islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида талабаларнинг қишки таътили даврида профессор-ўқитувчи ҳамда илмий тадқиқотчилар учун диний-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларга доир “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари” мавзусида икки кунлик ўқувлар ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати. Давра суҳбати шаклида ўтказилаётган ўқувларнинг илк кунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов “Диний-маърифий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар”, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров “Ўзбекистон жамиятида миллийлик ва динийлик уйғунлигининг аҳамияти”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, профессор Зоҳиджон Исломов “Маънавий меросни тадқиқ этиш масалалари”, “Халқаро муносабатлар” кафедраси мудири, профессор Зоҳидилла Мунавваров “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили” ҳамда юридик фанлари доктори, профессор Жўрабой Тошқулов “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар шарҳи” мавзуларида маъруза қилишди. Давра суҳбатларида диний соҳада юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жамиятда дин ва миллийликнинг ўзаро уйғунлиги, диний ташкилотлар фаолиятига доир расмий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, маънавий меросни келажак авлодга етказиш ҳамда бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг аҳамиятига доир долзарб масалаларга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ҳар бир йўналишдаги маънавий-маърифий, диний-дунёвий илмларга оид кўп асрлик манбаларни тадқиқ этишдаги изланишлар давом этаётгани, аждодлар илмий-маънавий меросини ўрганиш, эгалланган билимлар орқали аҳоли, ёшлар, бутун инсоният онгу тафаккурини, қалбини илм, зиёга тўлдириш каби эзгу ишлар бардавом бўлишини таъминлаш керак экани таъкидлаб ўтилди. Якунда маърузалар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари” мавзуига бағишланган давра суҳбати давом этмоқда. 1 179

АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)га киритиши бўйича БАЁНОТ

Яқинда ОАВ ва интернет нашрларида Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)га киритилди, мазмунидаги хабар кўпчиликда тушунмовчилик келтириб чиқарди. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, “Ўзбекистон яна қандайдир қора рўйхатга киритилибди”, деган тасаввур уйғонишига сабаб бўлди. Ушбу баёнот орқали сизларни асл воқеликдан хабардор қилмоқчимиз. Хўш, аслида, вазият қандай, келинг, дастлаб шунга ойдинлик киритсак. Ёдингизда бўлса, 2018 йилнинг 11 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўз қарори билан Ўзбекистон дин эркинлигини таъминлаш йўлида салмоқли натижаларга эришганини эътироф этиб, мамлакатимизни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” (Countries of Particular Concern) рўйхатидан чиқарган эди. Маълумот учун, Ўзбекистон 2006 йилдан бери ушбу рўйхатда қолаётган эди. Президентимиз ташаббуслари билан янгиланаётган Ўзбекистонда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси сифатида мамлакатимиз 12 йил деганда ушбу рўйхатдан чиқарилиб, “Махсус назорат рўйхати (Special Watch List)”га киритилди. Эътибор беринг, АҚШ давлат департаменти бу йилги ҳисоботида Ўзбекистонни “Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” рўйхатида эмас, балки махсус назорат рўйхатида қолдирилганини эълон қилиб ўтди. Ушбу рўйхатни шакллантириш, қайсидир давлатни киритиш ёки чиқариш АҚШ давлат департаментининг ваколатига киради. Шундай экан, Ўзбекистон мазкур рўйхатдан қачон чиқарилиши бизга аниқ эмас. Муҳими, сўнгги уч йил ичида Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда турли соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий йўналишда ҳам катта ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, – сўнгги йилларда жиноят содир этган шахсларни афв этиш бўйича 8 та фармон қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойларидан озод қилинди; – Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колонияси ёпилди; – жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик тадбирлари муваффақиятли амалга оширилди. Ана шу тадбирлар доирасида Яқин Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан, Афғонистондан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди. Уларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилди, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилди. – бир пайтлар экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди ва бу “қора рўйхатлар” юритилишига чек қўйилди; – биргина 2019 йилни ўзида 10 та масжид ҳамда 8 та черков очилди; – “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан Конфессиялар ишлари бўйича кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланди. Кенгаш аъзолари – мамлакатимизда фаолият юритадиган барча диний конфессиялар вакилларидан иборат. Кенгаш томонидан мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб келинмоқда. – умра сафарига бўлган чеклов(квота) олиб ташланди. Ҳар куни қарийб 500 га яқин юртдошимиз Умра зиёратига жўнатилмоқда; – ислом илмларини кенг ва чуқур, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўргатишга ихтисослашган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди; – Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасаси, Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби ўз фаолиятини бошлади. Натижада Тошкент ислом институти билан бирга олий диний таълим муассасалари сони 3 тага етди. – мамлакатимиз мусулмонлари ўз молиявий ибодатларини амалга оширишлари учун “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ташкил этилди. Шу ўринда, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, келажакда амалга оширилиши режалаштирилган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигини, аниқ дастур асосида бундан кейин ҳам жадал...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда «Hilol-nashr»да Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш бошланди

Жорий йилнинг 27 декабрь куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси жамоаси ва юртимиз мусулмонлари учун яна бир хурсандчилик куни бўлди. Гап шундаки, ушбу нашриётда Қуръони карим – Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш ишлари бошланди. Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Мозин Абдулқодир Арнаут раҳбарлигидаги «Салсабил» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди. Янги нашр муқаддимасида жумладан шундай дейилади: Бу — Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра, хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди. Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар». Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. Манба: Islom.uz портали таҳририяти 1 006

«Тафсири Ҳилол» дастурида аудио тинглаш имконияти яратилди

«Тафсири Ҳилол» дастурининг Android қурилмалари учун янги нашрида аудио тинглаш имконияти қўшилди. Янги 2.0 нашр дастурига қуйидаги янгиликлар киритилгани маълум қилинди. Бу имкониятлар қуйидагилардир: – Аудио тинглаш имконияти қўшилди; – Машҳур қорилар Маҳмуд Ҳалил Хусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мишарий Рошид ал-Афасий, Абдурроҳман Судайс қорилар тиловати; – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан ўқиб берилган «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» аудиоси. Дастурдан фойдаланишда қироатларни тинглаш учун рўйхатдан ўтиш кифоя экани маълум қилинган. Шунингдек, ҳатчўп қўшиш жойи ҳам ўзгарди ва ҳар бир оятни ўз қаторидан туриб ҳатчўпга қўшишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, дастуримиздан iOS, Windows, Linux(Ubuntu) ҳамда MacOS жиҳозларда фойдаланиш мумкин. «Тафсири Ҳилол» дастурини барча жиҳозлар учун юклаб олиш: (http://e-hilolnashr.uz/tafsirihiloldownload) Манба:  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 742

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Қозоғистон бош муфтийси ва қозоқ халқига ҳамдардлик билдиради

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман! 2019 йил 27 декабрь куни Олмаота – Нур-Султон йўналишида парвоз қилаётган йўловчи самолёт ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб қардошларимиз вафот этганини чуқур қайғу билан қабул қилдим. Ҳазрати олийларининг ҳамда дўст ва қардош қозоқ халқининг ушбу мусибатига Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва шахсан ўзим чин қалбдан шерикмиз. Жаноби Ҳақ ҳеч бир ўлка ва халқнинг бошига бундай оғир фалокатни солмасин ва чуқур қайғу-аламли ҳодисаларни кўрсатмасин. Қодир Эгамдан юртларимизни самовий ва арозий бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини сўраб қоламан. Ушбу муносабат билан Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари номидан Сиз ҳазрати олийлари орқали дўст ва қардош қозоқ халқига чуқур қайғуларим билан биргаликда таъзияларимни билдириб қоламан. Мазкур бахтсиз воқеа оқибатида вафот этиб, раҳмати Раҳмонга эришганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига ва барча яқинларига сабру жамийл тилаб қоламан, жароҳатланганларга шифои комил сўрайман. Энг самимий қалб саломлари ва камоли эҳтиром ила, Усмонхон АЛИМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Манба: muslim.uz 687
1 456 457 458 459 460 732