Исломга қадар, дунёнинг деярли барча юртларида инсон ҳуқуқлари турли йўсинда поймол қилиниши кучайиб кетди. Айниқса, аёлларга муносабат жуда тубан даражада тушиб кетди. Уларга инсон сифатида эмас, балки бир буюм сифатида қаралар, ҳақлари топталар эди. Араб жазирасидаги аксар оилаларда қиз фарзанд дунёга келса, уни тириклай кўмилар эди. Ота вафот этса, ўғилга отасининг аёллари матоҳ ўлароқ мерос бўлиб қолар, агар ўғил хоҳласа уларга уйланиши ҳеч кимни ажаблантирмас эди… Ҳинд диёрларида эри ўлган аёл яшашга ҳаққи йўқлиги туфайли, эри билан бирга ёқиб юборилар эди. Қисқаси, аёл зоти ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқларга эга эмас эди. Бу ҳол ўз-ўзидан мукаммал бир низом, одил ижтимоий тизимга бўлган эҳтиёжни тобора тақозо қилиб бораверди. Ниҳоят, ислом дини келиши билан аёл зотининг жамиятда ўзига хос мавқеъи намоён бўла бошлади. Уларнинг ҳақлари улуғланди. Аёлни она, жуфти ҳалол, опа-сингил, қиз сифатида ҳурмат қилиш, ҳақларига риояда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари намуна бўлдилар. Нафақа, маҳр, талоқ, хулуъ, идда ҳукмлари жорий бўлди. Нафақат ҳур аёлларга, балки одам сифатида кўрилмаган чўриларга ҳам хос ҳукмлар жорий қилинди. Аёлнинг нафақаси кимнинг зиммасида? “Нафақа” – қарамоғидаги кишини етарли таом, кийим, турар жой билан таъминлашдир. Аёл кишини мана шу нарсалар билан таъминлаш никоҳдан сўнг эрининг зиммасига вожиб бўлади. Турли сабаблар билан ўртага талоқ, ажрим тушганда ёки эр вафот этганда-чи? Афсус-ки, аксар ҳолларда эр талоғини бериб ёки бермасдан, аёлини кўч-кўрони билан ота уйига жўнатишига гувоҳ бўламиз. Аслида, талоқдан сўнг ҳам аёлнинг таъминоти бир муддат эрининг зиммасида бўлади. Бунинг учун аввал идда ва унга тегишли масалаларни тушуниб олиш муҳим. Динимизда аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан сўнг сақлаши лозим бўлган муддатга “идда” дейилади. Талоқ қилинган аёл иддаси. Аёл ҳайз кўрувчи аёллардан бўлса, унинг иддаси учта ҳайз кўриш билан тугайди. Агар ҳайзли ҳолатида талоқ тушган бўлса, у ҳайз ҳисобга ўтмай, балки, кейинги ҳайзидан бошлаб ҳисобланади. Агар аёл ҳайз кўрмайдиган аёллардан бўлса, унда талоқдан сўнг тўлиқ уч ой идда сақлайди. Эри ўлган аёл иддаси. Бундай аёллар тўрт ой-у, ўн кун идда сақлайдилар. Ҳомиладор аёлнинг иддаси. Агар талоқ қилинган, ёки эри ўлган аёл ҳомиладор бўлса, иддаси ҳомиласини туғиши билан тугайди. Юқорида санаб ўтилган талоқ иддаси давомида, у ҳоҳ ражъий, хоҳ боин талоқ бўлсин, аёлни озиқ-овқат, кийим, маскан билан таъминлаш эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аёл иддани эрининг уйида сақлайди. Идда ўтирган манзилидан ташқарига заруратсиз чиқиши мумкин эмас. Фақат аёлнинг ҳолати борасида фарқ бор. Яъни ражъий талоқ тушган аёл иддаси давомида, эрини олдида ўзига оро берган, ҳушбўйланган, ўзига жалб қилган ҳолатда юриши мустаҳаб бўлса, боин талоқ иддасида ўтирган аёл эри билан ўзи ўртасида парда тутиши, худди номаҳрамдан сақлангани каби авратларини яшириши лозим. Эри вафот этган аёл ҳам идда муддатини эрининг уйида ўтказади. Лекин у кундуз куни чиқиши мумкин, чунки унинг таъминоти ўзининг зиммасида бўлгани учун, тирикчилик қилишга эҳтиёж сезади. Аммо кечаси эрининг уйида тунайди. Нега энди эр аёлини талоқ қилсаям, маълум вақтгача яна таъминлаб туриши керак? Келинг, масалага бошқачарооқ ёндошайлик! Ислом ҳар доим насл поклигини биринчи ўринга қўяди. Шунинг учун ҳам зинонинг ҳар қандай кўринишини мутлақ таъқиқлайди. Битта аёлнинг кўп эркак билан никоҳда бўлишини ҳам рад этади. Чунки, бу иккита ҳолда ҳам насл бузилиши аниқ. Ҳатто бугунги ривожланган тиббиётдаги пробиркада уруғлантириш масалаларида ҳам...
Тўлиқ исми Ҳайсам ибн Муҳаммад Маниний Дамашқий (هيثم بن محمد سعيد المِنيني الدمشقي)дир. Ушбу машҳур қори ва олим қироат ва тажвид, қироатлар илмида машҳур бўлиб, Суриянинг Дамашқ вилоятида жойлашган Манин шаҳарчасида ҳиж. 1385 / мил. 1965 йил таваллуд топган. Ёшлигидан ўта зийрак, ўзига хос истеъдод соҳиби бўлган ёш Ҳайсам 12 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олади. Шундан сўнг 1981 йил, 15 ёшида қироат илмида забардаст уламолардан бўлган Шайх Муҳиддин Абул Ҳасан Курдий (ҳиж. 1331, мил. 1912 / ҳиж. 1430, мил. 2009) роҳимаҳуллоҳдан барча қироатларни ўрганиш ва ижоза олишга муваффақ бўлади. У устози Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳда барча ўн қироатларни “жамъ” ва “ифрод” услуби, “Шотибийя” ва “Тоййиба” йўналишида Қуръонни 16 марта хатм қилиб топширган эди. Бундан ташқари, Қуръон ва қироатларни Дамашқнинг “Фурқон” номидаги ислом институти, Байрутдаги “Дор ал-Қуръон лил-ҳифзи ват-тилава” таълим даргоҳларида таҳсил олади. Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ Дамашқнинг “Қабр Отика” маҳалласидаги “Фахуро” жоме масжидида қироат ва тажвиддан дарс берган. Ўн минглаб кишини сиғдира оладиган ушбу масжидни ўша даврда “Қуръон таълими академияси”, деб аташар эди. Бу масжидга тўлиб-тошган талабалар Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳдан Қуръон қироати ва қироатлар илмини таълим олардилар. Шайх фаолияти давомида кўплаб талабаларга қироат ва тажвид, ўн қироатни таълим беради. Умрини Қуръони карим хизматига бағишлайди. Ихлос, тақво, ўз ишининг мутахассиси сифатида танилади. Ўз даврида қироат мутахассисларининг эътирофига сазовор бўлади. Доктор Аҳмад Шумайс айтади: “Шайх Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Ким саййидимиз Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг қироатини эшитишни хоҳласа, Шайх Ҳайсамни эшитсин…”. Ўз замонида дунё эътироф этган Шайх Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳ қариган чоғида Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳни таровиҳ намозидаги хатм имомлигига ўтказар ва унга иқтидо қилиб турар эди. Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ умрининг охирги беш йилини Байрутда, Шайх Валид Аббос билан биргаликда Қуръондан таълим берди. Шайх Валид Аббос айтади: “Гувоҳлик бераманки, Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ Қуръон билан ётиб, у билан турар эди. Сафари, емоғи ва ичмоғи, нафас олиши фақат Қуръон билан эди. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин”. “Хулоса мо фий сориҳ ан-насс мин ториқ ат-тоййиба биривая Ҳафс (خلاصة ما في صريح النص من طريق الطيبة برواية حفص)” номли китоб ёзиб қолдирган. Қуръон каримни тажвидга мувофиқ тўғри тиловат қилишни ўрганаётган талабаларга устозлари кўп ҳолларда Шайх Ҳайсамни тинглашни маслаҳат беришади. Шайх Ҳайсам ҳиж. 1420 / мил. 1999 йил, 34 ёшида вафот этган. Қуйидаги иловадан Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ қироатини тинглашингиз мумкин: «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳ 1 333
Санъат мўъжизадир. Юрак ва миянинг шундай хилват жойлари борки, унга фақат воситасидагина кириб бориш мумкин. Ибн Сино. Инсониятни яратган Аллоҳ таоло уларни ҳамиша санъатга ошно қилган. Одамлар санъатсиз яшай олмайди. Ислом дини санъатга қарши дейдиганлар хато қилади. Ислом аслида санъатни этика ва эстетик ҳамда одоб меёрларига солди холос. Бу билан эса эстетик завқ берадиган санъат турлари ривож топди. Дарҳақиқат, ислом дини дин-диёнатга мос келадиган санъат ва санъат аҳлини қадрлашига тарихий манбалар гувоҳлиги етарли даражани ташкил қилади. Санъат аслида арабча صَنعة сўзининг кўплиги صَنَعات бўлиб, қўл меҳнати, вазифа, турли хил, моҳир, пухта, ихтиро қилиш, пайдо қилиш, сўзга уста, гўзал тарзда тақдим қилиш, ҳаётига назар солиш, собит туриш, иш ўрни яратиш, ёмғир суви йиғиладиган кўза, иш каби бир неча маъноларда келади[1]. Зеро, санъатни Аллоҳ таоло одамга илҳом қилганининг ўзи бежиз эмас. Қуръони каримдаги “Намл” сурасида ҳам: وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ ۚ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ Сиз тоғларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар (сузиб) юргандек (ҳавода сузиб) юрурлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган зот-Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир![2] حدثنا سفيان، عن ابن أبي صالح يعني سهيلا، عن أبيه، عن أبي هريرة، يخبرهم ذلك عن النبي ﷺ إذا كفى أحدكم خادمه صنعة طعامه وكفاه حره ودخانه فليجلسه معه فليأكل فإن أبى فليأخذ لقمة فليروغها ثم ليعطها إياه .3]. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу риваят қилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангизга хизматчингиз оловни тутуни ва иссиғига чидаб, таом таёрлаб келса, оз бўлсада бир луқма насиба олиб унга ҳам берсин”, деб айтади. Фиқҳий истилоҳда эса “Санъат – фаръий илмларнинг қайсидир бир йўналиши бўйича мутахассис олимларга нисбатан ишлатилади”. Яъни кўчма маънода — фаолиятнинг барча соҳаларига хос юксак маҳорат «Санъат» деяаталади. Санъат — ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли[4]. Фанга кўра ибтидоий санъатнинг дастлабки излари сўнгги палеолит даврига, тахминан милоддан аввалги 40—20минг йилликка бориб тақалади[5]. Санъат инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятидаги билими, тажрибаси, маҳорати ва қобилиятларини намоён этувчи бадиий ижодиёт маҳсулидир. Санъатнинг ижтимоий, эстетик вазифалари жуда кенг ва хилма хил. Санъат— инсон учун эстетик завқ-шавқ манбаи; инсон ҳаётига гўзаллик бахш этади; одамларда воқеъликка нисбатан ҳиссий муносабатни шакллантиради; ҳаётни кузатиш, ўрганиш ва билиш воситаси; ҳаётни инсон орзу қилган томонга ўзгартиришда ёрдам беради; тарбия воситаси; ҳаётдаги гўзалликдан илҳомланишга, одамлар санъат орасидаги маънавий кўприк, мулоқот воситаси; одамларнинг бадииэстетик дидини тарбиялайди, уларда маълум дунёқарашни шакллантиради ва ҳ.к. Санъат жамият маънавий ҳаётининг бошқа ҳодисалари (фан, мафкура, ахлоқ) билан маълум даражада боғликдир. Санъатнинг тарбиявий кучи унда ифода этилган кечинма ва образларнинг ҳар бир ўқувчи, томошабиннинг қалбига кириб бориши, уларда завқий ҳиссиётларни уйғотишидадир. Санъатнинг тасвирий санъат, меъморлик, рассомлик, мусиқа, театр, кино, цирк, бадиий адабиёт, хореография ва бошқаларни ўз ичига олади[6]. Санъат қонуниятларини эстетика, санъатшунослик ўрганади. Масалан баҳс юритиш санъати, ўзбек жангсанъати, раҳбарлик санъати., нотиқлик санъати ва ҳ.к. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов [1]معجم المعاني الجامع Муъжамул васит, Лисанул араб, ал-қомусул муҳит. Муаллифлар жамоаси. 2002. [2]Qur’oni karim ma’nolari tarjimasi. Tarjimon: Abdulaziz Mansur. Тошкент.2001. Izoh: Tog’larning suzib yurishini ikki xil tasavvur qilish mumkin. Birinchisi – qiyomat kuni tog’lar tuya yungi kabi havoda...
Розия пешин намозини ўқиш учун жойнамоз тўшаётган эди. Тўсатдан кўча эшиги шарақлаб очилдию, синглиси йиғлаб кириб келди: – Опа-а-а, бошқа чидолмайман. Бу адолатсизлик… – Ҳай-ҳай, сингилжон, ўпкангни босиб ол. Бемаҳалда бу нима юриш? – Куёвингиз хиёнат қилди! – Чунарли. Намоз ўқиб олда, ҳаммасини бир бошидан гапир. Боши йўқ, охири йўқ – гапингни маъни-матриси ҳам йўқ. Пешин ўқилди. Опа иссиқ чой дамлади. Эрталабдан турмуш ўртоғига деб пиширган сомсаларини қайта иситди. Аччиқ чойга новвот солиб, синглисига узатди. “Емайман, қўйинг энди”, дейишига қарамай чой ичирди. Сомса егизди. Кейин кулимсираб гап бошлади: – Энди гапир. Уйингдагилар, куёвим, жиянларим қандай? Ҳамма соғ-саломатми? – Шукр, саломат. Лекин мен касал бўлиб қоламан бунақада, опа – Робия яна йиғлай бошлади,- Биласиз, куёвингизни деб нақд шаҳар қолиб қишлоққа келин бўлишга рози бўлдим. Бу кишим бўлса… яна йиғи-сиғи бошланди. – Нима бўлди, урдими? – Урса кошки, ундан баттар. Кўнгли бошқада экан. – Буни қаёқдан била қолдинг. Кўнглини рентген қилиб кўрдингми? – Сизга айтсам, кечаги музли кунларда сирпаниб, бўйим баробар ҳовлида йиқилиб тушдим. Докторга бордик. Қайтишда хурсанд бўлсин деб, кийим дўконига олиб бордилар. Кийимларга маҳлиё бўлиб турсам, ул зот бошқа бир жувонга маҳлиё бўлиииб турибди. “Ким бу?”, десам, “Узоқ қариндошимиз, сиз танимайсиз”, дейди. Мен суриштириб билдим. Илгари дўконда ишлаганларида, шу аёл тез-тез нарса олиб турган, “салом-алик”лари бор экан. Ўрганган кўнгил ўртаниб, мана, яна эски кунларини истаб қолибди. Уйга қайтганларида бир жанжал қилдим, бир Қиёмат кўтардим. Ўзлари ҳам қўрқиб, эсанкираб, гап тополмай қолди. – Кейинчи? – Ажрашаман? – А-а? – Алданиб қолавераманми? Мен қишлоқни кам-кўстига, сигир-бузоғига, пишир-куйдирига, супур-сидирига рози бўлдим. Борига кўндим. Чўридек хизмат қиламан. Икки ёш болани эплаш, ҳаммани кўнглига йўл топиш билан гаранг бўлиб юрсам-у, ҳазрат олийлари кўчадда ялло-тавалло қилсалар. Бу адолатсизлик, адолатсизлик… кетаман. Нима мен темирданмани? Олий маълумотли хизматкор кимга ҳам керакмас экан? Кетаман, икки боламни эплаб боқиб олавераман… – Астағфируллоҳ, сингилжон. Мен сени танимаяпман. Индамасам нималар деб валдираяпсан? Ажрим, хиёнат, хизматкор. Сен илгари бунақа эмасдинг-ку?! Ўқиган илминг, олган сабоқларинг қаерда қолди. Эрнинг ҳурмати, оила қадри деган нарсалар умуман сезилмаяпти. – Сизга айтиш осон, поччам сизни маликалардек эзозлайди, саройдек уйингиз бор. Бировга қиё ҳам боқмайди. – Эҳ, аҳмоққинам-а, эрини шоҳ деб билганлар малика, кулбасига меҳр қўйган кошона соҳибаси бўлади. Арзимас муаммоларга сиқилиб, оиласи тинчини бузганлар икки дунёда ҳам хор бўлади. Сен нима деб ўйловдинг, бу ҳаёт Жаннат, ҳаммаси теккисми? Йўқ, синовлар бисёр, тиконлар тўшалган. Инсон яралибдики, Лаъин шайтон хушёр, инсонни алаштирмоқ истайди. Уни энг шод қилган нарса – эр-хотинни орасига нифоқ солиб, юзкўрмас қилишдир. Сен ёмон кўрган ўша “бегона гул” ортида аслида шайтон турибди. Жанжал чиқаришинг, талоқ олиб эрингга ҳаром бўлиб кетишинг учун ҳамиятинг, ғазабингни қўзғаяпти. Сенга дуч келган ҳар бир муаммо ва кўнгилсиз нарса ортида шайтон ва нафс туради. Сен одамлар билан курашма. Уларни гапиртирган шайтон. Жанжал чиқарган нафсингдир. Эринг ҳам инсон. У ҳам адашади… – Мен у киши жондан ортиқ суяр эдим. Боримни у кишига тиккан эдим… – Сенинг катта хатойинг ҳам шунда. Эр муҳаббати Аллоҳ ва Унинг Расулининг ишқидан устун бўлса, мана шундай низолар чиқаверади. Эрни бутунлай севиш керак эмас, Аллоҳ йўлида севиш керак. Бу дегани яхшисига рози бўлиб, ёмонига сабр қилиш, сендан талаб қилинган бурч...