Дарҳақиқат, инсон зоти борки турли мезон ва ўлчовлар орқали ҳар бир нарсанинг қийматини баҳолайди. Ана шундай буюк ўлчовлардан бири, яъни, ҳақиқий одамийликни белигиловчи буюк мезон – бу Ватанга муҳаббат туйғуси ва унга садоқат ҳисобланади. Зеро, улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган аллома Масъудий қуйидагиларни айтади: “Инсонни оқил ва ҳидоятда эканлигининг аломатларидан бири унинг ўзи туғилиб ўсган жойига нисбатан эзгулик қилишга интилиб, яшаб турган жойига нисбатан оқибатли бўлишидадир”. Олимлар: “Инсонийлик ва аҳдга вафонинг аломатларига қуйидагилар киради; дўстларига меҳрли бўлиши, Ватанига муҳаббатли бўлиши, ўтган хатоларига пушаймон бўлиб, келажак учун ҳозирлик кўриши”, деб айтишган. Ҳақиқатан ҳам бир ўйлаб кўрадиган бўлсак, инсон ўз уйи, оиласи, ота-онаси, маҳалласига нисбатан муҳаббатли, садоқатли бўлмас экан ундан қандай қилиб бошқа бир шахс ё жамиятга яхшиликни кутиш мумкин. Демак, Ватанга содиқ бўлиш керак. Содиқ бўлиш эса Ватанга вафо қилиш, унинг моддий ва маънавий мулкини асраб-авайлаб, хиёнат қилмасликдир. Албатта, ер юзидаги одамзот борки, Аллоҳ томонидан тақсимланган ризққа рози бўлганлари ё ношукурлик қилганлари бор. Лекин, шундай бир тақсимот борки, барча унга бирдек рози бўлади бу ҳам бўлса она Ватандир. Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу бу ҳақида: “Инсониятни Ватанидан кўра ризқ тақсимотида рози бўладиган бирор неъмат йўқ”, деб айтганлар. Энди табиий ҳолатда Ватан нима билан обод бўлади? деган бир савол пайдо бўлади. Бунга ҳакимларимиз: “Аллоҳ диёрларни уни севиш билан обод қилади”, деб жавоб беришган. Бу оддий бир ҳақиқатни англаб етганлар ва етмаганлар бор. Оддий мисол билан тушунтирсак. Мажнун Лайли учун ҳамма нарсага тайёр бўлади, борини беради. Энди Ватан эса сизу бизнинг ота-онамиздан, ёрга бўлган севгимизданда устун туради. Ўз даврининг улуғларидан бўлган, ақл-заковатда унча бунча эркакларни ҳам ортда қолдирадиган саҳобия Ҳинд розияллоҳу анҳо бир гапида: “Юртингнинг ҳурмати, ота-онанинг ҳурмати каби. (Ота-онангни қандай ҳурмат қилсанг, юртингни бунданда зиёда ҳурмат қилгин.). Зеро, сен улар туфайли озуқаланган бўлсанг. Улар ушбу диёрдан озуқалангандир.”, деб айтиб ўтган. Жумаладан Имом Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: “Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади. Уларнинг биринчиси шу Ватанда яшаганда тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Шунингдек, Ватандан кетганда уни соғиниш, Ватан камситилганда ғазабланиш, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиш ҳам Ватаннинг шу юртда туғилиб-ўсганлар зиммасидаги ҳаққидир. Шу жаннатмакон Ватанда яшаяпмизми, унда тинч-тотувлик билан яшайлик, бунга шукрона қилайлик, илм излабми, тижорат мақсадидами, Ватандан сафар қилдикми, уни соғинайлик”. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам: «Агар Ватан севгиси бўлмаганда, юртлар хароб бўларди», деганлар. Юртни уни севганлар обод қилади, уни Ватан деб билганлар ҳимоя қилади. Энди эса бизнинг йўлбошчимиз ва башариятнинг энг аълоси бўлган зотнинг ҳаётига бир назар ташласак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлганда Хадича онамиз розияллоҳу анҳо у зотни Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борганлар. Кексайиб, кўзлари ожиз бўлиб қолган бу инсон Таврот, Инжилдан хабардор, охирзамон пайғамбарининг аломатларини биладиган, у зотнинг келишини кутиб юрган зийрак, заковатли зот эди. Варақа ибн Навфал Пайғамбар алайҳиссаломни гапларини эшитиб, «Қавмингиз сизни ёлғончига чиқаради, сизга азият беради, туғилиб-ўсган юртингиздан чиқариб юборишади», дейди. Олимлар ушбу ҳолатни Ватанга муҳаббатнинг ҳақлигига, Ватандан ажралишнинг машаққат эканлигига далил қилиб, шундай дейдилар: «Варақа ибн Навфал сизни ёлғончига чиқаришади деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни индамай эшитиб ўтирдилар, сизга азият беришади деганида эшитиб ўтирдилар. Аммо «Сизни юртингиздан қувиб чиқарадилар» деганида у зот тўлқинланиб...
بسم الله الرحمن الرحيم Ўзингиз ва фарзандларингиз Қуръони каримни тажвид билан ўқишни ўрганишни хоҳласангиз қуйидаги видеодарсларни кўринг ва ўрганинг! Ушбу қироат ва тажвид фанига тегишли силсилавий онлайн видеодарслар 2017 йил Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан амалга оширилган muslim.uz портали орқали намойиш этилган. Силсилавий видеодарслар ҳаволаси: Бу дарсларда Тошкент ислом институти «Таҳфизул-Қуръон (Қуръон ёдлатиш)» кафедраси мудири устоз Жаҳонгир қори Неъматов бошланғич араб тили алифбосидан (ҳар бир ҳарфни чиқиш ўрни ва сифати билан), тажвид илмининг муҳим қоидаларини тўлиқ ва тушунарли баён қилган. Жаҳонгир қори Неъматов юртимиздаги устоз қорилардан саналади ва кўплаб китоблар муаллифидир. ЭСЛАТМА: Бундай видеодарсларни тартиб билан, телевизорга уланган ҳолда кўрган маъқул. Бугунги кунда бунинг имконияти кўпайиб кетган. Сабаби, қўл телефони ва планшет ускуналари кичик ҳажмли бўлгани учун тез чарчатади, безор қилади ва соғлиқни кетказади. Бундан ташқари, агар оилавий кўришни ният қилган бўлсангиз, оилада дарс муҳитини пайдо қилиш лозим. Бунда дарсни кам бўлса ҳам давомли ва тартибли бўлиши, оилангиздан дарсга қатнашувчи ҳар бир аъзога қайдлар ёзиб бориши учун уларга алоҳида дафтар, ручка, қалам ва ҳоказоларни тақдим этиш, ўзлаштириши яхши бўлганларини совғалар билан мукофотлаб туриш керак. Буларнинг барчасида ўзингиз қатнашсангиз ва ўргансангиз, фарзандларингизда ҳам масъулият билан ёндошув бўлади ва кутилган натижага эришасиз. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ УЧУН: 2018 йил Тошкент ислом институтидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсида ўқиш учун автомашина устаси бўлган бир йигит келди. Унинг қироатини эшитиб кўрдим ва «Қайси устозда ўқигансиз? Устозингизга раҳмат, жуда гўзал ва мукаммал ўқир экансиз» дедим. Сабаби, ундаги тажвиднинг амалий талаффузи жуда равон эди. У мазкур силсилавий онлайн видеодарсларнинг ҳар бир сонини оилавий кузатиб боргани ва ўзлаштиргани, жонли устози йўқ эканини билдирди. У йигитни 3 ойлик ўқув курсига қабул қилдик ва ушбу курсни муваффақиятли ўқиб битирди. «Интилганга толе ёр» деганларидек, ҳаракат биздан, баракат Ўзидан… «Таҳфизул-Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳ 900
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида турли ташкилотлар, таълим муассасалар, олий ўқув юртларида ватанпарварлик ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент ислом институти биринчи босқич талабалари учун “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник А.Сайфиддинов ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. А.Сайфиддинов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг бугунги тинч ва осойишта ватанимизни асраб-авайлаш, унга садоқат билан ҳизмат қилиш хар бир эр йигитнинг олдида турган муқаддас бурчи эканлигини ҳамда миллий армия ва Қуролли кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб талаба ёшларга тушунчалар берди. Тадбир сўнгида маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 921
Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Юртимизда сўнги йилларда ислом дини равнақи йўлида улкан ишларни амалга оширилмоқда, миллий-диний қадриятларимизга янада эътибор қаратилиб, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маърифий асарларини ўрганиш мақсадида кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Юртимиз ёшларимиз замон талабига жавоб берадиган диний ва дунёвий таълим олишлари учун юртимиздаги диний таълим тизими жадал ривожланиб, мутлақ янги босқичга кўтарилди. Ушбу тизим нафақат қўшни мамлакатлар, балки, кўпгина хорижий давлатлар учун ҳам ўзига хос тажриба намунасига айланди. Жумладан, Ўзбекистонда ягона бўлиб турган Тошкент ислом институт сафига яна иккита олий диний таълим муассасаси Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби ташкил этилиши қувончимизга қувонч қўшди. Бу орқали Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, исломий билимларнинг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган улуғ аллома ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, диний соҳада илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ислом динининг эзгу умуминсоний ғояларини халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш мақсадлари қўйилган. Шунингдек, мамлакатимиз фуқаролари муқаддас ҳаж ва умра зиёратларини адо этишлари учун шарт-шароитлар янада яхшиланди. Жумладан, умра зиёратига борувчилар учун чеклов (квота) олиб ташланди, ҳаж зиёратига борувчилар сони эса 5 мингдан 7 минг 200 нафаргача оширилди. Юқоридаги ислоҳотларга ҳамоҳанг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг 70 йиллик таваллуд айёми билан самимий табриклаб, муфтий ҳазратларининг мамлакатимизда Ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳияти ва эзгу ғояларини, улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг бебаҳо илмий меросини тадқиқ этиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, бағрикенглик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолиятининг юксак эътирофи рамзи сифатида унга “Эл-юрт ҳурмати” орденини билан тақдирладилар. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан топширилган ушбу мукофот нафақат муфтий ҳазратларига берилган мукофот балки бу ҳалқимизга ислом маърифатини етказишда хизмат қилиб турган диний соҳа вакилларига кўрсатилаётган улкан эътибори ва эҳтироми деб тушунишимиз лозим. Эътиборли жиҳати, Президентимиз томонидан бу йилги дастлабки давлат мукофоти динимиз фидойисига топширилди. Ушбу эътироф сўнги уч йил давомида ислом динига, диний соҳа вакилларига қаратилаётган улкан эътиборнинг энг юксак чўққиси бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз. Ж.Акрамов Ҳадис илми мактаби Ўқув-услубий бўлим бошлиғи 1 252
Тўлиқ исми: Қироат ва тажвид илмида замонамизнинг йирик уламоларидан Шайх Айман ибн Рушдий ибн Шайх Муҳаммад Амин Сувайд ҳиж. 1374 йил, 10 зул-қаъда ойи / мил. 1955 йил, 26 июнъ куни Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. Ёшлиги ва илм йўли: Шайх Айман Рушдий ҳафизаҳуллоҳ 1967 йил бошланғич мактабнинг 3-синфида таҳсил олаётган вақти, 12 ёшида мактабдаги устози уни Дамашқ қориларининг шайхи, машҳур қироат устозларидан бири бўлган Шайх Ҳусайн Хаттоб роҳимаҳуллоҳнинг олдига қироат илмидан таълим олишга олиб боради. Ўша пайтдан бошлаб ёш Айман Қуръон қироати илмига қаттиқ меҳр қўяди ва Қуръони каримни ёдлашга киришади. 15 ёшида Қуръонни тўлиқ ёдлаб бўлгандан сўнг бошқа исломий илмларни ўрганишга бел боғлайди. 1974 йил ўрта мактабни тамомлагач, Дамашқ университетининг “Механика ва электротехника” факулътетига ўқишга киради. Сабаби, устози Шайх Абдулкарим Рифоъий роҳимаҳуллоҳ уни нафақат диний, балки дунёвий илмларни ҳам ўрганишга тарғиб қилган эди. Доктор Айманнинг айтишига кўра, ўша даврда “Шайх”лик диний йўналишдаги алоҳида эътироф ва мақом, “Доктор”лик эса дунёвий илмлардаги илмий унвон бўлган. Шу сабабли, токи диний илмга эга бўлган уламолар ҳам жамият ва илмий доирада эътироф этилиши учун устози уни дунёвий илмларда ҳам мутахассис бўлиши, шу билан бирга диний илмларда ҳам илмий даражалар олишига тарғиб қилган. Доктор Айман ҳафизаҳуллоҳ мазкур Дамашқ университетининг “Механика ва электротехника” факулътетида уч йил таҳсил олгандан сўнг, ўн қироатни тўлиқ таълим олиш ва эгаллаш мақсадида мазкур ўқишни тарк этади ва Дамашқдан 160 км. узоқликда жойлашган Ҳамс шаҳридаги Шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад Уюн Суд роҳимаҳуллоҳда таълим олишни бошлайди. Шайх Айман Рушдий ҳафизаҳуллоҳнинг ўзи бу воқеалар ҳақида шундай дейди: “Мен Шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад Уюн Суд роҳимаҳуллоҳнинг Қуръон қироатидаги маҳорати, илми, виқори, набавий ахлоқи ва бир қанча фазилатларига ошиқ бўлган эдим. Унда ўн қироатни “Тоййиба” йўналишида тўлиқ ўрганишни мақсад қилгандим. Шу истак сабабли “Механика ва электротехника” факулътетидаги ўқишимни давом эттира олмадим. Чунки қироатлар илмини ўрганиш ва устозим турган шаҳарга сафар қилиш алоҳида вақт талаб қилар эди. Устозим Шайх Абдулазиз Уюн Судга “Ҳазрат, “Механика ва электротехника” факулътетидаги ўқишим эрталаб 8 дан кечки 8 гача. Лекин сизда қироат илмларини ўрганишни хоҳлайман. Қироатларга тегишли илмлар ҳам кўп вақтни талаб қилади. Нима маслаҳат берасиз”, дедим. Шунда устозим бошларини пастга қаратиб, ўйлаб туриб: “Эй, болам! Агар сен Қуръон билан шуғуллансанг, Аллоҳ сени ҳеч қачон ташлаб қўймайди” дея жавоб қилдилар. Мен “Нима десангиз шу” дедим ва “Механика ва электротехника” факулътетидаги ўқишимни тўхтатдим. Шу ишлар бўлиб турган вақтда қироат илмидаги биринчи устозим Шайх Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳ мендан Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги “Азҳар” университетида Қуръон қироати йўналишида докторлик ёқлашимни тавсия қилдилар. Мен: “Эй саййидим! Мен ўзимнинг шаҳримдаги университетни ташладим. Мени бегона диёрдаги университетга юборасизми?!”, дедим. У киши: “Ҳозир диплом ва шаҳодатномалар асри. Агар “Азҳар”га бориб докторлик ёқламасанг, вақти келиб фалончини тиббиёт соҳасида диплом олганини, яна фалончини эса фалон соҳада диплом олгани ва докторлик ёқлаганини кўрасан. Ўзинг эса дипломсиз қоласан. Устозинг Уюн Суддан қироатларни таълим олавер, лекин шу билан бирга докторлик ҳам қилгин”, дедилар ва университет, факулътет, йўналиш ҳамда мавзуни ўзлари танлаб бердилар. Устозим Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳга ҳам “Нима десангиз шу” дедим. Чунки биз устозларимизнинг гапини икки қилмасдан бажаришни ўрганганмиз. Чунки улар фақат хайрли ва манфаатли ишларгагина буюрадилар. Натижада, 23 йилдан сўнг устозим Муҳиддин Курдий...