islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

СОҒЛОМ АҚИДАНИНГ МЎМИН ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Ҳар бир балоғатга етган ақли расо мусулмон учун дастлаб соғлом ақидани ўрганиши фарз бўлади. Шунингдек, Исломни қабул қилган кишига ҳам амалий ҳукмларни ўргатишдан олдин соғлом ақида ҳукмлари ўргатилади. Бунга Имом Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадис далилдир. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида бундай деганлар: إِنَّكَ تَقْدَمُ عَلَى قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ فَلْيَكُنْ أَوَّل مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ عِبَادَة اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَإِذَا عَرَفُوا اللَّهَ فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللَّهَ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِى يَوْمِهِمْ وَلَيْلَتِهِمْ “Сиз аҳли китоб бўлган қавмга боряпсиз, уларни аввал чақирадиган нарсангиз Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилиш бўлсин. Қачон Аллоҳни танисалар, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз қилганини хабар беринг”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида мусулмон киши энг аввал тўғри ақидани ўрганиши лозимлигини хабар берганлар. Соғлом ақида Ислом динининг асоси бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилганларидан сўнг деярли ўн уч йил давомида у зотга, асосан, ақидага тааллуқли ҳукмлар ваҳий қилинган. Уламолар “Соғлом ақидани қисқача қилиб Аллоҳ таолога, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтиришдир”, деб тушуниш мумкин, деганлар. Мазкур нарсаларга қатъий равишда ишониш соғлом ақиданинг асослари бўлиб, иймон келтириш лозим бўлган барча нарсалар мазкур асослардан келиб чиқади. Баён қилинган ушбу ақида турли замонлар ва маконлар туфайли ўзгармаган,  юборилган барча пайғамбарларда фарқланмаган ягона қатъий эътиқоддир. Соғлом ақиданинг аввали Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига ва комил сифатлар билан сифатланганига иймон келтириш ҳисобланади. Мусулмон киши номусулмон кишидан “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқлигига гувоҳлик бераман) деб шаҳодат калималарини айтиши ва уларнинг тақозосига кўра ҳаёт кечириши билан ажралиб туради. Ушбу гувоҳлик бериш мусулмонликнинг асоси ҳисобланиб, мусулмон кишининг ҳамма қарашлари мазкур асос устига қурилади. Шунга кўра, соғлом ақида мўминнинг ҳаётида мислсиз аҳамиятга эгадир: соғлом ақида мўмин банда ва Аллоҳ таоло ўртасидаги алоқанинг моҳияти нимадан иборатлигини тушунтириб беради. Уламолар соғлом ақидали мусулмоннинг тасарруфи қандай бўлишига қуйидагича мисол келтирганлар. “Бир кишига дўсти маълум миқдорда маблағ бериб уни қаерларга сарфлашини тайинласа, дўсти мазкур жойларга ортиқча қийналмасдан, ичи ачишмасдан сарфлайди. Чунки унда қўлидаги маблағ тўғрисида “бу маблағ менинг шахсий молим эмас, менинг қўлимда турган омонатдир, мен уни фақатгина эгаси тайинлаган жойларга сарфловчиман холос” деган соғлом ақидаси бўлади. Шу маънода соғлом ақидали мўмин киши ўзидаги барча нарсаларни Аллоҳ таолонинг унга берган омонати деб билади. Молидан закот ё ушр ёки етим-есирларга бирор эҳсон қилар экан, ўз ёнидан бераётгандек оғриниб эмас, балки зиммасидаги омонатини адо этаётганидан хурсанд бўлиб сарфлайди. Бу эса ундаги соғлом ақиданинг самараси ҳисобланади; соғлом ақида қилинган ибдатларнинг қабул бўлишига сабаб бўлади. Чунки соғлом ақидасиз қилинган амаллар қабул бўлмайди; дунёда саодатли ҳаёт кечириш соғлом ақидага боғлиқ; соғлом ақида кишини нафси талпинаётган ҳаром ишлардан тўсиб туради; соғлом ақида кишини доимо Аллоҳ таолога ибодат қилишга чорлаб туради. Чунки эътиқодий ҳукмлар ва амалий ҳукмлар пойдевор ва унинг устига қурилган бинодек бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам эътиқодий ҳукмларга қалб боғланмасдан туриб амалий ҳукмларни ҳаётга тўғри татбиқ этиб бўлмайди. охиратда нажот топиш соғлом ақидага боғлиқ. Демак, дунёда бахтли ҳаёт кечириб, охиратда жаннатга киришни хоҳлаган инсон, албатта, соғлом ақидани ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир. Имом Бухорий номидаги...

Устозга итоат шогирдга саодатдир

Устозларимиз ёдга олинганда қалбимизда доимо уларга нисбатан чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Чунки устозларни ҳурмат қилиш, уларни улуғлаш динимизнинг кўрсатмаси, комил мусулмон кишининг хулқи ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бутун башариятга устоз қилиб юборилганлар. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا “Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик” . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деганлар. Пайғамбарларга меросхўр бўлишдек шарафга эга бўлган зотлар Қуръони каримда шундай мадҳ этилган: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ “Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам” . Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оят тафсирида қуйидагиларни айтган: “ушбу оят илмнинг фазлига, уламоларнинг шарафли эканига далолат қилади. Чунки агар уламолардан кўра шарафлироқ бирор кимса бўлганида эди, Аллоҳ таоло Ўзининг исми ва фаришталарнинг исмига уламоларни қўшиб келтиргани каби уларни ҳам қўшиб келтирган бўлар эди”. Устоз муаллимларнинг мақоми ҳар бир мусулмон киши ҳавас қиладиган энг шарафли мақом ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам устозлик фазилатини қуйидагича баён қилганлар: عَنْ أَبِى أُمَامَةَ الْبَاهِلِىِّ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ وَأَهْلَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ حَتَّى النَّمْلَةَ فِى جُحْرِهَا وَحَتَّى الْحُوتَ لَيُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسِ الْخَيْرَ ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ ва Унинг фаришталари, самовот ва ер аҳли, ҳатто инидаги чумолилар ҳам, ҳатто балиқлар ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Демак, устиларига Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб турадиган, улар учун фаришталар истиғфор айтадиган, ҳатто чумолилару балиқлар ҳам уларнинг ҳақига дуои хайр қилиб турадиган зотлар, инсонларга яхшиликни таълим берувчи муаллим устозлардир. Чунки бу зотларнинг илмлари, амаллари ва оммани ҳақ йўлга бошлашлари туфайли бутун оламда тинч-тотувлик ва хайру-барака бардавом бўлиб туради. Устозлар иззат икромга сазовор зотдирлар. Ибн Жамоа роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: толиби илм барча ишларида устозига бўйинсуниши, унга худди бемор ўзини моҳир табибга топширгандек топшириши лозим бўлади. Шогирд доимо устознинг маслаҳатига юриши, унга эҳтиром кўрсатишга астойдил ҳаракат қилиши, унинг хизматини қилиш билан Аллоҳ таоло муқарраб бўлишга уриниши керак. Шогирд устозга итоатли бўлишни азизлик, уни улуғлашни фахру-ифтихор, унга тавозели бўлишни обрў мартаба деб билиши лозим”. Яъни, ушбу сўзлар олимларни муқаддаслаштириб юбориш эмас, балки уларни ҳурматлаш ва қадру қийматлари қанчалар улуғ эканини англатиб қўйиш ҳисобланади. Ўтган улуғ зотлардан бирининг устози ҳузурига борар экан: “Эй Аллоҳим, устозимнинг хатосини мендан тўсгин, унинг илми баракасини мендан кетказиб қўймагин”, дея ихлос билан дуо қилиб бориши ривоят қилинган. Ибн Товус роҳматуллоҳи алайҳ оталаридан: “Олимларни улуғлаш суннатдандир”, деган қавлни ривоят қилган. Имом Шофеъий айтадилар: Имом Моликнинг ҳузурида “Муватто”ни ўқиётганимда у зотнинг қулоқларига овози чалинмаслик учун саҳифаларни эҳтиёткорлик билан варақлар эдим”. Имом Шофеъийнинг шогирдлари Робиъ айтади: Имом Шофеъий билан йигирма йил бирга бўлганман, у зотнинг ҳайбатларидан ҳузурларида сув ичишга ҳам ботина олмаганман”. Илм устоздан олинади “Таълимул мутаъллим” китобида баъзи олимлар томонидан Али розияллоҳу анҳуга нисбат берилган қуйидаги ҳикматли шеър келтирилган: أَلَا لَا تَنَالُ الْعِلْمَ إِلَّا بِسِتَّةٍ سَأُنْبِيكَ عَنْ مَجْمُوعِهَا بِبَيَانٍ ذَكَاءٍ وَحِرْصٍ وَاجْتِهَادٍ وَبُلْغَةٍ وَإِرْشَادِ أُسْتَاذٍ وَطُولِ زَمَانٍ Илмга эришмоқ йўли олтидир, Уларни бирма-бир айлайин баён: Закийлик, тиришиш, маблағ...

Саҳобаи киромлардан бирини сўкиш ҳақоратлаш ҳукми (4-қисм)

(розияллоҳу анҳум ажмаъин) Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоби киромларини мазаммат қилиш, уларни сўкиш, ҳақоратлаш, улардан айб-нуқсонлар излаш ҳам гуноҳи азимлардан саналади. Балки, бирон нарса тўқиш, туҳмат, ғийбат каби ишлар, буларни гапириш эса кишининг мунофиқлиги бўлади. Қандай Расулини севаман деб туриб, бу Зотни ҳимоя қилган, унга эргашган ва Расулуллоҳни ўзлари севган кишиларни яхши кўрмаслик мумкин. Зеро, чин имон уларга бўлган муҳаббат билан бирга камол топади. Бунга кўплаб ҳадислар ва саҳобаларнинг амаллари далилдир. Бу масалада вожиб бўлган амал шуки, мўмин ва мусулмон бўлган кишига имондан кейин Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат туради. Расули келтирган нарсаларга муҳаббат туради. Амру вожибларини қоим-мақол қилган зотларга муҳаббат туради. Унинг бошлаган ҳидоятига маҳкам ёпишганларга муҳаббат, суннатларига амал қилганларга муҳаббат туради. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оила аъзолари, завжаи мутоҳҳаралари, асҳоби киромлари, фарзандалари ва ходимларини, қулларини севиш имонни камолга етказувчи омиллардан ҳисобланади. Улар яхши кўрган зотларни яхши кўриш ва ёмон кўрганларни ёмон кўриш, дўстларини дўст ва душманларини душман тутиш чин имнга белги ҳисобланади. Зотан, мусаффо имоннинг асосини Аллоҳ учун дўст тутиш ва Аллоҳ учун душман тутиш ташкил этади. Айюб Сихтиёний розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ким ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуни севар экан, у диннинг минорасини барпо этибди (Диннинг шамчироғини ёқибди). Ким ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу севар экан, у ўз йўлини кенг билиб олибди. Ким ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу севар экан, у Аллоҳнинг нури билан ўзини ёритибди. Ким ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳуни севар экан, у “ал-ъурватул вусқо” – мустаҳкам арқонни яъни, Ислом маҳкам тутибди. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дўстлари – саҳобалари ҳақида яхшиликни гапирса, ҳақиқатда у мунофиқлик иллатларидан омон бўлибди. 404

Тинчлик хотиржамлик-улуғ неъмат

Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик ислом динининг моҳиятини ташкил этади. Ислом дини инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Аллоҳ таолонинг исмларидан бири “Ас-Салом”дир. Қуръон нозил бўлган кеча ҳам салом кечасидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломи шарифида: “У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”, дейди. (Қадр, 5). Шундай экан тинчликни асраб авайлаш ҳар бир мўмин мусулмонни зиммасидаги бурч бўлиши билан бир қаторда Пайғамбарларнинг суннати ҳамдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳ алайҳи ва саллам) муборак ҳадиси шарифларида марҳамат қилиб айтадилар: .ابن عباس رضي الله عنهما، قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم: (نعمتان مغبون فيهما كثير من الناس: الصحة والفراغ “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат саломатликдир”. Яна бир ривоятда, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Ким оиласи тинч, танаси саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолда тонг оттирса унга дунё тўлиғича берилибди” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор қилинг, пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) биз кўпинча эътибор бермайдиган, аслида ўта муҳим бўлган уч нарсани эслатяптилар: тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот. Аллоҳ Таолога ҳамдлар бўлсин, бугун тинч ва обод юртимизда барчамиз бу неъматларга эгамиз. Уни сақлаш Ватан ва келажак авлодлар олдидаги бурчимиздир. Ҳар бир инсон яшаши, Аллоҳга хотиржам ибодат қилиши, ишлаши учун тинчлик даркор. Ривоятларга кўра, Харим Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?” У “Тинчлик, чунки мен ҳавфсираган кишининг ҳаётидан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берган экан. Тинчликнинг қадрига етиш, уни сақлаб туришда оилада ота-онанинг роли катта. Ота-она фарзандларига тинчлик олий неъмат эканлиги, тинчлик ҳукм сураётганлиги сабабли фаровон ҳаёт кечираётганимизни мунтазам тушунтириб боришлари даркор. Айниқса, аёл киши болалари тарбиясига масъул бўлгани учун ҳам болаларига тинчлик ўзи нима экани, бугунги кундаги мустақиллигимизга осонлик билан эришмаганимиз, унинг қадрига етишимиз кераклигини тушунтириш билан бир қаторда фарзандларида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириб бориши зарур. Шундагина фарзандларимиз элим-юртим деб ёниб яшайди ва жамиятга керакли шахс бўлиб етишади. Хозирги кунда дин ниқобидаги турли бузғунчи оқим ва фирқалар мамлакатдаги тинчлик, осойишталик, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳилликка раҳна солиш мақсадларидан қайтишгани йўқ. Бу эса ҳар биримиздан доимо хушёрлик ва огоҳликни, ёшлар тарбиясига масъулият билан ёндашишни, уларнинг диний билими ва саводхонлигини тинмай ошириб боришни, шу йўл билан улар қалбини четдан бўлаётган барча хуружлардан қатъий ҳимоя этишни талаб этади. Сўзимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳ алайҳи васаллам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга айтган насиҳатлари билан якунлаймиз. “(Эй, Анас!) Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишни сўрагин. Зеро, сенга дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлиш берилса, нажот топибсан” дедилар (Имом Термизий ривояти). Демак шундай экан, Яратгандан бир-биримизга тинчлик, амният, хотиржамлик тилайлик! Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор айласин. Жаннатмакон юртимизни тинч, меҳнатсевар халқимиз ҳаётини янада фаровон айласин! Андижон вилояти Чинор жоме масжиди имом-хатиби Авазбек Мўминов 844

Саҳобаи киромлардан бирини сўкиш ҳақоратлаш ҳукми (3-қисм)

Имон ва солиҳ амалларда бир-бирлари билан пойга ўйнаганлари, ислом одоби ва маданиятини тарқатишда қанчалар олийжаноб бўлганлари, кофирлар ва турли дин душманлари билан аёвсиз курашишлари, уларга қарши зарур ўринда маърифат билан ва зарур ўринда эса қурол билан бутун билим ва савияларини ишга солганлари, Ислом динини энг гўзал ва ёқимли, маърифатпарвар, ҳақиқатпарвар, тараққийпарвар дин сифатида ҳамда унинг ҳукмлари марказида инсон омили турганини бутун дунёга кўрсата билган зотлардир. Ислом дини шиорлари, Аллоҳ ва Унинг расулининг сўзлари олий бўлиши учун куч-ғайратларини, ҳимматларини сарфлаганлари, фарз ва суннатларни ўргатишда энг олийжаноб устоз бўлганлари – буларнинг барчаси саҳобалар розияллоҳу анҳум ажмаъинларнинг даража ва фазилатлари қанчалик олиш эканига далил бўлади. Агар улар бўлмаганда, уларнинг қатъийликлари, жидди-жаҳдлари, ҳиммату ғайратлари бўлмаганда, ҳақиқатда ҳам, Ислом дини бизга етиб келмаган бўлар эди. Динимизнинг усул ва фуруъ жиҳатларини, фарзу суннатларни, ҳадислар ва брор бир бошқа хабарларни ҳам била олмаган бўлар эдик. Ким уларни сўкса, ҳақоратласа, уларнинг обрўларига таъна етказишга ҳаракат қилса, шубҳасиз у киши имонсиз ҳисобланади ва диндан чиқади. Бундай кишининг Ислом миллатига дахли бўлмайди. Таъна қилиш, ҳақоратлашга тил бориши кишининг қалбидаги саҳобаларга нисбатан эътиқодининг ёмонлиги, қалбини тубида уларга нисбатан адовату хусуматларини илдиз отгани, шунингдек, Аллоҳ таоло Ўз муқаддас китоби Қуръони каримда улар ва Расул акрам ҳақларида айтган мақтов ва улуғлашларни инкор этиш сабаб бўлади. Уларнинг фазилатларини, маноқиблари ва муҳаббатларини тан олмасликдан пайдо бўлади. Ваҳоланки, саҳобалар асарларда келтирилган василаларнинг ризоликка етказувчироғи, нақлларда келтирилган воситаларнинг ризоликка етказувчироғидирлар. Ана шу воситачиларга таъна қилиш, уларни ҳақоратлаш ва бошқа хорликлар қилиш аслга нисбатан қилинган таъна, ҳақорат ва разиллик ҳисобланади. Нақл этувчини нишонга олиш манқулни, яъни манбани нишонга олишдир. Демак, аслида Аллоҳ ва Расулини ҳақорат қилган бўлиб чиқади. Аллоҳ бундай гуноҳдан паноҳ берсин! Бу ҳукм ақидаси ва қалбида мунофиқлик аломатлари бўлмаган, зиндиқлик ва чуқур кетишлардан саломат бўлган ҳар бир кишига қуёш ёруғлигидек равшандир. Бу маънода Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари ҳаммага кифоядир: إن الله اختارني و اختار لي أصحابا فجعل لي منهم وزراء و أنصار و أصهار فمن سبهم فعليه لعنة الملائكة و الناس أجمعين لا يقبل الله منه يوم القيامة صرفا و لا عدلا Ҳақиқатан Аллоҳ таоло бандаларини орасидан мени танлаб олди. Саҳобаларни ҳам мен учун Ўзи танлаб олди. Улардан менга вазирлар, ёрдамчи ва қариндош бўладиганларини таъйинлаб қўйди. Бас, ким уларни сўкса унга фаришталар ва одамларнинг ҳаммасини лаънати бўлсин. Қиёмат куни ҳеч қайси амалларини Аллоҳ қабул қилмайди. عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال : قال أناس من أصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم : إنا نسب فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم : من سب أصحابي فعليه لعنة الله و الملائكة و الناس أجمعين Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда саҳобаи киромлардан бир нафари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар: “Бизни сўкяптилар (ҳақорат қиляптилар)?!”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг асҳобимни сўккан кишига Аллоҳнинг, фаришталар ва одамларнинг ҳаммасини лаънати бўлсин!”,- дедилар. قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : إن الله اختارني و اختار لي أصحابي و جعل لي أصحابا و إخوانا و أصهارا و سيجيء قوم بعدهم يعيبونهم و ينقصونهم فلا تواكلوهم و لا تشاربوهم و لا تناكحوهم و لا تصلوا عليهم و...
1 139 140 141 142 143 233