Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институти Модул таълим тизими талабаларига дарс жараёнлари тизимли ташкил қилинган ва шу билан бир қаторда талабаларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар, тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд етилган иншоотларга саёҳатлар ташкил қилинмоқда. Модул таълим мураббийи С.Арипов бошчилигида Тошкент ислом институти, “Қаффол Шоший” зиёратгоҳи ва “Сузук ота” мажмуасига зиёрат ташкил қилинди. Шунингдек 25 декабр санасида Пойтахтимиздаги бунёд этилган, Ўрта Осиёда ягона бўлган “Ҳумо Арена” муз саройига саёҳат ташкил қилинди.Саёҳат давомида талабалар юртимизда бўлаётган бундай ўзгаришларни кўриб қалблари шодликка тўлди. Шахсан Юртбошимизнинг кўрсатмалари асносида бунёд этилган “Ҳумо Арена” нинг дизайни такрорланмас кўриниши ҳудди парвозга шайланган рамзий “Ҳумо” қушини акс эттиради. Бундай тадбирлар албатта ҳар бир талаба учун, ҳар бир инсон ўзгача руҳият бахшида этиб, Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантиради.Талабаларимиз бундай ташкилий ишлардан жуда мамнун бўлишиб, мана шундай тадбирлар давомий бўлиш истагини билдиришди. Шу жумладан тадбир ташкилотчиларига ва албатта саёҳатга бошчилик қилган мураббий С.Ариповга алоҳида ташаккурларини билдиришди. Саёҳат илиқ таассуротларга бой бўлди. Модул таълим тизими талабаси Абдулбосит Исмоилов 705
Эртага, 26 декабрь куни Қашқадарё вилоятида Абул Муин Насафий ҳазратларининг маърифий фаолиятига бағишланган «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Мазкур халқаро конференцияда Россия, Туркия, Миср, Бангладеш, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг етук уламолари ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари ҳамда Юртимиздаги етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари кўзга тутилган. Манба: @nasafziyo 723
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши-маърифат” рукни остида нашр этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институтнинг тадқиқотчилари ва талабалари иштирок этди. 720
24 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган барча имом ноиблар учун ташкил этилган бир кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров “Диний мутаассибликка берилишнинг ижтимоий ва психологик сабаблари” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Дунёнинг диний-конфессионал манзараси ва глобаллашув жараёнида дин омили”, “Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар”, “Бугунги глобаллашув шароитида диний ходимларнинг вазифалари” мавзуларида маърузалар тингладилар. 767
Мустақиллик-биз кимларнинг, қандай буюк зотларнинг авлоди эканимизни чуқур идрок этиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида яшаш, истиқлол ғояларини юртдошларимиз, хусусан ёш авлод қалби ва онгига янада теран сингдириш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш, демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг асосий муҳим шарти, милий тараққиётимиз кафолати демакдир. Бугун бу мустақиллик дея аталмиш улуғ неъматнинг қадрига етиш, давлатимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамликка шукрона ҳиссини туюш ҳар бир фуқарони олдида турган бурч ва вазифа саналади. Зотан бугунги олдимизда турган долзарб масалалардан бири ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши курашиши, уларни олдини олишдан иборатдир. Жиноятчилик жамиятнинг барқарор ривожланишига жиддий хавф-хатар пайдо қилувчи ижтимоий ходиса бўлиб, унинг тахдидини таъсир доираси ҳуқуқий қонунлар асосида белгиланади. Жиноятчилик кўламининг тобора кенгайиб бориши ҳар қандай жамият ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигининг жиддий кушандаси ҳисобланади. Жумладан мамлакатимизда ана шундай иллатларга қарши курашиш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 18-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар, Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими масъул ходими, Нўъмонжон Юсупов ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Н.Юсупов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, 2019 йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси ─ Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар тартиби ҳамда бундай сиёсий жараёнларда талабаларнинг ҳам фаол бўлишлигини таъкидлаб ўтди. Талабаларнинг бундай муҳим сиёсий жараёнда доимий яшаш манзилида туриб иштирок этишлари учун қишки таътил 20 декабридан бошланаётганлиги ҳамда таътил мобайнида талабалар учун керакли тавсия ва маслахатлар айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида маънавият, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 1 282