islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф

Тошкент ислом институтининг 1 ва 2-курс талабалари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига яқиндан танишиш учун ташриф буюрдилар. Университет Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони асосида ташкил этилган. Талабалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббуслари асосида фаолият бошлаган махсус хоналарга ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, университетда жойлашган кутубхона, ахборот ресурс маркази, электрон кутубхона, ўқув бўлимлари ва талабалар турар жойларини кўздан кечириб, талабарга яратилаётган шароитлардан мамнун бўлдилар. Яна шуни таъкидлаш керакки, университет 135 та хорижий университетлар билан ҳамкорлик қилиш билан бирга, кўпгина хорижий талабалар ҳам турли йўналишлар бўйича университетда таҳсил олишмоқда экан. Бу эса юртимизда таълим сифатини ошиб бораётганини, қолаверса, тилимизга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини билдиради. Университетнинг буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратларининг исмлари ила номланиши талабаларимизда фахр ва ғурур ҳиссини уйғотди. У зотнинг халқимиз, динимиз, тилимиз равнақи йўлида қилган меҳнатларидан ҳар қандай инсон фахрланади. 1 курс талабаси Н.Шербоев 1 391

Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур

Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан фарқли равишда нутқ – гапирувчи, сўзлашувчи маҳлуқот қилиб яратди. Сўзлашиш қобилияти Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Биз ҳар куни, ҳар лаҳзада гапирамиз ва бунга одатий бир нарсадай ўрганиб ҳам қолганмиз. Лекин тафаккур қилиб кўрилса, нутқ-овоз чиқариш ниҳоятда мураккаб, нозик бир жараён эканлиги маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар (шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағрифат қилур. Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этса, бас улуғ бахтга эришибди” (Аҳзоб сураси, 70-71). Шу билан бирга Аллоҳ таоло башариятни турли тилда сўзлашувчи ҳалқлар қилиб яратди. Аллоҳ айтади: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13 оят). Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, ўз она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг сўзлари билан айтганда, “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. Қадимда элчиларнинг тилига, гапириш оҳангига разм солиб, халқининг маданияти, дини ва урф одатларигача илғаб олишган. Адиблардан бири: “Тил – миллатнинг юрагидир” деган эди. Ўзбек тили Мавлоно Лутфий, Хазрат Алишер Навоий, Бобур мирзолардан то шу кунларгача машаққатли ва олис йўлни босиб ўтди. Аждодларимиз, олимларимиз асрлар давомида ўзбек тилининг давлат тили бўлишини орзу қилишди, яратганга беҳисоб шукрки бундай неъмат билан Аллоҳ бизни сийлаб қўйди. Ҳолбуки, ҳамма тилни хурматлаш одобини нутқ маданиятини ўрганиш ҳар биримиз учун зарур омил ҳисобланади. Зеро, оғзаки нутқ маданиятини билиш, ўрганиш, тилга хурмат – элга хурмат маъносида ҳам юксак фазилат ҳисобланади. Хазрат Навоий айтганларидек: Тилга эътибор – элга эътибор. 2019-йил 18-октябр куни Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедрасида “Ўзбек тилига -давлат тили мақоми ” берилганига 30 йил тўлиши муносабати билан “Олтин мерос” жамғармаси раҳбари, атоқли шоир, публистик журналист Амирқул Карим билан адабий учрашув бўлди. Тадбирда шоир тилимизнинг аҳамияти, уни асраб-авайлаш, ривожлантириш ҳақида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, ўзининг гўзал шерлари билан барчани хушнуд қилди. Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси кабинет мудири, Фатҳ жоме масжиди имом ноиби Адҳамжон Юсупов. 1 256

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ТАФСИРИ ИРФОН” КИТОБИ ТАҚДИМОТИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Мазкур ташаббусга асосан жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти мажлислар залида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ходимлар бўлими бош мутахассиси З. Қосимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси М.Абдуллаева, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудири ўринбосари З.Комилжонова, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири Ю.Комилова, З.Омонова ва бошқа ходималари, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ҳамда Тошкент ислом институти талаба қизлари, Тошкент ислом институти аёл ўқитувчи ва ходималари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди ва тадбирни олиб бориш учун сўзни АРМ ходимаси И. Акмаловага берди. Тадбир аввалида Қуръони карим мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китоб, илоҳий дастурул-амал экани билдирилиб, ушбу Китобнинг оятлари остида ўта теран маъно-мазмун мужассамлиги, шунингдек, Қуръон тили, мазмунини англай билмаган одам ҳам Унинг ўта таъсирли оятларини эшитган-да, бутун вужуди билан берилиб тинглаши Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканига очиқ-ойдин далолат экани таъкидланди. Тафсир илмининг тарихи, унинг турлари, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан муфассир алломалар, Қуръони карим тафсири бўйича ёзилган асарлар, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан таълиф этилган Қуръони каримнинг маънолари таржимаси ва тафсири китобининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида ТИИ ўқитувчилари томонидан қайд этиб ўтилди. “Хадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Н.Саидакбарова Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қуръони каримни ўзбек тилида тафсир қилишда уни иложи борича халқчил, матнларини барчага тушунарли бўлиши учун жуда катта меҳнат қилингани, йирик олим ва етук уламоларнинг маслаҳатлари инобатга олинганига алоҳида эътибор қаратди. Тадбир якунида тақдимот иштирокчилари Муфтий хазратларининг Аллоҳ таолодан улуғ ажру савоблар билан мукофотлашини сўрашди ва ушбу “Тафсири Ирфон” китоби халқимизга муборак бўлишини тилаб қолишди. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Ирода Акмалова 684

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади. Давлатимиз раҳбари марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди. Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Манба: prezident.uz 513

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган савдо кўргазмасида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган мавзулардаги турли китобларни ҳарид қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари томонидан 285 номда 645 дона диний-маърифий мазмундаги “Тафсири Ирфон”, “Қурбонлик рисоласи”, “Абу Муин Насафий”, “Нурул-анвор”, “Ал-Мухтор фи сийратин-набиййил мухтор”, “Мўминларнинг ибодатдаги даражалари”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» (Рисолаи соҳибия) «Васиятнома”, “Зиёрат – улуғ ибодат”, “САБР”, “Маърифатул асрор”, “Исломда болалар ҳуқуқлари”, “Комиллик пиллапоялари”, “Элсеварлик – гўзал фазилат” каби адабиётлар намойиш қилинди. Бу кўргазма талабалар томонидан хушнудлик билан кутиб олинди ва катта қизиқиш билан қаршиланди. Нафақат ўзбек тилидаги балки рус тилларидаги бир-биридан ажойиб асарлар илмга чанқоқ талабалар жамоасини мафтун этди. Бундай китоблар кўргазмаси институтда ҳар ойда ўтказилиб, талабаларнинг илмга эҳтиёжини қондириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга уларнинг ҳар томонлама ҳам маънан, ҳам ақлан юксалишларига ҳамда талабаларни мамлакатимиздаги нашриётлар чоп этаётган янгидан-янги китоблар билан танишиб чиқишига замин яратади. АРМ ходимаси И.Акмалова 610
1 463 464 465 466 467 719