида бу борада қуйидагилар айтилган: Имом «وَلاَ الضَّالِّينَ»ни айтиб «омин» дейди ва муқтадий ҳам уни айтади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон имом «омин» деса, сизлар ҳам «омин» денглар», деганлар. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ва у (омин)ни махфий айтадилар. Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда имом намозда тўрт нарсани махфий қилиши айтилиб, уларнинг ичида «омин» ҳам зикр қилинган. Қолаверса, барча мазҳаб уламолари «омин»ни айтишга иттифоқ қилишгани каби уни дуо эканлигида ҳам ихтилофга боришмаган. Чунки, «омин»нинг маъноси «дуоларимизни ижобат қил», деганидир. Яна, уламолар дуони жаҳрий қилишдан кўра, махфий тарзда амалга ошириш афзал эканига якдил фикрда бўлганлар. Зеро, Аллоҳ таъоло ўзининг Каломида марҳамат қилиб: «Роббингизга махфий ва тазарруъ ила дуо қилинглар», деган. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ғофуров Илҳомжон 1 661

МАЪНАВИЯТ ВА ИНСОН

Инсон муайян ҳудуд – чегара ичида. Унинг ҳар қандай имкониятлари чекланган. Ҳудуди бор. Фақат хоҳишлари бундан мустасно. Унга берилган эрк эгасини залолат ботқоғига ботиради. Хоҳишлари қулига айланган инсон ҳар қанча дунё бўлсин – тўймайди, ҳар нега эришмасин – қониқмайди. Бир сўз билан айтганда, шукрни унутади. Бир эшитганим бор, терс луғат яратган олимни ҳаддан зиёд мақташганида: “Кўринг, мен ҳали сиз билмаган ишга-да қодирман”, – дея ўзини баланд минорадан пастга улоқтириб, вафот этган экан. У бу иши билан уча олишни даъво қилган… У-ку олим эди. Энди бу воқеани жоҳил, илмсиз инсонлар даражасида тасаввур қилиб кўринг. Зеро, душман ўлжасини мақтайди, йўқ фазилатларини бўрттиради. Шунга кўра, одамлар истакларини жиловлашлари лозимлиги маълум бўлади. Акс ҳолда, шайтоннинг ҳолига тушиш мумкин. Маънавият башариятга шунинг учун керак. Чунки МАЪНАВИЯТ – меъёр, ўлчовли одоб, фойдали илм, инсоний ақл, эзгу мақсад. МАЪНАВИЯТ – ўтмишдан сабоқ, бугуннинг – қўлга киритилганларнинг шукронаси, келажак учун кўприк. МАЪНАВИЯТ – узлуксиз тарбия, оилавий хотиржамлик, беғубор болалар кулгуси. МАЪНАВИЯТ – тўкис кексалик (ундан айро жамиятларда ёши улуғлар геронтофобиядан азият чекишмоқда), қариндошлар, қўшнилар аҳиллиги, оқибати… МАЪНАВИЯТ – боболар дуоси, момолар ҳаёси, оналар алласи. Шу ўринда “алла”нинг бир талқини “Аллоҳ” бўлиб, унинг мазмуни Яратгандан боласига сўраладиган илтижо, дуо экани эътиборга олинса, МАЪНАВИЯТ Аллоҳ ва бандаси ўртасидаги ришта ҳамлиги маълум бўлади. Уни инкор қилиш эса… Ўйлаб кўраверинг. Маънавиятнинг яшаб қолиши учун муҳит керак. Шарт-шароит, парвариш даркор. Меҳр лозим. Зеро, ташқи таъсир уни емириши ёки аксинча, мустаҳкамлаши тасдиқланган. Кейинги пайтларда маънавиятни инкор қилиш, шунинг баробарида одамларга мутлақ эркинлик бериш тарғиб этилмоқда. Ҳатто миллий қўшиқчиларимиздан айримлари “кимда кимнинг кўнгли бўлса, қўяверинг ўйнасин!” дея бошқаларга бу пайтда “ухлайвериш”ни маслаҳат бермоқда. Яна бир “жонкуяр” ижтимоий тармоқ орқали одамлар истаган ичимлигини хоҳлаган вақтида ичиши, тунни ҳам бедор ўтказиб, уни мазмунли қилиши мақсадида тунги клубларга “озодлик” бериш талаби билан чиқмоқда. Гўёки дунё шу тахлит равнақ топган! Булар орасида машина бошқара олмаган ҳайдовчи учун ҳам, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими фаолияти сифатининг пастлиги учун ҳам, қурилмаётган бинолар ва ҳатто таъмирталаб йўллар учун ҳам маънавиятни айбловчилар топилади. Уларнинг наздида, бир миллатли жамият ўлимга маҳкум. (?) Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг аксариятини ўзбеклар ташкил қилади. Демак, бу билан юртимиз муқаррар ўлимга маҳкум қилинмоқда. Шу сабаб қуйида шу мавзудаги айрим қарашларга шахсий ёндашув келтирилади: Авваламбор, улар масхараомуз тилга олаётган маънавиятчилар бўлмаганида айрим жамиятлардаги сингари машинани бошқараётган экстремист тўп-тўп одамлар устига қасддан бостириб кирар ва у бахтсиз тасодиф ҳисобланмас ёки мактабларда ҳар куни отишмалар содир бўлиб, бизнинг маънавиятчилар “жаннатнинг райҳонлари” дея улуғлагувчи норасида болалар бошқа дўстларини ўлдирган бўлар эди… Маънавияти оқсаётган жамиятларда одам ўғирлаш, зўрлаш каби жиноятлар оддий ҳолга айланаётгани сир эмас. Иккинчидан, жиноятчилик борлиги ҳақ. У бўлган, бўлади ҳам. Ислом тарихида “асри саодат” (бахтли юз йиллик) номи билан кирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам жиноятлар оз бўлса-да содир этилган. Чунки ўша даврда ҳам маънавиятдан узоқ кимсалар бўлган. Масала уларнинг сабабларида. Оддийгина таклиф этилаётган мутлақ эркинликдан иборат ечим жиноятларга барҳам бериш эмас, уларнинг янгича суръат билан авж олишига сабаб бўлишини англашмаяпти чоғи! Жамиятни фақат қурол, турли асбоб-ускуналар, замонавий техника билангина тинч сақлаб бўлмайди (бунга Европанинг қатор мамлакатлари, қолаверса, Америка Қўшма Штатлари мисол). Ўзларини “бурнидан узоқни кўра олувчи” журналист сифатида билувчи баъзи...

ИЖТИҲОД МАЛАКАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Аллоҳга ҳамд, Пайғамабаримизга салоту саломлар бўлсин! Ва баъд: Фақат ҳадисларнинг ўзи билан амал қилишни гапираётганлар Исломда амалда бўлган жуда кўп масалаларни бекорга чиқариб юборишади. Чунки салафларимиз амал учун нафақат ривоят қилинган ҳадисларни ҳужжат қилиб олишган, балки Мадина аҳлининг амали ҳам айрим мужтаҳидларимиз наздида ҳужжат бўлган. Яъни, фалон ишни қилса бўладими, деган саволга, ҳа, чунки ўша ишни Мадина аҳли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам қилиб юришарди, деган жавобни беришган. Шундай экан ҳадисларнинг ўзидан олавериш ва мазҳабларга эргашмасликни даъво қилаётганлар катта хатога йўл қўйишади! Бунинг бир қанча сабаблари мавжуд ва уларнинг айримларини қуйидаги илмий баҳсда келтириб ўтамиз! Баъзи инсонлар айтади: “Бугунги кунда Суннат китоблари кўп ва улар олдингилар орасида тарқагандан кўра бугунги инсонлар орасида кўпроқ тарқалган. Бу китобларнинг турли босмаларидан, мундарижаларидан фойдаланиш анча қулай савияга келиб қолган. Билгисайёр қидирув хизматлари орқали ҳам далилларни анча осон тарзда топиш мумкин. Аввалги уламоларимизда бу қулайлик мавжуд бўлмаган. Шундай экан, бугунги имкониятлардан фойдаланиб, шу маълумотларга суянсак, ҳадисларнинг собитини олиб, собитмасини тарк қилсак бўлмайдими?! Аниқ далили бор фиқҳий масалаларни амалга олсакда, далили бўлмаган масалаларни қайта кўриб чиқиб ислоҳ ислоҳ этсак, шу тўғри эмасми?!” Бунга бир неча важҳдан жавоб берамиз: Биринчидан: Бу аҳмоқлик билан айтилаётган гаплардан биридир. Қадимда шундай дейишарди: وكم للشيخ من كتب كبار ولكن ليس يدري ما دحاها Баъзи шайхлар борки, асарлар битган, Жавонларга тўлган эҳтимол сўзи, Афсуслар бўлсинки, китоблар ичра Не маъно жамланган, билмайди ўзи. Яна шундай гап ҳам бор: ليس بعلم ما حوى القمطر ما العلم الا ما وعاه الصدر Амал қил, эй дўстим, неники билсанг, Билганингга ўтар гар амал қилсанг – Жавондаги китоб эмасдир илм, Қалбларни тўлдирган илмдир, билсанг! Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳнинг бир шеърини ўқисангиз салаф уламоларимизнинг ҳолатлари қандай бўлганини тасаввур қила оласиз. Ибн Ҳазм айтади: قال بن حزم : فإن تحرقوا القرطاس لا تحرقوا الذي تضمنه القرطاس, بل هو صدري يسير معي حيث استقلت ركائبي وينزل إن أنزل و يدفن في قبري Китобларим ёқиб, йўқатолмайсиз, Нақшинкор йўнилган менинг қалбимда. Отда юрсам менла сайр этарлар ва Кўмилсам ётарлар бирга қабримда. Хотиб «Ал Фақиҳ вал Мутафаққиҳ»да келтиради: «Баъзи донишмандларга: «Фалончи жуда кўп китоб тўплаган», дейилди. Шунда: «Унинг фаҳми китоблари миқдорича борми?» деди донишманд. «Йўқ», дейилди унга. «Ҳеч нарса тўпламабди. Ахир, чорвалар илм ҳосил қила олармиди?!» деб жавоб берибди. Бир киши ёзган нарсасини ўзи тушунмайдиган кишига шундай деди: «Ёзганингдан сенга фақат чарчоқ, бедорлик ва қоғозингни қоралашинг насибаси холос». Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ «Рофъул малом» асарида шундай дейди: «Агар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салалламнинг ҳадисларини девонларда тўплаш фарз қилинганида, барча китоблардаги нарсаларни билган киши олим ҳисобланмас эди. Бунинг бир кишида ҳосил бўлиши ҳам қийин иш. Балки баъзида бир кишининг ҳузурида кўплаб китоблар мавжуд бўлади, ваҳоланки ўша киши китоблар ичидаги нарсаларни қамраб ололмайди. Ушбу китобларни жамлашдан олдин Суннатни яхши билган мутааххир уламолар жуда кўп бўлган. Уларнинг кутубхоналари қалблари эди. Ўша қалблар бир қанча девонлардаги нарсаларни ўзига сиғдирган эди. Мавзудан яхши хабардор киши бу ишга шубҳа билан қарамайди»[1]. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг ўзи етти ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. Ўн етти ёшида эса “Саҳиҳ Бухорий”, “Саҳиҳ Муслим”, “Сунан Абу Довуд”, “Сунан Термизий”, “Сунан Насаий”, “Сунан Ибн Можа”, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”и, Дору Қутнийнинг “Сунан”и ва Табаронийнинг...
1 137 138 139 140 141 233