islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Тавозуъ гўзал хулқнинг белгисидир

Муқаддас дини исломимизнинг бори гўзал хулқдир. Ислом дини ҳусни хулқлиликни энг юқори ўринга қўяди. Инсон хоҳ олим бўлсин, хоҳ обид бўлсин хулқи гўзал бўлмаса унинг қиймати йўқдир. Бунга динимизда кўплаб ҳадиси шарифлар, ояти карималарни мисол қилиб келтириш мумкин. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Учта хислат бор. Кимда ўша учта хислатдан биттаси бўлмаса ҳам қилган амали ҳисобга ўтмайди. Бу – Аллоҳга бўлган тақво у шундай тақвоки, уни гуноҳдан сақлайди, ахмоқни жиловлайдиган ҳалимлик, одамлар орасида хушхулқлик”. Табароний ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда ўзининг ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига қулайди”. “Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл кишилардир” (Моида сураси, 54-оят). Гўзал ахлоқ, илм ва адаб ўрганмоқ, яхши инсонлар билан дўстлашмоқлик ила ҳосил қилинур. Динимиз мўъминларга гўзал хулқни эгаллашни ва ёмон хулқлардан четлашишни буюради. Шунингдек, Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари бу борада энг юксак намунадир. Зеро, Аллоҳ таоло ўз ҳабибини мадҳ этиб, шундай марҳамат қилади: “Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз” (Қалам, 4-оят). Яхши инсон, гўзал хулққа эга бўлган инсондир. Ҳусни хулқли кишилар яхши ишларни қилишга ошиқадилар. Уламолар гўзал ахлоқ доирасига кирувчи кўплаб хусусиятларга таъриф берганлар. Улардан энг аввалги поғонасида ўрин эгаллагани албатта тавозуъ эканлигига ҳеч шубҳа йўқдир. Инчунун, тавозуъ ҳар нарсанинг калитидир. Тавозуъ луғавий жиҳатдан камтарлик ва хокисорлик демакдир. Имом Суҳравардийнинг машҳур асари “Авориф ал-маъориф” да тавозуъ ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ва машойихларнинг қимматли фикрлари келтирилади. Унда айтилишича, инсон тавозуъдан ҳам гўзалроқ либос киймагандир. Тавозуъ ва ҳикмат хазинасига ноил бўлган киши ҳар кимга чиройли суратда муомала қилади. Шунингдек, ҳар кимса ҳам унга юқори даражада ҳурмат кўрсатади. Тавозуъдан насибадор бўлган кимса қалб роҳатини топади. Бунга эса фақат илм соҳибларигина эга чиқишлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавозуълари шундай эдики хоҳ ҳур бўлсин, хоҳ қул ҳар кимнинг даъватига ижобат қилардилар, бир қултум сут ё қуённинг бир оёғи бўлса ҳам ҳадияни қабул қилардилар. Уларни тановул қилмоқдан орланмас, ҳадияга ҳадия билан жавоб берар ва ҳаттоки жория ёки мискиннинг ҳам даъватидан бош тортмас эдилар. Зеро, Аллоҳ таоло ўз каломида ҳабибига қарата шундай марҳамат қилади: Аллоҳ таоло: “Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона муносабатда бўлинг)” (Шуаро сураси, 215-оят). Абу Зуроъа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай хабар қилдилар: “Тавозуънинг илк шарти сен унга йўлиққан кимсага салом бермоғинг, сенга салом берганга жавоб қайтармоғинг, мажлисда энг қуйи қисмига ўтирмоққа рози бўлмоғинг ва мақталиб, яхшиликларинг эслатилмоғини ёмон кўрмоғингдир. Жунайддандан тавозуъ ҳақида сўрадилар. Шундай жавоб бердилар: “Хокисор бўлмоқ ва инсонларга юмшоқ муомалада бўлмоқ“. Фузайл ибн Иёз дедилар: “Аллоҳга нисбатан хузуъ ила бўйин эгмоқ, айтилганларга қулоқ солиб, қабул этмоқдир. Яна шундай дедиларки: “Нафсида бир қиймат кўрган кимсанинг тавозуъдан насиби йўқдир”. Ҳасан Басрий ҳазратлари, бошқаларни кўрганда ўзидан афзал деб биладиган инсон зоҳид инсон эканлигини айтганлар. Ваҳб ибн Мунаббиҳ дедилар: Самовий китобларда шундай келгандир: “Мен Одамнинг сулбидан унинг зурриётини чиқардим ва улар ичида энг мутавозеъи ўлароқ Мусони кўрдим, шунинг учун уни ўзимга Калимуллоҳ қилиб танладим”. Шундай бир сўз бордир: “Нафсининг яширин айбларини билган кимса устунлик ва шарафга тамаъ қилмай тавозуъ йўлини тутгай. Уни айбларини юзига солганга душманлик қилмас, мақталган пайтда эса Аллоҳга шукр қилади”. Абу Ҳафс дедилар: Қалбини тавозуъга тўла бўлишини хоҳлаган кимса солиҳларнинг суҳбатида давом этсин ва уларга ҳурмат кўрсатишда нуқсонга йўл қўймасин. Киши солиҳларнинг ниҳоятда тавозуъли эканликларидан фойдаланиб уларга катталик, яъни кибр қилиши керак эмас. Луқмон: “Ҳар нарсанинг улови бордир, амалнинг улови тавозуъдир”,...

Илмнинг амалдан кўра афзал туриши

Ҳозирги вақтда фиқҳ илмида алоҳида ўрганилаётган муҳим йўналишлардан бири у “Фиқҳул- авлавийят“дур. У ўзбек тилида “Фиқҳдаги афзаллик илми” деб юритилади. Бу фаннинг асосий мақсади замон ва маконга қараб ҳар бир шахс учун афзал бўлган амални очиб беришдир. Фазилат сўзи зиёдалик маъносидаги фазл сўзидан олинган. Агар икки нарсада бир хил сифат мавжуд бўлса, бирининг сифати бошқасидан кўпроқ афзалроқ, зиёдароқ дейилади. Бунда мазкур нарсанинг мукаммалига далолат қилувчи зиёдалик миқдори аҳамиятли эмас. Масалан оддий кундалик ҳаётимизда учратадиган ҳайвонлардан от эшакдан афзал дейилса, от билан эшак юк ташишда тенг аммо от чопиш, тез югуриш ҳамда чиройли суратда бўлиши билан эшакдан афзалроқ экани тушунилади. Илмнинг афзаллиги бошқа сифатлар билан қиёсланганда тушунилади. Масалан, тез югуришда от эшакдан нисбатан афзал саналсада, у мутлоқ фазилатли эмас. Илм эса айнан фазилатлидур. Бошқа нарсага қиёс қилинмаганда ҳам мутлоқ афзал бўлиб қолаверади. Зеро, илм Аллоҳ таолонинг комил сифати, фаришта пайғамбарларнинг шарафидур. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Илм пешво имомдир амал унга эргашувчидир”. Илм эса ўз соҳибига амал билан келганда фойда беради. Илмни кўпчилик олимлар бошқа амаллардан устун қўядилар ва бунга кўплаб далилларни келтирадилар, қуйида баъзиларининг зикри билан кифояланамиз. “Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!“ (Муҳаммад сураси 19 оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло ўз расулига аввало тавҳидни (Аллоҳнинг ягоналигини) билишга кейин эса истиғфор билан мақтамоқликка буюрмоқда, бу эса амалдур. Бу ҳитоб Расулуллоҳ учун бўлса ҳам бутун уммат учун умумийдир. Қурони каримда биринчи нозил бўлган оят “ўқи” калимаси билан бошлангандур, бу калима эса илмнинг калитидур. Кейин эса амал нозил бўлган яъни Муддасир сурасининг 1-4 оятлари: “Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг!“ Юқоридаги ояти карима ҳам илмнинг амалдан устун эканига далолат қилади. Яна улуғ Аллоҳ марҳамат қилиб айтадики: “Айтинг: “Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!”(Зумар сураси 9-оят). Аллоҳ яна хабар беради: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур“ (Мужодала сураси 11 оят). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Олимларнинг даражалари мўминларнинг даражаларидан етти юз даража юқори туради ва икки даража орасидаги фарқ беш юз йиллик масофада бўлади. Яна Аллоҳ хабар бериб айтади: “Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур“ (Фотир сураси 28 оят). Имом Бухорий ва Муслимларнинг саҳиҳларида қуйидаги ҳадисни Муовия ибн Суфён  розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар. У ҳадиси шаърифда Муовия розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ кимга яҳшиликни ирода этса уни дин ишида олим этади” деганларини эшитдим. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бири обид ва бири олим бўлган икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олим кишининг обидга нисбатан фазли, яъни ортиқлиги ораларингиздаги энг қуйи табақа вакилига нисбатан менинг ортиқлигим кабидир”,-деб айтганлар.Сўнг яна у зот алайҳиссалом: “Дарҳақиқат Аллоҳ унинг фаришталари осмон ва ер аҳллари ҳатто уйчасидаги чумоли ва ниҳоят денгиздаги кит ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи пайғамбарларнинг меросхўри бўлган олимларни дуо қилишади“ дедилар. Бу ҳадисни Имом Термизий ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Ким илм ахтариб бир йўлга чиқса, Аллоҳ унга шу илм билан жаннат йўлини осон қилади”. Яна пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Ким исломни ривожлантириш йўлида илм талабида бўлсаю, нагоҳ унга ўлим келиб вафот этса жаннатда пайғамбарлар билан унинг орасида унинг орасини бир даража ажратиб туради холос. Имом Дорумий ривоят қилган. Саҳоба Муоз Ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм ўрганинглар зеро, уни Аллоҳ йўлида ўрганиш–билимдир, уни талаб этиш ибодатдир, илм ўқиш тасбеҳдир. Билмаган одамга илм ўргатиш садақадир, илмни илм аҳлига етказиш қурбат, яъни ...

Иймон ҳаловати

Иймон-нақадар таъсирли, сермаъно ва ҳаётбахш сўз. Бу сўзни эшитган заҳоти юраклар ларзага келади. Беихтиёр инсоннинг инсонийлигини эслатадиган, ҳамма илмларни мукаммали бўлган, гўзал хулқларни ўзида жамлайдиган сўздир. “Иймон” сўзи луғатда “тасдиклаш, ишониш” деган маьноларни англатади. Унинг истилоҳий маъноси “Қалб билан тасдиқлаб,тил билан иқрор бўлмоқликдир”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадис ривоят қилганлар: “Илм исломнинг ҳаёти бўлса, иймон унинг таянчидир”. Иймон ҳар бир инсоннинг залолат ботқоғидан ислом, иймон нурига олиб чиқадиган энг буюк сўздир. Биз бу гўзал иймон ҳаловатини тотиш ва иймон нурларимизни зиёда қилиш учун ислом мутафаккирлари таъкидлаганидек зикр ва тафаккурга эътибор қаратишимиз даркор. 1. Қалбимиз ва ҳаёлимизни буюк Аллоҳнинг зикри билан банд этишимиз керак бўлади. Аллоҳ таоло ўзини зикр қилмайдиганларни қоралаган, зикрни унутиб бошқа нарсани эслайдиганларни ҳасрат ва надоматда қолишини таъкидлаган. Зикр нафсни поклайдиган ва аҳлоқни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан биридир. Қуръон тиловатидан кейин тил учун энг афзал ибодат ихлос билан зикр қилишдир. “Зикр” сўзи луғатда “эслаш, хотирлаш, тафсифлаш” деган маьноларни англатади. Истилоҳда эса “зикр” банда роббисини тили ва дили билан эслашидир. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасининг 124-оятида: “Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, деган. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эрта-ю кеч Уни поклаб ёд этинглар”, (41-42 оятлар) деган. Аллоҳни зикр қилиш қалбни Унга боғлаш ҳамда “У мени кузатиб турибди” деган доимий сергакликда туришдир. Аллоҳнинг буйруқларини бир лаҳза ҳам эсдан чиқармай, холис амал қилишдир. Аллоҳ таоло “Анфол” сурасида: “Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир” (2-оят). Зикр қилиш ҳақида  дастуруламал бўлган Қурьони карим оятларида кўп бор зикр қилинган. Зикр қилиш  ҳақида кўп ҳадисларда ҳам келган. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар,албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур”,-дедилар. Шунингдек яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “​Муфарридлар ўзиб кетдилар”, -дедилар. “Муфарридлар ким, эй, Аллоҳнинг расули?” –дейишди. Аллоҳни кўп зикр қиладиган эркак ва аёллардир”, -дедилар. Оиша розияллоҳу анҳадан шундай ҳадис ривоят қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Аллоҳни барча вақтларида зикр қилиб юрар эдилар”. Жалолиддин Румий “Ҳикматлар” номли китобида шундай деганлар: “Инсонни бошқарадиган аъзоси бу ҳаёлидир, чунки инсон нимани ҳаёл қилса ўша нарсага интилади, масалан бозорга бориш ҳаёлига келса, ўзи хоҳламаган ҳолида унга боғланиб қолади. Ҳаёлига келгани қалбига ўрнашади ва уни ўйлайди ёки тилига чиқаради. 2. Иймон ҳаловатини тотишнинг яна бир сабаби бутун коинотни тафаккур қилишдир. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида “Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: Роббимиз, буни бекорга яратгани йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин, дерлар”, деган (191-оят). Ушбу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таолонинг биру борлигини ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун ибодат, зикр ва тафаккур лозим экан. Қуръони каримда тафаккур ҳақида кўп оятлар келган. Тафаккур 70 йилги ибодатдан афзалдир дейилади. Бу бежиз емас тафаккур хар қандай оқил инсонни Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи, гўзал иймон соҳибига айлантирувчи энг муҳим омил ва енг юксак туйғудир. Ҳаётда бизни тарбиялайдиган қийинчиликлар бошимизга келганда,айрим ҳолларда “уф”, “оҳ” деган сўзларни кўп ишлатиб, қаттиқ сиқиламиз. Бу сўзларни ўрнига “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳ”, “Субҳаналлоҳ” дейишимиз даркор. Сабабики, тиббиётдан маълумки инсон агар қаттиқ сиқилиб “уф”, “оҳ” деса асаб ва нерв толалари узилар, мияда ҳар хил еллар тўпланиб, шишишлар пайдо бўлади. Агар Аллоҳ таолонинг зикрини қиладиган бўлсак ўзимизга фойда қилган бўламиз. Жаҳл келганда ҳам тез суратда Аллоҳ таолонинг исми ва сифатларини зикр ва тафаккур қилмоқлигимиз зарур ва шартдур. Шунда жаҳли келган инсоннинг жаҳли тез кетишлигини Пайғамбаримизнинг кўп ҳадисларида таъкидланганлигини кўришимиз мумкин. Доимо Аллоҳ таолонинг зикри ва тафаккурида бўлиб қалбларимиздаги иймон нурлари янада зиёда бўлишини ва иймон ҳаловатини ҳар дам тотиб юришни, Ўзининг энг севимли бандалари қаторида бўлишни меҳрибон ва бенуқсон бўлган Роббимиз Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. 300

Афу ва мағфират

Араб тилида гуноҳни кечириш маъносида қўлланиладиган “аъфу” ва “мағфират” сўзлари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда бир қанча ўринларда келган. Бу икки сўз ўзбек тилида бир сўз билан “кечириш” маъносини англатсада, араб тилининг ўзида икки ҳил фарқли мазмунни ифода қилади. Мағфират сўзи араб тилида “غَفَرَ” феъли маъносида бўлиб, “кечириш”, “яшириш” ва “беркитиш” маъноларини билдиради. “Аъфу” эса, “عَفا” феъли маъносида бўлиб, бу ҳам “кечириш” ҳамда “жазони бекор қилиш” маъноларини англатади. Қўлланишида бир-бирига яқин бўлсада, “аъфу” “мағфират”дан кўра кучлироқ мазмунни ифода этади. Мағфират гуноҳни кечириш бўлса, афу уни кечириш билан бирга банданинг гуноҳ  амаллари қаторидан ҳам ўчириб, йўқ қилиш ва бошқаларнинг эсидан ҳам чиқаришдир. Яни, Аллоҳ таоло банданинг гуноҳларини афу қилиши Қиёмат кунида бандага бу гуноҳ эслатилмаслиги ва амаллар рўйхатидан ҳам олиб ташланишини англатади. Мағфират эса ундай эмас. Яни, ҳисоб кунида ўша гуноҳ банданинг ёдида бўлади, унга эслатилади, маломат қилинади, аммо бошқалардан беркитилади ва унга ўша иши учун жазо берилмайди. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Оиша розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдам қадрни топсам нима айтишим керак деганларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳим, сен афу ва карим (сифатига эга зот)сан, афуни яхши кўрасан, мени афу этгин”. Ушбу ҳадоси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолар қабул бўладиган Қадр кечасида афуни сўрашни тавсия қиляптилар. Шундан ҳам афунинг қанчалик биз гуноҳкор бандалар учун зарурлигини билишимиз мумкин. Аллоҳ таолонинг бандаларини афу этиши бизга  бўлган Ўзининг катта неъматларидандир. Рамазон ойида, хусусан Қадр кечаси топиладиган ушбу охирги ўн кунликда Аллоҳ таоло Ўзининг Афу сифати билан барчаларимизнинг гуноҳларимизни афу этишини сўраймиз. Ш.Чўлпонов ТИИ ўқитувчиси Манба: Muslim.uz 342

Саодатга етакловчи ишонч

Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Ақида гўёки дарахтнинг танаси, бошқа илмлар унинг шохларидир. Бошқача қилиб айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир. Асос бўлмаса ёки у бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар қабул қилинмайди. Сўфи Оллоёр ҳазратлари: Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдир! деб ақидага аниқ ва тўғри баҳо берганлар. Шу сабабли ҳам жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма уч йиллик пайғамбарлик даврининг аввалги ўн уч йилини ақидани тўғрилашга бағишладилар. Чунки ақида орқали мусулмонларнинг қалбларига Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари, тавхид, дунё ва охират тўғрисидаги исломий ғоялар, тақдир масаласи, гуноҳ, савоб, жаннат, дўзах,фаришталар,илоҳий китоблар ва пайғамбарларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш қоидалари, одоблари ўрнашгачгина пайғамбарликнинг кейинги ўн йилида намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар фарз қилинган. Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деб марҳамат қилади: “Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан ҳақиқий қўрқув билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар!” Пайғамбаримизга замондош бўлиш шарафига муяссар бўлган саҳоба икромлар илоҳий қонун ҳисобланган Қуръони каримнинг йўл-йўриқларига оғишмай амал қилиб икки дунё саодатига, Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Ўтмишдан маълумки, ислом дини Шарқ ўлкаларида тарқалиб Ўрта Осиё халқларининг асосий динига айланганидан кейин, Мовароуннаҳр ҳудуди ислом таълимоти тарқалиши ва шариат илмлари, айниқса, фиқҳ, тафсир, ҳадис, калом илмлари, шунингдек, араб тили ва унга тегишли фанлар ривожининг марказига айланди. Лекин, халқимиз собиқ тузим пайтида диний таъзиққа учради ва ҳатто, ғарбона ҳаёт тарзи ёшлар онгини бир мунча заҳарлаб ҳам қўйди. Аммо, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг мана сал кам 26 йил мобайнида умуман дин, хусусан ислом динини асл манбалари асосида илмий ўрганиш, кенг ёритиб бериш учун имконият яратилди. Шу маънода ҳозирги пайтда барча илмлар қатори ақоид масалаларига ҳам катта эътибор қаратилиб, бир қатор ақоид илми борасида ёзилган асарлар устида тадқиқотлар, илмий баҳслар олиб борилмоқда ва илмий мақолалар, рисолалар чоп этилмоқда. Албатта, бундай иш-иложлар ўз самарасини бермай қўймайди. Муқаддас динимиз руҳияти, баракаси яна қайтмоқда. Зеро, биз Имом Бухорий, Термизий, Матуридий ва Насафийларни тарбиялаган халқ фарзандларимиз. Тошкент ислом институти битирувчиси Низаматдинов Есенгелди 181
1 19 20 21 22 23 25